Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
10.3K subscribers
25.3K photos
2.86K videos
160 files
8.94K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
АТРОФНИ ГЎЗАЛЛАШТИРИШ ВА ЯШИЛЛИКЛАРГА БУРКАШ УЧУН

Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Марказий Фарғона” гидротехника иншооти жамоаси артофни гўзаллаштириш ва яшилликларга буркаш учун режа асосида бир қатор ижобий ишларни амалга оширмоқда. Ҳар қандай иншоотнинг атрофида экилмаган ерлар бўлади. Бу ерда ҳам ана шундай ерларга мевали дарахт кўчатлари экиб парваришланаётгани самара бера бошлади.

Иншоотнинг қирғоқларидан бир гектарга яқин ер тозаланиб, ҳайдалди, ҳар хил ўғитларга тўйинтирилгач, унинг унумдорлиги ошди.

– Ҳозир бу ерга экилган ўрик, бехи, гилос, олхўри, шафтоли каби мевали дарахтлар ҳосилга кирди, – дейди бошқарма бош муҳандиси вазифасини бажарувчи А.Одилов. – Пишиб етилган мева ҳосили ходимларимизга берилаётир. Ёрдамчи хўжалигимиз янада кенгайтириляпти.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3655

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Фарғона

Тошлоқ туманида 950 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар ўрнатилади

Бугунги кунгача тумандаги пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг 280 гектар пахта экилган ерига томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди. Бу кўрсаткич яқин орада 336 гектарга етказилиши учун пудратчи қурилиш ташкилотлари иш олиб бормоқдалар.

Тумандаги аксарият фермер хўжаликлари ўз ҳисобидан ҳамда банк бўнак маблағлари ҳисобидан дискерет усули ёрдамида суғориш технологиялари жорий этмоқда. Жумладан, “Жасурбек фаровон замин” фермер хўжалигида 10 гектар пахта майдонида “I-TEACH BABY GARDEN” МЧЖ қурилиш ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, “Отабек билол кўрки” фермер хўжалиги 10 гектар майдонда янги технологияни ўз ҳисобидан ўрнатишга аҳд қилган. Қурилиш ишларини “Мусаффо-Соф” МЧЖ жамоаси олиб бораётир.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3656

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
СЕНАТ ИШЧИ ГУРУҲИ ҚАШҚАДАРЁДА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРМОҚДА

Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Р.Сиддиқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи такрорий экин экиш мавсумини самарали ташкил этиш, бу борада тегишли амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳи Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси ва “Талимаржон” сув омбори фаолияти, насос станциялари орқали етказиб берилаётган сувдан самарали фойдаланиш ва электр энергиясини тежаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишди.
Уларга Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев ҳамроҳлик қилди.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3657

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Yangi Navoiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Диёр 24» | Сув хўжалиги вазирлиги мутасаддилари иштирокида семинар ташкил этилди
@Navoiy_vtrk
Избоскан

“СИЗА” КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Избоскан туманидаги “Сиза” каналининг ПК-101+00 қисмидаги сув олиш иншоотини реконструкция қилиш давлат дастурига киритилган. Тендер савдоларигага кўра, мазкур объектдаги қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш бўйича “ANDIJONMAXSUSSUVPUDRAT” МЧЖ билан шартнома тузилган.

Ҳозирда объектга 1 дона экскаватор, 2 дона самасвал 1 дона миксер ускунаси ҳамда 15 нафар ишчи жалб қилиниб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилганч 8 минг 200 гектардан зиёд экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3658

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ҲУЖЖАТИНГ БЎЛСА, ЎЙЛОВСИЗ ИШЛАЙСАН...

Тасаввур қилинг, сиз яшаб турган уй, ёки тасарруфингизда бўлган нотурар жой ҳужжатсиз бўлса, яъни кадастр ташкилотлари рўйхатидан ўтказилмаган тақдирда, у сизнинг қонуний мулкингиз ҳисобланмайди. Ирригация бўлимлари ёки ирригация тизим бошқармалари эксплуатациясидаги объектлар, шунингдек, ундаги ерлар ҳам токи кадастр ҳужжатларига эга бўлмас экан, ҳақиқий эгаси кимлиги мавҳумлигича қолаверади. Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан берилган маълумотларга қараганда, ҳавза бошқармаси ва тизим ташкилотлари тасарруфида жами 538 та сув хўжалиги объекти бўлиб, уларнинг ер фонди майдони 21249 гектарни ташкил этади. Афсуски, узоқ йиллардан бери на объектларга, на ерга эгалик ҳуқуқига оид кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бугун талаб ва тартиб ўзгарган.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3659

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Поп тумани

Томчилатиб суғориш: тажриба ва натижа
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах

Сувни тежаш ва юқори ҳосил олиш чора-тадбирлари
"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида "Сув келди, эл қайтди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
№118.pdf
22.1 MB
Газетанинг тўлиқ электрон версияси билан шу ерда танишасиз.
ФОРИШДА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Сўнгги йилларда Фориш тумани миришкорлари томонидан етиштирилган сархил мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларни нафақат Жиззах, балки қўшни Самарқанд, Сирдарё вилоятлари, ҳатто Тошкент шаҳри бозорларида ҳам учратиш мумкин. Маълумки, Фориш туманининг катта ҳудуди лалмикор, яъни сув танқис бўлган ерлардан иборат. Шундай экан, форишликлар қандай қилиб қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олиш уддасидан чиқишмоқда?

Аслида туман деҳқонларининг бу борадаги муваффақиятида ҳеч қандай сир йўқ: 8 минг 300 гектардан зиёд майдонга сув тежовчи технологияларни жорий этиб, ерга “жон киритиш”нинг ҳадисини олишган.

Жумладан, тумандаги чорвачиликка ихтисослашган “Фориш агро нурафшон” МЧЖ жамоаси 200 гектар майдондага бедазорни ёмғирлатиб суғориш усулида парваришлашга аҳд қилишди. Айни кунларда ушбу технологияни ўрнатиш ишлари якунига етказилмоқда.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3662
ФАРҒОНА ЯНАДА ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

Фарғона шаҳрини кесиб ўтган канал ва ички ариқлар ҳашар йўли билан бетонлаштирилиб, сиртига манзарали тошлар ётқизиб чиқилмоқда.

– Шаҳримизни бежиз Фарғона водийсининг гавҳарига менгзашмайди, – дейди “Исфайрам-Шоҳимардон” ирригация тизими бошқармасининг Фарғона шаҳридаги сув тақсимлаш бўлими бошлиғи Дилшод Фаҳриддинов. – Кўчалар четидаги ариқларга манзарали тошлар қопланаётганлиги шаҳар кўркига кўрк қўшиши баробарида, сув исрофгарчилигининг олдини олишга хизмат қилади.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3663
УРГАНЧ ШАҲРИНИ КЕСИБ ЎТУВЧИ КАНАЛЛАР ТОЗАЛАНМОҚДА

Айни кунларда “Урганч-яб”, “Дўстлик-яб” ва “Чакка-яб” каналларининг Урганч шаҳри ичидан ўтувчи қисми машина-механизм ва қўл кучи ёрдамида тозаланмоқда.

– Ишчи-ходимларимиз шаҳар ичидан оқиб ўтувчи каналларни тозаламоқда, – дейди Урганч тумани риригация бўлими Ирригация тизими ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда таъмирлашни ташкил қилиш шуъбаси мутахассиси Р.Матяқубов. – Жумладан, “Чакка-яб” каналининг 2,4 километр қисми тозалаб бўлинди.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3651
КЛАСТЕР СУВЧИЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРДИ

“Jayxun Termiz Сluster” МЧЖ тадбиркорлари бу мавсум Жарқўрғон туманидаги 170 та фермер хўжалиги жамоаси билан фьючерс шартномаси асосида 1700 гектар майдонда ғалла ва ғўза парваришламоқда. Пахта майдонларининг 200 гектарига кластер маъмурияти ўз даромадлари ҳисобидан томчилатиб суғориш технологиясини ишга туширган. Қолган майдонларда сувчилар лимит бўйича ажратилаётган обиҳаётни тежаб фойдаланиш чораларини кўрмоқда. Жумладан, ўқариқлар ораси қисқа олинган, ғўза майдонлари тунда ва эгат ташлаб суғорилмоқда. Бор сувни тежиш ҳамда ер намини узоқ сақлаш учун қатор ораларига кўпроқ маҳаллий ўғит киритишга ҳаракати қилинаяпти. Кластер раҳбари Акбар Ҳусанов ғўзани намунали парваришлашда астойдил меҳнат қилаётган деҳқонлар, хусусан, сувчиларга қулай шароит яратиш ва рағбатлантиришга алоҳида аҳамият бераяпти. Сувчилар этик, иш коржомалари, бел, кетмон билан таъминланган, иссиқ овқат, иссиқ чой ҳамиша “Сувчилар уйи”да тайёр.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3664
ХОРАЗМДА СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ МАХСУС ХИЗМАТИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНЯПТИ?

Хонқа тумани ирригация бўлимида сув хўжалигининг махсус хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари, туман ирригация бўлимларининг махсус хизмати мутасаддилари иштирок этди.

– Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, масжуд сув ресурсларини оқилона бошқариш, сув истеъмолчилари билан муносабатни тўғри йўлга қўйиш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағларни ундириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди, – дейди Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Сув хўжалиги махсус хизматининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ш.Қурязов.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3665
ЖАҲОН БАНКИ МИССИЯСИ АНДИЖОНДА

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги “Савай” канали Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза” лойиҳаси доирасида реконструкция қилинмоқда. Ушбу лойиҳа якунига етгач, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод ва Булоқбоши туманлардаги 19363 га экин майдонида сув таъминоти барқарорлашади.

Жорий йилнинг 14–16 июнь кунлари Жаҳон банкининг Сув хўжалиги масалалари бўйича масъул вакили Азад Абдулхамид бошчилигидаги миссия мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигининг вазирининг биринчи ўринбосари Азимжон Назаров меҳмонларга лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича муълумот берди. Томонлар келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3666

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
НАВОИЙЛИК ГИДРОМЕТРЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан сувнинг ҳисоб-китобини тўғри йўлга қўйиш ва гидрометрия хизматини янада яхшилаш бўйича гидрометр ходимлар учун ташкил этилган ўқув-амалий семинар якунига етди.

– Беш кун мобайнида гидрометрларимиз сув ҳисобини тўғри юритиш учун очиқ каналларда сув оқимини ўлчаш, текшириш ва калибрлаш бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлди, – дейди Қуйи Зарафшон ИТҲБ мустахассиси Ғ.Эшимов. – Бундан ташқари, улар янги турдаги оқим ўлчаш ускуналари яқиндан танишди.

Ўқув-амалий семинар якунида гидрометрларга сертификатлар топширилди.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3667

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРНИНГ ЁРДАМИ КАТТА БЎЛМОҚДА

Олтиариқ туманидаги 12 минг гектардан зиёд экин майдонларини “Сўх-Шоҳимардон”, “Жанубий Фарғона” каналлари, шунингдек, “Қўрғонтепа” сув омбори обиҳаёт билан таъминлайди. Сув омбори жамоаси ўз ишларини сидқидилдан бажариш баробарида, ёрдамчи хўжаликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

– Сув омборимиз қирғоқларидаги фойдаланилмай ётган ерларни ўзлаштириб, турли қишлоқ хўжалик экинларини етиштираяпмиз, – дейди Ўктамжон Маҳмудов. – Ўттиз сотихдаги ток кўчатларимиз ҳосилга кирди. Яна қарийб шунча ерга экилган картошкадан икки тоннага яқин ҳосил олдик. Шунингдек, редиска, саримсоқпиёз ва ва режавор экинлар ҳосили ҳам яхши бўлди. Чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантиришга ҳам ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда 12 бош қўй, 35 бош товуқ, 60 бош беданамиз бор.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3668

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube