Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.47K subscribers
21.3K photos
2.56K videos
155 files
8.29K links
Rasmiy veb-sayt: https://suvchi.gov.uz/uz
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
ВЕНГРИЯ АГРАР АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев мамлакатимизга ташриф буюрган Венгрия аграр академияси (MATE) ректори Чаба Дюриц билан учрашди.
MATE нафақат Венгрияда, балки Марказий Европада қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишидаги энг йирик университетлардан бири ҳисобланади. 14 000 нафарга яқин талаба таҳсил олади, уларга 3000 минг нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар таълим беради. Талабаларнинг 15 фоизи хорижлик бўлиб, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.
Учрашувда вазир Венгрия – Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим шерикларидан бири эканлигини, биргаликдаги интилиш ва амалий ишлар натижасида бу шериклик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуси билан сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида гапириб берди. 2024-2026 йиллар учун 3 йиллик сув хўжалигини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда венгриялик мутахассислар билан ҳамкорлик қилинаётганлигини айтиб ўтди.
Чаба Дюриц ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар Венгрия аграр академиясида сув ресурсларини бошқариш, ирригация тизимларини яхшилаш йўналишларида илм олиб, тадқиқотларни бошлаб юборишганини эътироф этди. Академия ушбу йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув якунида Венгрия аграр академияси ва Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Меҳмонлар Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан ҳам танишдилар.

Ахборот хизмати

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3922

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ИРРИГАЦИЯ-МЕЛИОРАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИДА ҚУРИЛИШ, ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган график асосида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва тизим ташкилотларида соҳалар кесимида ўқув-амалий семинарлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, ҳар чоршанба куни ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши ўрганилмоқда.

Бугун бошқарманинг масъул бўлим бошлиқлари ҳамда «Қашқадарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси ҳамкорлигида «Пачкамар» сув омборини реконструкция қилиш объектида бажарилаётган ишлар ҳамда Косон туманидаги СК-3 коллектори тизимидаги коллекторларни тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини бажарилиши амалий семинар асосида ўрганилиб амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3919

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
НАВОИЙДА СУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида юридик хизматлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида кенгайтирилган семинар ташкил этилди. Унда Навоий вилояти сув хўжалигининг барча тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этди.
Семинарда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошқармаси юридик бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида бошқарма юристконсулти Б.Асадов сўзга чиқиб, семинар иштирокчиларига ҳисобот берди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтириб берилди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3920

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ОАВ биз ҳақимизда

"AGRO-HIDRO" журналининг янги сонида қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларни ривожлантиришда сувчиларнинг ўрнига бағишланган мақола чоп этилди.
AGRO HIDRO NEWS - 2 сон.pdf
69.2 MB
Журналнинг тўлиқ электрон варианти билан шу ерда танишасиз.
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ СИРДАРЁДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев Сирдарё туманида сайёр қабул ўтказди. Туманнинг “Малик” ҳудудида ўтказилган сайёр қабулга 70 дан ортиқ фермерлар ва кластер раҳбарлари иштирок этди. Ҳар бир мурожаат чуқур ўрганилди, масаланинг туб моҳиятига кириб борилди.

Масалан, “Ўктам Умаров” ҳудудида давлат ҳусусий шерикчилик асосида кластерга берилган насос билан суғоришда фермерлар бир қатор муаммоларга дуч келаётганини билдиришди. Ушбу мурожаат бўйича туман сув хўжалиги масъуллари бириктирилди. Мавжуд шартнома шартлари билан танишиб чиқиш ва зарур чоралар кўриш бўйича топшириқ берилди.

Мурожаатлар асосан канал ва зовурларни тозалаш, дренаж тизимидаги муаммолар, сувсаб қолган далаларни суғориш, электр энергия, томчилатиб суғориш тизимида пудратчи ташкилотлар ўртасидаги тушунмовчиликлар, шартнома шартларини бажармаслик ҳолатлари каби йўналишларда бўлди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3924
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги
#2aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
📌 #jarayon

"Zarafshon" ITHB
mutaxassislari Samarqand tumani irrigasiya bo‘limida bo‘lishib, suv xo‘jaligi tizim tashkilotlarini malakali, ma’lumotli kadrlar bilan ta’minlash, yuridik xizmat faoliyatini samarali yo'lga quyish hamda suv xo‘jaligi tashkilotlari tomonidan xujjatlar bilan ishlash, ijro intizomi masalalarini muhokama qilishdi.

🗣Do‘st va yaqinlarga ham ulashing, obuna bo‘ling!

💦👉
FacebookTelegram | Youtube |Web-sayt
БИР ДАРЁДАН СУВ ИЧГАН ИККИ ХАЛҚ


Ўзбек ва тожик Сирдарё ҳавзасида жойлашган энг яқин қардош халқлардан бири ҳисобланади. Асрлар давомида бу икки халқ Сирдарё сувидан фойдаланиб келишган. Бир сўз билан айтганда Сирдарё бу икки халқ учун ҳаёт манбаи саналади. Сувчилар ўртасида тажриба алмашиш, замонавий технологиялар жорий этиш бўйича фикр алмашиш ўз навбатида муҳим аҳамиятга эга.

Буни шу кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Мелиорaция ва ирригaция агентлиги вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувларда ҳам яққол сезиш мумкин.

Бугун делагaция аъзолари Ўрта Чирчиқ туманидаги “Salan-uz “ ҳамда “Real agro cotton” кластерларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3925

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
НУКУС ТУМАНИДА МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТНИ ЯХШИЛАШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Нукус туманида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яшилаш, ва тумандаги коллекторнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар аввалида, жорий йилда Нукус туманида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича белгиланган режага мувофиқ, пудратчи корхоналар – “Бунёткор Мерос” МЧЖ томонидан К-5 коллекторининг 70,5 км қисмидан бугунги кунда 8,4 километри, “Кунград махсус пудрат” МЧЖ томонидан “Қизилуй” коллекторининг 40,8 километрининг ҳозирда 12,3 км қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилгани таъкидланди.

Маълумот берилишича, туманда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида кучли шўрланган ерлар 47,9 гектарга ва ўрта шўрланган ерлар 398,4 гектарга камайган ҳамда кам шўрланган ерлар эса 338,1 гектарга камайган.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3926

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ИШТИХОН ТУМАНИДАГИ “ЯНГИ-КЕНТ-1” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Иштихон туманида Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос стансиялари ва энергетика бошқармаси балансида бўлган “Янги-Кент-1” насос станциясида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинар иштирокчиларга давлат-хусусий шериклик шартлари, насос станцияларини хусусий бошқарувга беришнинг аҳамияти, бу борадаги ҳужжатлаштириш ишлари тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

Маълумот учун: Самарқанд вилоятида сув хўжалиги объектларини давлат ДХШ шартлари асосида 12 та насос станцияси, 53,3 км канал, 277,0 км коллектор тармоқлари ва 45 та суғориш қудуқларини хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича битимлар имзоланган.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3927

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро

Сувни тежайдиган технологиялар мавзусида Пешку туманидан репортаж
ДЎСТЛИК ТУМАНИДА “ДАЙВЕР” ҚУРИЛМАЛАР ЎРНАТИЛИШИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Жорий йилда Жиззах вилоятида 12 та мелиорация объектини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун умумий ҳисобда 43 ярим миллиард сўм маблағ сарфланиб, 429,5 километр узунликдаги ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари ҳамда 816,4 километр узунликдаги коллектор тармоқларида иш олиб борилади. Шунингдек, сизот сувлари сатҳи ҳолатини мунтазам ўрганиб бориш учун 214 та кузатув қудудларига дайвер қурилмалари ўрнатилади.

Дўстлик туманида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда ана шу ишларнинг ташкил қилиниши ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир қатнашчилари шу ҳудудда жойлашган ПК-6 коллекторлар тизимини таъмирлаш-тиклаш лойиҳаси доирасида бажарилаётган юмушларни ўз кўзлари билан кузатиш имкониятига эга бўлишди. Улар кузатув қудуқларига “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш, уларнинг ишлашини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш борасида тушунчалар олишди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3928