Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳрида қизни машинага мажбуран чиқармоқчи бўлган йигит энди қонун олдида жавоб бермоқда
Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
#СукутСақлама
Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
#СукутСақлама
Педофиллар ўзи ким? Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик — жамият учун энг даҳшатли жиноятлардан бири. Бу каби фожиалар ҳар доим жамиятда ўз акс-садосини топади ва зўравонларга энг шафқатсиз жазони қўллаш ҳақидаги чақириқларга сабаб бўлади. Аммо бу чоралар жиноятнинг олдини олишга қодирми? Нима учун барча педофиллар ҳам жиноят содир этмайди, болаларга нисбатан жинсий майл қандай пайдо бўлади ва одамлар педофилия билан қандай яшайди — бу саволларга мутахассислардан жавоб топамиз.
Педофилиянинг жамиятдаги таърифи – болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш. Аммо ушбу тушунча янглиш. Педофилия — бу парафилия шакли бўлиб, болаларга нисбатан жинсий қизиқиш билан кечувчи руҳий бузилишдир. Бу болаларга нисбатан жинсий фантазиялар, ҳаракатлар ва хулқ-атвор йиғиндиси.
Аслини олганда жинсий майл ёки фантазия жиноят ҳисобланмайди. Ҳақиқий жиноят — бу аниқ ҳаракат, зўравонлик демакдир. Педофилик бузилишга йўлиққан инсонлар жиноятчига айланиши мумкин, аммо статистик маълумотларга кўра, болаларни жинсий зўрлаш ҳолатларининг ҳар бештасидан тўрттаси уйда содир бўлади.
Педофилияни ташхислаш мумкин, фақат бунинг учун одам ўз майлини нотўғри деб ҳисоблаб, мутахассисларга мурожаат қилиши ёки болага нисбатан зўравонлик ишлатган бўлиши керак, дейди Сербия марказининг суд сексологияси лабораторияси мудири, психиатр, 40 йиллик меҳнат стажига эга сексолог Георгий Введенский. Педофилиянинг бошқа руҳий касалликларга ўхшаб ташқи белгилари мавжуд эмас.
Ўзини тиядиган, хоҳишларига қарши курашадиган инсонлар борлигини тан олишга тайёр бўлмаслик уларга психологик ёрдамга мурожаат қилишга тўсқинлик қилади ва болаларга нисбатан янги жиноятларнинг содир бўлишига туртки бўлади. “Инсон майллари ва ҳиссиётларини доимо жиловлаши ҳамда яшириб юриши натижасида у жамиятдан яккаланиб қолади. Бу эса бир куни жиноят содир бўлишига олиб келади, — дейди олимлар. —Педофилия — бузуқлик ёки ахлоқий деградация эмас, балки касаллик эканини жамиятга албатта, тушунтириш керак”.

#Мурожаат
Ўтган йилнинг январь-февраль ойлари давомида Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи M.M. турмуш ўртоғи B.B томонидан муттасил равишда қийнаб, калтаклаб келинган. Ўша вақтда олинган ушбу суратларда кўриниб турган ҳолатни содир этган эр жазосиз қолди. 2023 йил 25 май куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг қарорига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси билан жавобгарликка тортилган.
Аёлга эр томонидан етказилган тан жароҳатлари эксперт томонидан ўрганилган, хулосада оғир-енгиллик даражалари кўрсатилмаган.
Ҳозирда M.M адолатсиз суд қарорини бекор қилдириш ва қўшимча суриштирувга қайтариш, ишни ёпди-ёпди қилишда B.B га ёрдам бераётган ИИБ ходимларини (M.M.нинг қўл телефонида буни тасдиқловчи, тасодифан ёзиб олинган телефон қўнғироқлари сақланиб турибди) назоратга олишлари учун Қашқадарё вилояти Тергов бошқармасининг Телеграмдаги ботига мурожаат юборган.
"Мурожаатни кўриб чиққан бошқарма жиноий иш қўзғатмоқчи, фақат ҳаммаси суддан ўтганлиги учун қўзғатолмади. Ҳозир ўша суд қарорини бекор қилишда ёрдам керак" дея таҳририятимизга мурожаат юборган M.M жорий йилнинг 26 июнь, 17 июль ва 27 июль саналарида суд қарори устидан Қашқадарё вилояти прокурори B. Р. Сайипов номига ёзган, аммо ҳануз беэътибор қолдирилаётган норозилик аризаларидан нусхаларни илова қилди.
#СукутСақлама #ОилавийЗўравонлик

Собиқ ҳарбий 18 йилга қамалди
20 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди 1968 йилда туғилган Холиқжон Салихович Арибжоновни ЎзР Жиноят кодекси 119-модда 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида у 7 ёшли қизнинг кетидан подъездга кириб, уни қўрқитиб, интим характердаги ҳаракатларни содир эта бошлаган. Ушбу ҳужум уй аҳолиси томонидан ўрнатилган камералар томонидан қайд этилган.
Қиз ота-онасига бўлган воқеани дарҳол айтиб бериб, улар зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Эркак 24 соат ичида ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, у илгари вояга етмаганларга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Суд мажлисида айбланувчи ишини охирига етказмаганини важ қилди, яъни унда эрекция бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, ОС пленумининг номусга тегишга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарори 8-бандига кўра:
8. "Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти тегишли жиноят таркибининг объектив томони сифатида назарда тутилган жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар бошланган пайтдан, улар тугатилганлигидан ва келиб чиққан оқибатлардан қатъий назар, тамом бўлган ҳисобланади".
"Жараён" охирига етказилдими-йўқми – аҳамиятсиз. Ўзбекистон қонунчилигига кўра бу ўта оғир жиноят. Бугун судья судья Ш.Бакаев бу ишга нуқта қўйди ва Арибжанова Х.С.ни 18 йилга қамади. Адолат қарор топди.

Forwarded from Fursat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 FURSAT - gapirish vaqti keldi!
Xotin-qizlar muammolarini yorituvchi "FURSAT" loyihasining ilk soni oilaviy zo‘ravonlik mavzusiga bag‘ishlanadi. Sohadagi ekspertlar hamda zo‘ravonlikni boshidan o‘tkazgan real qahramon taqdiri orqali masalani yoritishga harakat qildik.
Hujjatli filmda zo‘ravonlikning ilk bosqichlari, nima uchun zo‘ravonlikda faqat ayollar ayblanishi, mahalladagi samarasiz yarashtirish komissiyalari, potensial zo‘ravonni aniqlash usullari, gender statistikasidagi kamchiliklar va real qahramon tilidan vaziyat haqida ma'lumot olishingiz mumkin.
👉🎥 TO'LIQ VIDEONI KO'RING
"Fursat" ijtimoiy loyihasi Yoshlar ishlari agentligi ko‘magida tayyorlanmoqda.
✅ Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo‘lishni unutmang!
@fursat_loyiha
YOUTUBE | INSTAGRAM

Самарқанд вилоятида Россияда эрининг биринчи турмушидаги алимент қарзларини қоплаш учун ишлаб юрган хотинига жаҳл қилган эркак икки ўғлини бўғиб ўлдирди.
Самарқандлик Хомидов Аъзам 2014 йилда Наргизага (исми ўзгартирилган) уйланди. 2015 йилда уларнинг тўнғич, 2017 йилда эса кенжа ўғиллари туғилди. Бу Аъзамнинг иккинчи турмуши эди, биринчи турмушидаги болаларга алимент тўлаш кераклиги учун қарзи яхшигина йиғилиб қолган эди. Оиланинг моддий аҳволи ёмонлашди ва 2022 йилда Наргиза акаси ва синглиси билан Россияга ишлаш учун кетди.
Аъзам хотинини рашк қилар ва шунинг орқасидан ўрталарида кўп жанжаллар бўларди. Бироз пул жамғаргач, Наргиза 2023 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга қайтади. Лекин қарзни қоплаш учун пулларини етмагани учун яна Россияга кетишни ўйлайди. Эри эса яна жанжал қилади ва "уч талоқ" беради. Ўрталарига маҳалла аралашиб, уларни яраштиради, Аъзам эса хотинига Россияда ишлашга рухсат беради.
15 апрель куни Наргиза ватандан чиқиб, эри билан ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб туради. Бошида ҳаммаси яхши эди, лекин кейин эркак яна рашк қилиб, видеқўнғироқ орқали боғланиб, ўз жонига қасд қилишини айтади. 24 апрель куни гўёки ўзини осмоқчилигини кўрсатиб, сурат жўнатади. Аёл Ўзбекистондаги қариндошидан эридан хабар олишини илтимос қилади. У уйларига бориб, эри соғ-омон эканлигини айтади. Эркак яна аёлдан уйга қайтишни талаб қилади. Наргиза августда қайтишини айтса, эри унга уни ҳам, болаларни ҳам кўрмаслигини айтади. Ҳавотир олган аёл 18 май кунига билет сотиб олади.
Аъзам уни тинмай назорат қилар, ёзар, аёл эса ишни чалғирди. Шунга вақтинча Телеграмини ўчириб қўяди. Эри синглисига ёзишни бошлайди. Синглиси опаси яқинда қайтишини айтса, эркак "Билганини қилсин" деб ёзади. 17 май куни эса Наргизага Аъзам болаларга дори ичириб қўйиб, улар комага тушганини айтишади. Аёл дарҳол билетларини алмаштириб, ватанга қайтади ва шунда эри ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирганини билади.
Судда Аъзам айбига иқрор бўлади, лекин воқеа қандай содир бўлганини эсламаслигини айтади: гўёки кечаси уйғонганда қараса, иккала ўғли жонсиз, унинг қўлида эса дрель сими бўлган экан. У болаларини ўлдириб қўйганини тушуниб, онасига бу ҳақида айтиб, ИИБ га ўзи бориб, айбини тан олади. Хотини унга гўёки ҳиёнат қилгани билан ўзини оқламоқчи бўлади.
2023 йилнинг 23 август куни Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди Хомидов Аъзамни ЎзР ЖК 97-модда 2-қисми "а, в" бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан айбдор деб топиб, унга 19 йил қамоқ жазоси тайинланади. Жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
#СукутСақлама #Қонунлар

Самарқанд вилоятида ўзининг 10 яшар жиянига зўравонлик қилган 45 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди
Жорий йилнинг июль ойида таҳририятимиз ўз тоғаси томонидан зўравонликка учраган 10 ёшли қиз воқеаси ҳақида ёзган эдик. Тергов ҳужжатларига кўра эркак қизга зўрлик ишлатиб ва қўрқитиб, яланғоч ҳолатда жинсий аъзоларини кўрсатиб, уни ҳам ечинтириб жинсий алоқа қилишга ундаган.
Эркакка нисбатан ўшанда ЖК 129-моддаси 3-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Унга кўра 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Таҳририятимиз эса эркак қизчани "жинсий алоқа қилишга ундагани"ни ҳисобга олиб, Олий суд пленуми қарорига кўра унинг ҳатти-ҳаракатлари ЖК 119-моддаси 4-қисми билан ҳам квалификация қилиниши мумкинлигига эътибор қаратган эди.
2023 йил 28 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида Т. Н. (1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Эркак Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Самарқанд вилоятида 45 ёшли эркак салкам 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган
Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, Самарқанд вилояти туманларидан бирида 2013 й.т. қиз 2022 йилнинг февраль ойидан 2023 йилнинг июнь ойигача…

Ҳиндистон: ярим ялонғоч, зўравонликдан кейин қонга беланган 12 яшар қиз уйма-уй юриб ёрдам сўради. Одамлар аҳволини кўриб туриб ёрдам беришмади. Видеода кўринишича, ҳатто бир эркак уни ҳайдаб солди.
Аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳайрон қолдирмайдиган даражадаги воқеа Мадхья-Прадешда кузатув камерасига тушиб қолди.
Қиз зўрға ибодат уйигача етиб боради. У ердаги рохиб жинсий зўравонлик бўлганини пайқаб, қизнинг устини ёпиб тезда туман шифохонасига олиб боради. Тиббий экспертиза зўравонликни тасдиқлади.
Жароҳатлар жиддий бўлгани сабабли қизни Индуарга олиб кетишади. Ҳозир унинг ҳолати нисбатан яхши. Полиция катта офицери қиздан исми ва манзилини сўраганда тайинли жавоб эшитмайди.
Бу ҳолат Мадхья-Прадешда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик муаммосига яна диққат қаратди.
Мадхья-Прадеш ва Махараштрада 2019 ва 2021 йил хотин-қизлар энг кўп йўқолган давр бўлди.
Мадхья-Прадешда 2021 йилда 6462 номусга тегиш ҳолати қайд этилган бўлса, улардан 50 фоиздан кўпи вояга етмаганларга нисбатан содир этилган. Бу бир кунда 18 та номусга тегиш ҳолатига тўғри келяпти.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Каттақўрғон: зўравонларни ким ҳимоя қилмоқда?
Жорий йилнинг 15 июль куни тўрт нафар қўшниси томонидан зўрланган қизнинг ота-онаси бизга мурожаат қилди. Ҳолат Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида содир бўлди. Қиз яқинларининг айтишича, ўша куни у уйидан 300 метр нарида жойлашган қариндошиникига бораётганда йўлда қишлоқдоши Турсунов Қадамнинг уйи ёнида бир гуруҳ маст йигитлар турган. Қиз уларни айланиб ўтиш учун йўлнинг нариги томонига ўтади. Бироқ Қадам унинг қўлидан ушлаб олди ва унга Ашуров Санъат (муқаддам судланган) қўшилди. Уни мажбуран уйга судраб олиб киришган, калтаклашган, кейин Ашуров зўрлаган, ундан кейин Турсунов Қадам ва Турсунов Сирож қизнинг номусига теккан. Қиз қаршилик кўрсатмаслиги учун унинг томоғига пичоқ тирашади. Маст эркакларга бу ҳам камлик қилди: Қадам ўз таниши Парда Саломовга қўнғироқ қилади ва гуруҳ бўлиб зўрлашга қўшилишини таклиф қилади. Парда охирги бўлиб қизни зўрлайди, сўнг қизни яна калтаклаб, сукут сақлашни талаб қилишади, акс ҳолда ўлдириш билан қўрқитишади.
Шундан сўнг уст-боши қон бўлган қиз шок ҳолатда қариндошига етиб келади. У эса дарҳол ота-онасига қўнғироқ қилади. Улар маҳалла қўмитаси раиси билан боғланишди, уларга участка нозирининг рақамини беришди. Жабрланувчининг яқинларининг сўзларига кўра, туман ички ишлар ходими дам олиш куни эканлигини рўкач қилиб, душанба куни келишларини айтади, лекин душанба куни ҳам экспертизадан ўтиш учун йўлланма бермаган. Прокуратурага мурожаатдан сўнггина 18 июль куни суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилди. Ички ишлар ходимининг ҳаракатсизлиги ва лаёқатсизлиги туфайли зўрланган пайтдан бошлаб уч кунни бой берилд, гарчи бундай ҳолларда экспертиза самарадорлиги муҳим аҳамиятга эга. Участка нозири ишни чўзгани "тасодифданми"? Яна қанча зўравонлик ҳолатларини яширган экан, а? Қандай қилиб бундай ходим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаши мумкин?
Лекин бу ҳаммаси эмас... 24 июль куни экспертиза натижалари чиқади, биоматериаллардан бир нечта намуналар топилган бўлса-да, фақат биттаси – муқаддам судланган Ашуров Санъатга нисбатан иш очилади. Афтидан, Каттақўрғон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жазо муддатини ўтаб бўлган Санъатни айблашга қарор қилишган. Зеро, гуруҳ бўлиб зўрлаш учун жазо оғирроқ. Санъат 118-модданинг 1-қисми бўйича айбланиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Қиз яқинларининг айтишича, қолган айбдорлар ишга жалб қилинмади. Қадам ва Сирож йўқ бўлиб қолди, айтишларича, улар Россияга кетган.
Воқеа саҳифаларимизда эълон қилингач, ҳолатни Сенат ўз назоратига олди. Хотин-қизлар ва гендер тенглиги қўмитаси раиси Малика Қодирхонова ушбу масалани ўз назоратига олди.

Index агентлиги шахсий бренди энг таъсирли бўлган ТОП-40 тадбиркорлар рўйхатини эълон қилибди
Агентлик шахсий брендни юритиш сифати: ижтимоий тармоқларда мавжудлиги, фаоллиги ва таъсири, шунингдек, Интернетдаги иқтибослар индексини баҳолади.
Бу рейтингда ўзбекистонлик тадбиркор аёл йўқ. Қизиқ, нега Index агентлиги аёлларни рейтингга киритишга лойиқ деб ҳисобламаяпти? Ёки уларнинг ҳеч бири шахсий бренди устида ишламаяптими?
Аёллар учун бизнесда ўз йўлини топиши, ишда муваффақият қозониши, патриархал қадриятлар ичида униб чиқиши қийин бўлган мамлакатда улар профессионал рейтингларда эътиборга олинмаслик камида ғалати.
#СукутСақлама #гендернотенглик

Заҳарловчи муносабатларда боши берк кўчадан қандай чиқиш мумкин? Токсик муносабатда яшаб ўрганган, уни меъёр деб ҳисоблайдиган ва илгари бундай муносабатларга умуман дуч келмаган инсонлар соғлом муносабатга интилмайди. Агар таққослашга мисолингиз бўлмаса, унинг устига атрофдагиларингиз қадрингизга етмаса, носоғлом муносабатларни англашингиз жуда қийин бўлади.
Кўпчилик одамлар эртанги яхши кунга умид билан яшайди. Эртага яхши булиб қолар, вазият ўзгарар деб ишонади. Гарчи хавотирли белгилар мудом қийнаб турсада, умид охирги бўлиб сўнади. Айниқса, яқинларингизнинг “ҳаммаси ўтиб кетади, эр-хотин уруши дока-рўмол қуриши” дея тинчлаштиришлари сизни дадиллик сари қадам қўйишдан қайтаради.
Балки олдиндан ўзингизга берадиган баҳоингиз унчалик юқори бўлмагандир. Жуфтингиз эса доим шундан фойдаланар. Айтганча, ўзига юқори баҳо бериб юборадиганлар ҳам кўнгилдагидай муносабат қура олмайди. Демак, бу борада олтин ўрталиқни топиш керак. Боши берк кўчага олиб борувчи муносабатлардан азият чекиш ҳолати йиллаб давом этсада, буни яшириб юрадиган инсонлар ҳам бор. Чунки бировга айтишга андиша қилишади. Турмуш ўртоғим ёмон дейишга бир уялсак, мана шундай инсонга йиллаб чидаб юрганимизни айтишга икки уяламиз. Яхшиси, сукут сақлашни афзал кўрамиз.
Бироз жасорат топиш, атрофдагиларга ёрдам, маслаҳат учун мурожаат қилиш, режа тузиш, ҳаётни ўзгартириш. Иккиланишнинг кераги йўқ. Ўзингиз учун атрофингизда хавфсиз муҳитни яратишингиз керак. Акс ҳолда хароб бўлишингиз ҳеч гап эмас.

«Фалон туманда оилавий ажримларни(НГ) олдини олиш...га бағишланган семинар бўлиб ўтди...» «ажримлари кўп маҳаллалар танқид қилинди...» «Хотин-қизлар фаоллари ва «Оқила аёл» ҳаракати аъзолари иштирок этишди...»
«Оқила аёл», «Иффатли келин», «Тажрибали она»... Кечирасиз, мабодо «Оқил эркак», «Ҳамиятли куёв», «Масъулиятли ота»ларни кўрмадингизми? Бирор жойда эшитганмисиз ўзи? Эркак-йигитлар фаоллари-чи? Қаерда улар?
Оилавий ажримлар кўпайган маҳаллалар танқид қилинишига сабаб нима? Нега эр-хотиннинг ўртасига маҳалла тушиши керак? Айнан ажрим масаласи уларга қай тартибда боғлиқ? Қачонгача шундай бировнинг қўли билан бўлмайдиган иш учун одамлар умрини ҳавога совуриб юришади?
Ҳар гал шу мавзуда ёзиб/гапириб, томоқ йиртганча қолаверамиз. Ғилдиракдаги олмахондек бир мавзу атрофида югураверамиз, югураверамиз, «йўл»имиз тугамайди. Бир ёқда эса, «фалондақа аёл», «писмадондақа она», «пакиндақа келин» ҳаракатлари пақиллатиб тузиб ташланаверади.
Пост тугади. Қачон шу саволларга нормал жавоб топилса, давомини ёзаман.
Гапира Қочдиева
#СукутСақлама #Фикр

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда талаба қиз уни сохта суратлар ёрдамида учрашувга чақирмоқчи бўлган номаълум шахсдан шикоят қилди. «Шантажчи» яланғоч тана тасвирини қизнинг фотосуратларига «монтаж» қилган ва агар учрашишни истамаса, суратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитган.
Аноним шахс қизга 5 октябр куни хабар ёзган ва ўзини «Mister X» деб таништирган. У қизга учрашиш учун келмаса, фотосуратларни тарқатиш билан таҳдид қилган.
Қиз у билан учрашишни истамаган. Бунинг ўрнига милицияга мурожаат қилган.
Милиция ходимлари қизга «шантажчи»нинг ишини мустақил равишда текширишни таклиф қилган. Улар қиздан аноним профил эгасининг исми, фамилияси, отасининг исми ва туғилган санасини билишни, шунингдек, учрашувга таклиф қилишни сўраган. Шундагина қизга ёрдам бера олишларини айтишган.
Ходимлар унга суҳбатни давом эттиришни ва «шантажчи»нинг жойлашган ерини аниқлашни тайинлаган. Аввалига қиз уларнинг маслаҳатидан бироз ҳайратга тушган, аммо кейин барибир ички ишлар ходимларининг тавсияларига амал қилишга қарор қилган.
Бундан ташқари, қиздан номаълум шахсни Ички ишлар бўлими яқинидаги паркка (узоққа бормаслик учун) учрашувга чақириш сўралган.
Шундан сўнг, ниманидир сезиб қолган «шантажчи» қиз билан алоқани узган.
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, айни пайтда қизнинг аризаси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Иш Чилонзор туман ИИБнинг назоратида.
Манба: bugun.uz

Бугунги кунда жамиятда аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб мунозарали мавзулар мавжуд: таълим олиш, иш ҳақидаги фарқ ва бошқалар. Бироқ, оёқларингизни ёпадиган кийимни танлаш ҳуқуқингизни муҳокама қилишлари ажабланарли. Жинслар ва шимлар аксарият замонавий аёллар гардеробининг бир қисмидир. Бундан 200 йил олдин аёлнинг шим кийгани учун ҳибсга олинишини ақлга сиғдириб бўлмайди. Аёллар учун шимлар куч, тенглик, чекловлардан озодлик рамзи бўлиб қолди. Қадим замонларда аёллар худди эркаклар каби шим кийишган, аммо кейинчалик улар бу ҳуқуқ учун курашишга мажбур бўлишган.
Тарихга қарасак, Осиёда аёллар шим ва туникага ўхшаш кўйлакдан иборат бўлган анъанавий костюм – шалвар камис кийишган. Уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам кийишган. Туркияда, Озарбайжонда ва Болқонда мусулмон аёллар гулчамбар кийган, лекин уларни юбка ёки кўйлак билан ёпишган. Қадимги турк маданиятида эркаклар ва аёлларнинг кийимлари деярли бир хил эди. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам узоқ масофаларга от минишар ва кийим хусусида гендер меъёрларидан кўра қулайлик ва амалийликни афзал кўришни акс эттирарди. Хитойда оддий аёллар ҳеч қандай чекловларсиз шим кийишган.
Шим кийиш учун кураш 1800 йилларда АҚШ ва Европада феминистик ҳаракат пайдо бўлиши билан бошланган. Феминистлар нафақат патриархал зулм, балки корсетлардан ҳам халос бўлишга интилганлар. Фаол ва биринчи аёллар газетаси “The Lily” муҳаррири Амелия Блумер туркча услубдаги шим ва туника ансамбли кийишни таклиф қилган.
Батафсил сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/ajollar-achondan-shim-kija-boshlagan/

nemolchi
Аёллар қачондан шим кия бошлаган - nemolchi
Бугунги кунда жамиятда аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб мунозарали мавзулар мавжуд: таълим олиш, иш ҳақидаги фарқ ва бошқалар. Бироқ, оёқларингизни ёпадиган кийимни танлаш ҳуқуқингизни муҳокама қилишлари ажабланарли. Жинслар ва шимлар аксарият замонавий…
Жуфтликларда зўравонлик қачон бошланади?
Эр хотинини сўкканда ёки урган вақтида эмас, балки ундан анча олдин зўравонлик муносабатлари бошланган бўлади. Аниқланишича, унинг илдизлари болаликка бориб тақалар экан.
Аввалига инсонда яқиним хавфли деган тушунча пайдо бўлади. Бу ота-она ёки бошқа яқинлар бўлиши мумкин. Болаликда зўравонликнинг амалга оширилиши шарт эмас. Бу онанинг тушкунлиги, ажрим ёки касаллик билан боғлиқ бўлади.
Ота-оналар кўпинча бола таъсирланиб, қалбан эзилганини сезишмайди, боланинг ўзи эса буни меъёр сифатида қабул қилади. Зўравонлик муносабатлари секин-аста рўй беради.
Аввалига жуфтликлар бир-бирини идеаллаштиради. Севгининг кўзлари кўр бўлади дейишганидай, хатолар, камчиликлар сезилмайди.
Ана ундан кейин хавотирли вазиятлар даври келади. Мени ташлаб кетиши, оғриқ бериши мумкин деган хавотирлар уйғонади. Зиддият ортади. Натижада эр-хотин бу вазиятларнинг олдини олиш чораларини излай бошлайди. Яъни руҳий босим ишга тушади. Зўравонга айланиб бораётган жуфтидан хайрон бўлган инсон севимли одамини йўқотиб қўймаслик учун унга ҳар томонлама ён босади. Аммо бу ёрдам бермайди. Аксинча, зўравон хаёлида янги хавотирлар, талаблар ва эътирозлар кўпаяди.
Жуфти қанчалик вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмасин, зўравон вақти келиб ўз ҳаракатлари устидан назоратни йўқотади. Зўравон ўзи ўйлаб топган асабийлик гирдобида қолиб кетади. Унинг хаёлида жуфти уни ортиқ севмайди. Энди уруш-жанжаллар, низолар бир неча соатдан, бир неча кунгача давом этиши мумкин. Мана шундай ҳуружлардан кейин орада тинчлик даври келади. Худди барча оғриқлар унутилгандай гўё. Аммо бу алдамчи ҳиссиёт. Энг ёмони, зўравон инсон кечирим сўрайдию, ёмонликлардан мутлақо қайтганига ишонтиради.
Қурбондаги қўрқув жуфтига нисбатан раҳмга айланади. Зўравонликни амалга оширган инсон биринчи бўлиб кечирим сўраган тақдирда ҳам, бироз вақтдан кейин унда зўравонликлари учун албатта, баҳона топилади.
Бунинг учун иккита сабаб керак: биринчиси, зўравоннинг ўзи масъулиятни ўз бўйнига олиши керак, иккинчиси унинг жуфти хафаликларни унутиб, муносабатларни тиклашга тайёр бўлиши лозим.
Агар ҳар икки томон ҳам олдинга қадам ташласа, жароҳатларни йўқотиш учун катта ишни бажариш зарур бўлади. Аввало орадаги салбий алоқаларга аниқлик киритиб олиш керак. Бунда бир-бирини қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Агар жараён шу зайлда давом этса, муваффақиятга эришиш мумкин.

Ҳар йили октябрь ойида дунёнинг турли мамлакатларида "Пушти октябрь" акцияси старт олди. Бунда кўкрак бези саратони ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган ойлик ўтказилади. Касаллик ҳақида батафсил карточкаларда 👆👆
#СукутСақлама #Аёллар
#СукутСақлама #Аёллар