Сурхондарё Рейд 🚨
5.9K subscribers
2.49K photos
1.74K videos
1 file
2.97K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

📩 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
#рейд

📍Бугун, Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида олиб борилаётган назорат-рейд тадбирлари
давомида

🇺🇿 Давлат рақам белгисини ечиб ёки ўзгача усулларда ўрнатиб ҳаракатланган;

🚘 Йўлларда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган;

🛠 Транспорт воситасидан фойдаланиш шартлари бузулган, носоз ҳолдаги автоуловлар;

👮‍♀️ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчилар;

🚛 Юк ташиш қоидаларига амал қилмай бошқарилган транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

🇺🇿Ҳурматли ҳайдовчилар ! Транспорт воситасидан фойдаланиш шартларига ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг !

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Сурхондарёда келинини 6 марта пичоқлаган қайнота 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди !

Шўрчилик Ўлмас Очилов (исм-фамилиялар ўзгартирилди) 2023 йил 21 август куни эрталаб соат 04:00 лар атрофида турмуш ўртоғи Хосият Маҳмудова билан ўзаро тортишиб қолгач, унинг ҳовлида кўринмаётганидан ажабланиб, излашга тушади. Алоҳида хўжалик сифатида яшовчи келини Дилбар Оролованинг хонадонига боради. Тополмагач, яна ўз хонадонига келгач, турмуш ўртоғи Хосиятнинг уйда эканига кўзи тушади. Шу орада онасидан хавотирланиб, қўнғироқ қилган ўғли Ҳамдам Очилов билан телефонда тортишиб қолади. 

Шу лаҳзаларда турмуш ўртоғи Холиёр Очилов билан гаплашган Дилбар Оролова чамаси соат 07:00 ларда қайнонаси Хосиятни ўз уйига олиб кетиш учун уларнинг яшаш хонадонига маҳалла раиси, маҳалла фаоли ва қайнопаси билан келади. Ўз уйида Ўлмас Очилов келини билан оғзаки тортишиб қолиб, ўтирган кроватида бўлган ошхона пичоғини олади ва қўлида вояга етмаган фарзанди Даврон Ўлмасов билан қочаётган Дилбар Ороловани қувиб етади. Уни ўлдириш мақсадида иккинчи вояга етмаган фарзанди Дониёр Ўлмасов кўз ўнгида ўта шафқатсизлик билан орқа томонидан баданининг турли жойларига олти марта пичоқ уриб йиқитган ҳолда ҳодиса жойини тарк этади. 

Жабрланувчи Дилбар Ороловага ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган. 

Судда судланган Ўлмас Очилов айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб, суддан қонуний енгиллик беришни сўрайди. 

Ушбу жиноят ишини Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди кўриб чиққан. Иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг ҳукмига кўра, Ўлмас Очиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. 

Ҳукмдан норози бўлган судланувчи Ўлмас Очилов ҳимоячиси билан ишни қайта кўришни сўраб, Сурхондарё вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти киритган. Шунингдек, жабрланувчи Дилбар Оролова ҳам давоси йўқлигини маълум қилиб, апелляция тартибида шикоят берган. Енгил жазо беришни сўраган. Шунга асосан мазкур жиноят иши Сурхондарё вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, ҳар бир ҳолат қайта ўрганилди. Шикоятдаги важларга асос топилмади. Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилди. 

Халқимизда кўза кунда эмас, кунида синади, деган пурмаъно гап бор. Ўлмас Очилов ҳам бу қилмиши учун ҳаётининг муайян қисмини панжара ортида ўтказадиган бўлди. Зеро, қонун устувор юртда жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.   

Жасурбек Худойбердиев,
Сурхондарё вилоят суди судьяси

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#рейд

📍Бугун, Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида олиб борилаётган назорат-рейд тадбирлари
давомида

🇺🇿 Давлат рақам белгисини ечиб ёки ўзгача усулларда ўрнатиб ҳаракатланган;

🛠 Транспорт воситасидан фойдаланиш шартлари бузулган, носоз ҳолдаги автоуловлар;

👮‍♀️ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчилар;

🚛 Юк ташиш қоидаларига амал қилмай бошқарилган транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

🇺🇿Ҳурматли ҳайдовчилар ! Транспорт воситасидан фойдаланиш шартларига ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг !

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора бериш эвазига чора кўрмасликни қўштирноқ ичида “илтимос” қилган шахс қўлга олинди.

Жорий йилнинг 22 январ куни Сурхондарё вилояти ИИБ Шахсий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда Жарқўрғон тумани прокуратурасининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Қ.Д. йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома бўйича чора кўрмаслик ва автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига бир неча маротаба пора беришни таклиф қилиб, инспектор томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл патрул-хизмати баталони 3-сафарбарлик гуруҳи Йўл патрул хизмати катта инспекторига 700 (етти юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида бераётган вақтида процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Q.D.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

🛣“Хавфсиз йўл-хавфсиз пиёда 2024” концепцияси ижроси таъминланмоқда.

🇺🇿
Бугун Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи бошчилигидаги бошқарма Техника назорати бўлими ходимларининг Ангор тумани ва Термиз шаҳрида “Хавфсиз йўл-хавфсиз пиёда 2024” концепцияси ижроси юзасидан олиб борган амалий ишлари ҳақида.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун

Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур 👆 мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#Диққат #Тарқатинг

❗️Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига огоҳлантириш хати юборилади

Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан жаримага тортилади.

Ота-оналарга юбориб қўйинг

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy