#Мулоҳаза
😅😢Аччиқ кулгу ёхуд ҳеч ким халқ ҳақида сўрамайди!
Араб шаҳарларининг бирида икки йигит жуда хандон қаҳқаха отиб кулаётган эди. Уларнинг олдидан ўтиб кетаётган шаҳар масъулларидан бири бу кулгининг сабабини сўради. Йигитлар:
— Биз шаҳарнинг бутун муаммоларига бир ечимни биламиз” - дейишди.
Масъул:
— У нима экан? Йигитлар:
— Бутун халқни битта умумий қабрга дафн қиламиз, уларга қўшиб бир эшакни ҳам.
Масъул даҳшатга тушиб сўради:
— Эшакни нега кўмамиз?
Йигитлар яна қаҳқаха отиб кулиб юбордилар, ҳатто кулгидан кўзлардан дув-дув ёш келди ва бир-бирига қараб шундай дедилар:
— Айтдимку, ҳеч ким халқ ҳақида сўрамайди деб!
Tezkor Telegram👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVjgHnwcIVkK3FdVQ

#мулоҳаза
Вашингтонда ижара уйда яшай бошладим. Уй эгаси коллеж директори экан. Коллеж хусусий бўлиб, ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам шартнома асосида қабул қилинар экан. Коллежнинг мавқеи шу даражада баланд эканки, уй эгасининг якка-ю ягона ўғли, икки йилки, имтиҳон топшириб, шу коллежга ўқишга киролмас экан. Вашингтондан анча узоқ бўлган Детройт шаҳрида мошина ювиб кун кечирар экан.
Уй эгаси билан анча суҳбатлашиб ўтирдим-у, барибир юрагим сиқилди. Аввало, “Ҳисоб рақамингда бир неча миллион доллар пул бор экан, нега мен бечорадан ҳар кун 30 доллар ижара пули оласан,” дегим келди. Шайтонга ҳай бердим. Индамадим. Лекин иккинчи савол бўғзимдан отилиб чиқди: ”Ҳой одам, якка-ю ягона ўғлингни ишлатиб қўйибсан, имтиҳон ўзингни қўлингда, ўқитмайсанми, бу кетишда оилангни келажаги нима бўлади?”
Уй эгаси ажабсиниб қаради: “Уни ўқишга имтиҳонсиз олсам, Американинг келажаги нима бўлади?”
Шу билан ҳамма савол-жавоб якун топди. Биз Ватанимизни шундай севишимиз кераклигини англаб етдим.
Муҳаммад Исмоил.
✅ @Tezkor_Tg — Тезкор ва ишончли хабарлар