Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Орзу нима дегани?

Абдураззоқ 14 ёшда. Ҳали бола бўлса-да, катталар кўрмаган фожиага гувоҳ бўлган. У ота-онасининг хатолари туфайли оила аъзолари билан уруш ўчоқларига келиб қолгандан сўнг маълум вақт ўтиб, отаси, онаси, акаси-синглисини ўз қўли билан қабрга қўйишга улгурган. Нигоҳи тубида ана шу фожиа ҳамон из қолдириб турган бу болакай кичик жуссасига аллақачон катталикнинг залворларини илиб олган. У Суриядаги кунларини шундай эслайди:

- Сурияда жангарилар назоратида катта қамоқхона бор. Ҳамма нарса ичкарида. Фақат икки хил овқат еймиз. Баъзида болаларни жангарилар олиб чиқиб кетишади, қийнашади. Онам ва синглим тиш шифокорига чиқаман деб уйдан чиқишганди... Бироқ қайтиб келмади. Кейин билсак, ўлдирилган. Кейин дадам уйланди. Отам ҳозир чиқиб қайтаман, деди-ю, жангарилар томонидан олиб борилаётган уруш туфайли ҳалок бўлди. Кейинчалик акам ҳам нотўғри мақсади ва жангариларни алдовлари туфайли ўлдирилди.

Кейин ўгай онам қўлида қолдим. Шакар беринг, десам бермасди, ўз болаларини ёнини олиб мени урарди... Кейин уйдан чиқариб юборди. Умбар холаникига кетдим. Улар менга Ўзбекистонга қайтишимизни айтди, мен хурсанд бўлдим. Ҳеч қачон у ёққа қайтиб бормасликни хоҳлайман.
- Орзуларингиз борми?
- Орзу? У нима дегани...

➡️Манба: http://rost24.uz/uz/news/145?fbclid=IwAR3XrSMjHbvCd1JmcAL-kq3gDebCz_rQjD2hJB_ubCBj2UnoIPp5AdVZ8e0

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СурияВоқеалари

________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Фуқаролик фаоллари ва ННТ ходимлари учун илгари суриш бўйича бепул курс!

Биз буни уддаладик ) 1 февральдан ижтимоий лойиҳалар маркетинги бўйича бепул онлайн-курсимиз ўз ишини бошлайди. Бир неча ҳафта давомида ғоянгизни минимал бюджет билан илгари суришни ўрганасиз! Курс менторлари ўз тажрибаси билан бўлишади, илгари суриш асосларини ўргатиб, мавзу бўйича саволларга жавоб беради.

Ким иштирок этиши мумкин:
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг илгари суриш масалалари бўйича ходимлари
ижтимоий масалаларни илгари сурувчи фаоллар (инсон ҳуқуқлари, экология муҳофазаси, гендер тенглиги ва ҳоказо)
Курс иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатларидан бирида яшашлари керак.

Сизни нималар кутмоқда:
💡 Менторлардан вебинарлар, презентациялар, чек-листлар (Ирина Матвиенко, Марат Наджибаев, Мадина Рузматова)
💡 Менторлар ва бошқа иштирокчилар билан мулоқот учун ёпиқ Телеграм гуруҳ
💡 Рус ва ўзбек тилларида ўқув материалларини ўз ичига олган Телеграм-бот

Сиздан нима талаб этилади:
💪 Гуруҳда муҳокамаларда фаол иштирок
💪 Вебинарларда иштирок этиш (ҳафтада 2-3 марта 1-1,5 соатдан)
💪 Уйга вазифаларини мунтазам бажариш ва график бўйича материалларни ўрганиш.

1 ФЕВРАЛЬ КУНИ БОШЛАЙМИЗ! Кўпроқ маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: http://course.nemolchi.uz/indexuz.html

Курс ким учун фойдали бўлишини биласизми? Уларга бу хабарни улашинг!

#НеМолчиУз #НемолчиВебинарлари
⚡️ Тезкор хабар: Сайхунободда аёли билан ярашиш мақсадида қайнотасининг уйига борган эркак ўзаро келишмовчилик натижасида турмуш ўртоғини қасддан пичоқлади (аёл «реанимация»га ётқизилди, ҳатто унинг юз қисми ҳам пичоқланган).

Сирдарё вилоят прокуратурасининг «Sirdaryo Xabarlari»га берган хабарига кўра, 2021 йил 24 январь куни соат 16:30 ларда Сайхунобод туман ИИБга туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тезкор хабар келиб тушади. Унга кўра, 1988 йилда Сайхунобод туманида туғилган фуқаро, 2 нафар фарзанднинг онаси Сайхунобод тумани “Шодлик” маҳалласида яшовчи отасининг хонадонида истиқомат қилаётган вақтида 1987 йилда Гулистон шаҳрида туғилган турмуш ўртоғи ярашиш учун келиб, аёл билан алоҳида хонага ярашиш учун чиқиб гаплашаётган вақтида ўзаро келишмовчилик негизида жанжаллашиб қолишади.

Оилавий келишмовчилик натижасида эркак ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан аёл танасининг турли жойларига уч маротаба қасддан урган вақтида, ушбу жанжални эшитиб қолган қайнотаси (аёлнинг отаси) келиб қолганлигини кўриб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлида бўлган ошхона пичоғини ташлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетган.

Аёл “ўнг қовурға ости соҳаси, орқа икки курак ораси соҳаси ҳамда юз соҳаси чап чаккаси лўнж қисми жароҳатлари, пост гематомик шок 1-2 даражаси” ташхиси билан Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, фуқаро Н.Расулжановага етказилган тан жарохатининг оғирлик даражаси бўйича “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст” деб кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 24-январь куни Сайхунобод тумани прокуратураси томонидан аёлнинг эрига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

➡️Манба: https://t.me/Sirdaryo

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Эркаклар #Оила

________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Феруза Иззат: «Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга муносабат ўша давлатнинг қанчалик тараққий этганлигидан далолатдир»

Феруза Иззат (Шокирова) – асли Ўзбекистонлик бўлиб, Анталия (Туркия) педагогика университетида дарс беради. Феруза аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатларининг фаол иштирокчиси бўлиб, ўзининг Twitter’даги саҳифасида гендер тенглигининг муҳим мавзулари ҳақида ёзади. Бу ерда Феруза Иззатни минглаб фойдаланувчилар кузатишадм.

НОВА24 нашри Феруза Иззат билан аёллар ҳуқуқлари ва ўзбек жамиятида мавжуд стереотиплар масалаларини муҳокама қилди:

– Нима деб ўйлайсиз, аёлларга нисбатан босим бўлмаган ва улар эркин яшай оладиган жамият тараққий топган ҳисобланадими?

Албатта, шундай. Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир кишига муносабат давлатнинг қанчалик ривожланганлигидан далолатдир. Аёллар жамиятнинг деярли ярмини ташкил қилади. Уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳурмат қилиш ва ривожланиш учун яратилган шароитлар ҳам айнан шу жамият ривожига ҳисса қўшиши аниқ. Зеро, аёллар миллат тарбиячиларидирлар.

– Ўзбекистонда аёлларга нисбатан дискриминация масаласи энди-энди ўрганила бошлаяпти. Кўплаб ўзбек аёллари «Нега қиз туғдинг? Бизга ўғил керак. Қиз барибир турмушга чиқиб кетади, аммо наслни ким давом эттиради?», деган тазйиқларга учрайдилар. Сиз бу ҳақида нима дейсиз?

– Мен бу каби фикрлардан дарҳол воз кечиш керак, деб ҳисоблайман. Бугун кўплаб оилаларда бундай қарашдан воз кечилинаятгани ҳамда улар ўз қизларига ўғилларидан кам бўлмаган даражада эътибор беришаётгани қувонарли ҳол, албатта. Аммо, афсуски жамиятда ҳалиям эскича фикрлайдиган ҳамда қиз болани оиладан эмас, деб ҳисоблайдиганлар учраб туради. Бндай оилаларда аёллар то ўғил фарзандни дунёга келтирмагунларига қадар туғишда давом этишади.

Мана қаранг: Ўғилой ва Улбўлсин деган исмларнинг ўзи ҳам жамиятдаги аёлларга нисбатан муносабатни англатмаяптими? Ота-она қандай қилиб ўз қизига «ўғил туғилганлиги яхшироқ» деган мазмундаги исмни қўйишлари мумкин? Сиз бирор марта бирор оилада ўғил фарзандларига Қизбўлсин ёки Қизбек деб исм қўйишганини эшитганмисиз?! Шу ҳолатнинг ўзи ҳам аёллар ва эркакларга нисбатан жамиятнинг қарашини ёрқин ифода этмоқда.

– Статистик маълумотларга кўра, эркакларнинг олий маълумотли бўлиш кўрсатгичлари аёлларникидан юқорироқдир. Қизларни эса ёшлигидан уй бекалигига ва бахтли оила қуришга тайёрлайдилар. Бу ҳақида нима дейсиз?

– Умумаy олганда, бу фикр мунозарали, аммо ҳа, одатда шундай бўлади. Бироқ, Ўзбекистонда қизини ҳам ўғиллари қаторида ўқитадиган оилалар кўп – буни инкор этиш мумкин эмас. Аммо, аёллар олий маълумотли бўлсалар ҳам эрлари руҳсат бермаганликлари туфайли тўйдан кейин кўпинча ишлаш олмайдилар.

Биз ёшлигимиздан қизларни қўлида супурги ва латта билан тарбиялаймиз. Биз учун энг муҳими қизимиз ўқитувчилар томонидан берилган уй вазифасини эмас, балки кундалик рўзғор юмушларини қай даражада бажара олишидир. Айнан шу нарса хато – чунки, бу орқали биз аёлларни турмуш ўртоқлари қўлига қарам қилиб қўйияпмиз.

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/feruza-izzat-ajollarga-bolalarga-nogironlarga-va-izhtimoij-imojaga-mu-tozh-kishilarga-munosabat-sha-davlatning-anchalik-tara-ij-jetganligidan-dalolatdir/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Жамият

________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Клиник тушкунликни оддий сиқилишдан қандай фарқлаш мумкин

Гоҳида атрофдан шундай гапларни эшитиб қоламиз: «чунонам тушкунликка тушдим-ки», чунки «куз», «уйқуга тўймаяпман», «ишда муммолар кўп». Айнан ушбу гап-сўзлар туфайли одамлар тушкунлик атамасини касаллик деб эмас, балки ялқовлар ёки мижғовлар учун мисоли баҳона сифатида қабул қилишади ёки шунчаки вақтинчалик ҳолат деб ўйлайди. Афсуски, бу ҳолат асло тез вақтда ўтиб кетмайди ва ҳақиқий касаллик ҳисобланади. Энг ёмони, уни аниқлаб олиш мушкул. Ўзимиз енгишимиз керакми ёки шифокорга мурожаат қилиш зарурлигини ҳам билмаймиз.

Психиатрия фанидан тилимизга кириб келган кўпгина атамалар негадир салбий маънога айланиб кетган. Масалан, илгари ақлий ривожланишнинг ортда қолганини ифодаловчи сўзлар (овсарлик, ақли заифлик), оқибатда камситиш, калака қилиш маъносида қўллана бошланган. Шунинг учун баъзи бир касалликларга бошқа ном топишга тўғри келган. Аммо тушкунлик сўзи ўзгармай қолган. Жамият наздида у хавфли касаллик эмас ва унга чалинган инсонларга раҳм қилмаса ҳам бўлади.

Келинг, аввалига тушкунликка олиб келувчи сабабларни кўриб чиқамиз. Биринчидан, шуни тушуниш керак, ҳар доим ҳам бахт ва қувончни ҳис қилиб яшаш қийин, қайғу, хавотир, зерикиш каби ҳиссиётларнинг бўлиши табиий. Масалан, ишда кўнгилсизликлар бўлса, қайғуга тушамиз, ким биландир уришиб қолсак ачинамиз, айрилиқ ёки ажралишни бошдан ўтказиш жуда қийин, яқин инсоннинг ўлимига қайғуриш азобига чидаб бўлмайди, аммо буларнинг бари табиий сезгилар, улар қанчалик вайронкор бўлмасин, биз қабул қилишимиз шарт.

✔️Агар ойлар ўтса-да, бу ҳислар ўтиб кетмаса, уларга қарши чора топа олмасангиз, ана унда кучли тушкунлик ҳақида гапириш мумкин. Уларнинг пайдо бўлишига ҳақиқий сабаблар бор. Қолаверса, одамлар кўз ўнгида ҳам бундай инсон чинакам азият чекаётган шахс бўлиб кўринади. Бунинг учун атрофдан “ўзингни қўлга ол” деган норозиликлар билдирилиши мумкин.

Баъзида ҳеч қандай сабабсиз ҳам тушкунлик содир бўлиши мумкин. Бунда одам умуман енгиллашмайди, балки қийноқли вазият чуқурлашиб бораверади. Бундай тушкунлик ҳолати эндоген дейилади, яъни у ички, биокимёвий сабаблар туфайли келиб чиқади. Олимларнинг фикрига кўра, бу сабабларга биоген аминларнинг (серотонин, дофамин, норадреналин) етишмовчилиги киради. Биоген аминларнинг етишмовчилигини тамаки чекиш, спиртли ичимликларни ичиш каби зарарли одатлар келтириб чиқаради.

Тушкунликнинг белгилари қандай? Кайфият тушишини ҳамма яхши билади. Яна бир белгиси тушкунликдаги инсон секинлашиб қолади. Унинг онги ва жисмоний ҳаракатлари тезлиги камаяди. Тушкунликка тушган одам ўзи хоҳлаб каравотда ётмайди, балки жисмоний ҳолсизлик учун ҳам фаол ҳаракат қила олмайди. Доимий чарчоқ, қувват йўқлиги сезилади, мамнунлик ҳисси йўқолади, ўзини кераксиздай ҳис қилади, омадсизлик қамраб олгандай туюлади. Кўпинча уйқу бузилади, иштаҳа пасаяди ёки аксинча, яхшиланади, жинсий майл сусаяди, ичқотиш кузатилади, кўкрак қисмида оғриқ бўлиши ҳам мумкин. Баъзида бошқа аъзоларда ҳам оғриқ кузатилади.

💤Сиқилиш билан тушкунлик бир нарса эмас. Сиқилиш тушкунликдай ич-этингизни емайди. Сиқилиш ўтиб кетади, тушкунлик эса йўқ. Кўнглингиз ғаш бўлганда, сиз кутилмаган ҳазилдан кулиб юборишингиз мумкин. Аммо тушкунликка тушган инсон бундай қилолмайди. Сиқилганда, суицид ҳақида ўйламайсиз. У яшашга халал бериши мумкин, лекин уни чилпарчин қилмайди. Сиқилиш ҳам ёқимсиз ҳолат, гоҳида оғриқли, аммо ўтиб кетади. Тушкунлик эса оғриқдан ҳам кучли, унга чидаш қийин, бошқа бундай яшай олмайман, деб ўйлайсиз. Энг ёмони, хаёлга турли бўлмағур фикрлар келади ва бу салбий тафаккур айнан тушкунликка тегишли. Тушкунлик сизни бурчакка қамаб қўяди. Лекин шуни унутманг, тушкунлик дардини даволаса бўлади.

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан
Болалар психологиясидан бир шингил

Камина бир вақтлар болалар ва ўсмирлар психологиясини ётиб олиб ўрганган. Ана ўша ўрганган нарсаларимдан айримларини ҳозир сизларга айтиб бермоқчиман. Ажаб эмас бу сизга оилавий ҳаётингиз давомида ёрдам берса.

Мана, ҳозир сиз катта одамсиз, уйда кимдир урушадиган бўлса ичингиздан қандай ҳис кечади? Тахминан "булар энди яна нимага урушяпти экан?", "оббо, бу иккисининг дастидан тинчлик йўқ экан-да" каби ёки шунга яқин хаёллар келади, шундай эмасми?

Болаларда эса бундай бўлмайди. Агар уйда ёш бола бўлса-ю, унинг олдида ота-она урушадиган бўлса, бола ота-онаси у туфайли урушишмоқда деб тушунади, ота-онасининг жанжалига ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Нафақат жанжал, оиладаги ҳар қандай конфликтлар, келишмовчиликлар, қисқаси майда-чуйда ғурбатларда бола ўзини айбдор санайди.

Бу эса боланинг иродасини синдиради, уни руҳий жиҳатдан қўрқоқ бўлиб қолишига сабаб бўлади. Жисмоний томондан эса унинг физиологик ривожланишида ортда қолишлар ҳам кузатилиши мумкин. Масалан, кечаси уйда эр-хотин жиққамушт бўлди, эртасига бола боғчага, эр-хотин ўз ишларига кетишади. Нима деб ўйлайсиз, кун давомида кечаги жанжалдан энг кўп ким азобланади. Ҳа тўғри тахмин қилдингиз, бу - бола!

Биз ўзбеклардек ғалати халқ бўлмаса керак, "вой биров кўрмасин", "вой қўшни эшитмасин" деймизу, лекин мурғак гўдак олдида бехижолат ўзимизни эркин қўйиб жанжаллашамиз, бемалол иштон ичидаги нарсаларни ишлатиб сўкишаверамиз, бемалол боланинг кўз ўнгида онасини ураверамиз. Бу нарсалар боланинг руҳиятида шу қадар чуқур травма қолдирадики, сиз буни тасаввур ҳам қила олмайсиз.

Нима қилиш керак?
Болаларнинг физиологик нормал ривожланиши борасида тадқиқот ўтказилган. Аниқланиши отаси онасини севишини ошкора билдирувчи болаларнинг физиологик саломатлиги бошқа тенгдошлариникидан кўра яхшироқ бўлиши аниқланган.

Ҳурматли эркаклар, агар келажагингиздан умидингиз бўлса, наслингиз давомчиларининг сиздан кўра яхшироқ ҳаёт кечиришини истасангиз аввало аёлингизни севинг, буни ҳаракатларингиз, кўз қарашингиз, сўзларингиз билан билдиринг, оилавий овқатланганда, ўтирганда аёлингизга илтифот қилингки, бола ўз онасининг отаси томонидан қадрланишини, севилишини ҳис қилсин. Бу унга чексиз завқ-шавқ, ижобий ҳиссиётлар бахш этади.

Ҳурматли аёллар, сиз ҳам эрингизни севинг, унга яхши гаплар гапиринг, ҳеч қачон болангизга отасини ёмонламанг, ҳар доим болага ўз отаси ҳақида яхши, чиройли гапларни гапиринг. Отаси болангизни қанчалик яхши кўриши ҳақида болага тез-тез гапириб бериб туринг.

Агар оилада жанжал қилиш керак бўлса, тортишиш, тентак, аҳмоқларга ўхшаб бир-бирини уриш керак бўладиган бўлса бу ишни асло, асло болалар олдида қилманг. Ўлиб, ўлигингиз ерга қулайман деб турган бўлса ҳам боланинг олдида ўзингизни ўзаро меҳр-муҳаббатли қилиб кўрсатинг.

Зеро бола ота-онага берилган Аллоҳнинг омонатидир, омонатга хиёнат қилишга сизнинг ҳеч қандай ҳаққингиз ёъқ. Омонатга хиёнат қилдингизми, жавоби сизни узоқ кутдирмайди.

Бахтиёр Шералиев

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Психология
#Фикр

Ижтимоий тармоқлардаги постларни кузатиб қалбимдан бир савол чиқаверади: Ўзбек жамиятидаги муаммоларда нега фақат аёл танқид қилинаверади? Нега урғу аёлга тушаверади?
Нега эркак доим четлаб ўтилади?

