Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
10.1K subscribers
25.4K photos
2.87K videos
160 files
8.96K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
Насос станциялари атрофи ободонлаштирилди

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида “Яшил макон” умумммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ҳамда жойлардаги насос станциялари атрофларини ободонлаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Паркент туманидаги “Истиқбол” ва Янгийўл туманидаги “Ватан” насос станцияларида ишчи-ходимлар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, мевали ва манзарали кўчатлар экилмоқда.
Кеча кун давомида ишчи-ходимлар канал бўйлари ва майдонларга жами 2500 дона терак, 2000 дона мевали дарахт кўчватлари ҳамда 4000 дона қаламчалар экишди. Жорий йилда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси жами 40,1 минг дона терак, тол, узум ва манзарали кўчатлар экишни режалаштирган.
Шу кунгача бошқармага қаршли мавжуд насос станцияларида 4 минг дона мевали, 15 минг дона манзарали ҳамда 18 минг дона терак қаламчалари экилди. Энг муҳими ҳар бир ниҳолнинг парвариши учун жавобгар шахс белгиланган.

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати
БАНДИХОНЛИК ИРРИГАТОРЛАР КЎЧАТ ЎТҚАЗИШДА ФАОЛ
   
        
-Вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан ҳақиқатдан ҳам туманимиз ҳудудида дарахтлар туп сони кам. Ваҳоланки, туманимиз янги ташкил қилинган бўлсада, лекин Бандихон даштларида азалдан инсонлар яшаб келаяпти. Фақат дарахт экиш, кўчат ўтқазишга ҳафсала қилинмаган,-дейди Бандихон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ бош мутахассиси Исроил Нормуродов.- Президентимиз «Яшил макон» миллий лойиҳаси доирасида ўтказган видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, дарахт экиш, бўш ерларни дарахтзорга айлантириш мажбурият эмас, балки фуқаролик бурчимиздир. Буни сувчиларимиз, ирригаторларимиз қалбдан ҳис қилиб, каналлар ва бошқа суғориш тармоқлари бўйи ҳамда гидроучасткалардаги бўш ерларга ҳар хил дарахт кўчатлари ва қаламчаларини экишмоқда. Ўтган йил кузи ва жорий йил эрта баҳорда сувчиларимиз каналлар, ички суғориш тармоқлари ҳимоя ҳудудларига жами 8750 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиб, 6 минг тупини экология ташкилотининг платформасига киритишган…
        Айтиш керакки, туман сувчилари апрель ойида яна 4 минг туп мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экишга қарор қилган ҳолда ҳар куни ҳашар уюштириб, каналлар, зовурлар, ички суғориш тармоқлари ҳамда гидроучасткалар атрофидаги бўш жойларга тут, тол, гужум, жийда, терак ниҳоллари ва қаламчаларини ўтқазишмоқда. Март ойининг сўнгги кунида ҳам ирригаторлар ҳашарга чиқиб, бир кунда 400 туп тут, тол, терак, гужум ниҳоларини ерга умид билан қадашди. Ҳар бир мироб ва канал бошлиқлари зиммасига экилган кўчатларни парваришлаш масъулияти юкланмоқда.
        
               Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
 
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари:

"Яшил макон" — виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз!
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ –
ОЧИҚЛИК ИНДЕКСИ БЎЙИЧА “ЯШИЛ” ТОИФАДА


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси — 2023 натижаларини эълон қилди.

Ушбу рўйхатга 103 та давлат органи ва ташкилоти киритилган.

Сув хўжалиги вазирлиги 71,5 балл билан “яшил” тоифадаги ташкилотлар қаторидан жой олган.

Манба: https://anticorruption.uz/uz/article/2023-yil-yakunlari-boyicha-ochiqlik-indeksi-natijalari-elon-qilindi

Ахборот хизмати
#LIVE

Ayni paytda Navoiy viloyati, Xatirchi tumanida O‘zbekiston Respublikasi Suv xo‘jaligi Vazirining ommaviy sayyor qabuli bo‘lib o‘tmoqda.

Quyi Zarafshon ITHB matbuot xizmati

https://t.me/QuyiZarafshonITHB
Навоий вилояти

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🌳 Мамлакатимиз бўйлаб яшил майдонларни кенгайтириш, жойларда экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармасида ҳам ишлар қизғин давом этмоқда.

🌱 Бугун “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Нимкон” сувчилар уйида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишларини амалга ошириш мақсадида хашар ташкил этилди.

Хашарда, “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармаси барча ходимлари иштирок этиб, “Нимкон” сувчилар уйининг 1,5 гектар майдонига 500 дона ўрик, 700 дона гужум ҳамда 800 дона тут кўчатлари экишди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.me/QuyiZarafshonITHB
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди.

Семинар кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди;
— Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш масаласи.
— Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини самарали йўлга қўйиш.
— Юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

Семинарни, “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Боймирзаев кириш сўзи билан очиб, Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар, аниқланган камчиликлар юзасидан қисқача ахборот бериб ўтди.

📂 Батафсил: http://norin-sirdaryo.uz/index.php/uz/news-ru-2/222-162

📡Норин-Сирдарё ИТҲБ расмий сахифалари....
Telegram  |  YouTube | Web-sayt | Twitter| Facebook | Murojaat Bot|
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ ЗАРБДОР 10 КУНЛИК КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ БИЛАН СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ТАНИШДИ

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ тизимида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил 1 апрелдан 10 апрелгача сув хўжалиги объектлари атрофига кўчат экиш "долзарб 10 кунлик" режаси ишлаб чиқилиб, махсус ишчи-гуруҳи тузилди ва бугундан кўчат экиш ишлари қизғин бошлаб юборилди.

Сув хўжалигининг Хоразм вилояти тизим ташкилотлари томонидан жами 202 минг турли дарахт кўчатлари экиш мўлжалланган. Биргина Урганч туманини оладиган бўлсак, 11400 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш белгиланган. Туман "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ раҳбари З.Норматов таъкидлашича, график режа бўйича ишларда туман ишчи гуруҳ фаол иштирок этиб ва ижобий натижа билан чиқишга ишонмоқда.

Мана шундай кайфият барча ташкилот жамоаларида сезилмоқда.

Кеча Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев вилоятдаги бу борада олиб борилаётган ишлар билан шахсан танишиб, тегишли кўрсатмалар берди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати