Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Мен 18 ёшимда зўравонликни бошдан кечирдим. У мен ишонган танишим эди. Биз зиёфатда бўлдик, шундан кейин у мени уйга кузатиб қўйишни таклиф қилди. Уйимга кираверишда у мени деворга тиради ва кийимларимни еча бошлади. Қўшнилар буни кўриб қолишидан жуда уялдим ва овозимни чиқармадим. Нега мен уялдим? Чунки қизлар ярим тунда уйга кеч келмайди. Қиз йигит билан ёлғиз ўзи қолмайди. Қизлар калта юбка киймасликлари керак. Бу ўта шармандали ҳолат ва содир бўлган воқеага фақатгина мен айбдорман. Онам қўшниларнинг кўзига қандай қарайди? У ҳам хижолат тортади. Уйга келдим ва бир соатдан ортиқ вақт иссиқ душ қабул қилдим. Мен ўзимни ифлослангандек ҳис этдим. Терим қичир ва қизариб кетган, лекин ахлоқсизлик ҳисси йўқолмади – у ич-ичимда эди.

Бу ҳақда яқин дугонамга айтиб берганимда, у энди ҳеч бир йигит мен билан муносабатлар қурмаслигини айтди. Мен ўзимни кўмиб бўлгандим. Мен учун уят ҳисси менга икки баравар юк билан тушди. Бу шармандалик мени ерга михлагандек бўлди. Менга зўравонлик қилган инсонга нисбатан ҳеч нарсани ҳис қилмадим – шунчаки ўзимдан нафратланардим. Бу вазиятнинг содир бўлишига йўл қўйганим ва содир бўлишига имкон берганим учун. Мен айбдор бўлмасам, яна ким айбдор?

Кўчага чиқмай қўйдим, университетда касаллик варақасини тўғирлаб, таътил олдим. Шунчаки куни бўйи ётиб, бировнинг ифлос қўлида осонликча ўйинчоққа айланган танамдан нафратланардим. Бошқа инсонларнинг қўлидаги кирлар менинг теримга кириб кетгандай туюларди.

Бир мунча вақт ўтгач, бундай давом этиши мумкин эмаслигини тушуниб етдим. Мен соч турмагимни ўзгартирдим, маникюр қилдирдим, кийим сотиб олдим. Ўзимни чалғитишга ҳаракат қилдим. Университетга қайтдим, қўшимча иш қидиришни бошладим. Аммо ҳар бир қадам қийин кечди. Назаримда, ҳамма нима бўлганидан хабардор, ўзаро пичирлашаётгандек туюларди. Мен уйга келдим ва ожизликдан хўнграб йиғладим. Мен ўзимни ўқиш, иш, китоблар билан банд қилишга ҳаракат қилдим. Аммо ўйларим мени ўша кунга, ҳаёлларим яна қоронғи киравериш, совуқ қўлларга қайтарарди.

Давоми: https://nemolchi.uz/uz/zimni-shahsij-zha-annamimga-tashladim/
Forwarded from Alimoff
Нон ёпиш ҳақида

Бир қиз твиттерда ёзяпти: "Уят бўлса ҳам айтаман тандирда нон ёпишни билмайман"

Буни нимаси уятлигига мени ақлим етмади. Нон ёпиш бу йиллар давомида ўрганиладиган, оила боқадиган қадимий хунарлардан бири. Нонвойлар бор, ишлашяпти. Шу ишини орқасидан пул топяпти.

Агар кимдир шу ишни касб қилиб олмоқчи бўлсагина ўргансин. А так аёллар априрори тандирда нон ёпишни билишлари, бу уларнинг эрга тегишдан олдинги "суперсила" си деб қаралмаслиги керак.

Бу нарса хозир абсолютно актуал эмас. Бозордан нон олиш ва уйда нон қилишнинг иқтисодий рентабеллиги ҳам бизнинг болалик даврлардагидай катта эмас.

Нон ёпиш бу бир хунар, қийин иш, бу ишниям ўз усталари бор. Ҳамма аёл шу хунарни эгаллаши шартмас.

Болаликда онам нон ёпганида қувонардик, лекин ўзлари қизариб кетардилар, нонлар оқиб тушса асабийлашардилар. Бу жуда қийин ишлигини хис қилардим. Ўша пайтларда реально шу нарса керак эди балки...

Хозир қаерга тош отсанг бирорта нон марказни ойнасига тегади. Қизларга камёб хунарларни ўргатинглар. Агар мабодо ҳаёт мажбур қилиб қолса, бу ишларни ўрганиб олишга ҳеч қачон кечмас.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Орамизда" кўргазма-перформанс кейинги шанба куни!

“Орамизда” перформанси профессионал актрисалар томонидан ижро этилиб, унга муаллиф овози жўр бўлади. Ҳақиқий одамларнинг тўртта ҳақиқий ҳикояси жамият муаммоларини ёрқин акс эттиради. Баъзи нарсалар баланд овозда айтилади (уйдаги зўравонлик), баъзи нарсалар айтилмайди (уят), баъзи нарсаларга кўникишди (шахсий чегараларнинг йўқлиги).

“Орамизда” – ошкоралик ва озодлик йўли. Бизнинг эътиборимизга муҳтож одамлар орамизда.

Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ва узоқ кутилган қонунларнинг қабул қилинишини ҳисобга олсак, охирги қадам бизники эканини тушунамиз. Сукут сақламанг ва очиқ гапиринг - бугунги кунда айнан шулар керак. Бу кимнингдир ҳаётини ўзгартириши мумкин.

Сизни 2023 йил 29-30 апрель кунлари 139 Documentary Center да бўлиб ўтадиган "Орамизда" кўргазма-перформансга таклиф қиламиз.

🗓Сана: 29-30 апрель
📍Манзил: Султонали Машхади, 210/1-қават
Вақти: 16:00-17:00 17:30-18:30
19:00-20:30

➡️Ахборот кўмаги: Nemolchi.Uz

Кириш бепул, 16+

#СукутСақлама #Орамизда_кўргазма
Журналист Илёс Сафаров ўз Телеграм каналида ёзмоқда:

Суратдаги аёлларнинг ёшига эътибор беринг. Улар экологик муаммолар ва оғир турмуш шароити туфайли биологик ёшидан бир неча ўн ёшга каттароқ кўринади.

Парижда ўтаётган "Ўзбекистонлик" форумида Орол муаммоси шу тарзда таъсирли очиб берилган.

Фотокўргазмага киритилган 9 ёшли Сабринанинг сурати орқали эса Оролбўйи ҳудудларида яшаётган у ва у каби болалар келажагига бефарқ бўлмасликка чақириқни сезиш мумкин.


"Туз ичидаги аёл" фотокўргазмасидан.

@haqiqatdaIlyos

#СукутСақлама #Аёллар
Феминизм фаоллари ва тадқиқотчилар йиллар давомида зўравонларни ўлимга ҳукм қилиш ечим эмаслигини таъкидлаб келади. Бунинг сабабларини келтириб ўтамиз:

Манба: https://m.thewire.in/article/women/rape-death-penalty

Инглиз тилидан рус тилига таржима қилди: Зарина Хисматуллина

Рус тилидан ўзбек тилига Нилуфар Киямова таржимаси

#СукутСақлама