Нега бу ҳақда гапирган аёлнинг овозини фақат ўчиришга ҳаракат қилинади? Бунинг сабаблари нима? Кимдир сўкинмай, ҳақоратламай, сокинлик билан асослаб бера оладими бунинг сабабларини? Нега тўғри гапни аёл гапирса бунчалар тоқатсизмиз? Нега зулмга сабр фақат аёлдан талаб қилинади?

Нега кўпчилик аёлларимиз эркакларга сиғинишга телбаларча мойиллар? Қаердан ва нима учун? Шарҳларда энг кўп учратганим "хотинни тарбиялаб оламиз" деган гаплар... Хотин жониворми? Ёки ёш болами? Наҳот сиз супер ва мукаммалсиз? Наҳот сиз "Етуклик Университети" нинг дипломини олиб, докторлик даражасин олдингиз? Наҳот камчилик фақат хотинда?

Ҳиёнат қилган аҳлоқсиз эрини қайтариб олиш учун юзига ботекс урдираётган, лабини шишираётган, жонини азобга қўйиб ўзидан кечаётган ҳам ўзбек аёли. Аҳлоқсиз хотинбозни талашиб ўз жинсдошини пичоқлаб қўяётган ҳам ўзбек аёли. Ичувчи эрдан қутулиш учун болалари билан ўзини сувга отаётган ҳам ўзбек аёли. Етимларин ўз зиммасига олиб инсофсиз эрни қандини уришига имкон бериб қўйган ҳам ўзбек аёли. Даюсни боқаман деб четда ҳожатхона ювган ҳам ўзбек аёли, оилам бикир бўлсин деб қадам ташлашдан "Азамат" нинг тагига ҳориж мебелини тўшаган ҳам ўзбек аёли...

Ва ниҳоясида яна доимий айбдор, доимий "тарбияга муҳтож" ҳам ўзбек аёли?
Қачонгача?
Ва қаергача?

Noila Holmuhammad

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Аёллар
_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#Лойиҳадан

Жинсий тарбия сўзлар, ҳаракатлар, ўзаро муносабат орқали амалга ошадиган жараён. Бу иш ота-она, энага, мураббий ёки ўқитувчига ишониб топширилади. Афсуски, кўп оилаларда фарзандларга жинсий тарбия бериш уят ҳисобланади. Катталар болаларни иложи борича бу каби мавзулардан ҳимоя қилишади. Жинсий тарбия ҳақида гап очган кам сонли инсонларнинг эса овози ўчирилади.

Аслида болага жинсий тарбия бериш керакми? Тананинг тузилиши, жинсий етуклик, ҳомиладор бўлиш, фарзанд кўриш каби масалаларни қайси ёшдан бошлаб муҳокама қилиш лозим? Агар болангиз Интернетдаги бузуқ маълумотларни ўқишини ёки тенгдошидан аҳлоқсиз воқеаларни эшитишини истамасангиз, жинсий тарбияни ўз қўлингизга олинг.

✔️0 -2 ЁШ. Бу ёшда бола учун ота-онаси билан ўзаро мулоқот муҳим. Чақалоқда катталарга нисбатан ишонч туйғуси шаклланади ва албатта, у дадаси ва онаси ўртасидаги фарқни англай бошлайди, яъни аёл ва эркак орасидаги фарқни. Боланинг барча аъзоларини ўз номи билан атанг. Қолаверса, агар у сиз билан қучоқлашишни истамаса, бунга мажбурламанг. Чўмилтираётган ёки тагликларини алмаштираётган вақтда, яланғоч юриш яхши эмаслигини тушунтиринг.

🔷2-5 ЁШ. Болага фарзанд она қорнида ривожланишини айтиш мумкин. Бу ёшда кичкинтойлар ўз аъзоларига қизиқа бошлайди. Қолаверса, уларга қарама-қарши жинс вакилининг интим аъзолари ҳам қизиқ бўлиши мумкин. Ёки катталар кийим алмаштирганда, кузатишни яхши кўришади. Унутманг, бу ёшда ҳам уларда яланғоч юриш борасида уялиш ҳисси ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Огоҳ бўлинг, агар бола катталар орасидаги интим муносабатлар ҳақида гапирса, уятли сўзларни кўп ишлатса, буни эътиборсиз қолдирманг. Фарзандингиз чўмилаётганда ёки кийим алмаштираётганда, унга бундай аҳволда бировга кўриниш уят эканлигини тушунтиринг. Агар болангиз сиздан ҳам уялса, унинг бу истагини ҳурмат қилинг. Интим аъзолар барчада бўлишини ва бу ҳар кимнинг ўз шахсий ҳудуди эканлигини сўзлаб беринг.

✔️5–8 ЁШ. Болалар эркак ва аёл ўртасидаги ҳар томонлама фарқни тушуниб қолади. Аёл туғишини, ота-оналар фарзандли бўлишини жуда яхши англайди. Бу ёшда ўғил бола ва қиз болалар орасида бир-бирини ёқтириш ҳислари пайдо бўлиши мумкин ва бу табиий. Унга тенгдошлари билан дўстлашиш яхши эканлигини, аммо ҳамма бир-бирини ҳурмат қилиши кераклигини уқтиринг.

🔷9–13 ЁШ. Бу давр энг ноқулай саволлар ва вазиятлар даври ҳисобланади. Бола жинсий етуклик сари қадам ташлайди ва унда жисмоний ўзгаришлар сезилади. Қизларнинг дугоналари билан, ўғил болаларнинг дўстлари билан вақт ўтказишига эътибор беринг. Уларнинг суҳбатлари нима ҳақда бўляпти. Ҳозир бу ёшдаги болалар ижтимоий тармоқлар орқали ўзаро суҳбат қуришни яхши кўради. Ота-оналар вақти-вақти билан ана шу ёзишмаларга назар ташлаб туриши керак. Мабодо фарзандингиз тақиқланган видеоларни томоша қилишини сезиб қолсангиз, уни уришиб ёки уриб юрманг. Фожиа ясаб, вазиятни чуқурлаштирманг. Яхшиси унга бундай денг: “Ҳали ҳаммасига улгурасан, болам. Ҳозир айни илм оладиган вақтинг, ҳунар ўрган. Интернетдаги видеолар аҳлоқсиз инсонларнинг иши. Уларнинг сен учун мутлақо фойдаси йўқ. Бундай тасвирларни ҳатто биз катталар томоша қилишдан уяламиз”.

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/2137-2/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Лойиҳадан
_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Қўғирчоқ ўйнайдиган «онача»

“Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи” (SNHR) ташкилоти маълумотига кўра, 2011 йилнинг мартидан 2020 йил июнгача Сурияда 29 296 нафар бола ҳалок бўлди, яраланди ёки ногирон бўлиб қолди.

“Ҳеч кимга бу ҳаётни раво кўрмайман”

Асия ерга қараганча камералар объективидан қочишга ҳаракат қилади. Ўзини 20 ёшдалигини айтаётган бу аёл икки фарзанднинг онаси. Ҳаммаси болалигида бошланганини, унинг ихтиёри ҳеч қачон ўзида бўлмаганини алоҳида қайд этган Асия ҳали қўғирчоқ ўйнаш ёшида фарзандли бўлган. Бизнинг саволларимизга бироз маҳзунлик, бироз ҳадик билан жавоб берар экан, ажиб табассум билан дардини яширишга ҳаракат қилади. Ҳозир сал ачиниш билдирсангиз йиғлаши тайин, лекин ўзида жилмайиш учун куч топади... У болалигида бундай ҳаётни орзу қилмаганини, агар, ҳаёт қайтадан бошланганида, ота-онасидан фақат бир нарсани, ўша сафарга чиқмасликни сўраган бўлишини айтади.

- Қизиқишларим ҳаммаси ўлиб кетган. Катталардек, ҳаёт кечирардик. Ёш болалигимми билмайман унча тушунмасдим нималар бўлаётганини. Ал-холда лагерга тушдик, ҳомиладор эдим. Болаларим билан ёмғирларда кўчада ётганман. 3-4 кунлаб овқат емаган куним бўлганди. Турмуш ўртоғим жангда ҳалок бўлганди. Нима қилишни билмасдим. Болаларим келажаги учун қўрқувда эдим. Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ушбу инсонпарварлик операциясини эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Ислом давлати жангарилари қўлидан чиқиб кета олмасам керак, деб ўйлагандим. Онам кўп маротаба бу жаҳаннамдан қочиб кетишга ҳаракат қилганлар, лекин бунга эриша олмай оламдан ўтди. Мен учун ҳаётимдаги энг бахтли кун ватанимга қайтиш бўлди. Сал эшиклар қаттиқроқ ёпилса фарзандларим ҳалигача қўрқишади, худди нимадир бўладигандек, чўчиб уйғонишади. Менинг орзуим тинч ҳаёт эди, унга эришдим. Жуда хурсандман.

Асиядан келажак режалари ҳақида сўраганимизда, ўз келажагини фарзандлари билан боғлашини, агар имкон бўлса, албатта, ўқишга киришни истаётганини айтди.

Манба: http://rost24.uz/uz/news/145?fbclid=IwAR3XrSMjHbvCd1JmcAL-kq3gDebCz_rQjD2hJB_ubCBj2UnoIPp5AdVZ8e0

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #СурияВоқеалари
_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#СпортчиҚизлар

Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар беришича, яқинда Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган мураббий А.Колчин хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик беш қиз чемпион бўлди, бундан ташқари жамоамиз ҳисобида иккита кумуш ва бронза медаллари бор.

Гуласал Султоналиева (51 кг), Ситора Шогдарова (54 кг), Дилфуза Бекова (60 кг), Моҳинабону Абдуллаева (64 кг) ва Навбаҳор Ҳамидова (69 кг) Орша шаҳрида рингда чемпион бўлишди.

Зиёда Ярашева (60 кг) ва Хадичабон Абдуллаева (69 кг) кумуш, Ситора Турдибекова (57 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. Кўриб турганингиздек, 60 ва 69 кг гача вазн тоифаларида финал фақат бизники бўлди. Балли, қизлар, жуда гўзал чиқиш бўлди.

Манба: https://yuz.uz/ru/news/pyat-nashix-devushek-stali-chempionkami-na-turnire-po-boksu-v-belarusi

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СпортдаҚизлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
❗️Ташқи ишлар вазирлиги халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда

Халқаро мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганини маълум қилди.

ТИВ аккредитация бўйича жавобни қонун бўйича 2 ойда эмас, балки 6 ойда бергани айтилмоқда.

Бундан ташқари, журналист Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган «Рустам» исмли ходим унга тегажоғлик қилиб, уни ўпмоқчи бўлганлигини айтмоқда. «У рад жавобини олгач ҳам, менга учрашишни сўраб ёзаверди», — дейди журналист.

Журналист ТИВ ходими ундан ижобий мақола ёзишни, бунга рад жавобини берганида эса, уни «объектив эмас ва журналист эмас» дейишганини айтган.

Агнешка Пикулицка-Вилчевска The Diplomat, Guardian, Al Jazeera, Eurasianet халқаро нашрлари учун ёзади. У Аёл журналистлар Коалицияси аъзоси.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/accreditation/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Тегажоғлик

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
‼️Ўзбекистон президентига мурожаат‼️

Шавкат Миромонович, илтимос, Эркаклар қўмитаси, Эркаклар ишлари Агентлиги, Эркаклар вазирлиги, Сенат ҳузуридаги Эркаклар коммисияси ёка бошқа ваколатли орган ташкил қилинг. Унинг вазифалари шундай бўлсин:

🗣 Эркакларга нима кийишни ўргатади. Аёллар учун буни Танзила Норбоева томонидан қўллаб-қувватланган Нафосат фестивали амалга оширмоқда.

🤩 Эркаклар орасида Одобли йигит, иффатли йигит, маърифатли йигит каби ғояларни тарғиб қилиш. Аёллар учун буни Аёллар консультатив кенгаши амалга оширади. Энди эркаклар учун мувозанат яратиш керак! Ўйлашимча, Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси бу ғояни ООН No one left behind тамойилига мувофиқ қўллаб-қувватлайди. Эҳтимол, грант ҳам беришар (#лайфхак)

💪 Миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ қоидалари ва ташқи кўриниш маданиятига риоя қилиш асосида ўғил болаларни тарбиялаш масалаларини тарғиб қилиш. Қизлар учун буни юқорида айтиб ўтилган маслаҳат кенгаши амалга оширади. Ўғил болаларни ортда қолдириб бўлмайди - акс ҳолда эркаклар миллий қадриятларсиз, одоб-ахлоқ қоидалари ва ташқи кўриниш маданиятини ҳурмат қилмасдан улғаяди.

😎 #рўйхат23 каби турли рўйхатлар тузиш, ҳар бир маҳаллада генерал отахонлар кенгашини тузиш, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, бозорларда, мамлакатнинг ҳар бир бурчагида Бобур ғазаллари кечаларини ўтказиш. Хотин-қизлар қўмитаси Зулфия шеърларини эшиттирмоқчи бўлганидай-да.

😍 Ишонаманки, бундай органнинг бошқа кўплаб улуғ ғоялари бўлади. Уларда ишлашга кадрлар ҳам топилади. Улар давлатимиз ҳозир аёллар ҳақида қайғурганидай эркаклар ҳақида қайғуради!

Ҳурмат билан,
Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко

Photo credit Daryo.uz: суратда Олтиариқ ёқилғи заводи аёллари ўз ишчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун чиққан. Эркакларнинг маънавияти уларнинг ёнида туришга етмади. Ўзбекистонга Эркаклар қўмитаси жуда керак!

#Киноя #НеМолчиУз #ГендерТенглик #Қонунлар
#фикр

Оилада 👩қиз фарзанд туғилса, унга сеп-сидирға йиғиш бошланади, у эсини таний бошлаши билан келинлик таълими берила бошланади. Супур-сидирдан тош қотиб, тош тишлашгача, сабр қилишдан аразлаб келмасликкача, қайн томон қариндошларнинг кўнглига йўл топишдан бир қарич болага қандай муомала қилишгача. Хуллас, қиз бола - кетадиган нарса, берворганга яраша, қайтиб келмайдиган қилиб бервориш керак, ашқол-дашқоли, кўч-кўрони билан.

Оилада 👦ўғил фарзанд туғилса, унга на келажакда бировга эр бўлиши, на кимгадир куёв бўлиши, на бўлажак оилага одамдек муносабатда бўлиш ва на аёли учун жавобгарлик ўргатилади. У билиши керак бўлгани - уйланадиган қизи имкони бўлса, уйидан чиқмаган, биров кўрмаган, тик қарамайдиган, гап қайтармаган, уйни тўлдирадиган, чарчамайдиган хизматкор бўлиши керак. Ўқиган бўлсаям, эр истаса - уйда ўтириши керак. Уйда ўтирадигани керак бўлса, нега ўқимаганга уйланмадинг, дейдиган одам йўқ-да! Пули куйиб ўқитмаган, уйида нечта одам бўлса, ҳаммасининг кўнглига қарашданам муҳимроқ нарса борми ахир?

Хуллас, қиз бола шунча йил тарбияланиб ҳам, эр уйида «ўзим тарбиялаб оламан!» - деган гапга лойиқ бўлади. Йигит киши онадан бирдан ҳаёт бўйича мутахассис бўлиб туғилиб қолган. Талоқ дейишни/демасликни, 4 та хотинга рухсатни билса бўлди. Ўзи ишламайди-ю, аёли ишга чиқмоқчи бўлса, даюс эмаслиги эсига тушиб қолади.

🙅‍♀️Етар-а, аёллар, қизлар, шунча тарбияланганимиз, бурчларимиз ҳақида эшитавериб, қулоқларимиз чарчади. Келинг, энди эр устидаги ҳуқуқларимиз ҳақидаям бир эслатишсин, нима дедингиз? Ҳеч бўлмаса, никоҳга кираётганда, соҳиби илм имомларимиз никоҳ ўқишдан аввал, эр моддий масалаларда, айниқса, аёли олдида жавобгар эканини; аёлига ёқиш учун у ҳам бирдай ҳаракат қилиши кераклигини; уйдан тополмаганини уйда яратиши кераклиги-ю, кўчада зино излаб чиқишга ҳуқуқ берилмаганини; болаларга бирдек масъул эканини; маҳрда аёл қанча миқдор сўраса ҳам ҳақли эканини; куёвнинг қариндошлари келин учун ҳақдор ё қулдор эмаслигини; хизмат деган нарса келиннинг талоқ қилиниб, оиласи бузилишига сабаб бўлолмаслигини; келиннинг молида куёв ва унинг оиласидан ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини тушунтиришса, билдиришса... (Яна мен билмаганларим қанча!) Барибир, жума маъвизаларида эрларга аёлларининг улар устидаги ҳақлари ҳақида айтган гўзал диний мисоллар, фикрлар, ҳадислар уйгача етиб келмаяпти ёки динга туҳматдан бошқа нарса бўлмаган бидъат-хурофотларга қоришган ҳолда фақат бурчларимиз етиб келяпти холос. Ўзимизга, шунда ҳам ҳаммага эшиттириб айтинглар буни! Биров ишдан ўлмаган, деган қайноналар, тепиб ўтадиган қайнопа-қайнсингиллар эшитсин!

Балки, шунда келинга «пули куйган» куёв сал вазмин тортармиди? Масъулияти ошармиди... янаям билмадим.... Лекин аниқ биламан - аёлдан унинг ҳуқуқларини яширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

👉Шу кунгача ажрашган бирор эркакнинг аёлига 💰идда нафақаси берганини кўрмадим, эшитмадим. Ваҳоланки, бу Қуръони Каримда ёзиб қўйилган ҳақлардан.
👉Шу кунгача, аёлини бир этак боласи билан кўчага ҳайдаб, у келинлигида олиб келган молини чиқариб бермаганларни кўрдим. Ваҳоланки, аёлнинг молида эрининг ҳаққи йўқ, қачонки аёлнинг ўзи рози бўлиб берсагина олиши мумкин.
👉Шу кунгача, боласига нафақа тўламаслик учун қамалиб чиққан оталарни кўрдим, нафақа миқдорини пасайтириш учун паст маошли ишларга сохта ҳужжат қилдирган оталарни кўрдим. Ваҳоланки, оиланинг моддий таъминоти отанинг зиммасида бўлиши керак.

❗️Сизни ожизанинг молини ейишингиз учун унга раҳбар қилдими?
❗️Сизни болаларингизга айтиш учун талоқ соҳиби қилдими?
❗️Сизни шундай тубан кетишингиз учун аёлдан бир поғона баланд қилдими?
❗️Сизни уни бузишингиз учун аёлни динга рағбатлантирувчи қилдими?

Айтганча, динда 4 тагача аёлга уйланишга рухсат берилгани билан, қанчалар истасангиз ҳам, аёлларингиз ўртасида адолат қилолмайсиз, деган огоҳлантиришга кўз юмолмайсиз. Ва 4 тагача рухсат - кўчада ўтган-кетган аёлга кўз зиноси билан қарашингизга, суюлишингизга рухсат дегани эмас. Кўзингни тий, деган буйруқ биринчи сизга келган, ҳурматли эркаклар!

Алия ТЕМУРИЙЗОДА

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар
❗️«Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди». Польшалик журналист ТИВ билан учрашув ҳақида

Ўзбекистон ТИВ ходими томонидан унга шилқимлик қилингани ва аккредитация олишда босимга учраганини айтган польшалик журналист Агнешка Пикулицка вазирлик билан учрашганлигини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, шилқимлик ҳолати бўйича ТИВ текширув ўтказолмаслигини айтган, чунки «Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди». Журналист уни ТИВда бир неча маротаба кўрганлигини айтмоқда.

Польшалик журналист унинг рақамини текширганда, «Ilhomaka FBI» исмли шахсга тегишли эканини кўрган. 

Сенат раиси Танзила Нарбаева ушбу ҳолатга муносабат билдирди. У ҳодиса пухта ўрганилиб, айбдорлар жазоланишини таъкидлади. «Бундай воқеа Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳолат»

«Аммо бу республикада амалга оширилаётган ислоҳотларга соя солмаслиги лозим», — деди Нарбаева.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/02/agnieszka/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
#БолаларниАсранг

Янгийўлда ҳушёр фуқаролар эҳтимолли педофилнинг қўлидан қизчани қутқариб олишди

Кепкали бегона эркак мактаб ўқувчисига яқинлашиб, агар у билан кетмаса, уни ўлдиришини айтади. Ва зўрлик билан қўлидан ушлаб олиб кетмоқчи бўлади (фотосуратда у қизнинг сумкасини елкасига кўтариб олгани кўриниб турибди). Яхшиямки, одамлар эътибор бериб, ғалати "жуфтлик" нинг кейинги ҳаракатларини тўхтатишга ҳаракат қилишди. Таҳдидни англаган нотаниш қизнинг қўлини қўйиб юборди ва номаълум йўналишда қочиб кетади. Одамлар унинг орқасидан югуришди, аммо ета олмадилар.

Ота-оналар, фарзандларингиз учун огоҳ бўлинг!

Р.S. Қизчанинг аҳволи яхши, уни онасига қайтаришди.

Манба: @ExoUzbekistana

❗️ИИВ Ахборот хизматидан маълумот: "Янгийўл ИИВ бошлиғи қизчанинг уйида бўлди, Тошкент вилоят ИИББ матбуот котиби қизнинг онаси билан гаплашди. Йигит қидирилмоқда".

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Хонанда Жасур Умиров номусга тегишда айбдор деб топилиб, 5 йилга қамалди. Яна икки судланувчи 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бугун, 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди хонанда Жасур Умиров ва унинг икки нафар таниши устидан ҳукм чиқарди.

Олий суд ахборот хизмати хабарига кўра, суд ҳукми билан:
Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди;

А.З. ва Ш.Қ. эса Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбли деб топилиб, уларга ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, тергов органи Жасур Умировга ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилган эди. Бу банд номусига тегилган шахснинг 18 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган ҳолни назарда тутади ва оғирроқ санкцияни келтириб чиқаради. Суд Умировни шу модданинг 1-қисми билан айбдор деб топган.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz Самарқандда лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган қизнинг номусига тегилган бўлиши мумкинлиги ҳақида сентябрь ойида журналист суриштируви эълон қилган эди. Бунга қадар Каттақўрғон туман ИИБ мазкур ҳолатда жиноят аломатлари бўлмаган деб топиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган.

Мақола эълон қилингач, сентябрь ойида Самарқанд вилоят прокуратураси ИИБнинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилди ва қайта текширув тайинлади.
Октябрь ойида жиноят иши қўзғатилди, 21 декабрь куни Жасур Умиров эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Манба: https://kun.uz/20091725

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#ЭркакларданФикр

Ўзбекистонда кизларимизнинг қадрсиз бўлиши, хою-хавас, молпарастликка муккасидан кетган, олти ёшдан сеп йиғсанг етади, етти ёшдан йиғсанг етмайди, деган баьзи бир ақли калта, ақли нокис, бировга гап бермайдиган, келиннинг сепини талаб қиладиган, бокира қизнинг мебели, куевга сарпоси, куевнинг уйига гилам ва пардаси бўлиши шарт, ҳозир ҳамма қиляпти, дейдиган аелларни Хожибой Тожибоев айтгандай, васвасаген, чакагаген билан даволамаса, аеллар олди-бердини эркакларга берсамасаларинг, қиёматгача аёллар қадрсиз бўлишда давом этади.

Ҳамма вақт эркакларни айблайверманглар, ҳамма эркаклар ҳам сизлар ўйлагандек эмас.

Кейинги 30 йилда туйдаги олди-бердилар, эркак аелларнинг ҳамма ишига бошини суқмаслиги керак, деб фикрлайдиган аёллар, ўзингизни ислоҳ қилиш вақти келди.

Телеграм орқали келган шахсий хабарлардан.

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклардан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
👉Токсик муҳитда эканлигингизни билдирувчи 5 белги

ПСИХОЛОГИЯДА «ТОКСИК» СЎЗИНИНГ маъноси анча мужмал берилган. У ўз қадр-қимматини аста-секин пасайтирадиган зарарли таъсирни англатади ҳамда уни англаб етиш қийинроқ. Тажовузкорлик — эса ҳар доим заҳарли бўлмаслиги мумкин. Агар бирор бир инсон сизга бақириб, қўпол муомалада бўлса, бу ёқимсиз, қўрқитадиган ҳис бағишлайди. Сиз: «У менга бақирди», «У қўпол муомалада бўлди», дейишингиз мумкин.

Токсик таъсир қилиш усуллари одатда пассив-тажовузкор табиатга эга. Ушбу тажовузкорликни аниқлаш қийин, чунки у анча билинмасдир. «У мени мақтаб қўйди, аммо бу мақтовдан ўзимни камситилгандай ҳис этдим» дейиш қийинроқ. Бунга жавобан: «Нимага бунча безовта бўляпсан!» дегингиз келади.

Алоҳида инсон билан муносабатлар токсик бўлиши мумкин. Баъзида бутун бир гуруҳ ичида муҳит токсик бўлади: муассаса, иш жамоаси, дўстона жамоа, оилавий муҳит каби. Афсуски, токсик муҳит таъсиридан ҳимояланиш қоидаси битта — максимал даражада орадаги масофани камайтириш. Қайси нуқтада зарарли таъсир камайганини сезсангиз, шу масофагача бориш керак. Токсик муҳитни аниқлаб олиш йўлларини ўргатамиз.

1️⃣ Номаълум қоидаларга риоя қилмасликда айблашади
Энг оддий ва ҳаммага тушунарли бўлган мисол — давлат муассасасининг ҳушёр қўриқчиси ёки ишчиси. Оёқ кийимда кирганингиз учун гап эшитасиз, ваҳоланки, киришда бахилалар йўқ эди ва ҳеч қандай огоҳлантирувчи ёзув ҳам осилмаган. Сиз кўринмас тўсиқни босиб ўтдингиз ва аниқланишича, «Қўриқланадиган ҳудудда бўлиб қолдингиз?!»

Худди шу вазият дўстлар даврасида, оилада ёки ишда ҳам содир бўлиши мумкин. «Мижоз билан қандай гаплашдингиз?» — «Барча одамлар каби, нима эди?» Суҳбатдан кейин ушбу инсон алоҳида эътиборни талаб қилувчи муҳим шахс эканлиги маълум бўлиб қолади. Аммо бу ҳақда сизни олдиндан огоҳлантиришмаган, чунки «Ахир ҳамма буни билади-ку!». Балки муҳим маълумотни ўтказиб юборгандирсиз ва буни ҳамкасбларингиз сезмай қолишгандир. Аммо бундай вазиятлар такрорланаверса, демак, нимадир бўлаётгани аниқ.

Қоидалар фақатгина ҳаракатларга эмас, балки алоқа усуллари, суҳбат мавзулари, мулоқот қоидаларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Кечагина ҳамма шу мавзуда ҳазиллашганди, аммо бугун сиз ҳазил қилганингизда, ёмон нигоҳларни сездингиз. Атиги бир кунда бу мавзу тақиқланиб қолибди, сиз эса буни тушунмай халаксиз. Афсуски, бундай вазиятда бирор сабабни аниқлаштириш қийин. Савол берсангиз, ҳайрон нигоҳларни учратасиз, билишингиз керак эди, дея киноя қилишади, энг ёмони, аниқ қилиб тушунтиришмайди, гуруҳ қоидаларини ошкор этишмайди.

2️⃣ Табиий эҳтиёжларингиз, турмуш тарзингиз устидан кулишади ва муҳокама мавзусига айлантиришади
«Ичмайсизми? Ошқозонингизда яра бўлса, нима қилибди?»; «Уйга кетишингиз керакми, ҳали эрта-ку. Болаларингиз кутиб туради!». Диабети бор одамга ширинлик ейишни таклиф қилаётган «дўстлар» ёки антибиотик қабул қилаётган инсонга коньяк қуйиб бераётганлар шундай важ кўрсатишади: «Намунча ноз қиласиз, аслида яшашнинг ўзи зарарли!»

Дўстларингиз ёки қариндошларингизнинг яшаш тарзи сизникидан фарқ қилади, деб ўйласангиз адашасиз. Гап бунда эмас. Мисол учун, вегетарианлар гўшт ейдиган одамлар билан дўст бўлиши мумкин, ичкилик ичадиганлар эса ичмайдиганлар билан. Аммо соғлиқ, парҳез, турмуш тарзингиз ва эҳтиёжларингиз бобида ҳеч ким сизга босим ўтказиши керак эмас. Қолаверса, сизга зарар келтирувчи таклифлардан хам огоҳ бўлишингиз лозим: масалан, чекмайдиган инсонга тамаки маҳсулотини таклиф қилиш, панкреатит касаллиги бор инсонни ёғли, аччиқ таом ейишга ёки спиртли ичимликларни ичишга ундаш.

➡️Батафсил: https://nemolchi.uz/uz/toksik-mu-itda-jekanligingizni-bildiruvchi-5-belgi/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Хонанда Ж.У.нинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Вояга етмаган Ш.М.ни мажбурлаб номусига текканлиги ҳолати юзасидан Ж.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши, жиноят ишлар бўйича Каттақўрғон шаҳар судида мазмунан кўрилиб, суднинг 02.02.2021 йилдаги ҳукми билан Ж.У. ва бошқалар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазолар тайинланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлаб терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориб, юз берган ҳолатда бирон-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги асос билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: https://t.me/samarkandprokuraturasi

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен Османова Диляра 8 ёшли қизимни ёлғиз она бўлиб тарбилаяпман. 15 июль куни тахминан соат 12:30 да мен қизимни дўконга соат учун батарея сотволишга жўнатдим. 10-15 дақиқадан сўнг мен хавотирга тушдим, чунки олдин юборганларимда…
Потенциал педофиллар бизда жазоланмайди. Сайхунободдаги мазкур воқеа эсингиздами? Ўтган йилнинг июль ойида илгари судланган эркак саккиз ёшли қизчани мактаб ҳожатхонасига олиб кирди. Бу ҳолатни уйининг деразасидан кўриб қолган эркак дарҳол ҳожатхонага бориб, эркакни қўрқитиб юборади ва у чиркин ишини амалга оширолмайди.

Ярим йил ўтди ҳамки ИИВ тергов ҳали давом этаётганини айтмоқда!
Мазкур иш бўйича ёши катта гувоҳ бор. Қизчанинг кўрсатмаси бор.
Қизнинг онаси болалар омбудсмани Алия Юнусовага ёзди. Жавоб йўқ.
Мен Алия Юнусовага ёздим – шунда ҳам жавоб йўқ.

Суриштирув ишлари олиб борилаётган пайтда бу потенциал педофил бемалол мактаб атрофида юрибди ‼️‼️‼️

Эҳтимол, терговчи ўша потенциал педофил бирон бир болани ҳақиқатан ҳам зўрлашини кутаётгандир? Кейингина улар бонг уришади - "вай, дод”! Эҳтимол, кейин болалар омбудсмани ҳам, Танзила Норбоева ва эҳтимол Саида Мирзиёев ўз саҳифаларида бунга муносабат билдирар.

ЛЕКИН НЕГА СИЗ ҲОЗИР СУКУТ САҚЛАМОҚДАСИЗ? СИЗГА ҚУРБОНЛАР КАМЛИК ҚИЛЯПТИМИ?

Немолчи.уз лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #Педофиллар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
⚡️⚡️Янгийўлда 1-синф ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Куни кеча Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган ва қочиб кетган нотаниш шахс тўғрисида хабар берган эдик. Бугун ушбу номаълум шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 январь куни соат 12:10ларда, Янгийўл шаҳар 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1-синф ўқувчиси А.С.ни мактабдан чиққан вақтида номаълум шахс қўлидан ушлаб, “Юр, сени онанг кутиб турибди, мен олдига олиб бораман” деб алдаб, Янгийўл шаҳар Вокзали томонга олиб кетган. Вокзал кўчасида жойлашган кабобхона ишчиси фуқаро Абдулазиз Абидов ёш қизчанинг йиғлаб қаршилик кўрсатишига қарамасдан, қўлидан етаклаб кетаётган эркак кишига эътибор қаратиб, улар томон югуриб борган. Буни кўрган номаълум шахс қизчани қолдириб қочиб кетган.

Фуқаро Абдулазиз Абидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширган. Мазкур ҳолат юзасидан ноъмалум шахсга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 4 февраль куни соат 10-00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширган.

Олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

➡️Манба: http://darakchi.uz/uz/112879

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат