Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
"Машина ҳайдаш аёллар учун эмас", "Аёллар машиналар ҳақида нимаям биларди", "Аёллар ҳеч нарса ихтиро қилмаган" - буларнинг барчаси мизогиния билан йўғрилган уйдирмалардир. Аёллар нафақат эркакларникига қараганда хавфсизроқ ва эҳтиёткорроқ ҳайдашади, балки автомобиль саноатига муҳим ҳисса қўшган.

Батафсил карточкаларда.

#СукутСақлама #Аёллар
Кўпинча мақсадларимизнинг ҳаммасига бирдек ва тезлик билан эришишни истаймиз. Бир ишни тугатмасимиздан иккинчисини оламиз ва учинчисига кўз тикиб турамиз. Қарабсизки, ҳеч нимани уддалай олмаймиз ва яна қайтадан бошлашга тўғри келади. Ёпиқ доира ичида кимўзарга ўйнаб юраверамиз. Аслида ҳеч қайси инсон ҳаётнинг барча жабҳасини қамраб ололмайди, қолаверса, ишларнинг ҳам адоғи йўқ. Муаммо ечими эса «мувозанат ғилдирагини» тўғри созлашда.

Ушбу усул орқали ҳаётни таҳлил қилиш мумкин. У бизларни «ҳозирги замонга» қайтаради ва бажараётган ишимиздан мамнунлик даражасини аниқлаб беради.
Ҳаётимиз кўп қиррали. Тўғри созланган «мувозанат ғилдираги» вазиятни борлигича тизимли равишда кўришга имкон беради: қандай қадам ташлаш керак, мақсад сари етаклайдиган усуллар, йўналишлар, нималарга эътибор бериш зарур, қаерда бўшашиш лозим.

МУВОЗАНАТГА ЭРИШИШ СИРЛАРИ
Бунинг учун бутун куч-қувватингизни энг кам балл йиққан соҳаларга қаратинг.
Энг яқин вақт давомида бажарадиган вазифаларни белгиланг. Дейлик, ҳордиқ бобида оқсаётган бўлсангиз, ҳар куни ҳеч бўлмаса 30 дақиқани ўзингизга ажратинг. Шу тариқа бутун ғилдирак бўлимларини таҳлил қилиб чиқинг ва умумий режа тузинг. Албатта, унга риоя қилинг. Унутманг: эътиборингиз қаерда бўлса, кувватингиз ҳам шу ерда бўлади.
Қоидага кўра, мувозанат ғилдираги усули бир йилда икки маротаба синаб кўрилади.

Суратда оқова сувларни қайта тозалаб, яна қўллаш чорасини топган бухоролик инноватор Гулчирой Асқарова

#СукутСақлама
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Телеграм каналида хабар берилди.

Энди аёллар юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариши ҳамда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариши мумкин.

Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди.

Қайд этиш жоизки, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради, – дейилади Вазирлик хабарида.

#СукутСақлама #ТенгИмкониятлар
Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?

Ҳар бир онгли инсон ҳужумга қарши кўплаб қуролларга эга, аммо жабрдийда негадир улардан фойдаланмайди. Кўп ҳолларда зўравон инсон ўзини оппоқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади, у қурбонни айблаш, барча хатоларни унинг елкасига ортиш билан шуғулланади. Жамиятда ўзи ёмон бўлгандир-ки, шунча балоларга учраса, деган фикрни шакллантиришга уринади. Бундай шароитда зўравон инсоннинг найранглари одамларнинг эсидан чиқиб кетади ва инобатга олинмайди: фақат «зўравонлик» ва «қурбон» ҳақида муҳокамалар кетади. Аммо муаммонинг туб негизи айнан зўравоннинг ҳаракатларида бўлади, аслида уни айблаш, муҳокама қилиш, тарбиялаш, тергаш керак.

Шундай кийинганда, нимани ўйлаганди? Зўравон учун аёлнинг кийими, калта юбкалари шунчаки баҳона. Эркак шунчалик иродасиз деб ўйлайсизми, улар табиатан аёлдан кўра қатъиятли бўлади-ку. Биргина калта юбкани кўриб, наҳот ўзини бошқара олмаса. Бу бироз нотўғри. Акс ҳолда эркаклардан жуда зўр полициячилар, қўриқчилар ва спортчилар чиқмас эди. Аёлнинг ўзини айблаш орқали, зўравон эркаклар худди мана шундай аёлларга зўравонлик қилишга ҳаққим бор, деган маънони беришга ҳаракат қилади. Бу оддий қопқон.

Одамлар онгида фақат жинсий зўравонлик даҳшатли деган тушунча шаклланиб қолган. Бошқа муаммолар эса худди оғриқ бермайдигандай. Номусга тегиш бу зўрлаш бўлса, унга интилиш ҳам ўз қурбонига анча-мунча стресс келтиради. Бундай ҳаракат давомида аёл киши қанча салбий ҳисни қалбидан кечиришини ўйлаб кўринг. Даҳшатга тушишдан тортиб нафратгача. Йиллаб сақланадиган қалб оғриғи-чи, руҳий жароҳатлар, оғриқли хотиралар. Иш жинсий зўравонликкача бориб етмаган бўлса ҳам, аёл учун ўчмас доғ тушиб бўлди. Йигитларнинг оддий “гап отишлари”, айёрлик билан қарашлари, кўз қисишлари, кези келганда, қизларга тегиниб кетишлари ҳам аёлнинг жамиятда ўрни пасайганидан далолат беради.

Келинг, аёлларга насиҳат қилаверишдан ўзимизни тиямизда, яхшиси зўравонлар камайсин деб ният қиламиз, жамият эса бундай воқеаларга кўз юмишни тўхтатсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Машина ҳайдайман, аммо ўзимнинг краним яхши” – Кранчи аёлнинг бир куни

Hudud24.uz'нинг бугунги қаҳрамони тошкентлик Зиёда Сўпиева. У мана ўн йилдирки кран бошқарувчиси бўлиб, бинолар қурилишида иштирок этмоқда. Ҳатто, қаҳрамонимиз ижтимоий тармоқда 65 минг нафар обуначига эга шахсий блогини ҳам юритади.

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=71341112345

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/y--IkMzz7zg

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?

Бизда негадир зўравонлик қурбони қолиб, ўша нопок ҳатти-ҳаракатларни содир этган йигитлар ҳақида қайғуришади. Устидан ёзма, ҳаётини бузма дейишади, қизларни эса ўйлашмайди. Бизда қизларни мулойим, бўйсинувчан қилиб ўстиришга ҳаракат қилишади. Тўғри, қизларни нозик ва мулойим қилиб ўстириш ёмон эмас, аммо ўзларини ҳимоя қилишга ўргатмаслик ҳам бироз хато ҳисобланади. Хўш, бўйин эгиб турган қиз келажакда ҳар қандай зўравонликка муносиб қаршилик кўрсата оладими? Зеро ҳеч бир инсон салбий ҳодисалардан суғурталанмаган.

Дунёдаги 44% аёлга ҳаётида бир марта бўлса ҳам эркаклар тегажоқлик килади. 20% и эса жинсий зўравонликка учрайди. 50% ҳолатларда бу зўравонликни бегона эмас, балки айнан танишлар амалга оширади.

Қиз бола тарбиясидаги хатоликлар.
“У сени хафа қилмоқчи эмасди. Ўйинчоқларингни бер”. Яхши қиз фақат ижобий иш қилиши керак. Бу худди сенга тош отганга, сен пахта от, деган мақолга ўхшайди. Таҳдид бўлса ҳам, индама, сени хафа қилганга қўполлик қилма. Яхши қизлар жаҳл қилмайди. Бундай гаплардан кейин қизлар асабийликларини дардга алмаштиради ва ўз оламига кириб кетади. Ўз манфаатини бировникидан устун қўёлмайди.

Аслида қиз болага мана бу тарбияни ҳам бериш керак:
“Сенга ким ёқмаяпти, очиқчасига айт. Сени эшитишга тайёрман ва устингдан асло кулмайман. Мен учун сенинг хавфсизлигинг биринчи ўринда”.
#Ўқувчилардан

Қизим 6 йил турмушда бўлди. 2 нафар фарзанди бор – 3 ва 5 ёшли ўғиллар. Кўп зулум кўрди, оч қолди. Ўзимиз доим даволатиб юрдик. Охири қайнонаси ҳар хил сабаблар билан уйдан ҳайдади. Ва бизга юкларини олиб кетишимизни айтди.

Юкларини олиб кетаетганимизда ўғлига айтиб 3 талоғини бердирди. Қутулдик, десак азоби энди бошлангандек. Собиқ қайнона адвокат ёллади, энди 2 та болани излаб боғчасигача борди. Оилавий келишиб болаларни олиб кетишини айтибди. Биз олиб кетиб қолишидан қўрқяпмиз.

Қандай йўл тутсак бўлади? Адвокат ёллашга шароитимиз йўқ. Илтимос, маслаҳат беринглар. Болаларни олиб кетиб қолишмасин...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Financial Times'да чоп этилган янги тадқиқот замонавий жамият учун жиддий муаммога айланиб бораётган глобал гендер тафовутига эътибор қаратди.

АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Польшада ёш аёллар иммиграция ва ирқий адолат масалаларида анчайин либерал қарашларини намоён қилмоқда, ёш эркаклар консервативроқ, кексалар эса бефарқ. Ғарбдан ташқарида фарқлар янада кескинроқ.

Бу ўзгаришларга асосий сабаблардан бири #МеТоо ҳаракати гендер тенгсизлиги муаммоларини кўтариб, ёш аёлларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашда фаол иштирокини рағбатлантиришидадир.

Ёшлар ўртасидаги гендер ва мафкуравий тафовутларга янада сезгир бўлиб, адолатли жамият яратиш учун уларнинг қарашларини бирлаштириш йўлларини излаш барчамиз учун муҳимлигини англаш вақти келди.

#СукутСақлама #тадқиқотлар
Мадина Муҳаммедова - муваффақиятли аёл ихтирочи, тадбиркор ва олима

Ҳозирги кунда эса у нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги минглаб одамларнинг саломатлигини таъминлашда жиддий муаммо бўлиб келган ўта муҳим масаланинг ечимини топиш билан бир қаторда, муваффақиятли бизнесни ҳам бошқариб келмоқда.

Мадинанинг ихтироси - Airy Insole патаклари бўлиб, қандли диабетга чалинганларда оёқ касалликларининг олдини олиш учун мўлжалланган ва сурункали оғриқлар, гангрена, ампутация ва оёқ ногиронлигининг олдини олишга ёрдам берадиган махсус ортопедик восита ҳисобланади. Муаллифнинг тадқиқотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 140 794 нафар одам шу каби касалликлардан азият чекаётган бўлиб, уларнинг 50 фоизи ортопедик патакларга муҳтож. Мадина ва унинг жамоаси лойиҳанинг қиймати, аҳоли учун фойдаси ва потенциал даромадни ҳисобга олган ҳолда харажат-фойда таҳлилини аниқ ҳисоблаб чиққан.

Тўрт йиллик илмий тадқиқотлари давомида Мадина кўп қийинчиликларга дуч келди. Дастлаб у ўз ғоялари тўғрисида сўзлаб берганда, кўпчилик кулиб, муваффақиятга эришишига шубҳа билдирган. Аммо уни қўллаб-қувватлаганлар ҳам бўлган. Унинг устози масалани диққат билан ўрганиб чиқиш кераклигини маслаҳат берган. Айнан у Мадинага номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишга ёрдам берган. Техник соҳа вакили бўлишига қарамай, Мадина бугунги кунда тиббиёт соҳасида ҳам катта билимга эга. Айнан шу сабабли лойиҳа илмий жиҳатдан пухта асосланган. Докторлик илмий унвонини олиш мақсадида Мадина илмий изланишлар устида ишлашда давом этмоқда.

#СукутСақлама #WomenEmpowerment
Нега болалар зулматли сукунатда яшашни афзал кўришади?

Зўравонлик қурбонларининг фақат ярми жароҳатли тажрибаси ҳақида сўзлаб беради, баъзилари эса йиллаб зулматли сукунатда ҳаёт кечиради.

Жисмоний зўравонлик муаммоси кўп жиҳатдан тақиқланган мавзу бўлганлиги сабаб ҳамон жамиятда очиқ гапирилмайди. Гарчи бу борада янги ҳужжатлар қабул қилинаётганига, жамоат фаоллари бонг ураётганига қарамай, зўравонлик қурбонлари бурчак-бурчакда ўз дардига кўмилиб яшашда давом этмоқда. Зеро, зўравонликни бошидан кечирган қизларнинг учдан икки қисми жароҳати билан ёлғиз қолиб, атрофдан кўмак ололмайди. Бунда қурбонларнинг учдан бир қисми ҳеч қачон интим хавфсизлик мавзусидан хабари бўлмаганини, атиги 6% қизлар болалигида “қоч ва сўзлаб бер” қоидасини эшитганини тан олади.

Маълумотларнинг гувоҳлик беришича, зўравонлик қурбони бўлиш хавфи айниқса, 4-6 ёш оралиғида ортади ҳамда 7-12 ёшда чўққига чиқади. 15 ёшга қадар ўта хавфли даражаси сақланиб қолади, 16–17 ёшга келибгина хавф бироз пасаяди.
Зўравонлик жиноятлари борасида сукут сақлаш яна бир сабаб туфайли хавфли саналади, у зўравонларнинг узоқ вақт давомида жазосиз юришига олиб келади. Зўравон устидан шикоят қилганлар қурбонлар орасида 2-3 фоиздан ортмайди. Жиноят содир этган одамларнинг эса атиги 1 фоизи жиноий жавобгарликка тортилади.

Болани зулматли сукунатдан чиқариш учун энг аввало унга ишониш,“Мен сенга ишонаман”, “Бу сенинг айбинг эмас”, “Мен сенинг ёнингдаман”, “Сенга ёрдам бераман” деган тасалли гапларни айтиш зарур. Қолаверса, чоралар қаторига бир қатор руҳий, жисмоний, маънавий чора-тадбирлар киради.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Дунёдаги энг қадимий университетлар ҳақида ўйларканмиз кўз олдимизда Англиядаги Оксфорд (1090 йилда ташкил этилган) ва Италиянинг Болония (1088 йилда ташкил этилган) гавдаланади. Аммо уларнинг ҳеч бири 859 йилда Фотима ал-Фиҳри исмли мусулмон аёл томонидан ташкил этилган Марокашдаги Ал-Қаровиййин университетичалик қадимги эмас.

#СукутСақлама #ЛидерАёллар
#Ўқувчилардан

Орзу ҳавас билан опамни турмушга чиқарганмиз ва ҳозир ҳам ўша оилада тўрт нафар фарзанди билан яшайди. Эри Россияда бўлган вақт опамга бир ойга ўлчаб пул юборар, бу пул эса 10 кунга етар эди. Мен ҳар ҳафта уйига рўзғорга озиқ-овқат бозорлик олиб бориб турардим, оиласида фарзандлар ёки опам оғриб қолса, албатта ўзимиз даволатар эдик.

Овқатда гўшт қайнаганда фақат келинларга қуруқ шўрваси тегади, эрталаб чойга эркаклар новот қўшилган чой ичса келинлар қуруқ сувга нон ботириб ейишар, фарзандлар ҳам сал нари бери.

Опам учинчи фарзандли бўлганда фарзанди сал эртароқ туғилган эди. Бола камида 10 кун сунъий нафас қурилмасида даволанишга муҳтож, қайнонаси эса эртасига чиқараман деб туриб олган. Ўша вақтда акам Россиядан энди келган вақт эди, акамнинг ўзи шифохона билан гаплашиб ҳамма ҳаражатини бўйнига олган. Опам эмизолмади, уйида тахминан 6 ой турди, кунда касал бўлар, боланинг кашасини ҳам биз олиб берардик. Охири уйимизга олиб келиб икки ёшигача ўзимиз қарадик.

Тўрттинчи фарзанди дунёга келганда опам юра олмай қолди, эри озроқ қаратди-да ташлаб қўйди, ўзимиз даволатик. Бу қандай оила бўлдики, келинлар одам ўрнида кўрилмас, ҳатто овқат ҳам тайинли берилмас, ўз фарзандлари касал бўлса қаратмас. Буларга мол-дунё бўлса бўлди. Ҳозир ҳам тагида иккита сўнгги русумдаги автомобиль бор, опамга келганда ҳеч вақо йўқ. Тўғриси кўп нарса ёзмоқчи эдим, кўпи қолиб кетди...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?

Нафақат болалар, балки катталар ҳам зўравонлик қурбони бўлганини йиллар давомида яшириб юришади. Нега бунчалик кўп вақт давомида улар сукут сақлашади?

Айниқса, ўта андишали бўлиш ва уят ҳислари кучли ривожланган жамиятда болалар ва ўсмирлар ота-оналари ёки яқинларини ҳақиқатни қабул қилишга тайёр эмас, деб ўйлашади. Афсуски, қанчадан-қанча даҳшатли воқеалар инсонларнинг бутун умрини ҳазон қилади.

Бало сиз кутмаган жойдан келиши мумкин. Узоқдан изламанг, чунки зўравон оиланинг дўсти, қўшниси, устоз ва ҳатто қариндош бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас.

Энг ёмони, зўравон даҳшатли жиноятни содир эта туриб, ўзини мутлақо айбсиз сезади ва қурбон олдида ҳеч нима бўлмагандай юраверади. Қурбон эса бутунлай тушкунликка тушади. Дардини кимга айтсин? Ота-онаси ишонадими, қўрқинчли ҳақиқатни қабул қила олишадими? Бошқалар уни айблашмасмикан? Устидан кулишмасмикан? Унинг укалари ва сингиллари қандай бош кўтариб юришади? Атрофдагилар қандай кўз билан қарашади? Келажакда турмушга чиқолмайдику! Ёки бутун умр ғийбатчиларнинг “қаҳрамони”га айланади. Кимдир бир эркакни жувонмарг қилди-я, қиз тушмагур деса-чи!

Энг яхши йўл, сукут сақлаш бўла қолсин. Мана шу сабаблар деб, жинсий зўравонлик қурбонлари сукут сақлашни афзал билишади.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси “ноқулай” саволлари туфайли юрист Камола Алиевани Гендер аудитини ўтказувчи ишчи гуруҳ таркибидан огоҳлантиришсиз чиқариб юборган

Юрист Камола Алиева ўз Фейсбук саҳифасида ёзишича, у Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган гендер аудит бўйича ишчи гуруҳи аъзолигига қабул қилинганди. Ушбу гуруҳнинг вазифалари қаторига вазирлик ва идораларда гендер аудитини ўтказиш киритилган - бу халқаро ташкилотларнинг гендер тенглигини таъминлаш бўйича тавсияларидан биридир. Ушбу тавсияларнинг амалга оширилиши келажакда давлат томонидан қўшимча ёрдам олиш учун замин яратади. Бироқ, Камоланинг постидан сўнг савол туғилади: “Ўзбекистонда гендер аудити” шунчаки қоғоз учун ўтказиляптими? Халқаро ташкилотлар бу найрангга кўз юмармикан?

Камолы Алиеванинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг декабрь ойида Молия ва иқтисодиёт вазирлигида шошилинч тарзда ва жуда қисқа вақт ичида, гендер аудитини ўтказилди. Бу ҳолатда тезкорлик аудит сифатида акс этиши табиий. Аудит ўтказиш учун ўқув семинарлари қарийб бир йил аввал бошланганини инобатга олсак, декабрда ўтказилиши бўйича "тезкорлик" йил охирига ҳеч йўқ битта аудит бўйича ҳисобот бериш зарурати билан боғлиқлигини англаш қийин эмас. Камола касаба уюшмасидан Молия вазирлиги аудит натижалари бўйича сўнгги ҳисоботни тақдим этишларини сўраганида унга “раҳбарият кўрсатмаси бўйича бу малумотлар бизга берилмайди” дейишган. Аудит методологиясида аудит натижалари касаба уюшма веб-сайтида эълон қилиниши кўрсатилган бўлса-да, бу амалга оширилмади. Камола Сенат вакилларига мурожаат қилганида бу ҳеч қандай ёпиқ маълумот эмаслигини, у ишчи гуруҳ аъзоси сифатида ҳисобот билан танишишга ҳақли эканлигини таъкидладилар. Ҳисобот сайтда ҳалигача эълон қилинмаган.

Камола ёзмоқда: «13 февраль куни телеграм гуруҳга қўшимча саволлар ва баъзи эътирозларимни ҳам ёздим. Масалан, нима сабабдан ишчи гуруҳ аъзоларининг таркибига асосан вазирлик ва идоралар ходимлари киритилган? Вазирликларни вазирликнинг ўзини ходими текшириши қанчалик тўғри? Нима сабабдан ННТ ва ОАВ вакиллари киритилмаган? Нимага мустақил экспертлар йўқ, нимага услубият асосида ишчи гуруҳ тузилмаган деб сўрадим. Яна айтаман, бу тартиб тасдиқланган услубиятда белгилаб қўйилган! Аммо ҳеч ким жавоб ҳам, тушунтириш ҳам бермади. Ишчи гуруҳ раҳбари мендан Транспорт вазирлиги марказий аппарати бўйича ҳисоботимни ўз муддатида топширишимни сўради холос».

Бу воқеадан 1 ҳафта ўтгач, Камола Алиева Гендер аудит бўйича телеграм гуруҳдан чиқариб юборилганини билиб қолди. Расмий равишда ишчи гуруҳ аъзоси бўлишига қарамай, уни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ТГ гуруҳидан ўчириб юборишган. Касаба уюшмаси ходимларидан бу бўйича тушунтириш сўраса, “раҳбарият топшириғига кўра гендер-ҳуқуқий экспертиза ўтказадиган Адлия вазирлигидан ходимни ишчи гуруҳга қўшмоқчимиз, сиз асосан харассмент бўйича мутахассисс экансиз” деган жавоб олди. К.Алиеванинг ёзишича, "ишчи гуруҳ аъзоларини таркибида мендан бошқа гендер тенглиги бўйича илмий иш қилган эксперт йўқ. Бир неча йилдан бери бир қатор ҳалқаро ташкилотлар билан гендер эксперти сифатида ишлаб келмоқдаман. Лекин Касаба уюшмаси учун бу тажриба етарли эмас экан. Бунинг ҳаммаси менинг берган “ноқулай” саволларим ва эътирозларим туфайли бўлганини ёш бола ҳам тушунса керак.

Касаба уюшмалари федерациясига ҳар бир сўзини олқишлаб, оғизларига қараб турадиган инсонлар керак бўлса, балки буни Низомга киритиб, тегишли қонунчилик ҳужжатларига киритишар? Ноқулай саволлар чиқариб юборишга олиб келишини кўрсатишар? Гендер аудити номига ўтказилиши ва натижалар ҳақидаги маълумотлар оммага ошкор бўлмаслигини тан олишар?

Ирина Матвиенко

#СукутСақлама
Нега қурбонлар кетмайди?

Уй зўравонлиги қурбони зўравонни тарк этмаяптими, – демак унга бу шароит ёқяпти, деган фикрни кўп учратамиз. Бу асло ундай эмас.

Қурбонлар кетмаслигига сабаблар карточкаларимизда👆👆👆

Мазкур карточкаларни аввал ҳам берганмиз, сўнгги аноним постларга шарҳларда яна зўравонлик қурбонлари обуначиларимиз томонидан турли баҳсларга сабаб бўлаётгани боис эслатиб ўтишни жоиз топдик.
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Аёллар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз