Tezkor Telegram
47.3K subscribers
11.7K photos
17.9K videos
26 files
18.6K links
Энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли видеолар, приколларни улашиб борувчи 🔥 Тезкор Телеграм Каналидасиз!!! Биринчи бизда кейин бошқа каналларда! 😎

Реклама, таклиф ва мурожаатлар учун @TezkorAdmin
Download Telegram
#Расман
‼️Наманган вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархи ошмоқда

Унга кўра 2024 йилнинг 22 март санасидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:

Ичимлик суви:

а) аҳоли учун –1 м3 – 3 500 сўм;
б) буджет ташкилотлари учун - 1 м3 - 7 000 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 - 7 000 сўм;

Оқова сув хизмати:

а) аҳоли учун – 1 м3 – 800 сўм;
б) буджет ташкилотлари учун - 1 м3 –975 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 – 975 сўм.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Расман

⚡️Ўзбекистонда дори-дармон, сув, канализация, отопление ва бошқа кўп нарсалар қимматлашади

Давлат солиқ қўмитаси 2024-йил 1-апрелдан бошлаб мамлакатимизда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади ва нархлар ошиши кутилмоқда, деб маълум қилди:

• тиббий ва ветеринария хизматлари;
• дорилар;
• сув таъминоти,
• канализация,
• санитария тозалаш,
• иссиқлик таъминоти.

Илгари ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланма нол ставкада ҚҚС солинади.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#ТЕЗКОР #РАСМАН

⚡️РАМАЗОН ОЙИДА ФАҚАТ 1 МАРТА УМРА ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ ХОЛОС!

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги рамазон ойида икки ёки ундан ортиқ умра зиёратига рухсат берилмаслигини айтди. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, ”Gulf News" хабар берди.

Вазирлик чеклов тирбандликни камайтириш ҳамда бошқаларга умра зиёратига боришга имкон бериш мақсадида қўйилганини айтган.

❗️Рамазон ойида Каъбатуллоҳ ёнига фақат 1 марта боришга рухсат бериларкан. Агарда зиёратчи 2-марта умра қилмоқчи бўлса, бунга рухсат берилмас экан.

Умра сафарига бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўйинг.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
#РАСМАН
❗️Энди "Опен бюджет" учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

ЯҚИНЛАРГА ИШХОНАДИГИЛАРГА ЖЎНАТИБ ҚЎЯМИЗ


@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
#Расман

❗️Энди Метан заправкалар газни ҳоҳлаган нархда сотади, хохласа 4000, хохласа 5000

1 апрелдан метан-шохобчаларда чекланган нархнинг амал қилиш даври тугайди

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз 👇

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Тезкор #РАСМАН

Электромобилларга имтиёз берилмоқда: энди уларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машинага қараганда 5 баробар арзон бўлади


Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, экологик хавфсизликни таъминлаш, яшил энергетикани қўллаб-қувватлаш мақсадида электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёз берилади. Яъни электромобилни рўйхатдан ўтказиш атиги 510 минг сўм бўлади.

Бундан мақсад аҳолининг электромобил харид қилишини рағбатлантиришдир.

Шунга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов, бензинли машиналарга эса 6,84 баравар тўлов белгиланмоқда.

Тарқатиб, барчани хабардор қилиб қўйинглар

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Расман
❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари рўйхати эълон қилинди.

Рўйхат:
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#Расман

❗️15 апрелдан бошлаб республикамиз бўйлаб педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари бошланади

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
#РАСМАН
🔥МАКГРЕГОР ҚАЙТДИ

! Конор МакГрегор ва Майкл Чендлер 29 июнь куни бўлиб ўтадиган #UFC303 турнирида жанг қилишади!

🔝 5 раунд | Ярим ўрта вазн тоифаси (77 кг)

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

⚡️Ўзбекистонда мигрантларга йўл чиптаси ва виза харажатлари учун пул берилади.

Мирзиёевнинг меҳнат миграцияси тўғрисидаги Фармони ҳақида батафсил маълумот берилди.

Четда ишлайдиган танишларга юбориб қўямиз

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️Маҳмуд Муродов UFC“ уни четлаштирганини тасдиқлади

Сабабини эса билмаслигини айтди.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

Институтларга ўқишга кириш янада қийинлашмоқда. Талаба бўлмоқчи бўлганларга янгиликлар!

Энди бюджетда ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади
(Бу яхши хабар)

⚡️Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилмоқда

Бунда:
Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;

Бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.

Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди.

Ўқишга кириш энди яна ҳам қийинлашмоқда.

Талаба бўлмоқчи бўлганларга юбориб қўйинглар, яхши тайёргарлик қилишсин.

@Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар
⚡️#РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ

🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

ЯҚИНЛАРИЗГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

⚡️Ўзбекистонда энди абитуриентлар аввал тест топширади, кейин ОТМни танлайди.

2024/2025-йиллардан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади.

Қабул тартиби:
• 5-июнь - 25-июнь: ҳужжатларни топшириш;
• Июль - август: имтиҳонлар
• 15 кун ичида: ОТМни танлаш

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

⚡️Бугун 1-июндан бошлаб метан газ нархи 3750 сўм бўлди

Энди 100 талик метан газ балонни 1 марта "заправка" қилиш  90 минг сўм атрофида бўлади

Яқинларга юбориб қўямиз

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #РАСМАН
Жо Байден АҚШга Мексикадан ноқонуний ўтганларни депортация қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади
😳

АҚШ президенти Жо Байден АҚШда бошпана изловчилар учун қоидаларни кучайтирувчи фармонни имзолади. Янги чора-тадбирларга кўра, мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар бошпана сўраш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва депортация қилинади. Уларга 5 йил давомида АҚШга қайта кириш тақиқланади

ХАЙР АМЕРИКА

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар
Tezkor Telegram
#Тезкор 💥 Ҳокимлик Ўзбекистонда ўтказиладиган “Дунё садолари” фестивалига таклиф этилган юлдузларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди. • Psy • Modern Talking • Asher • Pitbull • Inna • Kamelia • Seeya • Era Istrefi • Sean Paul • Eminem • 50 cent • Tarkan • Nancy…
#Диққат #Расман

⚡️Eminem, Psy, 50 Cent, Pitbull ва бошқа жаҳон юлдузлари фестивал учун Ўзбекистонга келмайди

“Дунё садолари” фестивалига жаҳон юлдузлари келиши ҳақидаги хабарни эълон қилган Андижон ҳокимлиги барча санаб ўтилган юлдузлардан фақат Инна ва Араш келишини, Жони ҳам таклиф қилинганини маълум қилди.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

❗️Ўзбекистонда қурбон Хайити 16-июн

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди.

16-июнь куни:
⁃ Тошкент шаҳри — 05:10
⁃ Андижон вилояти — 05:00
⁃ Наманган вилояти — 05:00
⁃ Фарғона вилояти — 05:00
⁃ Тошкент вилояти — 05:15
⁃ Сирдарё вилояти — 05:15
⁃ Жиззах вилояти — 05:15
⁃ Самарқанд вилояти — 05:20
⁃ Сурхондарё вилояти — 05:20
⁃ Қашқадарё вилояти — 05:25
⁃ Навоий вилояти — 05:25
⁃ Бухоро вилояти — 05:30
⁃ Хоразм вилояти — 05:45
⁃ Қорақалпоғистон Республикаси — 05:50

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

⚡️⚡️⚡️Расман: "перевод"  учун қабул 15-июлдан бошланади‼️

Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

🗂 Ўқишни кўчириш учун аризалар Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали 5-августга қадар қабул қилинади.

Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.

💵 Ўтиш баллини тўплолмаганлар "супер-контракт" билан қабул қилиниши мумкин.

Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар "перевод"чилар учун амал қилмайди.

@Tezkor_TgТезкор ва ишончли хабарлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM