Temiryo‘lchi yoshlar
3.23K subscribers
20K photos
1.33K videos
228 files
6.55K links
“O'zbekiston temir yo’llari” AJ yetakchilari Kengashining rasmiy Telegram kanali
☎️Murojaat uchun: +998337694121
📝Murojaat uchun: @temiryolchiyoshlarbot
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
КВОТА-2020

#abituriyent

📚 БАКАЛАВР:

КУНДУЗГИ - 103 575 нафар;

СИРТҚИ - 31 350 нафар;

КЕЧКИ - 5 025 нафар.


🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.


❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ
:

Соғлиқни сақлаш;

Халқ таълими;

Ветеринария.


👆ИМТИЁЗЛАР КВОТАСИ:

Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;

Ҳарбий қўмондонлик тавсияномасини олганлар учун - ТАНИШИШ;

Қуроллик кучларнинг ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;

Хотин-қизлар учун - ТАНИШИШ;

Ногиронлиги бўлган шахслар учун - ТАНИШИШ.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш истагида бўлаётганлар диққатига!

#abituriyent

Давлат олий таълим муассасаларига 2-олий таълим бўйича аризаларни қабул қилиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz - онлайн платформаси орқали амалга оширилади.

Тизим ҳозирча ишга тушгани йўқ, бир неча соатдан кейин фаолиятини бошлайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид

#abituriyent

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди. Жами 74 та ташкилот бор рўйхатда.

бунинг тартиби мана бу Низом асосида амалга оширилади:
https://t.me/xushnudbek/2633

рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин;

тизимда асосий иш жойи сифатида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаётган ходимларга (техник ходимлар мундан мустасно) ТАВСИЯНОМА БЕРИШ тизимнинг шахсан биринчи раҳбари томонидан амалга оширилади;

суҳбат натижаларига кўра сиртқи (5 йил) ва кечки (4 йил) шаклга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши лозим.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
ЎЗБЕКИСТОНДА ИМТИҲОНСИЗ ТАЛАБА БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?
#abituriyent

Ўзбекистонда олий таълим муассасасида ўзбек ва рус тилларида таълим олиш учун имтиҳонсиз, тўлов шартнома(контракт) асосида талаба бўлиш имкони бор!

2 йил аввал Фарғонада 26.09.2018 йилдаги ПҚ-3952-сонли Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган Латвиянинг ISMA олий таълим муассасаси 2020/2021 ўқув йилида инглиз тилидан ташқари ўзбек ва рус тилларида ҳам таълим беришни бошлайди.

Таълим муддати: 4 йил(кундузги)

Талабалар қуйидаги соҳалар бўйича таълим олишлари мумкин:

- Ахборот технологиялари;
- Тадбиркорлик фаолиятини бошқариш (бизнес бошқаруви);
- Туризм, меҳмонхона ва ресторан хизмати.

Нега айнан ISMA?

-Талабалар IELTS ёки TOEFL сертификатига эга бўлгандан сўнг таълимни Европада давом эттириши мумкин;

- Европа Иттифоқи давлатларида ва Ўзбекистонда фойдаланиш учун иккита алоҳида диплом;

- Хориждаги ривожланган компанияларда амалиёт ўташ имконияти;

- Грант (бюджет)да ўқиш имконияти (грант турлари ва шартлари хақидаги маълумотни Телеграм каналдан оласиз);

- Абитуриентлар ИМТИҲОНСИЗ қабул қилинади;

-Агар абитуриент инглиз тилида таълим олишни истаса, аммо IELTS ёки TOEFL сертификати бўлмаса, ички онлайн имтиҳон орқали қабул қилинади;

Контракт миқдори: тахминан 36,5 млн сўм(3000 евро)

⚡️ДИҚҚАТ!

Рўйхатдан ўтиш ва ҳужжат топшириш БЕПУЛ.

Эслатма❗️

1) Мазкур олий таълим муассасаси битирувчиларига бериладиган диплом Ўзбекистонда (ностирификацясиз) тан олинади

2) Сиртқи(масофавий) таълим фақат инглиз тилида олиб борилади, яъни ўзбек ва рус тилларида сиртқи таълим мавжуд эмас. Таълим муддати: 4,5 йил

Бошқа тафсилотлар бўйича тўлиқ маълумот веб-сайтимизда берилган.

Қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингиз бўлса, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизга мурожаат қилинг:

Телеграм канал: @ISMA_Admission

Энг кўп берилган саволларга жавоблар: @ISMA_ConsultantBot

Инстаграм: instagram.com/Instudy.uz

Ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтиш абитуриентларга енгиллик яратиш мақсадида телеграм орқали ҳам ташкил этилган.

☎️ Мурожаат учун тел:

- +998 95 194 88 55
- +998 95 560 88 00
- +998 91 543 72 53 (рус)
- +998 93 947 20 10

Реклама
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кўпчилик сўраётган саволга жавоб: минимум балл борми?

#abituriyent

Ҳар йили тест синовларида минимум балл чегараси қўйилади. Яъни абитуриентлар билими орқали нафақат ўзгалар билан, энг аввало ўзи билан ҳам курашиши керак. Агар абитуриент минимум баллни тўплай олмаса, унда ҳаттоки квотада жой бўлса ҳам, у талабаликка қабул қилинмайди.

Эшитишимга қараганда, бу минимум балл тест синовлари жорий этилган дастлабки йилларда максимал баллнинг 50%и бўлган экан. Яъни максимал балл 226,8 бўлган бўлса, 113,4 баллдан кам тўплаганлар жой бўлса ҳам қабул қилинмаган. Аммо бу талаб туфайли жуда кўп квоталар тўлмасдан, бўш қолиб кетгани учун, ноилож минимум талабни 30% га туширишган экан.

Жорий йилда ҳам минимум талаб худди аввалги йиллардагидек:

Тўлов-контракт учун – 56,7 балл;
Давлат гранти учун – 68 балл.

Бу нима дегани?

Аниқ мисол билан тушунтираман.

Пастда ўтган йили мандат сайтида эълон қилинган натижаларнинг расмлари акс этган. 1-расмдаги Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтининг «Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари» йўналишининг рус гуруҳига ўтган йили жами 24 та квота ажратилган. Шундан 4 та грант, 20 та контракт.

Лекин натижаларга қарасак, 22, 23 ва 24-ўриндаги абитуриентлар 56,7 баллдан кам тўплаганини кўриш мумкин. Демак, улар гарчи квота ичида турган бўлса ҳам талабаликка қабул қилинмайди.

2-расмга қаранг. Самарқанд ветеринария медицинаси институти «Биотeхнология» йўналишида Андижон вилояти учун давлат грантига 1 та мақсадли қабул квотаси ажратилган. Ўша 1 та ўрин учун ўтган йили 10 киши ҳужжат топширган. Лекин 10 нафар абитуриентнинг барчаси 68 баллдан кам тўплаган. Демак, ўша давлат гранти учун ажратилган 1 та ўринга ҳеч ким кира олмайди. Бўш қолади.

Минимум балл дегани шунақа бўлади. Тўғрисини айтсам, ҳамма саволга таваккал фақат 1 та вариантни белгилаб чиққанлар омади келиб 70-80 балл оладиган бир замонда ёшларимизнинг атиги 56,7 балл тўплай олмаслиги бизни хавотирга солиши керак, албатта. Аммо наилож, қозонда бори чўмичга чиқади.

Савол туғилиши мумкин, 56,7 баллдан кам тўплаганлар энди ўқишга кира олмайдими?

Кириши мумкин. Молиявий имконияти борлар супер-мупер контракт орқали (яъни оддий супер контрактнинг 2 баравари) камида 20 баравардан 50 бараваргача бўлган контрактни тўлаб (йўналишига қараб), талаба бўлишлари мумкин. Батафсил: t.me/xushnudbek/6917

❗️Шу ўринда яна бир гап: ҳатто 56,7 балл ҳам тўплай олмаган ёшларнинг гапларини ўқисангиз, аксарияти фақат нолишни уддалайди. «Молиявий имкони йўқлар нима қилсин, ҳамма нарса бойлар учун эканда, улар ўқийдию, биз ўқий олмаймизми, айбимиз камбағаллигимизми?» деб [ғиж-ғиж имло хатолари билан] ёзишади.

Уларга жавобим: айбингиз камбағалликда эмас, билимсизлигингизда. Озгина ихлос ва хоҳиш билан қўлингизга китоб олганингизда эди, бемалол бюджетга ҳам кирардингиз.

Ҳаммаси ўз қўлингизда, ишонинг. Қишлоқларимизда репетитор тугул, оддий дарслик китобларга зўрға пул топаётган оилаларнинг ўғил-қизлари ҳаракат қилиб, интилиб 189 балл олишяпти. Айбни ўзгалардан эмас, энг аввало ўзингиздан қидиринг.

Саломат бўлинг. Барча билимлиларга, билим олишга иштиёқи борларга омад тилайман!

‼️UPD: дарров ҳовлиқиб, "ўқишни баллари чиқибди, Хушнудбек эълон қилди", деяётганларга эслатма: тепада ҳам бир неча марта ёздим - расмдаги ўтган йилги баллар. Ўтган йилги. 2019 йилги. Бу йилги эмас. 2020 йилги эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
#abituriyent

САВОЛ: дейлик, маълум бир йўналишга ўтиш бали 57.0 бўлди. Aбитуриент 56.6 балл тўплади. У супер контрактни қандай миқдорда тўлайди: 4 баллгача етмаганлар учун белгиланганигами, ёки 20 бараварликка?

ЖАВОБ: супер-мупер контрактда ўқийди.

Агар абитуриент 56,7 ва ундан баланд балл олганлар ўқишга кириш учун бали етмаган бўлса, унда оширилган контрактда ўқийди. Яъни 4 баллик зонада ёки 4 баллдан ташқари зонади.

Агар абитуриент 56,6 ёки ундан кам балл олган бўлса, унда кириш балига неча балл етмай қолган бўлишидан қатъи назар (ҳатто 0,1 балл етмаган бўлса ҳам) у 20 баравардан 50 бараваргача бўлган супер-мупер контрактда (яъни оддий супер-контрактнинг 2 баравари) ўқийди.

Супер-мупер нима дегани, супер нима дегани, 4 баллик зона нима дегани, буни тушуниш учун олдин мана бу постни яхшилаб ўқиб олишингиз керак: https://t.me/xushnudbek/6917


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг қарори билан жорий йилда ҳам иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат берилди. Шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди (жами 71 та ташкилот).

Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

Тавсияномани шахсан биринчи раҳбар бериши керак. Масалан, боғчада ишлаётган ходимга тавсияномани МТМ вазири Агрепина Шин беради. Молия тизимида ишлаётган ходим учун шахсан Молия вазири Тимур Ишметов тавсия беради. Ва ҳ.к.

Сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил ўқилади.

Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

5 йил стажга эга бўлган ва ташкилотнинг биринчи раҳбаридан тавсиянома олган талабгорлар Давлат тест марказининг веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.

Онлайн рўйхатдан ўтказиш 2021 йил 5 августдан 25 август куни соат 24:00 га қадар амалга оширилади.

‼️Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Қабул тартиби ҳақида овозли тушунтириш (ўтган йилги):
https://t.me/xushnudbek/6610

Қабул қилиш тартиби мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2633

Тавсиянома бланкасининг шакли мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2631


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#abituriyent

⚡️2024-2025-oʻquv yiliga oliy va professional taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun abituriyentlarni onlayn roʻyxatga olish boshlandi
Abituriyentlarni onlayn roʻyxatga olish
my.uzbmb.uz saytining “Oliy va professional taʼlim muassasalariga qabul” boʻlimi orqali amalga oshirilmoqda.
Roʻyxatga olish 2024-yil 5-iyundan 25-iyunga qadar (shu kuni ham) amalga oshiriladi.

Telegram
| Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Qabul2024 #Abituriyent

Oliy va professional ta’lim muassasalariga ro‘yxatdan o‘tish bo‘yicha videoqo‘llanma

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube