Севимли инсон билан муносабатларни сақлаб қолиш сари 10 қадам
Муносабатлар жар ёқасига келиб қолганда, уларни тиклашга ҳаракат қилиш керакми? Биринчи навбатда истак бўлса бас, никоҳни сақлаб қолишга уриниб кўрса бўлади. Ахир бир пайтлар сиз бахтли бўлгансизку. Хўш, бу борада қандай қадамларни ташлаш мумкин?
👉1-ҚАДАМ. ДЕДЛАЙН БЕЛГИЛАНГ
Аввало қуйидаги саволларга жавоб беринг: муносабатларни тиклашга қанча вақт сарфламоқчисиз? Бир йил? Икки йил? Бир ой? Бир ҳафта? Бунга тайёрмисиз ўзи? Ҳаётимизда вақтинчалик чекловлар кўп, шунинг учун вақт билан ҳисоблашмасдан иложимиз йўқ. Қолаверса, вақт чегаралари ўзгаришларни таҳлил қилишга ёрдам беради.
👉2-ҚАДАМ. МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҚИММАТЛИЛИГИНИ ТАЪКИДЛАБ ТУРИНГ
Энг оддий нарсалар учун ҳам жуфтингизга миннатдорлик билдиринг: масалан, чиқиндини ташлаб келгани, дўкондан маҳсулот харид қилгани ёки фарзандингизни боғчадан олгани учун. Хуллас, миннатдорлик билдиришга сабаблар кўп. Сиз учун жуда муҳимлигини айтиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин: «Буни роса қадрлайман», «Бу мен учун жуда муҳим ва ёқимли» дея. Аслида ҳаммамиз учун ҳам эътироф зарур. Ютуқлар ва эътироф – фаолиятимизнинг энг муҳим илҳом манбаи.
👉3-ҚАДАМ. ҲУШОМАД ҚИЛИНГ
Мақтовларни бир кунда бир неча маротаба билдиринг. Шу инсоннинг ёнидамисиз, демак, қайсидир томонлари сизга ёқади.
👉4-ҚАДАМ. ЖУФТИНГИЗНИНГ ОРЗУ-ИСТАКЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИНГ
Яқин орада нимани хоҳлаганини бир эсга олинг. Совғани харид қилиб, унга хурсандчилик билан тақдим этинг.
👉5-ҚАДАМ. ЖУФТИНГИЗНИ ЭРКАЛАНГ
Уни яхши биласиз ва қандай қилиб эркалашни сиздан ўзгаси яхшироқ уддалай олмайди.
👉6-ҚАДАМ. ИККИНГИЗ УЧУН МАЗМУНЛИ ҲОРДИҚ ТАШКИЛ ЭТИНГ
Бу таклифни олдиндан муҳокама қилиб олинг. Чунки сюрприз қилинган саёҳат унга манзур бўлмаслиги ҳам мумкин.
👉7-ҚАДАМ. ҚИЗИҚАРЛИ ҲИКОЯЛАР СЎЗЛАБ БЕРИНГ
Бирор-бир китобдан ёки фильмданми. Одатда кечқурун ишдаги муаммолар ва рўзғордаги қийинчиликлар ҳақида суҳбатлашамиз. Бу эса орадаги вазиятни янада таранглаштиради. Муносабатларга романтикани қайтариш учун эса ёқимли суҳбатлар, қизиқарли ҳикоялар керак. Илгари учрашувларингизга қандай тайёрлангансиз? Ҳозир ҳам худди шундай романтик учрашувларни ташкил этса бўлади.
👉8-ҚАДАМ. ТАШҚИ КЎРИНИШИНГИЗ ЁДДАН КЎТАРИЛМАСИН
Вақт ўтиб, аёллар ўзларига олдингичалик оро бермай қўйишади. Аммо бу эркак киши учун жуда муҳим. Шунинг учун азиз аёллар, ҳеч қачон бўшашманг. Ташқи кўринишингиз доим чиройли бўлсин.
👉9-ҚАДАМ. РАШКИНИ КЕЛТИРИБ ТУРИНГ
Рашк кўнгилнинг тубидаги чанг босган ҳисларни уйғотади. Муҳаббатнинг қайта туғилиши ҳам ҳеч гап эмас. Лекин бу юмушга унчалик шўнғиб кетманг. Ҳаммасининг меъёри яхши.
👉10-ҚАДАМ. ШАХСИЙ ЧЕГАРАЛАР ҲАҚИДА ҲАМ УНУТМАНГ
Жуфтимга ёқаман деб, асло ўзингизни унутиб қўйманг. Чунки қачонки, инсон ўзини ҳурмат қилар экан, шундагина атрофдагилар унинг қадрини билади. Унутманг, мустақил ва ўз фикрига эга инсон ҳар доим бировлар учун қизиқ ҳамда ўзига тортади.
#СукутСақлама #психология #лойиҳадан

Ажралишдан кейинги тўрт хато: аёллар фикри
Ажралиш ва жуфтини йўқотиш — оғриқли давр, бу вақтни ҳатто яқин инсоннинг вафотига қиёслашади. Кимдир чуқур тушкунлик ҳолатига ўтади. Яна кимдир ҳаммасини ортга қайтаришга ва олдинги ҳаётини тиклашга ҳаракат қилади. Бизнинг қаҳрамонларимиз ўз бошидан ўтказган аччиқ тажрибалари ҳақида сўзлаб беришади.
👉БИРИНЧИ ХАТО. СЕН БЎЛМАСАНГ, БОШҚАСИ
Анора (28 ёш)
«Ажралишимиз мен учун жуда оғриқли бўлди, унинг устига бир вақтнинг ўзида бошқа аёл билан ҳам гаплашиб юрганини билиб қолдим. Сиқилавериб жонимга текканидан ўзимга раҳмим келди. Ўзимча қасд олмоқчи бўлиб, бошқа ёр топишга аҳд қилдим. Янги учрашувлар уни унутишимга ёрдам беради, деб ўйладим. Аммо ундай бўлмади. Ким билан учрашсам, уни севимли инсоним билан солиштираверардим. Табиийки, дил яраси битмади. Ишқ масаласида шошиш керак эмас экан. Хуллас, янгисини топмадим ҳам, аммо эски муҳаббатимни унутиш осон бўлмади».
👉ИККИНЧИ ХАТО. УНИ ҚАЙТАРИШГА БЎЛГАН УРИНИШ
Ирода (26 ёш)
«Муносабатларимиз узилганда, у мени соғиняпти, аммо биринчи бўлиб қадам босишга жазм эта олмаяпти деб ўйладим. Шу тариқа уни қайтаришга аҳд қилдим. Туну кун у ҳақда ўйлардим. Ижтимоий тармоқларини кузатардим, қулай фурсат топилди дегунча, уни соғинганимга шама қилардим.
Бир куни ниҳоят ёзганларимга жавоб берди. Бу афсуски, унинг тарбияли эканлигидан далолат берарди. Чунки барибир ортга қайтмади, муносабатларимиз тикланмади. Мен эса вақтимни бекор сарфладим. Ундан кўра ўз устимда ишлашим керак эди».
УЧИНЧИ ХАТО. УНГА ФАҚАТ ИНТИМ АЛОҚАЛАР КЕРАК, АЁЛ СИФАТИДА ЭСА ҲУРМАТИМ ЙЎҚ
Азима (34 ёш)
«Ажралиб кетганимиздан кейин ҳам менга смс ёзишдан тинмади. Мен содда эса буни соғинч, муҳаббатга йўйибман. Қизиғи, ажримдан кейин ҳам бир неча марта учрашдик. Орамизда интим алоқалар бўлди. Кейин эътибор бериб қарасам, унга фақат шу керак экан. Бошқа пайт ҳол-аҳвол сўраш йўқ, фарзандларимиз тақдири, аҳволи уни қизиқтирмайди. Бир-икки марта ёрдам сўраб мурожаат қилсам, ўзини олиб қочади. Демак, унга бошқа нарса керак экан. Шуни англаб етганимдан кейин ундан бутунлай воз кечдим».
👉ТЎРТИНЧИ ХАТО. АЛДАМЧИ ШАРОИТЛАРДА ПАНОҲ ИЗЛАШ
Зуҳра (36 ёш)
«Муносабатларимизни буткул тўхтатиш ташаббуси ундан чиқди. Сабр қилишни, яна бирга яшаб кўришни илтимос қилдим. Лекин низоларимиз барибир тўхтамади. Бирга яшай олмадик. Ажралганимиздан кейин меҳримни бошқа томонга бурдим. Мен учун ширинликлар ягона овунчоққа айланди. Ҳар куни ишдан уйга қайтарканман, хаёлимда музлатгичдаги торт, пироженое, шкафдаги шоколад, печеньелар турарди. Фақат шу ширин хаёллар билан яшайдиган бўлиб қолдим. Ухлашдан олдин ҳам шоколад еб олардим. Усиз ухлолмасдим. Кейин семира бошладим. Уч ойдан кейин кўзгуга яхшилаб назар солсам, ўзимни таний олмадим. Семиз, қариган жувон турарди. Шундан кейин ширинликлардан воз кечишга ҳаракат килдим. Лекин осон бўлмади. Шунинг учун маслаҳатим, ҳеч қачон ширинлик ва алкогол ичимликлардан паноҳ изламанг. Уларни даво бўлолмайди».

