Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Кибербуллинг аёллар ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Улар кўпинча партнерлари ёки собиқ партнерлари ва анонимларнинг қурбони бўлади. Улар ҳақорат, таҳдидлар, жумладан, қотиллик ёки зўрлаш, уларнинг розилигисиз фотосуратлари ва видеоларини тарқатиш ёки ижтимоий тармоқларни бузилишига учраши мумкин.

Харассмент ҳам кибержиноятнинг кенг тарқалган туридир. Шунингдек ўсмир қизлар тенгдошлари томонидан кибербулингга учраши ёки жинсий эксплуатацияга учраши мумкин.

Коронавирус пандемияси ҳам кибербулинг муаммосига яхшигина таъсир ўтказди.  

Давоми карточкаларда

#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар #киберзўравонлик
Катталар болаларга нисбатан нафақат таҳдид ва жисмоний куч билан, балки яширин тактикалар билан ҳам зўравонлик қилишлари мумкин. Улар бола билан яқин муносабатлар ўрнатишдан, ишончни мустаҳкамлашдан бошлашлари мумкин, кейин эса зўравон ҳаракатларга ўтиб, буни норма сифатида кўрсатишлари мумкин. Бу жараён груминг деб аталади.

Батафсил карточкаларда


#СукутСақлама #Болалар #киберзўравонлик
НИМА УЧУН ЗЎРАВОНЛИК ҚУРБОНЛАРИ ЁРДАМ СЎРАШГА ҚИЙНАЛАДИ?

Аслида ушбу вазиятда зўравонлик ёки тегажоғлиқ қилган одам тўлиқ айбдор бўлади. Агар сиз шундай муносабатга дуч келган бўлсангиз, кўмак сўраш шарт ва муҳим.
Жинсий зўравонлик қурбонларининг ярмидан кўпи муаммоси ҳақида индамайди. Баъзилар зўравон ўч олишидан қўрқади, қолганлари андиша қилади. Ёки улар ўзгалар томонидан айбланишдан хавотир олади. Энг ёмони, жамиятда “ўзи очиқ қийинган, диққатни тортган, келиб ёпишган, кўзларини сузган”, деган айбларни ёпиштирадиган одамлар ҳамон топилади. Ҳатто зўравонни “эркакда” деб оқлайдиганлар ҳам бор.

Ўч олишидан қўрқасиз
Қўрқишга ҳожат йўқ. Чунки зўравонлик содир этган эркак бу маълумот атрофга тарқалгандан кейин яна ёмонлик қилишга журъат тополмайди. Лекин истисно ҳолатлар ҳақида ҳам унутманг. Чунки зўравонлар ичида руҳиятида муаммоси борлар учрайди.
Таҳдид борми ёки ўзингиз шунчаки қўрқяпсизми, энг аввало шахсий хавфсизлигингизни таъминлашингиз шарт. Бунда атрофдагилар ёрдам беради.

Нима қилиш керак?
Аввалига бошингизга тушган иш ҳақида яқинларингиз, дўстларингиз, ишончли инсонларга сўзлаб беринг. Ҳатто бегона инсонлар орасида ҳам сизга зудлик билан ёрдам қўлини чўзадиганлар бўлади. Ҳиссиётларингиз, қўрқувларингизни ифодаланг. Шунда бироз тинчланасиз. Сўнгра кейинги режаларни тузаверасиз.

Агар тегажоғлик ҳолати ҳозир содир бўлса
Атрофдагиларнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилинг. Бу зўравонни қўрқитади. Фото-видео тасмаларга муҳрланг. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда, сайтлар ва форумларда ҳамфикр фойдаланувчиларни топинг. Шунда ўзингизга кўпроқ ишонишни бошлайсиз. Мабодо сиз эмас, балки атрофда кимдир зўравонликка учраётган бўлса қуйидаги ҳаракатлар режасини амалга оширинг: Кўмак кўрсат, зўравондан узоқлаштир, назорат қил, ҳужжатлаштир ва ҳаракат қил.

Уяляпсизми?
Нега сизга уят бўлиши керак, аслида зўравон уялсин. Гап сизнинг ва яна кўп қизларнинг хавфсизлиги ҳақида кетганда, индамай туриш катта хато бўлади.
Аввалига дардингизни энг яқин инсонларингизга айтинг, ундан кейин талаб қилинган жойга хабар бериш осон бўлади.

Сизга ишонмайди деб ўйлаяпсизми?
Айниқса, зўравон жамиятда жуда яхши обрўга эга бўлса.
Сукут сақлаш асло мумкин эмас. Ўйлаб кўринг, бу инсонга жамиятда ишонишади ва сиздан кейин у яна қанча аёл-қизларга зарар келтириши мумкин.

Ўзингизни айбдор сезасиз ва зўравонни ҳимоя қилишга ҳаракат қиласиз
Қурбон зўравонга раҳм қилиши ҳам мумкин ва бу кучли жароҳатга нисбатан руҳиятнинг жавоби.
Оилада зўравонлик оқланган бўлса, унда улғайган қизлар айбни ўзларига олишади. Асло бундай қилиш керак эмас. Айбдор битта ва у зўравондир.

Дардингизни ошкор қилишга кучингиз йўқ
Айниқса, жисмоний зўравонлик келтирган зарар кучли бўлади. У инсонни руҳан тушкунликка солади. Бировга мурожаат қилиш эса яна ўша муаммога қайтишни билдиради.
Шахрингиз, туманингизда ижтимоий мослашув марказлари бор ва бу каби вазиятларда малакали психологлардан бошқаси сизга ёрдам беролмайди.

Зўравон домига тушган аёллар қанчалик кўп бонг урса, жамият ҳам ушбу масалага кучлироқ эътибор қаратади. Бизнинг жамиятда турли ижтимоий лойиҳалар туфайли зўравонлик ҳолатлари қайд этиб келинмоқда ва одамлар орасида огоҳлик белгилари шаклланиб бормоқда. Чунки аёл-қизлар ҳар қандай жойда хавфсиз бўлишлари шарт.

www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди

#СукутСақлама #Лойиҳадан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) амалдаги Олимпиада ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абэни енгди.

Шу тариқа Абэнинг 5 йил давом этган мағлубиятсиз серияси тугади.

Азиза Курбонованинг ёзишича, Диёра яна ғолиб. У германиялик рақиби Маша Балхаусни енгди.

Афсуски, Спорт ТВда Олимпиада трансляцияси Диёрани эмас, эркаклар баҳсини кўрсатяпти. Бироздан сўнг ёзиб олингани кўрсатилади, - деб ёзди Азиза.

#SukutSaqlama #СпортдаАёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий ғалаба: Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган илк дзюдочи!

Бугунги кун ўзбек спорти тарихида муҳим кун бўлди: маҳоратли дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) финалда илк олтин медални қўлга киритди.

Бу нафақат унинг, балки бутун мамлакат фахридир. Финалда у Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -48 кг вазн тоифасидаги чемпиони косоволик Дистрия Красничини мағлубиятга учратишга эришди. Бир кун давомида спортчимиз кучли рақибларини мағлубиятга учратди.

Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик дзюдочига айланди. Шунингдек, 16 йил деганда ўзбекистонлик аёл спортчи яна Олимп шоҳсупасига кўтарилмоқда.

Диёра Келдиёровани тарихий ғалаба билан табриклаймиз! Унинг қатъияти, маҳорати ва жанговар руҳи барчамизга илҳом бахш этади. Ўзбекистон хотин-қизлари ўзларининг улкан ютуқларга қодир эканликларини исботламоқда. Биз сен билан фахрланамиз, Диёра!

Манба: https://t.me/OlympicUz/32203?single

#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Груминг жараёни

Гарчи груминг турли вазиятларда юзага келиши мумкин бўлса-да, умумий белгилари ўхшаш. Бу одатда бола билан алоқа ўрнатиш, унинг ишончини қозониш учун совғалар, мақтовлар ва эътибор имо-ишораларидан фойдаланиш билан бошланади. Аста-секин, катталар бола билан алоқасини мустаҳкамлай бошлайди, унинг ўзига хослигини таъкидлайди, ўз сирлари ва муаммолари билан ўртоқлашади. Буларнинг барчаси янада яқинроқ муносабатлар учун розилик олиш мақсади билан мустаҳкам алоқа ва ишончни ўрнатишга қаратилган.

Ушбу босқичда ота-оналар ҳатто грумер ва уларнинг боласи ўртасидаги мулоқотдан хабардор бўлишлари мумкин, аммо бунга нормал қарашади. “Репетитор ўғлимни Олимпиадага тайёрлаш учун кўпроқ машқ қилмоқчи”, “Мураббий фарзандимнинг иқтидорини юзага чиқариш учун кўпроқ индивидуал машғулотлар керак, деб ҳисоблайди”.

Давоми карточкаларда

#СукутСақлама #киберзўравонлик #Болалар
Жабрланувчининг сўзларига кўра, бу воқеа 2023 йил декабрь ойи охирида Хоразм вилояти туманларидан бирида содир бўлган, Саид исмли таниши (исми ўзгартирилган) уйига қайтаётганида уни мажбуран “Дамас” русумли автомашинага ўтқазиб, кимсасиз жойга олиб бориб, қизни пичоқ билан қўрқитиб, номусига теккан. У уяли телефон камерасига зўравонлик жараёнини суратга олди. Воқеадан сўнг эркак қизни қўрқитиб, агар содир бўлган воқеа ҳақида кимгадир гапирса, унга нисбатан зўравонлик пайтида суратга олган сурат ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилган. Ва агар у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғланишга қарор қилса, у бундан ҳам қўрқмаслиги ва ҳар қандай ишни "ҳал қилиш" учун етарли имкониятларга эга эканлигини айтди.
Қиз қўрққанидан ҳеч кимга бўлган воқеа ҳақида гапирмади.

Лекин Саид шу билан тўхтамади. У қизнинг фотосуратлари ва видеоларини тарқатмагани учун қиздан пул ундиришни бошлаган. Аввалига ундан бир миллион сўм талаб қилган. Бироқ, қизнинг бундай пули йўқ эди, шундан сўнг Саид ижтимоий тармоқлардан бирида саҳифа очиб, у ерда жабрланувчининг яланғоч фотосуратларини жойлаштирди ва унинг телефон рақамини кўрсатган ҳолда “енгилтабиат қиз” ҳақидаги хабарлар билан тарқатди.

Шундан кейин қиз опасига бўлган воқеани гапириб беради. 2024 йил февраль ойи ўрталарида жабрланувчи интернетда фото ва видеолар, шунингдек, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлар тарқатилиши юзасидан чора кўришни сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган. Унинг аризасини олган терговчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан маъмурий иш қўзғатилган, бироқ иш шу билан тўхтаб қолган.
Орадан қарийб бир ой ўтиб Саидга нисбатан товламачилик айби билан жиноий иш очилган. Сўроқ пайтида қиз зўрлангани ҳақида маълум қилган, шунингдек, ариза берган. Бироқ зўрлаш факти бўйича жиноят иши қўзғатилиши рад этилди.

Ҳозирда 2024 йил 4 май куни қўзғатилган товламачилик иши бўйича тергов ҳаракатлари тўхтатилиб, судгача етказилмаган. Қолаверса, телефонидан номусга тегиш видеолари топилганига қарамай, номаълум сабабларга кўра номусга тегиш иши ёпилган. Қизнинг сўзларига кўра, Саид унга адвокати ёрдамида терговчини "сотиб олгани" ва иш тез орада ёпилишини ва у содир этган жиноятлари учун қамоққа олинишини хаёлига ҳам келтирмаслигини айтган. Саид ўзининг жазосизлигига ишонади, жабрланувчига камситувчи ва ҳақоратли хабарлар ёзади, бунинг учун эса ҳеч қандай жавобгарликка тортилаётгани йўқ.

Бундан ташқари, Саиднинг ҳаракатларида жиноятнинг яна камида битта белгиси бор, бу шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ва инсон ҳаётининг интим томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилишдир.

“Немолчи.уз” лойиҳаси таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасидан ушбу ишни назоратга олиш, жабрланувчи қизнинг кўрсатмалари ва мурожаатлари нега инобатга олинмаётгани, зўравон эса жазосизлигини очиқчасига айтиб юриш сабабларини аниқлашни сўрайди.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
#Саломатлик

Ҳар бир аёл касалликларнинг олдини олиб юриши керак. Ҳатто арзимас профилактика чораси ҳам бўлғуси хасталикларнинг жиддий оқибатларини бартараф этиши мумкин. Хўш, аёл-қизларимиз сифатли ҳаёт кечириши, саломатлиги жойида бўлиши ва юзида доим табассум билан юриши учун нималарга эътибор беришлари зарур?

1️⃣ Гинеколог кўригига бориш – саломатлик ҳақида ғамхўрлик қилишнинг асосидир. 1 ёш, 6-7 ёш, 12-13 ёшда болалар гинекологи билан суҳбатда бўлиш, 14 ёшдан бошлаб эса унинг олдига ҳар йили бориш. Турмушга чиққан аёллар онкоцитологияга суртма топшириб туришлари, кольпоскопия ва микробиологик таҳлиллардан ўтишлари лозим. Бу юқумли касалликлар, онкогинекологик жараёнларни эрта босқичда аниқлаш имконини беради.

2️⃣ Ҳайзнинг 5-12 кунлари кўкрак безларини мустақил текшириб бориш. Йилда бир марта маммолог ҳузурига ташриф ва маммографиядан ўтиш. Бу орқали мастопатияни аниқлаш, даволаш ва ўта салбий оқибатларини бартараф этиш мумкин.

3️⃣ Албатта, оилали бўлиб, вақтида жинсий ҳаётни олиб бориш. Бу бачадон ва тухум ҳужайралари ишини меъёрга туширади, ҳужайралараро қон айланишини яхшилайди.

4️⃣ Бачадон ва қин атрофидаги мушакларни мустаҳкамлаш учун уларни машқ қилдириш (масалан, Кегель машқлари). Бу бачадон тушишини олдини олади, кичик тосда қон айланишини фаоллаштиради.

5️⃣ Контрацепция воситаларидан тўғри фойдаланиш. Улар исталмаган ҳомиладорлик ва юқумли инфекциялардан сақлайди.

6️⃣ Кунига камида бир марта гигиеник муолажаларни ўтказиш. Ташқи жинсий аъзолар тепадан пастга қараб ювилади. Шифокор кўрсатмасисиз спринцевание қилиш тавсия этилмайди. Ичкийимларни тоза тутиш керак ва улар пахтали матолардан бўлгани маъқул.

7️⃣ Ҳайз вақтида тозаликка алоҳида эътибор бериш. Бу вақтда бачадон бўйни кенгаяди ва унга турли инфекцияларнинг кириши осонлашади. Шу сабабли кунига камида 2 марта ташқи жинсий аъзоларни ювиш керак. Жисмоний юкламаларни енгиллаштириш, ўта қаттиқ кучаниш, оғир спорт машқларини бажаришдан сақланиш, сауналарга бормаслик лозим.

8️⃣ Сийдик пуфаги ва ичакни вақтида бўшатиш. Акс ҳолда бачадон қийшайиши ва тос аъзоларида қон айланиши ёмонлашиши мумкин.

9️⃣ Тўғри овқатланиш. Етарли миқдорда мева-сабзавотларни истеъмол қилиш. Улар тақчил бўлган мавсумларда витаминларни қабул қилиш. Хамирли маҳсулотларни камайтириш керак.

🔟 Жисмоний фаолликда бўлиш. 3 кг дан ортиқ юкни кўп кўтаравермаслик. Бу бачадон тушишига олиб келади. Бир жойда кўп ўтирмаслик, кайфиятни туширмаслик, ўз қадрини билиш ва албатта, ўзини яхши кўриш. Шундай экан, қадрли аёллар, дардларни ортга суринг, ўзингизни айбламанг, ўтган ишга афсусланманг ва шукр билан яшанг!

#СукутСақлама #АёлларСаломатлиги
Бухоро вилоятида эркак ўз хотинини ўлдириб, сўнг ўзини осди. Эркакнинг жасади дарахтдан топилди.

Фожиа 30 июль куни Бухоро вилоятида юз берди. Эркак ўз хотинини ўлдириб, ўзини осди, деб хабар бермоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизматига таяниб, nova24.uz хабар бермоқда.

Ҳодиса Пешку туманида содир бўлган, 27 ёшли эркак ўз хотинини ўлдириб, жойдан қочиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини Чибоғони маҳалласи яқинида дарахтга осилган ҳолда топди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган.

Жамиятимизда хотинларнинг эрлари томонидан ўлдирилиши қандайдир пандемияга айланди. Рўзғор юритиши ёқмаса ўлдиришади, бир қарасанг жанжал пайтида осонгина сўйиб ташлашади. Бу қандай разолат?! Қачондан бери бу жамиятимизда одатий ҳолга айланди?! Яна қанча аёллар эрлари қўлидан ўлиши керак? Ваколатли органларнинг статистикаси қани?! Бундай қотилликларнинг олдини олиш учун улар нима қилмоқдалар? Қанчадан-қанча хотин-қизлар ўша қурбон бўлган марҳумалар ўрнида қолишдан қўрқиб кун кечирмоқда... Саволлар кўп, аммо жавобимиз йўқ...

#СукутСақлама #фемицид
Саодат Шамсиева - журналист ва муҳаррир, 1933-1991 йилларда Ўзбекистон Компартияси аъзоси бўлган. Шамсиева “ҳужум” ҳаракати авж олган даврида 19 ёшда эди.

Саодат Шамсиева 1908 йилда Тўрткўл шаҳрида новвой Полвон Оллоқулов оиласида туғилган. Отаси саводсиз бўлишига қарамай, у билимни жуда қадрлаган. Фарзандларига билим бериш мақсадида ота-оналар ўғилларини рус мактабларига, қизларини эса татар мактабларига беришган. Саодат ва унинг синглиси мактабни 12 ёшида битирган. 1920 йилда Саодат ўқишни эндигина ўзлаштира бошлаганида онаси уни мактабдан олиб ичкарига қамаб қўяди. Саодат учишга тайёр қушдек темир қафасга тушиб қолди. Кейин пахта тўқиш ва йигиришни ўрганди. У ҳар куни тонг отиши билан туриб, ҳовлини тозалар, боғни парваришлар, кичик укаларига қарар, кашта тикарди. Бироқ, унинг барча фикрлари мактаб ва китоблар ҳақида эди. Саводсиз она қизига китоб ўқишга рухсат бермасди. Бир куни кечқурун гилам устида ўтирган Саодатни мой чироқ остида нимадир ёзаётганини онаси кўриб қолади. Онаси унга шапалоқ тушириб, ғижимланган қоғоз ва қаламни оловга ташлайди. Эзилган Саодат: “Эй, худо, нега мен дунёга қиз бўлиб келдим?” деб ҳайқиради. Онанинг бу хатти-ҳаракати уни қаттиқ хафа қилди.

Саодат Шамсиеванинг онаси унга паранжисиз кўчага чиқишни тақиқлаб, уйда ўтиришни уқтирарди. Аммо 1924 йил 14 март куни Саодат бир гуруҳ аёллар билан Қўқонга боради ва бир неча ойдан сўнг улар Тошкентга, вилоят ўзбек аёллар мактабига ўтказилади.

Давоми карточкаларда.

Росина Ангалишева тайёрлади


#СукутСақлама #ўзлик #Тарих #немолчи_махсуслойиҳа