Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.53K subscribers
22.4K photos
2.69K videos
158 files
8.5K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
Ўзбекистон байроғи

Қалбимиз тўла сурур,
Тўтиё юрт тупроғи.
Ҳилпираб турар мағрур
Ўзбекистон байроғи.

Ранги – ҳаёт мисоли,
Юлдузлари, ҳилоли.
Мустақиллик тимсоли —
Ўзбекистон байроғи.

Гумбазларда, юксакда,
Пештоқларда, фалакда,
Кўнгилларда, юракда
Ўзбекистон байроғи.

Ифтихор дилимизда,
У йўлдош йўлимизда.
Юксалар қўлимизда,
Ўзбекистон байроғи.

Иқбол Мирзо,
Ўзбекистон халқ шоири
ТАДБИР
Бугун, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказилди.

Давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган ва у тарихимиз ва миллий-маданий анъаналаримизни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, ундаги ранглар қуйидагиларни англатади.

1. Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Яъни яхшилик, донишмандлик, ҳалоллик, шон-шуҳрат ва садоқат тимсолларини билдиради.
2. Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва xаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
3. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
4. Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

Барчамизни ватанпарварлик руҳимиз мустаҳкам бўлсин.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати
ТАДБИР МУҲИМ САНАГА БАҒИШЛАНДИ

Жиззах бош насос станцияларидан фойдаланиш бошқармаси (ЖБНС) да мустақил давлатимиз тақвимидаги муҳим саналардан бири - 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда бошқарма сувдан фойдаланиш бўлими бошлиғи Ж.Ҳақназаров сўз олиб, Ўзбекистон байроғи давлатимиз суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас рамзлардан бири экани ҳақида фикр юритди.
- Бошимизда ҳилпираб турган байроқ халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишини ўзида мужассам этган тимсоллардан биридир, - деди бошқарма бошлиғи Н.Ўролов. - Ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган яловимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллагани билан фахрланамиз.
Тадбир якунида иштирокчилар ЖБНС қошида ташкил этилган “Жиззах вилояти сув хўжалиги тарихи” музейидаги ноёб ҳужжат, экспонат ва маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
БАЙРОҒИМИЗ – ИФТИХОРИМИЗ!

18 – ноябрь Ўзбекистон Республикасининг асосий давлат рамзларидан бири – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Аму -Сурхон ИТҲБ маъмурий биносида «Байроғимиз – фахримиз» шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳавза бошқармаси аппарат ходимлари билан бирга Мелиоратив экспедиция ҳамда «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси ходимлари ҳам қатнашди.
Ҳавза бошқармаси биноси олдида Давлат байроғи кўтарилиб, Давлат мадҳияси янгради. Тўпланганлар мустақиллик қўшиғини жўр бўлиб куйладилар.
Шунданг сўнг Давлат байроғи ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берилди. 1992 йилдан буён БМТ қароргоҳида Ўзбекистон Давлат байроғи ҳилпираб тургани ифтихор билан таъкидланди.
Тадбир жараёнида байроққа доир халқ шоирларининг ҳамда сурхондарёлик ижодкорларнинг шеърларидан намуналар ўқилди.
Ўзбекистон Давлат байроғига доир тадбирлар тизим ташкилотларида ҳам ташкиллаштирилди.

Аму – Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
#LIVE

ВОДИЙЛИК СУВЧИЛАР ҚАШҚАДАРЁДА


Айни пайтда вилоятимизда Андижон, Фарғона,  Наманган вилоятлари сув хўжалиги ташкилотларининг 50 дан ортиқ мутахассислари меҳмон бўлиб турибди.

Ушбу ўқув-танишув дастури Жаҳон банки ҳамда Европа Иттифоқи иштирокида амалга оширилаётган "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш 2-босқич" лойиҳаси доирасида жалб қилинган "Annexure Financial Solutions Limited" компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

Ўқув-танишув ташриф иштирокчилари дастлаб, “Абу Убайда ибн Ал-Жарроҳ” зиёратгоҳини зиёрат қилдилар.

Шундан сўнг Аму-Қашқадарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ва масъуллар  иштирокчиларни кутиб олдилар.

Ўқув семинар қатнашчилари Вилоят сув хўжалиги тарихи музейини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Шунингдек,  ҳавзада иш юритилиши, сувни диспетчерлик хизмати орқали автоматик бошқарув хамда Махсус хизмат фаолиятидаги хужжатларни юритилиши билан танишдилар.

Ташриф дафом этмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯГА ҚИЗИҚИШ КАТТА

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида сув тежамкор технологиялар афзалликлари очиқланган кўргазмали тадбир бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти агрокластерлари ва фермер хўжаликлари вакиллари, сув хўжалиги тизими мутахассислари иштирок этган тадбирда ҳудуд учун янги ҳисобланган “пушка” усулида ёмғирлатиб суғориш мобил технологияси ҳақида батафсил маълумотлар берилди.