Suv xo‘jaligi vazirligi
1.45K members
722 photos
263 videos
15 files
663 links
Rasmiy veb-sayt: www.water.gov.uz
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
to view and join the conversation
ПАРКЕНТДА ИШЛАР ҚИЗҒИН

Паркент туманида жами 7 та хўжаликлараро канал мавжуд бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 48,8 км. Бу йилги режага 6,4 км узунликдаги хўжаликлараро каналларни тозалаш ҳамда 8,7 минг м3 тупроқ ишларини бажариш киритилган эди. Айни пайтга келиб 5,2 км узунликдаги каналларни тозалаш ва 6,87 минг м3 тупроқ ишлари бажарилди.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/922

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
КЎПРИКНИНГ СУВ ЎТКАЗИШИ ЯХШИЛАНДИ

Риштон туманида экин майдонларига сув етказиб берувчи бетон каналлар, ўзан қирғоқли иншоотлар билан бирга зовур ва коллекторларнинг сув ўтказиши қийинлашиб қолган кўприк ости қувурлари янгиланиб, таъмирланмоқда.
Пастки Булоқбоши қишлоғидаги зовур кўприги остидан сув ўтиши қийинлашиб қолган эди. Уни тузатиш ҳақида аҳолидан ҳам илтимоснома тушди. Туман ирригация бўлими бу муаммони ҳал этиш учун ишга киришди. Битта экскаватор, битта кўтарма кран, етарли ишчи кучлари сафарбар этилди ва қувур янгисига алмаштирилди.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/923

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПРЕМЬЕРА‼️📣

🎼Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси”саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида янгради.

⬇️
Батафсил

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильмида Сардоба фалокатидан сўнг давлат ва халқ бирдамлиги билан амалга оширилган ишлар ҳақида реал тақдирлар мисолида баён қилинади.

🎥 53 мб


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА ЯНА БИР ЯНГИ ТИЗИМ ЯРАТИЛДИ

Мамлакатимизда 4,3 миллион гектар суғориладиган ерлар мавжуд. Шундан 1,9 млн гектари турли даражада шўрланган.
Хабарингиз бор, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида БМТ Тараққиёт дастури “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Сув хўжалиги вазирлиги ушбу лойиҳанинг миллий ҳамкори ҳисобланади.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/924

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЎҚУВ-СЕМИНАР ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРГА БОЙ ТАРЗДА ЎТДИ

Жорий йилнинг 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида марказий аппарат ҳамда тизимдаги ташкилотлар мутахассис-ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Қатнашчилар вазирлик тизимида давлат-хусусий шериклик тамойилларининг жорий этилиши ҳамда суғориш тармоқларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича билим ва кўникмаларини янада бойитиш имконига эга бўлдилар.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/925

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚЎЛ КЕЛМОҚДА

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Одилжон Фаррух саховати” фермер хўжалиги жорий йилда 21 гектар пахта майдонида томчилатиб суғоришни жорий этган эди. Ҳосилдорлик кутилганидан ҳам юқори бўлди. Хўжалик шартномавий режани туманда биринчилардан бўлиб бажарди.
– Жами 98 гектар майдонда деҳқончилик қиламиз, – фермер хўжалиги раҳбари Музаффар Абдужабборов. – Далаларимизга сув келиши қийинроқ бўлганлиги учун 51 гектар пахта майдонимизнинг 21 гектарига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатдик. Бунинг учун давлатдан 400 миллион сўм кредит олдик. Қарангки, ушбу маблағнинг 155,6 миллион сўмини давлат субсидия тариқасида қайтариб берди.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/926

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
СУРХОНЛИК СУВЧИЛАР УЧУН ЎҚУВ-ТРЕНИНГ КУРСЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, ҳудудий сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари учун “Сувдан фойдаланиш режасини тузиш бўйича махсус дастурий таъминотдан фойдаланиб, сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш” мавзусида ўқув-тренинг курслари ўтказилмоқда.
2020 йил 6 сентябрдан буён Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Хоразм, Бухоро вилоятларидаги мутахассислар учун ана шундай машғулотлар ташкил этилди. Шу кунларда бўлиб ўтаётган навбатдаги икки ҳафталик курсларга Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг ҳузуридаги ташкилотлар ходимлари жалб этилган.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/927

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ХОРАЗМДА КУЗГИ ШУДГОРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Урганч туманидаги “Ғалаба” фермер хўжалигида ерларни шудгорлаш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.
Унда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев, Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Юсупов, Шовот, Қўшкўпир, Гурлан, Янгибозор ва Урганч туманларидан масъуллар ва мутахассислар иштирок этди.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/928

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛАДИ

Бугун, 25 октябрь куни Беруний туманида “Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Амударё ҳавзасида жойлашган вилоятларнинг сув хўжалиги мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги барча тизим ташкилотлари, туман ирригация бўлимлари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/929

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИНТЕРВЬЮ
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ҳудудий ташкилотлар билан ахборот алмашинувини янада яхшилаш мақсадида видео конференция алоқа тизими ўрнатилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Вазирлик Ахборот-коммунация технологиялари бўлими бошлиғи Ойбек Нуриддиновнинг шу ҳақдаги интервьюси билан танишинг.
ТАДБИРГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛДИ

Хабар берганимиздек, бугун Беруний туманида “Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш” мавзусида кўргазмали илмий-амалий семинар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Амударё ҳавзасида жойлашган вилоятларнинг сув хўжалиги мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги барча тизим ташкилотлари, туман ирригация бўлимлари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/930

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИГА ИЛҒОР ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Хоразм ва Сирдарё вилоятлари Европа Иттифоқи молиялаштираётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” лойиҳасининг пилот ҳудудлари ҳисобланади. Икки вилоятдаги ер майдонлари ҳам турли даражада шўрланган. Шу боис, лойиҳа доирасида Чапқирғоқ Амударё ва Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига махсус кесувчи қурилма билан жиҳозланган инновацион Hyundai R220LC-9S экскаваторлари топширилди.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/931

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этилган, махсус кесувчи қурилма билан жиҳозланган инновацион Hyundai R220LC-9S экскаваторининг иш жараёнидан лавҳа.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зоминда яйлов ёмғирлатиб суғорилади
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зоминда томчилатиб суғориш усулида интенсив боғлар ташкил этилмоқда.
“ҚОРАБОШ” КАНАЛИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

“Қорабош” канали Андижон туманидаги қатор массивларга сув етказиб беради. Каналнинг адир ёқалаб оқадиган 24 километр қисми меъёрдаги сувни ўтказишга яроқсиз ҳолга келиб қолган эди.
Манзилли дастурга асосан каналнинг ушбу қисмида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Эндиликда “Қорабош” каналидан сув олувчи Т.Тошматов, “Ўзбекистон”, “Ҳақиқат”, И.Бакиров номли ҳудудлардаги экин майдонларининг сув таъминоти янада яхшиланади.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/935

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
СЕМИНАР ЯНГИ ТАШАББУСЛАРГА ЗАМИН ЯРАТДИ

Хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида “Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш” мавзусида кўргазмали илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти, Амударё ҳавзасида жойлашган вилоятларнинг сув хўжалиги мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги барча тизим ташкилотлари ва туман ирригация бўлимлари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/936

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЗАМОНАВИЙ СУВ ЎЛЧАШ УСКУНАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ахборот таҳлил ва ресурс маркази, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати мутахассислари, “Бўзсув” ирригация тизими бошқармаси гидрометрлари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти илмий тадқиқотчилари учун сув сатҳи ва сарфини бир вақтда ўлчайдиган “SonTek S5” русумли доплер-профилограф сув ўлчаш ускунасидан фойдаланиш ва унинг афзалликларига бағишланган семинар ўтказилди.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/937

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
“РАВОН” КАНАЛИ ТОЗАЛАНЯПТИ

“Паркент-Қорасув” ирригация тизими бошқармаси томонидан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, “Равон” каналида махсус техникалар ёрдамида кенг кўламли тозалаш ишлари амалга ошириляпти. Режага кўра каналнинг 34,6 км қисми тозаланади.
Мутахассисларнинг айтишича, ариқ-зовурларни тозалаш, мавжуд суғориш тармоқларини таъмирлаш ишлари кечиктирилса ёки сифатсиз бажарилса, бу эртага маълум маънода иқтисодий зарар ҳам келтиради. Қолаверса, вегетация, яъни суғориш даврида экин майдонларини узлуксиз сув билан таъминлашда қийинчиликлар юзага келади.

Батафсил: http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/938

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube