Tezkor Telegram
41.1K subscribers
12.1K photos
18.6K videos
27 files
18.7K links
Энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли видеолар, приколларни улашиб борувчи 🔥 Тезкор Телеграм Каналидасиз!!! Биринчи бизда кейин бошқа каналларда! 😎

Реклама, таклиф ва мурожаатлар учун @TezkorAdmin
Download Telegram
#Муносабат
❗️Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. ўзининг бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 N 806 HA) транспорт воситасида Ахмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари 1995 йилда туғилган Ж.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. касалхонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошкармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Қўшиқчининг ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ, айрим хабарларга кўра у жонлантириш бўлимида қолмоқда.

@Tezkor_Tg — Tezkor va ishonchli xabarlar
Tezkor Telegram
"Афросиёб" поезди ниманидир ёки кимнидир уриб кетганми?😨😱 Бухоро-Самарқанд йўналишидаги Афросиёб поездининг 11 ноябрдаги аҳволи экан айтилмоқда Расмий муносабат кутиб қоламиз @Tezkor_Tg — Tezkor va ishonchli xabarlar
#муносабат

“Афросиёб” поезди 18 бош қўйни уриб юборган

Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўйларни эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

@Tezkor_Tg — Tezkor va ishonchli xabarlar
Tezkor Telegram
Тошкентдаги мактабда ўқувчилар шам ёруғида дарс ўтишди. Аниқланишича, юқоридаги сурат 6-декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 280-мактабда олинган. Ўша куни мактабдаги 66 та синфхонадан 17 тасида электр таъминоти бўлмаган. Булутли об-ҳаво туфайли…
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 280-мактабда ўқувчилар шам ёруғида машғулот ўтаётганлиги ҳақида хабар эълон қилинди.

Бу ҳақда шуни маълум қиламизки, ушбу суърат жорий йилнинг 6 декабрида олинган. Чунки 6-декабр куни мактаб жойлашган мавзеда катта носозлик юз берган ва ортиқча юклама бўлганлиги туфайли трансформатор подстансиясида шахмат тахтаси тартибида электр қуввати вақтинча ўчирилган.

Ўша куни мактабдаги 66 та синфхонадан 17 тасида электр таъминоти бўлмаган. Булутли об-ҳаво туфайли эрталаб синфхоналарда одатдаги кунларга қараганда ёруғлик пастроқ бўлганлиги учун ўқитувчилардан бири ўз ташаббуси билан шам ёққанлиги маълум бўлди.

Электр таъминотидаги муаммо юзасидан мактаб маъмуриятининг Чилонзор туман халқ таълими бўлими ва ҳокимлик ҳузуридаги штабга етказган хабарига кўра 7-декабр куни тармоқдаги муаммо туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан бартараф этилган.

Ҳозирда мактаб электр қуввати билан тўлиқ таъминланган.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Tezkor Telegram
#Текзор Бўстон (Бўз) тумани истирохат боғида чархпалак свет ўчганлиги сабабли тўхтаб қолибди. ❗️Ичида ёш боллар бор Ҳозирда электрга ишонч йўқ, аттракционларга чиқманглар @Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Муносабат

Андижон вилояти, Бўстон туманидаги ўчиб қолган чархпалакдан болалар соғ-саломат тушириб олинди.

❗️Бугун, 26 декабрь куни соат 14:01 да 35 кВ кучланишли “Л-Ховос” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келиб ўчган ва соат 14:11 да (10 дақиқада) тармоқда электр таъминоти қайта тикланган.

Шу вақт оралиғида истироҳат боғида ҳеч кимга зарар етмаган.

Ҳозирда мазкур боғнинг электр таъминотида муаммо йўқ.
Энергетика вазирлиги (с)

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ туманидаги автомобил йўлларида тана қисмини автомобилдан чиқариб, ҳаракатланганлиги акс этган видео ҳолат юзасидан чора кўрилди.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Муносабат
❗️92 бензин нархи оширилмайди

АИ-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда.

Эртага, 1 майдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилган.

УНГ петро масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
Tezkor Telegram
#Тезкор ⚡️Шошилинч хабар: Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ вальси тақиқлана бошлади Бекор қилиш рақснинг мамлакатимиз миллий менталитетига тўғри келмаслиги эди. Бу ҳақда кўплаб талабалар ва ота-оналар хабар беришди. @Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли…
#ТЕЗКОР #Муносабат
Сўнги қўнғироқда ҳеч қандай "тақиқ" қўйилмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ куни билан боғлиқ тақиқлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилади.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Tezkor Telegram
#Ана_холос ⚡️Камазни тормози ишламай қолиб бир нечта мошиналарни ортидан суриб кетди😨 Камазчига қийин бўлади @Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#муносабат

‼️Бўстонлиқ туманида юк автомобили иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 18 июн куни соат таҳминан 18:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани худудидан ўтган
4Р10 “Чорбоғ сув омбори айланма” автомобил йўлининг
82-километрида, ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Ж.А бошқарувидаги “МАZ-55160-280-650” русумли юк транспорт воситаси Тошкент-Чорбоғ йўналишида харакатланиб кетаётган вақтида тормоз тизими ишдан чиқиши натижасида ўзи билан бир йўналишда бўлган 6 та транспорт воситасига (“Спарк”, “Матиз”, “Нехия 3”, “KIA SPORTAGE D-242” ва 2 та “Ласетти” русумли автоуловлар) бориб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу тўқнашув натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
Tezkor Telegram
#мурожаат Мирзо-Улуғбек тумани ахолиси қайерга борсин? Ойбек деган курувчи Президент администрациясидаги мулозимлари номини сотиб халкни кийнаяпти, бизни розилигимизсиз гараж қурмоқчи. Аммо договор бўйича яшил худуд қилиши керак эди. Бир нима десак мен фалончи…
#МУНОСАБАТ

🖇 Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан  ижтимоий тармоқларда тарқалган Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси «Олтинтепа» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлар олдида қурилаётган автотураргоҳ юзасидан қуйидагилар аниқланди:
       Унга кўра мазкур ҳудудда қурилаётган автотураргоҳ «РВФ Ташкент» МЧЖ ҳудудидаги кўп қаватли турар жой биноларида яшовчи аҳоли томонидан рухсат берувчи ҳамда ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан қурилаётганлиги маълум бўлди.
       Автотураргоҳ енгил конструкциялардан ташкил топган бўлиб,  ҳудуддаги  аҳолига Мирзо Улуғбек тумани «ГАРАЖ ХЎЖАЛИГИ» ДУК томонидан  ордер асосида рухсат берилганлиги аниқланди.
       Ҳозирда ушбу қурилмалар ноқонуний ҳисобланиб, қурилиш жарайони тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#МУНОСАБАТ
‼️MY CARS АВТОЦЕНТР РАҲБАРЛАРИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

Тошкентдаги автоцентрларнинг бирида одамларни алдаб кетишгани айтилган видеомурожаат ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews'га маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилган. Жиноят иши доирасида 5 нафар (3 тасига "қамоқ" эҳтиёт чораси, 2 тасига сиртдан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилиб, "қидирув" эълон қилинган) шахслар терговга жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга юбориш арафасида турибди!

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
Tezkor Telegram
#ТЕЗКОР #ДАХШАТ 🔞🔞 ⚡️🔪Фарғонада ичимлик суви назоратчиларига пичоқ билан ҳужум қилишди 😨😱 Бувайда туманида яшовчи фуқаро А.Қ. хонадонини ичимлик сувдан кариздорлиги бўйича кирилганда, ушбу фуқаронинг уйида ноқонуний тармоқ борлиги аниқланган.👇 @Tezkor_Tg…
#Муносабат
❗️Бувайда туманида "Фарғона сув таъминоти" ходимига тан жароҳати етказмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Маълум бўлишича, "Фарғона сув таъминоти" АЖ Бувайда туман бўлими ходимлари Қоратепа МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига мавжуд қарздорликни ундириш мақсадида боришганида, Т.К. ва унинг укаси Н.К.лар сув таъминоти ходимларини хақорат қилишиб, тан жароҳати етказишмоқчи бўлишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.К. ва Н.К.ларга нисбатан МЖтКнинг 183,185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда тарговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #муносабат

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда банкоматлардан пул ечиб олиш комиссияси 1,5% гача ошди» мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Банкоматлардан нақд пул ечиб олишда комиссия чиндан ҳам 1.5% га оширилдими? Батафсил видеода!

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Кеча метан заправкада навбат талашиб калтакланган йигити тирикми?

Воқеага аслида нима сабаб бўлган?

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Даҳшат #Муносабат
⚡️8-синф ўқувчиси она бўлди. Боланинг отаси 11-синф

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олди


📌 Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган (2009-йилда туғилган) П.З. 2023-йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006-йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлган. 2024-йил 6-май куни шифохонада П.З. чақалоқ дунёга келтирган.
        
Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлсада) туман ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
            
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Муносабат

"Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз


Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26-27 май кунларида Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг кириши тақиқланиши ва бугун тунги вақтда "Қамчиқ" довонида ҳаракат чекланиши ҳақидаги асоссиз ва ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар! Жорий йилнинг 26-27 май кунларида халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши ва айрим йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда вақти-вақти билан қисқа муддатга транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши мумкин.

Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг ҳаракатланиб киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларнинг эгаларидан норасмий ҳамда асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Каптива» русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан содир этилган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Tezkor Telegram
#Тезкор #Дахшат ⚡️Катта юк мошинаси оралиқ масофани сақламагани сабабли 4 та мошинани "йиғиштириб" кетди😱 Холат Паркент туманида бўлибди Шопирларга ибрат учун юбориб қўямиз, оралиқ масофани сақланг @Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#муносабат

‼️ Паркент туманида юк автомобили иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган
4Р15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) ҳайдовчи
2000 йилда туғилган Р.Н “Камаз” русумли юк машинасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмаганлиги сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та “Cobalt”, “Spark” ва “Lasetti” русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқоролар йўқ.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM