Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.6K subscribers
11.4K photos
1.45K videos
10 files
4.41K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Жараён

✍️Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.

📌Тошкент вилояти Ангрен шахар хокимлигида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тизими механизмларини жорий этиш ва кафолатланган пакетдан фойдаланиш бўйича махалла фуқаролар йиғини раислари хамда тиббиёт ходимлари ўртасида семинар ташкил этилди.

💥Семинар кўтаринки рухда савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

👉Бизга аъзо бўлинг http://t.me/tvhssb
#жараён

Ангрен шаҳрида аҳоли, айниқса, олис ҳудудда яшовчи фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилаяпти.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов бошчилигида навбатдаги тиббий кўрик олис ҳудудда "Жигаристон" маҳалласида бўлди.

Унда тор мутахассислар томонидан фуқароларнинг, ёшу қарининг саломатлиги чуқурлаштирилган тиббий кўрик орқали текширилди.

👉Бизга аъзо бўлинг http://t.me/tvhssb
#жараён

Ўзбекистон Республика Президентининг 2022 йил 26 январдаги "Юрак қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўгрисидаги" ПҚ-103 сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Республика кардиология маркази мутахассислари хамда марказнинг Тошкент вилояти филиали кардиологлари томонидан 2023 йил июн ойида Қуйичирчиқ, Тошкент ва Охангарон ТТБ фаолият юритаётган кардиологларга, УАШларга ҳамда потранаж ҳамшираларга Кардиореабилиталогия аҳолининг артериал қон босимини ўлчаш, пульс ва тана вазни индексини аниқлаш, юриш масофасини назорат қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида семинар машғулоти ўтказилди.

ЮҚТК билан огриган беморлар кардиолог мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўтказилган тиббий кўрик хулосасига кўра беморларга касаллик ташхисига қараб замонавий даволаш стандартлари асосида керакли тавсиялар берилди.

👉Бизга аьзо бўлинг
http://t.me/tvhssb
#жараён

Тошкент вилояти АСТТҚҚ ва ЖФОМ ҳудудий бўлим в.в.б О.Латипова томонидан тасдиқланган режага асосан Ўртачирчиқ тумани 54-ОПда ПҚлари-4891, 6099, 4069, 4307-сонли Қарори ижроси, ССВнинг 246-сонли буйруғи ижроси бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. "Соглом овқатланиш, жисмоний фаоллик умуммиллий харакат" дастури бўйича семинарлар ўтказилди.

Кун тартиби:
-аҳолига мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш;
-ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар, катталар ва кексалар учун қисқа тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари;
- оилани режалаштириш, эрта туғруқни олдини олиш, яқин кариндошлар орасидаги никоҳларнинг олдини олиш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Ёши улуғ, кўпни кўрган нуроний отахону онахонларни эъзозлаш азалий қадриятларимиздан биридир!

🏥 Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар саломатлиги ойлиги" доирасидаги тадбирларда ана шундай эзгу амаллар яна бир бор намоён бўлмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 1-сон оилавий поликлиникада ўтказилаётган ушбу акция давомида ҳудудда истиқомат қилаётган 5800 минг нафар нуронийларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиляпти.

📹 "O‘zbekiston 24" телеканали орқали эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Telegram | Facebook
#жараён

"Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш ва яқинлаштириш борасида қилинаётган ишлар" тўғрисида Республика шошилинч тиббий ёрдам илий маркази Тошкент вилояти филиалининг амалга оширилган қуйидагилар:

РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалида бугунга қадар мурожаатлар сони 15 029 та, булардан 4953 таси болалар бўлимига мурожаат қилинган. Амбулатор беморлар сони 8772 та булардан болалар бўлимига мурожаат 3499 тани ташкил этади. Стационарда даволанган беморлар сони 6257 та булардан, болалар бўлимида даволанган беморлар сони 1454та.

Ўтказилган операциялар сони 1721 та, шулардан юқори технологик операциялар сони 216 та. Марказда УТТ, Рентген хоналари ва лоборатория бўлими беморлар учун 24 соат давомида аҳоли учун узлуксиз тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Telegram | Facebook
#жараён

🏥Янгийўл ва Бўстонлиқ туманларида Emergency department бўлимида мастер класс операция замон талабларига мос равишда мавжуд имконият ва қулай шароитлар туфайли бир қатор операция амалга оширилиб, аҳоли саломатлиги мустаҳкамланмоқда.

РШТЁИМ Тошкент вилояти филиали мутахассислари томонидан юқори технологик операциялар ўтказиш ишлари давом этмоқда Бўстонлиқ туман ўткир қон томир ва политравма марказ филиали жарроҳ ходимлари томонидан "Маҳорат мактаби" жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Операторлардан А.Махмуров, У.Нажмиддинов ўз вазифаларини сидқидилдан бажардилар.

💬Telegram | 🌐Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Мамлакатимизда Соғлиқни сақлаш соҳаси кун сайин ривожланиб аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишнинг бирига айланди. Бекобод туман “Бўстон” маҳалласининг хусусий тиббий хизмат кўрсатиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

👆Юқоридаги видеолавҳа айнан шу ҳақида…


💬Telegram | 🌐Facebook
#Жараён

🏥 Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси "Kofih"нинг кординатори томонидан, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига юрак тўхташи билан кечган ҳолларда реанимация килиш тартиби ва унда фойдаланиладиган керакли инструментларни ишлатиш ҳамда  юрак тўхташи билан кечадиган ЭКГ ритмларини ўрганиш бўйича навбатдаги семинар тренинг машғулотлари  жараёнлари.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Жараён

Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли марказида Болалар Миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан навбатдаги маҳорат дарси ўтказилди
.

Ушбу маҳорат дарси доирасида нейрохирург Олим Зарибович Акрамов раҳбарлигида мутахассислар томонидан “Сагиттал чокнинг синдромли бўлмаган краниосиностози. Скафосефалия” ташхиси қўйилган уч ойлик боланинг сагиттал чокига эндоскопик чок олиб ташлаш операцияси ўтказилди.


💬Telegram | 🌐Facebook
#жараён

Қандли диабетга қарши кураш ойлиги

❇️14-ноябрь - Халқаро  диабетга  қарши кураш куни муносабати билан Тошкент вилояти  эндокринология диспансерида  “Очиқ эшиклар куни“ ва  вилоятдаги қандли диабет касаллигига чалинган болалар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида, йўналиш бўйича тиббий профилактика ишларини янада кенгайтириш, аҳолининг тиббий билим ва маданиятини, қандли диабет касаллигини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, қондаги қанд миқдори ўлчанди ва беморларга шу касаллик ҳақида тавсиялар берилди. Болалар учун ташкил этилган байрам тадбирида интерфаол ўйинлар ташкил  этилди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Жараён

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасида Бирламчи тиббий муассасаларда “Болалар бўлими”, "Электрон поликлиника", "Тиббий бригадаларнинг" ташкил этилишининг аҳамияти, аввалги тизимдан афзаллиги, болалар саломатлигини сақлаш уларни самарали профилактикасидаги ўрни ҳақида.

👆Юқоридаги видеолавҳалар айнан шу ҳақида...


💬Telegram | 🌐Facebook
#Жараён

🏥 Бугун, Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Тошкент вилояти филиалида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

🔬 Ушбу ноёб ва мураккаб жарроҳлик амалиёти натижасида 50 ёшли онахон ўз ўғлига донорлик қилди.

🩻 Бемор Ж.Я 1996 йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган “Сурункали буйрак етишмовчилиги” ташхиси билан “Д” назоратида туради. 2023 йил июль ойидан буён Гемодиализ сеансини олиб келган.

❇️Ушбу жарроҳлик амалиётини РШТЁИМнинг “Трансплантология” бўлими илмий раҳбари Ф.А.Хаджибаев бошчилигида ишчи гуруҳ ҳамда, филиал ходимлари томонидан амалга оширилди.  

Ҳар иккала беморнинг аҳволи жарроҳлик амалиётидан сўнг қониқарли аҳволда, беморга кўчириб ўтказилган буйрак ўз фаолиятини бажара бошлади ва 120 мл пешоб ажралиши кузатилди. Ҳозирда ҳар иккала бемор ҳам жонлантириш бўлимида шифокорлар назоратида даво муолажаларини давом эттирмоқда.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Жараён

🏥 Бугун, Тошкент вилоятида иккинчи бор мувофаққиятли буйрук кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди

🔬 Ушбу ноёб ва мураккаб жарроҳлик амалиёти вилоят Кўп Тармоқли Марказий Шифохонасида бажарилди ва натижасида 57 ёшли ака ўз синглисига донорлик қилди.

🩻 Бемор З.А 1973 йилда Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида туғилган “Сурункали буйрак етишмовчилиги”
ташхиси билан “Д” назоратида туради. Бемор ҳаётий кўрсатмалари бўйича Гемодиализ сеансини олиб келган.

❇️Ушбу жарроҳлик амалиётини РШТЁИМнинг “Трансплантология” бўлими илмий раҳбари Ф.А.Хаджибаев бошчилигида ишчи гуруҳ ҳамда шифохонанинг малакали ходимлари томонидан амалга оширилди.  

Ҳар иккала беморнинг аҳволи жарроҳлик амалиётидан сўнг қониқарли ҳолатда, беморга кўчириб ўтказилган буйрак ўз фаолиятини бажара бошлади ва пешоб ажралиши кузатилди.

Хозирда ҳар иккала бемор ҳам жонлантириш бўлимида шифокорларнинг назорати остида даво муолажаларини давом эттирмоқда.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🏥 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоятида иккинчи бор мувофаққиятли буйрук кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди

🔬 Ушбу ноёб ва мураккаб жарроҳлик амалиёти вилоят Кўп Тармоқли Марказий Шифохонасида бажарилди ва натижасида 57 ёшли ака ўз синглисига донорлик қилди.

📹 "Нурафшон" телеканали орқали эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.


💬Telegram | 🌐Facebook
#жараён

📌9-Май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалида бир қатор устоз ходимлар табрикланди ва ёдга олинди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалида 9-Май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Республика Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан марҳума устоз И.М.Мирсодиқова хотираларига ёднома тақдим этилди.
👨‍⚕️Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси томонидан устоз А.М.Ходжибаев ҳамда Афғон уруши қатнашчилари ва устоз ходимлар эсталик совғалари билан табрикланди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#жараён

Хабарингиз бор, Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси бугунги кунда барча замонавий тиббий технологиялар билан таъминланган бўлиб, мураккаб операциялар ҳам туман миқёсида ўтказилиши анъанага айланиб бормоқда.

Буйрак бужмайиши ташхиси қўйилган бемор "Т.У. "га нисбатан Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази урологи Ҳамидулло Исроилов ва нейрохирург Акмал Холиқовлар бошчилигида нефроэкатомия ва кистоэктомия операцияси бажарилди.

Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли даражада.

Telegram | Facebook