Муносабатлардаги муаммолар эркакларнинг психологик саломатлигига қандай таъсир қилади?
Деярли барча эркаклар учун соғлом муносабатлар жуда аҳамиятли. Доимий жуфтига эга бўлган эркаклар ўртача кўпроқ умр кўришади ва психологик ўзгаришларга чидамли бўлишади. Аммо муносабатларга дарз кетса ва ёки якунига етаётган бўлса, эркак ўзини қандай ҳис қилади?
Статистик маълумотларга кўра, никоҳ эркак саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади, тушкунлик, суицид, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик хавфини камайтиради.
Демак, соғлом муносабатлар эркакни ёмон иллатлардан қутқариб қолиши мумкин. Чунки эркаклар аёлларга қараганда тўрт-беш баробар кўпроқ ўз жонига қасд қилишар экан. Кўп ҳолларда бунга клиник тушкунлик сабаб бўлади, қолаверса, яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, ёлғиз ва бева эркаклар суицидал ҳаракатларга мойил бўлишаркан.
Ҳақиқий эркакман дея, ўзларини кучли кўрсатадиган эркаклар одатда ёрдам сўрашмайди ва бундан ор қилишади. Улар оғир стресс ёки тушкунликка дуч келганда атрофдагилардан четлашади ёки яқинларига жаҳлини сочади.
Яқинда бир гуруҳ канадалик шифокор ва психологлар 49 нафар эркак ва 30 нафар психотерапевт орасида сўровнома ўтказди. Тадқиқотчиларни жуфти билан ажралиш ёки мавжуд муносабатлардаги доимий стресслар эркак саломатлигига қандай таъсир қилиши қизиқтирди.
❓НИМА АНИҚЛАНДИ?
Сўров иштирокчиларининг аксарияти муносабатларни йўқотиш билан боғлиқ тажрибаларини тадқиқотчилар билан бажонидил баҳам кўришди. Кўпинча, ажралиш ташвиш, депрессив ҳолатлар ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш хаёлларини келтириб чиқарган. Агар эркак илгари руҳий касалликка чалинган бўлса, шеригидан ажралиш, муносабатларнинг узилиши ҳам янги касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Баъзи суҳбатдошлар шериги кетганидан кейин, ваҳимага тушиб, ҳатто касалхонага ётишгача борган.
Айрилиқнинг биринчи дамларида эркаклар стресс билан курашишнинг носоғлом усулларидан фойдаланишган: спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, ўта оғир жисмоний юкламалар, кўп соатли компьютер ўйинлари, тартибсиз жинсий ҳаёт — булар фақат вақтинчалик ёрдам беролган холос. Баъзилар дўстлари ёки яқинларига ёрдам сўраб мурожаат қилган, ижтимоий тармоқлардан маслаҳат излаган.
Тадқиқот иштирокчиларининг баъзилари ўзларининг танишлар доираси билан чекланиб қолмадилар ва ажрашган ёки ёлғиз инсонларни қўллаб-қувватлаш гуруҳларига қўшилдилар. Кўпчилик ёрдам учун психологлар ва психотерапевтларга мурожаат қилишди.
Сўров натижалари яна шуни исботладики, доимий шерик билан барқарор муносабатлар эркакларнинг руҳий саломатлиги учун ниҳоятда муҳимдир. Кўп ҳолларда муносабатларнинг йўқолиши жиддий психологик инқирозга олиб келади. Шунингдек, эркакларга мулоқот кўникмаларини ривожлантириш ва муносабатларни сақлаб қолиш учун махсус тренинглар фойда беришини ҳам таъкидлаб ўтиш мумкин.
#СукутСақлама #лойиҳадан #психология

Ёзинг! Қалб жароҳатларингиз тузалади
Ҳиссиётларингиз ва хаёлларингиз ҳақида ёзиш фойдали: бу асабларни тинчлантиради ва том маънода даволайди ҳам. Қандай дейсизми? Биз ўргатамиз. Ёзганларингиз яхши натижа бериши учун айнан нималарни қоғозга тушириш керак, деб ўйлайсиз?
Окленд университети (Янги Зеландия) психологлари антиқа тажриба ўтказишди: улар соғлом аёллар ва эркаклар гуруҳини танлаб олиб, терисида кичик жароҳатлар ҳосил қилишди, сўнг яралар битишини кузатишди. Бунда иштирокчиларнинг ярмисидан ҳар кунлик ҳаёти ҳақида кундалик тутишни илтимос қилишди. 11 кун ўтиб, тадқиқотчилар кундалик тутганларнинг 76%ида жароҳатлар яхши битганини аниқлашди. Ёзмаганлар орасида эса жароҳат фақат 42%ида тузалганлиги маълум бўлди.
Шу тариқа тадқиқотчи олимлар қўлда ёзиш нафақат руҳий, балки организмнинг жисмоний ҳолатини яхшилайди, деган хулосага келишди. Тажриба давомида улар шунингдек, “ёзувчи” гуруҳ вакилларида стресс гормони кортизол миқдорининг тушишини қайд этишди. Кортизол кўпайиб кетса, организмнинг иммун тизими ва инфекцияларга қарши кураши сусаяди.
Қоғоз (ёки компьютер) билан ёлғиз қолганимизда ўзимизни хотиржам сезамиз ва стресс даражаси камаяди.
Психологлар ҳар куни 15-20 дақиқа давомида ёзишни тавсия этишади. Нима ҳақда ёзсам экан, деб қайғурманг. Энг муҳими, нимани ёзиш эмас, балки жараённинг ўзи. Матнни эса тезда ўчириб ташлаш ёки қоғозни ташлаб юбориш мумкин. Бошида ноқулайлик сезасиз, вақт ўтиб эса ёзишга ўрганиб кетасиз. Фикрларингиз теранлашади, моҳиятан тафаккур қилишни ўрганасиз.
ЁЗИШ ТЕХНИКАСИНИНГ 7 ҚОИДАСИ
1️⃣ Ҳаётингиз, кечинмаларингиз, сизни ўйлантираётган ҳодисалар ҳақида ёзинг. Ҳаётингиздан мамнунмисиз?
2️⃣ Биринчи 5-10 дақиқа давомида миянгизга биринчи келган фикрни ёзинг, уни зўриқтирманг, сўзларнинг чалкашлигига эътибор берманг.
3️⃣ Ўзингиз билан мулоқот қилинг. Саволларни ўнг қўлда, жавобларни эса чап қўлда ёзинг. Шунда ҳақиқий мулоқот ҳисси уйғонади.
4️⃣ Руҳлантирувчи дақиқаларни қайд этиб боринг. Бугун нимадан хурсанд бўлдингиз? Нимадан куч олдингиз? Ижобий хисларга эътибор қаратинг.
5️⃣ Суратингизни чизинг. Ўхшамаса ҳам майли. Энг муҳими, суратда ҳиссиётлар бўлсин. Фантазия қилинг.
6️⃣ Ютуқларингизни рўйхат қилиб боринг. Фахрланиш учун сабаб изланг. Инглиз тилида ўнта сўз ўргандингизми? Ёзиб қўйинг. Белгиланган ишларга улгурдингизми? Яна бир қаторга қайд қилинг.
7️⃣ Кўнгилсизликлар ва муаммоларни учинчи шахс номидан тасвирланг. Бу ёқимсиз ҳислардан узоқлашиш ва вазиятни тўғри баҳолашга имкон беради.

Ота-онаси мажбурлаб турмушга бермоқчи бўлган қиз стрессга тушиб қолди
Хитойда бугунги кунда кўп қизлар ҳаётида учрайдиган бир воқеа рўй берди. Ота-она қизини шунчалик турмушга чиқишга мажбурлаганидан, у қаттиқ тушкунликка тушиб қолди. 27 ёшли қиз шифокор ҳузурига оёқ-қўлларининг карахтлиги ва нафасидаги муаммолардан шикоят қилиб келди. Кузатувлардан кейин буларга хавотирли вазият, яъни респираторли алкалоз сабаб бўлгани аниқландли. Бунда нафас олиш тезлашади, қонда карбонат ангидрид миқдори камаяди.
Аниқланишича, хитойлик қиз оиладаги низолардан кейин яхши нафас ололмай қолган. Унинг даволовчи шифокори Чэнь Ляннинг айтишича, ота-она бир неча маротаба қизига турмушга чиқиш таклифини билдирган. Кейинчалик бу таклифлар мажбурловга ўтган. Орада оилада катта жанжал келиб чиққан. Шифокор қачонки аёл тинчланса, ўшандан кейин хавотир аломатлари ўтишини тушунтирган. Хитойда сўнгги 10 йилда ёшлар орасида оила қуриш ҳолатлари кескин камайиб кетганлиги маълум. Келинг, ушбу хитойлик қизнинг тушкунликка тушиш сабабларини кўриб чиқамиз.
ҲАММАСИ БОЛАЛИКДАН БОШЛАНАДИ
Боланинг ўзига берадиган баҳоси унга нисбатан ота-онасининг ёки атрофдагиларнинг баҳосига қараб шаклланади. Икки хил танқид турлари бор: конструктив ва деструктив. Конструктив танқид қуйидагича: «Ёмон қилиқ қилдинг, кел уни тўғирлаймиз. Бундан қандай хулоса қилсак бўлади», шундай дея муқобил вариант топиш мумкин. Аммо кўпинча ота-оналар деструктив танқидни қўллашади: «Ёмон иш қилдинг ва тамом».
Бу гапни эшитиб катта бўлган инсон атрофдагилар фикрига қараб иш тутади. Ўзи пул ишлаб топиб, алоҳида яшаб, мустақил яшасада, ота-онасидан қўллов кутади. Аслида ота-оналар деструктив танқид ёрдамида фарзандларини бошқаришни исташади.
ОИЛАНИНГ ТАЪСИРИ
Аввало ота-онага таъсир кўрсатувчи омилларни инобатга олиш керак. Масалан, ота-оналар фарзандининг келажаги учун доим қайғуриб қўрқиб юришади. Шу хавотирлар сабаб фарзандларини ўз ҳолига қўймайдилар. Шунингдек, ота-онанинг қандай муҳитда яшаётганлиги ҳам аҳамиятли. Агар онанинг ўзи қиз бола ўқиб нима қилади, унинг вазифаси туғиш ва фарзандларига қараш деган анъаналар асосида улғайган бўлса, демак, ўз қизига ҳам шуни уқтириб яшайди.
Яна бир муҳим жиҳат, оилада шахсий чегараларнинг бўлмаслиги. Яъни ота-онанинг фарзанди ҳаётига ҳадеб аралашавериши. Бундай вазиятларда ҳам фарзандларнинг ҳаёти хавф остида бўлади. Хавф остида бўлганларга яна ота-онасининг фикрига суяниб қолганлар ҳам киради.
Мутахассисларнинг фикрича, аёл учун турмушга чиқадиган энг яхши ёш 27–30 бўлса, эркакларда — 28–32 ёш. Бу ёшда инсоннинг шахсияти ривожланган, иш жойи, даромади ва уй-жой муаммолари ҳам ҳал этилган, никоҳи эса мустаҳкам бўлади.
#СукутСақлама #психология

Қандай қилиб ҳаракатсизликда қолмай, доим олдинга интилиш мумкин?
Психологик фалажликдан чиқишнинг қандай йўллари бор? Бугун ушбу саволга жавоб излаймиз.
👉ҚАДРИЯТЛАР
Биринчи галдаги вазифамиз қадриятларимизни аниқлаб олиш. Дейлик, ҳамма нарсани ташлаб кетмоқчисиз. Аммо агар ички қадриятларингиз оила, яқин инсонлар билан боғлиқ бўлса, бу ишни ҳеч қачон уддалай олмайсиз. Сизга бир усулни ўргатамиз. Бунинг учун оқ қоғоз олиб, унга ҳаётингизга тегишли фактларни ёзиб чиқасиз. Шу орқали бирламчи стрессни бироз енгиллаштирган бўласиз. Атрофдагиларнинг гап-сўзларини четга суриб туринг. Сўнгра аниқ бир мақсадни белгилаб олинг. Уни амалга ошириш йўлларини қайд этинг. Энг муҳим ишдан бошланг. Ҳар жабҳада мувозанатни тенг ушлаб бўлмайди. Шунинг учун энг афзалини танлаб, ундан кейин кетма-кет қолган ишларни бажараверасиз. Дейлик, иш жойингизни ўзгартирмоқчисиз. Таҳминан мана бундай режани тузинг: резюмени ўзгартириш, уни яхшилаш, суҳбатга яхши кайфиятда бориш.
Гоҳида аниқ режага эга бўлсакда, негадир муаллақ туриб қоламиз. Бунга сабаб вазифалар қийин ва кўп туюлади ҳамда қайси биридан бошлашни билмай бошимиз қотади. Унутманг, қандай режа асосида ҳаракат қилманг, ҳар доим масъулият елкангизда бўлсин. Мақсадлар, режалар, фикрлар, ғоялар – булар ҳаракат бошлаш учун етарли. Аммо баъзида шунчаки уларнинг орқасида яширинишни истаймиз ва ҳеч нимага эришолмаймиз.
Ирода ва ҳаракат – бу биздан талаб этиладиган асосий куч.
👉ФОЙДАЛИ ТАВАККАЛЧИЛИК
Хавфсизлик — жуда яхши омил. Лекин ҳар доим ҳам ёрдам беравермайди. Агар фақат унга суянсак, жойимиздан қимирламай қолишимиз мумкин. Шунинг учун хавфли вазиятлар зарур. Айнан улар такомиллашувимизга сабаб бўлади. Ҳамма нарса силлиқ бўлса ҳам ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Ҳаёт қизиқ бўлиши учун эса хавфли вазиятлар ва таваккалчилик бўлиши лозим. Қийинчилик, хавфли бурилишлардан қочишни психологлар ҳатто “биринчи ўлим” дея сифатлашади. Шунинг учун таваккалчилик ва хавфга тайёр туриб, олдинга ҳаракат қилиш керак.
👉ДЎСТЛАР ВА ТАНИШЛАР
Атроф олам тақдиримизга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шунинг учун дўстларингиз, танишларингиз ким эканига эътибор беринг. Иложи борича интилувчан, позитив инсонлар билан мулоқот қилинг. Айнан шу инсонлар сизга мотивация беради. Китоблардан ҳам ўрганса бўлади, лекин жонли маслаҳат ва тавсияларга етмайди. Улар муаммоларга қарши қандай курашади? Қандай иш тутади? Буни яхшилаб ўрганиб чиқинг. Балки ибрат оладиган томонлар кўпдир. Тарафдорларни топинг, кимгадир суяниб яшаш фойдали.
👉БАЪЗАН АЪЛОЧИ БЎЛИШ ШАРТ ЭМАС
Ҳамма қийинчиликларни олдиндан билиб бўлмаганидай, бутун ҳаёт давомида фақат аъло баҳоларга иш бажаришнинг иложиси йўқ. Агар бунга интилаверсак, ўзимизни чарчатиб қўямиз. Керакли юмушлар четда қолиб, зарур бўлмаган ишлар биринчи ўринга чиқиб қолади. Қачонки, фикрларни тўғри йўналишга солиб олсангиз, шундан кейин қадам босиш осонлашади. Шунинг учун нима муҳим ва нима муҳим эмаслигини яхшилаб аниқлаб олинг. Зудлик билан бажариладиган юмушларни олдинга суриб, кутиб туриши мумкин бўлганларини кейинги қолдиринг. Ортиқча ташвишлардан ҳалос бўлинг. Иложи бўлса, режалар кундалигини тузинг. Мабодо бир ишни уддалашга кучингиз етмаса, куч қаерга сарфланаётганлигини аниқланг.

Нима учун аёллар эркакларга қараганда тушкунликдан қийин чиқади
Депрессияни енгиш осон эмас: чунки уни аввалига аниқлаб олиш зарур, ундан кейин факт сифатида қабул қилиш ва уни даволашни бошлаш керак. Даволаниш учун эса жуда кўп куч-қувват талаб этилади. Аёлларда мураккаб вазиятлардан чиқиб кетиш генетик жиҳатдан эркакларга қараганда қийин кечади. Бунинг сабабини аниқлаймиз.
Аёлларнинг тушкунликдан чиқиши учун ҳеч қандай антидепрессантлар ёрдам беролмайди. Принстон университети (АҚШ) ва Лаваль университети (Канада) олимлар гуруҳи Biological Psychiatry журналида ўз тадқиқотларини эълон қилишди. Улар сичқонларда тушкунлик ҳисси учун жавоб берадиган мия соҳасини ўрганишди. Ушбу соҳа “мамнунлик маркази” деб аталади ва тушкунликдан ташқари мотивация, мукофот, рағбат каби ҳислар учун ҳам жавоб беради. Таъкидлаш керак, олдинги тадқиқотларда ҳам тушкунликка тушган аёл ва эркакларда мия қисмида генлар фаоллиги бир-биридан фарқ қилган.
Ушбу тадқиқотда эса тушкунликка генетик жиҳатдан мойил сичқонлар миясида худди аёлларникига ўхшаш кечинмалар бўлиши аниқланди. Айниқса, урғочи сичқонларда бу кучлироқ намоён бўлди. Аниқлашича, айнан Rgs2 оқсили депрессияда муҳим роль ўйнайди. Олимлар ушбу оқсилни кўпайтиришганда сичқонлар депрессив ҳолатдан буткул ҳалос бўлганини сезишди. Кемирувчилар олдингидай бир-бири билан қизиқа бошлашди ва озиқланиш бобида фаоллик кўрсатишди.
Демак, Rgs2 каби оқсиллар миқдорининг камайиши аёлларда қийин даволанадиган депрессиянинг кучайишига олиб келади. Депрессияга қарши воситалар эса аксинча, организмда ушбу оқсилни камайтириб юборади. Шу тариқа олимлар аёлларнинг дориларга боғланиб қолиш одатини йўққа чиқаришди.

Шахсий тажриба: беҳаё эркакнинг қурбонига айландим
Эксигибиционизм — бу жинсий аъзоларини очиқчасига кўрсатишга эҳтиёж сезадиган инсондаги салбий хислатлар. Бундай шахслар ҳамманинг кўз олдида нотаниш инсонларга беҳаё қилиқларини намойиш этиб ҳузурланади. Улар билан учрашиб қолишдан ҳеч ким суғурталанмаган. Бугунги қаҳрамонимиз худди шундай фикрда.
«ХАВФСИЗЛИГИМГА ДАҲЛ ҚИЛИНГАНИДАН ҲАМОН ЎЗИМГА КЕЛОЛМАЙМАН»
Алфия, 31 ёш
Болалигимдан шундай инсонлар борлиги ҳақида эшитганман. Онам уларга дуч келиб қолсанг, дарров қочиб кет деб ўргатарди. Айниқса, 90-йиллар бошларида бундай ҳолат кўп учрарди. Мана ниҳоят, шунча йиллар ўтиб 30 ёшга кирганимда ана шундай уятсиз, жонсарак инсонга дуч келиб қолдим.
Дугонам билан соҳилга дам олгани бордик. Ерга тўшанчиларимизни солиб, кунда тобланиб ётсак, атрофдан ғалати овоз кела бошлади. Ортимга қайрилиб қарасам, 35 ёшли эркак яланғоч ҳолатда турибди. Энг ёмони, менга қараб олатини ушлаганча уни фаол ишқалаётган эди. Сесканиб кетиб, “бу ердан кет” деб бақирдим. Унинг эса парвойи фалак бўлиб, ўз ишида давом этарди. Дугонам ҳам тинч турмади, менга қўшилиб бақира кетди. Шовқин кўтарганимиздан кейин уятсиз эркак биздан узоқлашди. Лекин ўзимни қандай ҳис қилганимни билсангиз эди. Худди устимдан лой қуйишгандай, ҳамма ёғим чанг-ғуборга тўлгандай туюларди. Кимдан нафратланишни билмасдим. Бу воқеани турмуш ўртоғимга айтиб берсам, ўзинг айбдорсан, соҳилда аёл бошинг билан тобланишга бало борми, деган гапни эшитдим. Хўш, нима учун аёллар бундай вазиятларда айбдор бўлиши керак? Агар мен эркак бўлиб туғилганимда, балки бундай воқеага дуч келмасмидим. Аёл бўлганим айбимми? Ўша ҳодисани эсласам, ҳалиям ёқимсиз хотираларга чўмаман. Орсиз, беҳаё эркакларга дуч келиб қолмай яна деб қўрқиб юраман.
✅Психологлар фикри
Жамиятда ҳар хил одамлар яшайди, шу жумладан, психик носоғлом эркаклар ҳам. Эксгибиционистларнинг мақсади — ўзга инсонларга қараб жинсий қониқиш ҳис қилиш. Қурбон қанчалик қўрқса, улар шунчалик мамнун бўлаверишади.
Аёллар шуни унутмасликлари керакки, эксгибиционистлар учун аниқ бир аёл муҳим эмас, яъни фақат мени нишонга олди, деб хафа бўлишнинг кераги йўқ. Шунинг учун қурбон бўлиб қолдингизми, бақириб чақириб ўтирманг, тезда бошқа жойга кетинг.
Иложи бўлса, одамлар гавжумроқ жойга. Шу тариқа ўзингизни ҳимоя қиласиз. Қолаверса, яқин атрофдаги ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беришингиз ҳам мумкин. Қолаверса, бу каби салбий вазиятларни оила даврасида ўзингизга яқин инсонлар орасида муҳокама қилишдан уялманг. Улар барибир сизга далда бўлишади.

Токсик оналарнинг фарзандлари қандай улғаяди?
Барча аёллар ҳам яхши она бўлавермайди. Тўғрироғи, улар ҳаракатларим мутлақо тўғри дея ҳисоблайди ва айбини тан олмайди. Қарабсизки, шундай оналарнинг болалари кейинчалик уларни тарк этиши мумкин.
Психотерапевт, «Дилни оғритадиган оналар» китоби муаллифи Анна-Лора Баффет ёмон оналарни шундай сифатлайди: «Улар муносабати, муомаласи орқали боланинг ривожланишига кўмаклашиш ўрнига барча усуллар билан унинг такомиллашувига тўсқинлик қила бошлайди».
Бошқача айтганда, токсик она — бу боласига жабр қиладиган онадир. Энг ёмони, ўша заҳар она болани тўлиқ ўзига бўйсунтириб олади ва фарзанд усиз бир қадам ҳам қўёлмайди.
АГАР БОЛА ТОКСИК ОНА БИЛАН УЛҒАЙСА…
…унинг ҳар бир қадами назоратда бўлади
Болаликданоқ уни “онасининг боласи” дея номлашади. Она фарзандининг ўрнига ҳамма нарсани ҳал қилади. Балки бундай ҳаракат бола ҳали улғаймаганда тўғридир, аммо катта бўланида унинг ўзига мустақиллик бериш керак. Фарзанд улғайса ҳам бундай оналар уларнинг бутун ҳаётига аралашаверади, ҳатто интим ишларига ҳам.
…золимлик билан уни қўрқитади
Бундай болалар катта бўлганида ҳам онасидан қўрқишда давом этади. Она эса фарзандимни ҳақорат қилишга, кўнглини оғритишга ҳақлиман деб иш тутади. Афсуски зўравонлик, танқид, камситиш, уришиш каби муносабатлар боланинг тарбиясида фақат салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
…онанинг ўзи бола бўлса
Гап жуда эрта она бўлган аёллар ҳақида кетяпти. Улар фарзандим бор деб англолмайди, Боласини укаси ёки синглиси каби кўради. Улғайгач эса она-боланинг ўрни алмашиб қолади. Қарабсизки, она ўз мажбуриятларини елкасидан соқит қилади. Фарзанд эса эрта улғайиб, бутун масъулиятни бўйнига олади.
…совуққон оналар
Бундай аёлларда оналик меҳри уйғонмаган бўлади. У боласини эркаламайди, суймайди. Фарзанд онам ташлаб кетиши мумкин, деган қўрқув билан яшайди. Бора-бора бундай ришталар узилиши мумкин ва бунга фарзандлар жазм этишади.
ҚЎЗҒОЛОН ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?
Фарзандлар онанинг заҳрини ўсмирлигида пайқай бошлайди. Унгача эса волидасининг меҳру муҳаббатига эришиш учун роса ҳаракат қилади. Салбий муносабатларнинг сабабини излайди. Ўсмирлигида эса табиийки бошқа дўстлар орттиради. Шунда у онасининг камчиликларини яққол кўради ҳамда қаршилик кўрсата бошлайди. Аммо бу қаршилик асло онани инкор қилишга қаратилмаган, шунчаки унинг меҳрини қозониш учундир. Афсуски кўп ҳолатларда бу каби ҳаракатлар туфайли оналар янада жиззаки, асабий ва қўпол бўлиб боради.
Азиз аёллар, оналар, сизнинг қалбингиз асло тошдан эмас, балки тақдир сизни шу кўйга солгандир, аммо бунда фарзанднинг айби йўқ. Катта бўладими ёки кичик, болангиз ширин сўзингизга, меҳрингизга доим интиқ бўлади. Шуни унутманг!

Собиқ севгилим ҳаётимни бузяпти: ҳимояланишнинг 7 қоидаси
Гоҳида айрилишнинг ўзи етарли бўлмайди, баъзи бир эркаклар ажримдан кейин ҳам собиқ рафиқасини тинч қўймайди. Ўзини қўпол тутади, босим ўтказади, ҳақорат қилади, режа ва қарорларни ўзгартиришга мажбур қилади. Шундай вазиятларда қандай йўл тутиш керак?
👉 Муносабатларингиз ҳали ҳам давом этяптими, сабабини аниқлаштиринг
Ўртада фарзандлар бўлса, бутунлай алоқани узиб ташлашнинг иложиси йўқ. Аммо шу сабаб туфайли сиз билан учрашган собиқ эрингиз эски хафаликлар, айбловларни қайта-қайта эслатаверади. Шунинг учун ҳар сафар у билан учрашганда фақат фарзанди туфайли у билан муносабатни ушлаб турганингизни тушунтиринг.
👉 Чегаралар белгиланг
Қачонки ўзингизни хавфсиз сезсангиз, ана шунда очиқ ва ҳақиқий муносабатлар бўлади. Зиддият шароитида эса қатъий чегараларни белгилаб олиш ва уларни қатъий ҳимоя қилиш зарур. Масалан, шахсан учрашишдан воз кечинг, смс орқали гаплашинг.
👉 У барибир ўзгармайди
Зўравон ва жаҳлдор инсондан яхшилик кутиш қийин. Унинг талабларига рози бўлсам, балки ўзгарар дерсиз. Аммо аслида харчанд уринманг, феъл-атворини ўзгартиролмайсиз. Қолаверса, унинг учун энди жавобгар ҳам эмассиз.
👉 Ўзингизни ҳимояланг
Қўпол инсон таҳдидларидан ҳимояланиш мумкин ва шарт. Сиз унинг олдида қарздор эмассиз, шуни унутманг.
👉 Турли «синовлардан» ўтказинг
Агар иккиланаётган ва бу инсон балки ўзгарар, деган фикрда бўлсангиз, уни турли вазиятларда синаб кўринг.
👉 Шошманг
У мурожаат қилган вақтда шу заҳоти тезлик билан жавоб қайтаришга мажбур эмассиз. Ҳар томонлама ўйлаб, ҳаммасини тарозига солган ҳолда унга жавоб қайтаринг. Шунда камроқ хато қиласиз.
👉 Мулоқот қоидаларини шакллантиринг
Агрессив инсон билан муносабатда қатъий чегараларга риоя қилмасангиз бўлмайди. Жонингизга тегдими, кейинроқ гаплашамиз денг. Шунда ҳам унамаяптими, телефонни ўчиринг.
Зеро, бу мулоқот қоидаси. Яхши хулқ-атвор учун мукофот оласан, ёмон ҳаракат учун жазо.
Мана шу қоидаларга риоя қилсангиз, собиқ севгилингиз назоратидан қутуласиз. У ҳам ниҳоят, буни англаб етади ва зўравонликларидан фойда йўқлигини кўради.

Жинсий зўравонликни бошидан ўтказган аёлларга ҳомиладорлик ва туғруқ даврида қандай ёрдам бериш мумкин?
Жинсий зўравонлик қолдирган жароҳатни тўлиқ енгиб ўтиш жуда қийин. Ҳомиладорлик даврида эса буни уддалаш янада мураккаб. Қорнида болани кўтариб юриш вақтида аёл онгида турли ёқимсиз ҳиссиётлар уйғонаверади. Қачонки, мустаҳкам суянадиган инсон бўлсагина, аёл ушбу исталмаган таассуротларни енгиб ўтиши мумкин.
Баъзида аёллар атрофдагиларга ичидаги дардини билдиравермайди. Ёки билдирса ҳам, уларни инжиқланяпти, деб тушунишади. Энг ёмони, олдинги зўравонлик хотирадан кўтарилса-ю, лекин мияда ва тананинг ўзида қолган бўлса, аёлнинг ўзи организмида нима рўй бераётганини тушунолмайди.
Ҳомиладорлар кузатувлар вақтида кўплаб тиббий муолажалардан ўтишига тўғри келади. Ҳатто оддийгина қон таҳлилини топшириш ёки қон босимини ўлчаш ҳам танага босим сифатида қабул қилиниши мумкин.
Шифокорларнинг муносабати
Аксарият ҳомиладор аёллар гинекологик асбоблардан эмас, айнан шифокорларнинг муомаласидан азият чекишини сўзлаб беришади. Қўпол муносабат, аёлга айбдордай қараш кабилар шундоқ ҳам стрессда юрган ҳомиладор аёлларни тушкунликка туширади.
Масалан, Лондонда жинсий зўравонликка учраган ҳомиладор аёллар учун махсус перинатал клиника мавжуд. Шифокорлар муносабатидан тортиб муолажаларгача асабга тегмайдиган ва юмшоқ оҳангда амалга оширилади.
Гоҳида жинсий зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳомиладорликни босқинчи ҳолат сифатида қабул қилишади. Ҳомиланинг ҳар қандай ҳаракати оғриқли сезилади. Бундан ташқари, ҳомиладор аёлда яхши она бўла оламанми, деган фикрлар уйғонади.
Туғруқ қандай кечади?
Кураш
Туғруқ жараёнида аёл қаршилик кўрсатиши ва ваҳима кўтариши мумкин. У билан келишиш қийин, ҳатто зиддиятлар вужудга келади. Иложсизликдан кесарча кесиш амалиёти ўтказилган вақтлар ҳам бўлади.
Чекиниш
Бу йўлни тутган аёллар ҳаммасига бефарқ бўлиб қолишади. Уларга бир нарсани уқтириш қийин, ҳатто фарзанди дунёга келсада, бундан хурсанд бўлмайди. Шу сабабли аёлнинг олдида яқин инсони бўлиши жуда муҳим.
Туғруқдан кейинги ёрдам
Энг аввало, гапларини тинглаб, керакли вақтда кўмаклашиш лозим. Болани парвариш қилишда қийналмаслиги учун йўл-йўриқ кўрсатиб туриш талаб этилади. “Сен ҳамма аёллар кабисан, яхши она бўла оласан”, - деган далдани билдириб туриш керак. Илгари зўравонлик билан тўқнаш келган аёллар туғруқдан кейинги тушкунликни икки баробар қийин кечиради. Чақалоқ хавфсизлиги ҳақида ҳам унутмаслик керак бўлади. Бу кўмак ишларида иштирок этадиган одамлар иродали ва билимли бўлишлари шарт.

Қандай қилиб абьюзерни аниқлаш ҳамда зиддият ва низоларни зўравонликдан фарқлаш мумкин?
👉Абьюз нима?
Абьюз — бу бир инсоннинг ўз шеригига нисбатан жисмоний, психологик ёки молиявий зўравонлик қилишидир.
Абьюзив муносабатларда «зўравон — қурбон» модели мавжуд бўлади. Қурбон одатда зўравонга қарам инсон бўлади ва абьюз жараёнида бу қарамлик янада кучаяди. Кўпинча зўравон бу турмуш ўртоқ ёки романтик шерик бўлади. Аммо абьюз ҳамкасблар, қариндошлар орасида ҳам учраши мумкин.
Одатда қурбон ўзига нисбатан зўравонлик ҳолатларини «урадими — демак, яхши кўради», «бақирса нима бўлибди, урмайдику» каби баҳоналар билан оқлайди.
👉Абьюз — фақат жисмоний тазйиқлар орқали намоён бўладими?
Йўқ. Абьюзнинг кўриниши турлича: жисмоний (шу жумладан, жинсий), психологик ва молиявий (ёки иқтисодий).
👉Жисмоний абьюз нима?
Жисмоний абьюз — бу жисмоний куч ишлатиб зўравонлик содир этиш. Бунга танага шикаст етказмасдан зўравонлик қилиш ҳам киради. Масалан, камситиш мақсадида итариб юбориш, қандайдир жисмни отиш, қурбонни устидаги кийимларини йиртиб ташлаш.
Жинсий зўравонлик — бу жинсий алоқага рухсат бермаган инсонга нисбатан шу характердаги ҳаракатлардир.
👉Психологик абьюз нима?
Психологик абьюз — бу турли ҳақоратлар, камситишлар, қадрсизлантириш, айбдор қилиш ва ҳоказо.
👉Иқтисодий зўравонлик?
Бундай зўравонлик оилада бир инсон ишлаганда ёки эр-хотинларнинг бири кўпроқ маош олганда содир бўлиши мумкин. Табиийки, қурбон кўп ҳолларда аёл ва унинг фарзандлари бўлади.
👉Абьюздан ҳимояланиш
Абьюзер ҳақида гап кетганда, ундаги бу ҳолат бутун умрга қолиши мумкин, деган таҳминни эсда тутиш керак. Мабодо аҳвол қўл кўтариш ёки жинсий зўравонликкача бориб етган бўлса, зўравоннинг ўзгараман деган ваъдаларига ишонмаслик лозим.
Хавотир ва афсусланиш вақтида зўравон айбини ювишга ҳаракат қилади, лекин агрессия пайтида ўзини қўлга ололмайди. Шунинг учун зўравонликдан тап тортмайдиган инсондан яхшиси четроқда бўлган маъқул. Агар буни тез вақтда уддалай олмасангиз, зўравон билан низога борманг. Ҳар қандай зиддиятли вазиятдан қочишга ҳаракат қилинг. Ҳар қандай шароитда ҳам ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг. Қизиқишларингиз, касбингиз ва ҳунарингиз орқали қадрингизни кўтаринг. Кучли бўлсангиз, зўравоннинг домига тушиб қолмайсиз.
www.skillbox.ru материаллари асосида тайёрланди.

Агар бола ўта таъсирчан бўлса: ота-оналар нима қилиши керак?
Ҳар бир бола ташқи таъсирларга ўта сезувчан бўлади: масалан, таъм, ҳарорат, шовқин, катталарнинг кайфияти каби. Аммо уларнинг орасида йўргакданоқ ўта таъсирчанлари учрайди. Бундай болалар кучли ёруғлик ёки кескин товушларни ёмон кўради, териси сал тирналса ҳам шикоят қилади. Уларга шунингдек, уятчанлик, қўрқоқлик, хафа бўлиш каби хислатлар хос бўлади.
Йиғлоқи ёки аразчими, асло ранжитманг. Буни у атайлаб эътибор қаратиш учун қилмайди, балки ташқи таъсирларга жавоб беришни уддалай олмайди. Уришишнинг ўрнига фарзандингизни яхшилаб тингланг ва вазиятга бошқа томонлама қарашга ўргатинг, масалан: «Кимдир ёмон қилиқ қилдими, бунда сенинг айбинг йўқ» дея. Бу ўзини қурбон деб ҳис қилмасдан, хафаликни енгишга ёрдам беради.
Таъсирчан болалар катталарнинг баланд овози, уришиши ёки пичингларига бошқача муносабат билдиради. Уйдаги, болалар боғчаси ёки мактабдаги ҳазил-мутойибалар уларни тез хафа қилади. Фарзандингиз таъсирчан эканини билсангиз, бу ҳақда устоз-мураббийларини олдиндан огоҳлантириб қўйинг. Улар ҳаммага ўхшамаслигини ўзлари ҳам билишади ва бундан андиша қилишади. Агар уларнинг устидан ҳамма кулаверса, ўзига берадиган баҳоси тушиб бораверади.
Болалар боғчасига бориш, янги мураббий ёки нотаниш меҳмонлар, буларнинг ҳаммаси таъсирчан болаларда кундалик ҳаётида ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бундай дамларда улар оғриққа ўхшаган сезгиларни ҳис этади.
Сезгир болажонлар кўп қувват сарфлагани учун тез чарчайди, шунинг учун уларнинг уйқуси, овқатланиши ва жисмоний фаоллигини назорат қилиш зарур. Тинч шароитда дам олишига шароит яратиб беринг, телефон экрани олдида соатлаб қолиб кетишига йўл қўйманг.
Мабодо фарзандингизнинг бир нафаргина дўсти бўлса ва бу унга маъқул келса, яна дўст орттиришга мажбурламанг. Бу каби болаларнинг жамиятдаги фаоллиги секин-аста шаклланади.
Кучли бўлиш, иродани тоблашга кескин чоралар эвазига эришилмайди. Акс ҳолда болага психологик жароҳат етказиш мумкин. Яхшиси, спортнинг енгилроқ турини танлаб беринг, масалан, сузиш, аэробика, велосипедда учиш каби.
Болангиз билан бирга таҳлил қилинг. Ҳиссиётларини ва ҳаракатларини қоғозга ёзиб боришни ўргатинг. Ҳиссиётларни назорат қилиш машқларини ўргатинг, уларни бирга бажаринг. Фарзандингиз улғайгач, мутлақо таъсирчанлиги кетади дея олмаймиз, лекин мустаҳкам феъл-атвори шаклланади.

ФАРЗАНДЛАР МУАММОСИ — ОТА-ОНАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ АКСИМИ?
Бола ўта инжиқ, асабий ёки индамас, ўқишни хоҳламайди… Кўпинча бундай вазиятда фарзандимга жиддий тарбия бериб қўймасам бўлмайди, деб ўйлаймиз. Аммо аслида тарбияни ўзимиздан бошлаш керак эканлигини англайвермаймиз.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: ҚАТТИҚ НАЗОРАТМИ ЁКИ ЭРКИНЛИК БЕРИШ?
Ҳар кимнинг берадиган тарбияси ўзига хос ва ҳеч ким хатолардан суғурталанмаган. Хатоларда айнан бировни айблаш нотўғри. Айбдорлик ҳисси на ота-онага, на фарзандга фойда беради. Бола ота-онанинг айбдорлигини сезиб қолса борми, буни ўз фойдасига буриб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Содир бўлган ҳодисани орқага қайтариб бўлмайди, шундай экан, афсусланишнинг кераги йўқ. Балки ота-она бироз ёшлик қилгандир, ҳозир эса ёшлик хатоларини бемалол тўғирласа бўлади. Диққатни ҳам шунга қаратиш керак.
Мутахассисларнинг айтишича, замонавий ота-оналар кўп ҳолларда энг сўнгги чорани қўллашга ўрганиб қолган. Кимдир боласини ўта интизомли қилишни истайди ва машқ ўргатувчи ролини ўйнайди. Аслида эса фарзандни аввало тушуниб олиш, йўналтириш ва ривожланиши учун фаол ёрдам бериш керак.
Яна бир тоифа ота-оналар болаликдан қатъий чекловлар босими остида улғайган. Улар болаларига тўлиқ эркинлик бераман деб, ҳеч қандай чекловлар қўймайди ва натижада фарзандларини инжиқ, қулоқсиз ва асабий қилиб қўяди. Уларга муаммо аслида болада эмаслигини англаб етиш, бераётган тарбияси нуқсонлардан иборат эканлигини тушуниш қийин. Унинг устига ҳар бир боланинг ўзига хос хислатларини ҳам инобатга олиш зарур.
Кейин ота-она билан фарзанднинг хулқ-атворлари ҳам бир-бирига мос бўлмаслиги мумкин. Масалан, фаол оналарнинг боласи бироз хаёлпараст ёки аксинча, оғир-босиқ инсонларнинг кичкинтойлари тўполончи бўлади.
БОЛА БИЛАН ТИЛ ТОПИШИШНИ ЎРГАНИНГ
Бу йўлда энг яхши усул, бу бола билан биргаликда ҳар икки томонга ҳам маъқул келган юмушни бажариш. Иш баҳонасида унга камчиликлари, хатоларини дўстона оҳангда тушунтирса бўлади. Афсуски ота-оналарнинг ўзлари болаликда керакли тарбияни ололмагани сабабли фарзандига очиқлик билан муносабатда бўлишга қийналади. Аммо фарзандининг тақдирига бефарқ бўлмаган катталар ўзларида бу хавотир ва қўрқувларини енга олишлари керак. Фақат унутмаслик лозимки, ҳаммаси силлиқ кетмаслиги ҳам мумкин. Бола ўзининг ёшига мос равишда ўзгаришларга қарши туришга ҳаракат қилади. Бундай вазиятда катталар вазминлик билан ижобий натижа сари интилсалар адашишмайди.
БОЛА ОТА-ОНА УЧУН КЎЗГУ
Баъзида боланинг муаммолари — бу оила муаммоларининг акси бўлади. Зеро, оилани бир тизим деб олсак, ундаги ўзгаришлардан биринчи навбатда энг заиф аъзолар, яъни фарзандлар азият чекади. Гарчи ота-оналар фарзандимнинг олдида уришмаяпманку, деган хаёлга борсаларда, аслида бола жуда сезгир. Муносабатларнинг таранглиги ҳам унга таъсир кўрсатади. Шундай экан, фарзандга қараб унинг уйидаги аҳвол, вазият ҳақида бемалол таҳмин қилиш мумкин.
Энг муҳими, ота-оналарнинг ўз хатоларини тан олишидир. Ушбу биринчи босқичдан ўтган ва ўзгаришни истаган ҳар қандай инсон фарзандига ҳам тўғри тарбияни бера олади.
#СукутСақлама #Лойиҳадан #Психология

СУРУНКАЛИ ЧАРЧОҚ СИНДРОМИНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?
Психологик ёрдам ҳақидаги сайтлардан бирининг муҳаррири Наталия Капица бошидан ўтказганларини сўзлаб берди.
👉СЧС нима?
Охирги йил деярли дам олиш кунларисиз ишлашга тўғри келди. Бу эса соғлиғимда ўз изини қолдирди. Айниқса, қишда умуман кучим қолмасди, уйқудан аранг уйғонардим. Бошим тинимсиз оғрир, бир пиёла чойни ҳам зўрға кўтариб ича олардим. Шифокорга боришга мажбур бўлдим, тўлиқ текширувлардан кейин ташхис ҳам тайёр бўлди: сурункали чарчоқ синдроми (СЧС).
СЧС – ижтимоий тармоқларда чиқадиган шунчаки чиройли атама эмас. Сурункали чарчоқ синдромида дам олсангиз ҳам чарчоғингиз кетмайди.
Касаллик тарихи 1984 йилда бошланган ва шифокор Поль Чейнига бориб тақалади. У 200 нафар одамда мушакларда чарчоқ, депрессия, ўзини ёмон ҳис қилиш каби белгиларни аниқлаган. Бугунга келиб бу синдром ҳар ўнинчи одамда бор. Мен ҳам улар орасига тушиб қолдим.
Ишимдаги жадвал билан миям бир сония бўлса ҳам дам олишга ҳаққи йўқ эди. Ҳатто уйқуга ётганимда ҳам ижтимоий тармоқларни бир текшириб, бунга зарурат бўлмасада, беш-олти гап ёзишга ёки келгуси кун съёмкалари учун режаларни қоралаб қўйишга ҳаракат қилардим.
Чарчоқдан ташқари менда хотира пасайиши, асабийлик, тез-тез шамоллаш, лимфа безларининг яллиғланиши, уйқу бузилиши каби аломатлар кузатиларди.
👉Ташхис қўйиш
Мана икки йилдирки, психотерапевтга қатнайман. Бир куни азбаройи чарчоқдан ишга етиб боролмаганим учун шифокорга бормасам бўлмаслигини англаб етдим. Шифокор гормонал бузилишлар, темир моддаси танқислиги ва ҳамроҳ касалликларнинг ҳаммасини текшириб чиқди. Шундан кейин СЧС ташхисини қўйиб, дорилар билан даволай бошлади.
👉Даволаш
СЧС комплекс давони талаб қилади ва у ҳар бир бемор учун алоҳида танланади. Терапиянинг асосий вазифаси: марказий асаб тизимидан зўриқишни йўқотиш, уйқуни меъёрга солиш ва астениянинг бошқа барча симптомларидан ҳалос қилиш.
Пробиотиклар, энтеросорбентлар, седатив ва тинчлантирувчи воситалар – дориларим рўйхати шундай эди. Балки ўзгаларда булар эмас, бошқача дорилар бўюрилиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, массаж, мануал терапия курслари, бассейн ва психотерапия ўтказиларди.
Таҳминан бир ойча ўтиб бироз енгиллашдим, аммо даволаниш икки йилга чўзилди. Терапия вақтида фойдали одатлар кундалигини тўлдиришни бошладим. Об-ҳаво шароитидан қатъи назар сайр қилардим, уйқудан 1,5 соат олдин гаджетларни четга суриб қўярдим ва душанбадан жумага қадар ишлаш режимига ўргандим.
Яна менга китоблар, тузли хона ва қора шоколад ёрдам берди.
Шифокорларнинг фикрича, энг муҳими, вақтида мутахассисга мурожаат қилиш. Мабодо етарли дам олиш кунларидан кейин ҳам чарчоғингиз ўтмаса, куч-қувват қўшилмаган бўлса, бу сиз учун огоҳлик сигналлари бўлиши керак. Бу муаммога эътибор бермаслик бора-бора тушкунлик ва жисмоний толиқишга олиб бориши мумкин.
#СукутСақлама #психология
Психологик ёрдам ҳақидаги сайтлардан бирининг муҳаррири Наталия Капица бошидан ўтказганларини сўзлаб берди.
👉СЧС нима?
Охирги йил деярли дам олиш кунларисиз ишлашга тўғри келди. Бу эса соғлиғимда ўз изини қолдирди. Айниқса, қишда умуман кучим қолмасди, уйқудан аранг уйғонардим. Бошим тинимсиз оғрир, бир пиёла чойни ҳам зўрға кўтариб ича олардим. Шифокорга боришга мажбур бўлдим, тўлиқ текширувлардан кейин ташхис ҳам тайёр бўлди: сурункали чарчоқ синдроми (СЧС).
СЧС – ижтимоий тармоқларда чиқадиган шунчаки чиройли атама эмас. Сурункали чарчоқ синдромида дам олсангиз ҳам чарчоғингиз кетмайди.
Касаллик тарихи 1984 йилда бошланган ва шифокор Поль Чейнига бориб тақалади. У 200 нафар одамда мушакларда чарчоқ, депрессия, ўзини ёмон ҳис қилиш каби белгиларни аниқлаган. Бугунга келиб бу синдром ҳар ўнинчи одамда бор. Мен ҳам улар орасига тушиб қолдим.
Ишимдаги жадвал билан миям бир сония бўлса ҳам дам олишга ҳаққи йўқ эди. Ҳатто уйқуга ётганимда ҳам ижтимоий тармоқларни бир текшириб, бунга зарурат бўлмасада, беш-олти гап ёзишга ёки келгуси кун съёмкалари учун режаларни қоралаб қўйишга ҳаракат қилардим.
Чарчоқдан ташқари менда хотира пасайиши, асабийлик, тез-тез шамоллаш, лимфа безларининг яллиғланиши, уйқу бузилиши каби аломатлар кузатиларди.
👉Ташхис қўйиш
Мана икки йилдирки, психотерапевтга қатнайман. Бир куни азбаройи чарчоқдан ишга етиб боролмаганим учун шифокорга бормасам бўлмаслигини англаб етдим. Шифокор гормонал бузилишлар, темир моддаси танқислиги ва ҳамроҳ касалликларнинг ҳаммасини текшириб чиқди. Шундан кейин СЧС ташхисини қўйиб, дорилар билан даволай бошлади.
👉Даволаш
СЧС комплекс давони талаб қилади ва у ҳар бир бемор учун алоҳида танланади. Терапиянинг асосий вазифаси: марказий асаб тизимидан зўриқишни йўқотиш, уйқуни меъёрга солиш ва астениянинг бошқа барча симптомларидан ҳалос қилиш.
Пробиотиклар, энтеросорбентлар, седатив ва тинчлантирувчи воситалар – дориларим рўйхати шундай эди. Балки ўзгаларда булар эмас, бошқача дорилар бўюрилиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, массаж, мануал терапия курслари, бассейн ва психотерапия ўтказиларди.
Таҳминан бир ойча ўтиб бироз енгиллашдим, аммо даволаниш икки йилга чўзилди. Терапия вақтида фойдали одатлар кундалигини тўлдиришни бошладим. Об-ҳаво шароитидан қатъи назар сайр қилардим, уйқудан 1,5 соат олдин гаджетларни четга суриб қўярдим ва душанбадан жумага қадар ишлаш режимига ўргандим.
Яна менга китоблар, тузли хона ва қора шоколад ёрдам берди.
Шифокорларнинг фикрича, энг муҳими, вақтида мутахассисга мурожаат қилиш. Мабодо етарли дам олиш кунларидан кейин ҳам чарчоғингиз ўтмаса, куч-қувват қўшилмаган бўлса, бу сиз учун огоҳлик сигналлари бўлиши керак. Бу муаммога эътибор бермаслик бора-бора тушкунлик ва жисмоний толиқишга олиб бориши мумкин.
#СукутСақлама #психология
Нима учун аёллар эркакларга қараганда тушкунликдан қийин чиқади
Депрессияни енгиш осон эмас: чунки уни аввалига аниқлаб олиш зарур, ундан кейин факт сифатида қабул қилиш ва уни даволашни бошлаш керак. Даволаниш учун эса жуда кўп куч-қувват талаб этилади. Аёлларда мураккаб вазиятлардан чиқиб кетиш генетик жиҳатдан эркакларга қараганда қийин кечади. Бунинг сабабини аниқлаймиз.
Аёлларнинг тушкунликдан чиқиши учун ҳеч қандай антидепрессантлар ёрдам беролмайди. Олимлар сичқонларда тушкунлик ҳисси учун жавоб берадиган мия соҳасини ўрганишди. Ушбу соҳа “мамнунлик маркази” деб аталади ва тушкунликдан ташқари мотивация, мукофот, рағбат каби ҳислар учун ҳам жавоб беради. Таъкидлаш керак, олдинги тадқиқотларда ҳам тушкунликка тушган аёл ва эркакларда мия қисмида генлар фаоллиги бир-биридан фарқ қилган.
Ушбу тадқиқотда эса тушкунликка генетик жиҳатдан мойил сичқонлар миясида худди аёлларникига ўхшаш кечинмалар бўлиши аниқланди. Айниқса, урғочи сичқонларда бу кучлироқ намоён бўлди. Аниқлашича, айнан Rgs2 оқсили депрессияда муҳим роль ўйнайди. Олимлар ушбу оқсилни кўпайтиришганда сичқонлар депрессив ҳолатдан буткул ҳалос бўлганини сезишди. Кемирувчилар олдингидай бир-бири билан қизиқа бошлашди ва озиқланиш бобида фаоллик кўрсатишди.
Демак, Rgs2 каби оқсиллар миқдорининг камайиши аёлларда қийин даволанадиган депрессиянинг кучайишига олиб келади. Депрессияга қарши воситалар эса аксинча, организмда ушбу оқсилни камайтириб юборади. Шу тариқа олимлар аёлларнинг дориларга боғланиб қолиш одатини йўққа чиқаришди.
#СукутСақлама #психология #лойиҳадан
Депрессияни енгиш осон эмас: чунки уни аввалига аниқлаб олиш зарур, ундан кейин факт сифатида қабул қилиш ва уни даволашни бошлаш керак. Даволаниш учун эса жуда кўп куч-қувват талаб этилади. Аёлларда мураккаб вазиятлардан чиқиб кетиш генетик жиҳатдан эркакларга қараганда қийин кечади. Бунинг сабабини аниқлаймиз.
Аёлларнинг тушкунликдан чиқиши учун ҳеч қандай антидепрессантлар ёрдам беролмайди. Олимлар сичқонларда тушкунлик ҳисси учун жавоб берадиган мия соҳасини ўрганишди. Ушбу соҳа “мамнунлик маркази” деб аталади ва тушкунликдан ташқари мотивация, мукофот, рағбат каби ҳислар учун ҳам жавоб беради. Таъкидлаш керак, олдинги тадқиқотларда ҳам тушкунликка тушган аёл ва эркакларда мия қисмида генлар фаоллиги бир-биридан фарқ қилган.
Ушбу тадқиқотда эса тушкунликка генетик жиҳатдан мойил сичқонлар миясида худди аёлларникига ўхшаш кечинмалар бўлиши аниқланди. Айниқса, урғочи сичқонларда бу кучлироқ намоён бўлди. Аниқлашича, айнан Rgs2 оқсили депрессияда муҳим роль ўйнайди. Олимлар ушбу оқсилни кўпайтиришганда сичқонлар депрессив ҳолатдан буткул ҳалос бўлганини сезишди. Кемирувчилар олдингидай бир-бири билан қизиқа бошлашди ва озиқланиш бобида фаоллик кўрсатишди.
Демак, Rgs2 каби оқсиллар миқдорининг камайиши аёлларда қийин даволанадиган депрессиянинг кучайишига олиб келади. Депрессияга қарши воситалар эса аксинча, организмда ушбу оқсилни камайтириб юборади. Шу тариқа олимлар аёлларнинг дориларга боғланиб қолиш одатини йўққа чиқаришди.
#СукутСақлама #психология #лойиҳадан
Зўравонлар ва дилозор инсонлардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз учун ўзгаришга мажбур эмасмиз. Аммо ҳаётингизда мана шундай одамлар кўп учраётган бўлса, уларни жалб қилаётган хислатларингиз устида жиддий ўйлаб кўриш фурсати етибди. Оилавий зўравонлик бўладими ёки ишдаги хафагарчилик, доим абьюзер (зўравон) айбдор бўлади, асло қурбон эмас. Шунга қарамай, қурбон бўлмаслик йўлларини излаб кўриш ҳалақит қилмайди. Кўп ҳолларда айнан ушбу хусусиятларимиз туфайли биз севимли инсонларимизнинг айбларини кечириб юборамиз, хатоларига кўз юмамиз, хафаликларга чидаймиз.
ЗЎРАВОН ВА БОШҚАРИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ИНСОНЛАРНИ ЧАҚИРУВЧИ 7 ХИСЛАТ
1. Ўзингизга баҳоингиз бировнинг фикрига боғлиқ
Атрофдагилар фикрига қараб яшайсиз. Қадр-қимматингизни етарли даражада тушунмайсиз, ҳаётда ва муносабатларда ўзингизни паст поғонада кўрасиз.
2. Ташаббусларингиз, таклифларингиз ичингизда қолади
Агар имкониятларингиз ва ўзингизга ишончингиз бўлмаса, ўзгаларни жалб эта олмайсиз. Камчиликларингиз бордир, аммо унутманг, бировлардан устун томонларингиз ҳам талайгина. Шахсий қадрингизни кўтариш орқали атрофдагилар ҳурматига эришасиз.
3. Зўравонлик ҳолатини бошингиздан кечирдингиз ва шунга муносибман деб ўйлайсиз
Салбий ҳодисалар ҳаётимизга таъсир қилади, лекин ўтмишимизнинг келажагимизга таъсирини ўзимиз белгилаймиз. Агар доимо эски дардларни янги муносабатларга ортаверсангиз, омадсизликка учрайверасиз. Унинг ўрнига эски хатолардан хулоса чиқариб, келажак учун сабоқ олинг.
4. Бошқалар яхши томонга ўзгаришини кутиб яшайсиз (аммо улар ўзгаришни истамайди)
Инсонлар одатларини камдан-кам ҳолатларда ўзгартиради. Айниқса, гап ёлғончилик ҳақида кетса. Унинг устига ёлғончилик бошқа жиддийроқ нуқсонларнинг акси бўлса. Бундай инсонлар ўзгаришни хоҳлаши амримаҳол.
5. Яна бир имкон бериб кўрай
Тўғри, бир маротаба имкон бериш мумкин. Лекин салбий муносабат қайта-қайта содир бўлаверса, сиз зўравон айбини ҳадеб силлиқлайверсангиз, бундай ҳодисаларнинг охири яхшилик билан тугаши қийин.
6. Каттароқ эътирофларга арзимайман, деб ўйлайсиз
Кўп жамоаларда ўзингизни бегонадай ҳис қиласиз, омад ва бахтга лойиқ эмасман, деб ўйлайсиз (албатта ундай эмас). Қалбан ёмон муносабатга арзийман, деб ҳисобласангиз атрофдан шундай жавоб келаверади.
7. Ҳаётда салбий томонларни кўрасиз
Ва шундай ҳодисаларни чақирасиз. Агар ҳаётингизда салбий ҳодисалар устунлик қилса, шу воқеаларга мос инсонлар сизга яқинлашаверади.
ЕЧИМ БОР!
Зўравонга бўлган боғлиқлик унинг феъл-атворидаги зиддиятлар туфайли пайдо бўлади: шафқатсизлик ва муҳаббат, бефарқлик ва ғамхўрлик каби.
Аввало, ўзингизни зинҳор айбламанг, салбий тажрибадан сабоқ чиқаришга ҳаракат қилинг. Ўзингизга ғамхўрлик қилиш ва эски жароҳатлар устида ишлаш орқали муносиб инсонларни учратасиз.
www.psychologies.ru сайтидан таржима қилинди

Жароҳатланган организм энди аввалгидай бўлмайди. Хўш, ҳаётни қандай давом эттириш мумкин? Шундай вазиятга тушиб қолган инсонлар салбий ҳисларни енгиб, ҳаётга мотивацияни қандай қайтаришлари мумкин?
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 1 миллиарддан ортиқ инсонлар ногиронликнинг турли шакллари билан яшайди, уларнинг кўпчилиги ҳаракатланишда чекланган: кечагина улар бемалол югуриб юришарди, бугун эса ногиронлик аравачасига боғланиб қолган. Реал ҳаётни шундайлигича қабул қилиш чораси қандай? Аввалига ҳаёт олдингидай бўлмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилиб олиш зарур. Ва бу нафақат жисмоний, балки кучли иродани талаб қилади. Тўғри, хонадаги қоронғуликни ташқарига чиқаришнинг иложиси йўқ, аммо унга нур олиб кирса бўлади.
1. Танангизга кўргазмадаги объект сифатида қараманг
Кўпчилик танасини атрофдагиларнинг эътирофига эришиш воситаси сифатида қабул қилишга ўрганган. Шунинг учун оммавий гўзаллик стандартлари таъсирида жароҳатдан олган ўзгаришларимизни тўғрилаш зарур бўлган нуқсонлар деб биламиз. Аммо энди бошқача танадаги ўзгаришларни асл ҳолича қабул қилиш керак, уни кўргазма объекти эмас, балки қалб соҳиби сифатида кўриш керак.
2. Танангизни ҳурмат қилинг
Тўғри овқатланиш, мослаштирилган жисмоний машқлар, дам олиш, ўзингизга ғамхўрлик қилиш орқали. Буларнинг ҳаммаси ўзини-ўзи даволашга киради. Унутманг, танангиз сизни ҳимоя қилиш учун доим ҳаракат қилган. Айнан у ҳаётнинг зарбасини қабул қилиб, сизни сақлаб қолган. Унга миннатдорлик билдиринг!
3. Танангиз қандай синовларни бошидан кечирганини унутманг
Тананинг ҳар бир қисми ўз тарихига эга. Жароҳатлар, шикастланишлар унинг мустаҳкам иродасидан далолат беради. Ҳар гал кўзгуга қараганда, унинг мана шу жиҳатини эслаб туринг.
4. Салбий ҳисларни унутинг
Иложи борича ижобий ҳисларни шакллантиринг. Яхши ҳодисалар ҳақида ўйланг.
5. Ўзингизни шундайлигингизча қабул қилинг
Айни дамда ўзингизни севинг. Бунга тўлиқ эришиш учун вақт керак бўлади.
👉Ўзини қабул қилиш машқлари
🔹Кўзгу олдида танангизга назар солинг. Жароҳатларингизни асраб-авайланг, улар сизнинг таянчингиз, улар туфайли омон юрибсиз.
🔸Чуқур нафас олиб, кўзларингизни юминг ва танангиз ички томонлама нақадар гўзал эканини тасаввур қилинг.
🔹Кафтларингизни бир-бирига ишқалаб, иситинг. Ўнг қўлингизни кўкрак қафасингизга, чапини қорнингизга қўйинг. Нафас олишда давом этинг. Уларнинг тафти сизни доим иситиб турсин.
🔸“Мен яшаяпман, нафас олаяпман. Танам меҳр ва муҳаббатга лойиқ. У менинг ҳалоскорим. Мен унга доим ғамхўрлик қиламан”, - денг.
🔹Биринчи машғулотлар кўз ёш ва ҳиссиётларга тўла бўлишига тайёр туринг.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

10–12 ёшли бола катталарга қулоқ солмай қўяди. Бундай вазиятда нима қилишни, ўсмирнинг хаёлида нима борлигини билмаймиз. Қолаверса, у билан муносабатимиз ёмонлашишини ҳам хоҳламаймиз. Унда ечим қаерда?
1️⃣ Жисмоний ўзгаришлар
12 ёшга келиб мия шаклланиб улгуришига қарамай, ушбу жараён 20 ёшдан кейин тўлиқ якунланади. Энг кеч ривожланадигани миямизнинг ҳис-ҳаяжон ва келажакни режалаштириш учун жавоб берадиган қисмлари ҳисобланади. Энг эрта шаклланадигани эса жинсий безлардир. Шу боисдан ўсмир гормонал ўзгариш натижасида келиб чиққан ҳаяжонни жиловлай олмайди.
2️⃣ Мулоқотда вазиятни ўзимиз чуқурлаштирамиз
Ўсмир билан гаплашаётиб, ундаги норозилик кайфиятидан асабийлаша бошлаймиз. Аммо шу орқали бола ўзини топишга ҳаракат қилади. Биз эса буни жиддий қабул қилиб, дарров жаҳлланамиз ва тергаймиз. Гоҳида ўсмирни хавфдан сақлаш учун ўзимизнинг болалигимиздан мисол келтирамиз. Аммо ўша тажриба яхши натижа берганми ўзи, буни ўйлаб кўрмаймиз.
3️⃣ Унинг ўрнига ишини бажарамиз
Боланинг ривожланиши жуда яхши. У ўз “мен”ини топиши ва шахсий чегараларини белгилаб олиши керак. Бизчи, бу борада шошқалоқлик қилиб, бу вазифани ўзимиз уддалашга уринамиз. Албатта, бунга ўсмир қаршилик билдиради.
4️⃣ Ўсмирлар катталарга доим қарши
Аслида бу фикр аллақачон эскирган. Чунки ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўсмирлар катталарнинг эътиборини қадрлаши маълум бўлди. Фақат гап эътиборнинг қай даражада кўрсатилаётганида. Ўзимизни хавотирга солувчи эътирозларни билдиришдан аввал ўсмирни нима ўйлантираётганини ўрганиш лозим. Бунда сабр ва меҳр асосий ўринга чиқиши керак.
👉Ўсмирлар билан муносабатларни яхшилашга хизмат қилувчи омиллар:
— Оиладаги ҳамжиҳатлик ва қўллов, ота-оналар ўртасидаги ишончли муносабатлар;
— мактабдаги ўқитувчилар ва синфдошлар билан дўстона алоқалар;
— ўзини ҳурмат қилиш, қадрлаш, таҳлилий тафаккур;
— некбинлик, келажакка ишонч;
— зарарли одатларнинг йўқлиги;
— қийинчиликларни енгиб ўтиш кўникмаси.

Яқинда шифокорларимиз бир боланинг ошқозонидан сочлар уюмини жарроҳлик операцияси ёрдамида олиб ташлашганидан хабарингиз бўлса керак. Зеро, бу видео ижтимоий тармоқларда анчагача айланиб юрди. Ҳаммасига сабабчи салбий ва зарарли одатлардир. Агар бу бемор сочларини мунтазам оғзига солиб юрмаганида эди, бундай салбий оқибат ҳам бўлмасди. Болани зарарли одатлардан қандай қилиб қайтариш мумкин? Бу ҳақда болалар психологи сўзлаб беради.
Боланинг табиатида такрорланувчи хулқ-атвор пайдо бўлдими, бунга дарров эътибор бериш керак. У зарарлими ёки йўқ, барибир катталарнинг диққатини талаб қилади. Демак, боланинг қайсидир эҳтиёжига муносиб жавоб бўлмаяпти. Шунингдек, бу сигнал белгиси ҳамдир. Унга ёрдам бериш учун аввало ана шу эҳтиёжни аниқлаш зарур.
Зарарли одатлар қаердан келади?
✔️Бунинг бир нача сабаблари бор:
Эътибор етишмаслиги. Масалан, ота-оналар болани алоҳида хонада ухлатишни бошлашгандир.
Ота-она ғамхўрлигининг етишмаслиги — бола кўп ҳолда ёлғиз қолиб кетганда ёки унга етарли вақт ажратилмаётганда.
🔴Ўта қаттиққўл ёки юмшоқ тарбия усуллари.
Стресс вазиятлари — ажрим, бошқа жойга кўчиш.
Болалар бундай вазиятларда ўзларини тинчлантиришни, қўрқувдан ҳалос бўлишни ёки ёлғизликни йўқотишни истайди ва бармоғини сўришни, тирноқларини тишлашни, сочларини оғзига солишни бошлайди. Агар бола сайрга боришдан бош тортса ёки мактабга кетишдан олдин бир неча маротаба сумкасини текшираверса, булар ҳам хавотирли белгилар ҳисобланади. Албатта, боланинг сўкиниши, ўта уришқоқ бўлиб қолиши, бировларнинг нарсаларини сабабсиз олиб қўйиши каби ҳолатлар ҳам огоҳликка чорлаши керак.
👉Зарарли одатлардан воз кечиш усуллари
Зарарли одатнинг ўзагини, яъни сабабини топмай туриб, уни бутунлай йўқотиб бўлмайди. Масалан, боланинг бармоқларига аччиқ суриб қўйсангиз ҳам барибир тирноқларини тишлашдан қайтмайди. Ёки яхшилаб танбеҳ берсангиз, бироз вақт ўтиб зарарли одатларини такрорлайверади.
Аввало болани кузатинг, қайси вазиятларда у одатини такрорлаяпти. Бу нима билан боғлиқ эканини таҳлил қилинг. Қайси ҳодисадан кейин у шундай йўл тутяпти. Аммо бу фақат биринчи босқич.
Иккинчиси, бу зарарли одат боланинг қайси эҳтиёжини ёпиб турибди. Ушбу эҳтиёжга муносиб жавоб бериш йўлини топиш керак.
Болага қаттиқ босим қилишдан сақланинг, бу вазиятни чуқурлаштириб юборади:
- бақирманг;
- жисмоний жазоламанг;
- чекловлар билан чекламанг — масалан, смартфонни олиб қўйиш ёки синф билан сайрга юбормаслик;
- қўрқинчли нарсалар билан қўрқитиш — бурнингни кавласанг, бармоқларинг оқиб тушади, дея;
- болани “бетарбия бўлиб кетяпсан” деб уялтириш ёки ўзгалар билан таққослаш.
Қаттиқ танбеҳ балки бир муддатда зарарли одатни камайтирар, лекин узоқ муддатли таъсир қилмайди. Қолаверса, боланинг зарарли одатига бўлган эътиборини кучайтириши мумкин. Бола билан муттасил курашаверсангиз, одат уни тарк этиши жуда қийин бўлиб қолади.
Энг тўғри қарор — эътирозларни ўйин шаклида билдириш. Бола одатини бошлаганда иккингиз тушунадиган қисқа сигнал белгисини ўйлаб топинг. Яхшиси, у қандайдир қувноқ белги бўлсин. Масалан, бола тирноғини тишлашни бошлади. “Сенга яна неча маротаба айтай”, дейишнинг ўрнига “Чукачамча” деган ҳазиломуз сўзни айтинг. Бу сўз болада салбий ҳиссиётларни келтириб чиқармайди ва секин-аста зарарли одатдан қутулишга ёрдам беради.