Сурхондарё Рейд 🚨
6.28K subscribers
2.36K photos
1.72K videos
1 file
2.94K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

📩 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔞 Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида поезд Жентрани уриб юборишидан бир оиланинг 5 аъзоси ҳалок бўлди

Ҳайдовчининг 64 ёшли онаси З.Х., 29 ёшли турмуш ўртоғи С.Ш. ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари — 12 ёшли қизи М.М., 9 ёшли ўғли М.М., 5 ёшли қизи М.М. эса воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эссиз форма, бу ходим ички ишлар тизимига нолойиқ.

Тармоқларда маст ахволдаги ИИВ ходими видеоси тарқалмоқда.

Видео қачон ва қаерда олингани номаълум.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉
@SurxonReyd да👮‍♂
🚔
https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❗️Ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлар содир қилган ходим тизимдан бўшатилган

Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган (ИИОларига хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С. "Хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳамда ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари" учун ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган.

Хозирда, ушбу ҳолатни келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ
⭕️⭕️⭕️⭕️

🆘 2024 йил 31 январь куни соат 21:00 да Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани “Ҳурлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R105 автомобиль йўлнинг 94 км.да 1989 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” автомашинасини бошқариб келиб “Шўрчи-Элбаён” темир йўл бекатлари оралиғининг 1452 км, 7-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида ўрнатилган темир йўл кесишмаларида ҳаракатни тартибга солувчи светофорининг таъқиқловчи ишорасига амал қилмай “Сариосиё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди билан тўқнашган.

🚑 Тўқнашув натижасида автомашина салонида бўлган ҳайдовчининг онаси (65 ёш), турмуш ўртоғи (30 ёш) ва 3 нафар вояга етмаган қизлари вафот этган.
Ҳайдовчи ва бир нафар вояга етмаган 2014 йилда туғилган ўғли олган оғир тан жароҳатлари билан туман Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️ Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари! Йўлларда тартибга солувчи ва светофорларнинг ишораларига амал қилинг. Ўзингиз ва ўзгаларнинг ҳаётига хавф туғдирманг!

✍️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️

Ангор туман, Шукрона кафеси ёнида кобалть автомашинаси завурга тушиб кетганлиги айтилмоқда

П.с ҳурматли хайдовчилар йўлларда ҳушёр бўлинг, тезликни оширманг, зеро сизни оилангиз кутмоқда !

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Tracker савдоси eнди аниқ ўлади. BYD 15 минг доллардан арзонроқ Yuan UP сотувини бошлайди

Ўлчами Траcкeрдан катта бўлган, 45,1 кВт сиғимга eга батарeя билан тўлиқ қувватда 401 кмгача масофа босиб ўта оладиган бу автомобилнинг нархи Хитойда 14 085 доллардан бошланар eкан. Ўзбeкистонда божхона тўловлари билан бу нарх 17-18 минг доллар атрофида бўлади. Eлeктромобил панорама том ва люк борлигини ҳисобга олсак, шундоқ ҳам сотилмаётган Тracker савдоси афтидан бутунлай ўладиган кўринади.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодексининг 41 (Ҳақорат қилиш) ва 59-2 (Оилавий (маиший) зўравонлик) моддалари билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
21:00 02.02.2024

QOTIL JAVOBGARLIKKA TORTILDI

#Surxondaryo

muxbir: Sobit Qaynarov

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#Диққат

⚡️Бугун, 3 февраль – ўзбек эркакларнинг асаб тизимини асраш куни, чунки бугун Ўзбекистон Қатар билан ярим финал учун ўйнайди.

❗️Бугунги кун учун кўп нарса керак эмас: ширин овқат, тинчлик, футбол вақтида безовта қилмаслик ва чой сўраганда суратдагидек қарамаслик)

Хабарни тезкорлик билан аёлларга етказиб қўямиз😁

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Бугун, 3 феврал, Шанба Сурхондарёда кутилаётган об-ҳаво ҳарорати:

🌧 +8°...+5°, Ёмғир

Ҳозир: ☁️ +6°, ↘️ 3.1 м/с

Тонг: 🌧 +7°
Кун: 🌧 +8°
Оқшом: ☁️ +7°
Намлик: 54%
Шамол: Ғарбий, 8.4 м/с
Босим: 755 мм сим. уст.

Ой: Сўнгги чорак
Қуёш чиқиши: 07:32
Қуёш ботиши: 17:56

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Изоҳга хожат йўқ...

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#вазият

📍Айни дамда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларини боғлаб турувчи “Дарбанд” мунтазам ЙПХ масканида об-ҳаво шароити. 🌨

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
⭕️⭕️⭕️

📣 Термиз шаҳрига оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.

📃 Халқ Депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2023 йил 22 декабр кунидаги қарори билан, эндиликда Термиз шаҳрида йирик ҳажмли ва оғир вазнли (юк кўтариш қобилияти 8 тоннадан юқори бўлган) транспорт воситаларининг ҳаракати чекланганини маълум қиламиз.

⚠️ Бунда, ҳаракатланиш алоҳида ҳолларда Термиз шаҳар ҳокимлиги, “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти ва вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ўзаро тасдиқланган келишув (схема) орқали амалга оширилиши белгиланди.

✍️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Блогер Отабек Сатторий озодликка чиқарилди

Суд ажрими билан Отабек Сатторий ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми «в» бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
⚡️Боласини мактабга юбормайдиган ота-оналар 5 млн сўмдан кўпроқ жарима тўлаши мумкин

Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек
, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Бойсун туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.Ж. “Тиллакамар” МФЙ ҳудудидаги 35 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инспекторлардан

👮‍♀️Рейд жараёнларида

🚦Йўл ҳаракати қоидалари 175-банд


⚠️ Механик транспорт воситаларининг (трамвайлардан, троллейбуслардан ташқари) ва тиркамаларнинг кўзда тутилган жойларида тегишли намунадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ўрнатилган бўлиши шарт.
Юк автомобиллари, тиркамалар (енгил автомобиллар ва мотоцикллар тиркамаларидан ташқари) ва автобуслар (микроавтобуслардан ташқари) кузовининг орқа деворига унинг давлат рақам белгиси ва ҳарфлари ёзилиши керак. Рақамнинг баландлиги 300 миллиметр, кенглиги 120 миллиметр, чизиғининг йўғонлиги 30 миллиметрдан кам бўлмаслиги, ҳарфлар баландлиги эса рақам ўлчамларининг 2/3 қисмига тенг бўлиши керак.
Трамвайларга ва троллейбусларга тегишли ташкилот томонидан рўйхатга олинган рақамлар ёзилади.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy