Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Иноқобот кўчасида мактабдан қайтаётган қизга ташлангани ҳақида видео тарқалди.

ИИББ матбуот хизматининг Nemolchi.Uz лойиҳасига маълум қилишича, жабрланувчи 17 ёшда. Тергов-тезкор гуруҳ жойда ишламоқда, ташланган эркак шахсига аниқлик киритилмоқда.

Янги қонунга кўра, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланиб, бу ҳаракатлар учун 1,5 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда.

2019-2023 йилларда республиканинг барча ҳудудларида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган Президент қарори ҳам бор. 2020 йилда тегишли идоралар пойтахтда қанчадир видеокузатув камералари ўрнатилгани ҳақида хабар берган эди. Аммо, аслида, маҳаллалар ва массивларда камералар деярли йўқ. Бўлиб ҳам кўпинча ишламайди. Видеодаги ҳолатга қарасак, видеокамера хусусий иморатда, катта эҳтимол билан аҳоли томонидан ўрнатилган. Янгиҳаёт туманида 7 ёшли қизнинг ўлимидан сўнг ҳамма бирдан камералар ҳақида эслаб қолганди ва яна унутди.

Қонунбузар тегишли жазо олишига ишонамиз. Қизчага эса тезроқ бу даҳшатли воқеликдан ўзини тиклаб олишини тилаб қоламиз ((

Нигора

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сарпо йиғиш эмас, таълим олиш керак (видео)

Видеоролик IT-соҳага кириб келаётган қизлар қандай тўсиқларга дуч келаётгани, буни қандай енгиб ўтиш ва муваффақиятга эришиш ҳақида.

Севинч Нажмиддинова 24 ёшда. “Googledan loyiha boshqaruvi” сертификати соҳибаси, “FUTURE — IT Career Path” онлайн ўқув дастури асосчиси, “Alif Tech” компаниясида IT-лойиҳа раҳбари.

У — бугунги ролик қаҳрамони: IT-соҳага кириб келаётган қизлар қандай тўсиқларга дуч келаётгани, буни қандай енгиб ўтиш ва муваффақиятга эришиш ҳақида сўз юритади.

👉Манба: xabar.uz

#СукутСақлама #girlsempowerment
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Иноқобот кўчасида мактабдан қайтаётган қизга ташлангани ҳақида видео тарқалди. ИИББ матбуот хизматининг Nemolchi.Uz лойиҳасига маълум қилишича, жабрланувчи 17 ёшда. Тергов-тезкор гуруҳ жойда ишламоқда, ташланган эркак шахсига…
Мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган эркак ушланди

Аниқланишича, жорий йилнинг 19 апрель куни тахминан соат 12.50 ларда 2005 йилда туғилган қиз Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи, Озод О. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Озод О. ушланган.

Текширув жараёнида Озод О. томонидан З.Б.нинг ҳеч қандай буюмлари олиб қўйилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

#СукутСақлама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотима бинти Муҳаммад ал-Фиҳрий исмли мусулмон аёл 859 йилда Марокашда Ал-Қарауин мадрасаси ва масжидига асос солган. Гиннес рекордлар китоби тузувчилари Ал-Қарауинни "дунёдаги энг қадимги доимий фаолият юритувчи олий таълим муассасаси" сифатида тан олган. Видеода Ал-Қарауинга киришда гид менга бу жойнинг қисқача тарихини айтиб бермоқда. Бу менда катта таассурот қолдирди ва Марокашда кўриш керак бўлган жойлардан бири бўлди.

Фотима бадавлат савдогарнинг қизи бўлиб, яхши таълим олди, улар Тунисдан Марокашга ҳижрат қилишган. Унинг синглиси Марям ал-Андалус масжидига ҳомийлик қилган ва Фотима билан биргаликда масжидларнинг асосчиларидан бирига айланган.

Дунёдаги энг қадимги таълим муассасасига мусулмон аёл томонидан асос солинган. Шуни ёдда тутиш керакки, Ислом дини маърифат, таълим-тарбия, аёлларнинг жамиятдаги фаол иштирокига катта эътибор қаратади.

Байрам муборак!

Nemolchi.Uz лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz

#СукутСақлама #Табрик
"Мен оилада худди маиший жиҳоздек эдим".
Ўз жонига қасд қилишга уринган келиннинг ҳикояси. Видео

Азиза қувноқ ва ўзига ишонган ёш аёл, у ўзини болаларисиз тасаввур қила олмайди. Унга қараб, бир вақтлар ҳаёт билан видолашишга ҳаракат қилганини тасаввур қилиш қийин. Жуда ёш бўлиб турмушга чиққан қизнинг оилавий ҳаёти уни дарҳол кундалик келишмовчиликлар ва хўрликлар гирдобига ботирди, бу аста-секин жисмоний калтакланишга айланди.

Ҳаммаси тўйдан кейин бошланди. Дастлаб, турмуш ўртоғи оғзаки ҳақорат қилар, шахсиятга тегарди: сен уни ёки буни билмайсан, ота-онанг фалончини қилмаган, ўқиш нима учун керак, профессор бўлишни хоҳлайсанми, дея жанжал қилиб турарди.

Уйда доимий жанжаллар бўлган. Кўпинча мен айбдор бўлардим, турмуш ўртоғимнинг барча оила аъзолари мендан қасд олишарди. Кейин жуда ёш эдим ва буларнинг барчасини одатдагидек қабул қилдим, ўз сўзимни бошқа бировнинг оилада айтишга ҳаққим йўқ деб ўйладим.

Турмуш ўртоғим деярли ишламасди, унинг бадавлат ота-онаси бор эди, у оила ҳаётида қатнашмасди, эрта тонгда кетиб, кечқурун қайтиб келарди. Тўнғич боламнинг туғилиши унинг менга бўлган муносабатини ҳам, одатларини ҳам ўзгартирмади. Менга кўпроқ масъулият юкланди холос: ишлашни давом эттирдим, рўзғорни саришта қилдим, болага қарадим.

Ниҳоят, бурилиш нуқтасига етдим. Ҳозирда нима учун бундай қарорга келганимни айта олмайман. Шубҳасиз, бу тўпланиб қолгандир, чунки бу шошқалоқ ҳаракатни амалга оширишимдан олдин кўп вақт ўтди. Мия гўёки ўчиб қолгангдек эди, болалар ҳақида ҳеч қандай фикр пайдо бўлмади, ўзимни асраш инстинкти ишламади.

Ўша куннинг бошқа кунлардан фарқи йўқ эди, мен эримдан уйда қолишни сўрадим. У дўстлари билан яна бир учрашувга боришини айтди. Кечқурун мен уйқу таблеткаларини очдим ва бир нафасда ичдим. Препаратни бир неча кун олдин сотиб олгандим. Дорихоналарда у шифокор рецептисиз сотилади.

Шу куни турмуш ўртоғим одатдагидан олдин қайтиб келди, шунинг учун менга ёрдам беришга муваффақ бўлди. Мен вақти-вақти билан эрим, қайнотам ва қайнонамнинг юзлари, ота-онам, машина, касалхона, қандайдир гаплар, шовқинни эслайман.

Кейин ота-онам мени олиб кетишди. Бир неча кун ухладим ва оқ нурни кўрдим. Бутунлай хотиржам эдим. Бироқ, бир неча кундан кейин мени яна эримнинг уйига юборишди. Уйқу аралаш ҳамма нарсада ўзим айбдор эканлигимни эшитдим. Ҳеч ким бунинг олдини олиш мумкинлигини тушунмасди. Мен чуқур тушкунликка тушдим, лекин одатдаги уй ишларини бажариш учун эрталаб уйғонишни давом эттирдим. Ҳамма нарсани автоматдек бажарардим.

Мен ўзимга келганимда "Мени нега қутқардингиз?" деган фикр келди. Бу гап бошимда жуда узоқ вақт айланиб юрди. Кейин ўйладим- уйга эрталаб келиши керак бўлган турмуш ўртоғим барвақт қайтди, бунинг натижасида мени қутқаришга муваффақ бўлди, демак, бу ҳаётда қилишим керак бўлган нимадир бор экан. Мен ўзимни диндан излай бошладим, бу ҳолатни эсламасликка, яшашга ҳаракат қилдим.

Аста-секин ўзимни бу ҳолатдан чиқара бошладим. Мен тушунган биринчи ва энг муҳим нарса - ҳаётим мендан бошқа ҳеч кимга керак эмас экан. Кейин болалар учун хавотирларим туғилди. Бироз вақт ўтгач, чиқиш йўлини психологиядан излай бошладим: кўзларимга баъзи дастурлар тушди, китоб ўқишни бошладим. Нима учун улар менга шундай қилишаётганини тушунишга ҳаракат қилдим.

Ўз жонига қасд қилишга уриниш катта аҳмоқлик эканлигини тушуниш учун жуда узоқ вақт керак бўлди. Бошқа йўлни топиш мумкин эди. Албатта, кучли босим пайтида буни англаш жуда қийин. Бироқ, кеч бўлсада, чўкаётган кишини қўтқариш– чўкаётганнинг қўлида эканлигини тушунганимдан хурсандман.

Кўпинча оммавий ахборот воситаларида ёш қизларнинг ҳаёти ўз хоҳишларига кўра қандай тугашини ўқиймиз. Ажралишнинг иложи бўлмаса, менталитет ва атроф-муҳит босим ўтказганда ўз оиласини ҳам, турмуш ўртоғининг оиласини ҳам ҳурмат қилиш қанчалик қийинлигини тушунаман. Бироқ, бошқа одамни ўзгартириш мумкин эмаслигини тушуниш ҳам муҳимдир. Ҳаётдан воз кечишга арзийдиган ҳеч нарса йўқ.

Манба: podrobno.uz
Мен 18 ёшимда зўравонликни бошдан кечирдим. У мен ишонган танишим эди. Биз зиёфатда бўлдик, шундан кейин у мени уйга кузатиб қўйишни таклиф қилди. Уйимга кираверишда у мени деворга тиради ва кийимларимни еча бошлади. Қўшнилар буни кўриб қолишидан жуда уялдим ва овозимни чиқармадим. Нега мен уялдим? Чунки қизлар ярим тунда уйга кеч келмайди. Қиз йигит билан ёлғиз ўзи қолмайди. Қизлар калта юбка киймасликлари керак. Бу ўта шармандали ҳолат ва содир бўлган воқеага фақатгина мен айбдорман. Онам қўшниларнинг кўзига қандай қарайди? У ҳам хижолат тортади. Уйга келдим ва бир соатдан ортиқ вақт иссиқ душ қабул қилдим. Мен ўзимни ифлослангандек ҳис этдим. Терим қичир ва қизариб кетган, лекин ахлоқсизлик ҳисси йўқолмади – у ич-ичимда эди.

Бу ҳақда яқин дугонамга айтиб берганимда, у энди ҳеч бир йигит мен билан муносабатлар қурмаслигини айтди. Мен ўзимни кўмиб бўлгандим. Мен учун уят ҳисси менга икки баравар юк билан тушди. Бу шармандалик мени ерга михлагандек бўлди. Менга зўравонлик қилган инсонга нисбатан ҳеч нарсани ҳис қилмадим – шунчаки ўзимдан нафратланардим. Бу вазиятнинг содир бўлишига йўл қўйганим ва содир бўлишига имкон берганим учун. Мен айбдор бўлмасам, яна ким айбдор?

Кўчага чиқмай қўйдим, университетда касаллик варақасини тўғирлаб, таътил олдим. Шунчаки куни бўйи ётиб, бировнинг ифлос қўлида осонликча ўйинчоққа айланган танамдан нафратланардим. Бошқа инсонларнинг қўлидаги кирлар менинг теримга кириб кетгандай туюларди.

Бир мунча вақт ўтгач, бундай давом этиши мумкин эмаслигини тушуниб етдим. Мен соч турмагимни ўзгартирдим, маникюр қилдирдим, кийим сотиб олдим. Ўзимни чалғитишга ҳаракат қилдим. Университетга қайтдим, қўшимча иш қидиришни бошладим. Аммо ҳар бир қадам қийин кечди. Назаримда, ҳамма нима бўлганидан хабардор, ўзаро пичирлашаётгандек туюларди. Мен уйга келдим ва ожизликдан хўнграб йиғладим. Мен ўзимни ўқиш, иш, китоблар билан банд қилишга ҳаракат қилдим. Аммо ўйларим мени ўша кунга, ҳаёлларим яна қоронғи киравериш, совуқ қўлларга қайтарарди.

Давоми: https://nemolchi.uz/uz/zimni-shahsij-zha-annamimga-tashladim/
Forwarded from Alimoff
Нон ёпиш ҳақида

Бир қиз твиттерда ёзяпти: "Уят бўлса ҳам айтаман тандирда нон ёпишни билмайман"

Буни нимаси уятлигига мени ақлим етмади. Нон ёпиш бу йиллар давомида ўрганиладиган, оила боқадиган қадимий хунарлардан бири. Нонвойлар бор, ишлашяпти. Шу ишини орқасидан пул топяпти.

Агар кимдир шу ишни касб қилиб олмоқчи бўлсагина ўргансин. А так аёллар априрори тандирда нон ёпишни билишлари, бу уларнинг эрга тегишдан олдинги "суперсила" си деб қаралмаслиги керак.

Бу нарса хозир абсолютно актуал эмас. Бозордан нон олиш ва уйда нон қилишнинг иқтисодий рентабеллиги ҳам бизнинг болалик даврлардагидай катта эмас.

Нон ёпиш бу бир хунар, қийин иш, бу ишниям ўз усталари бор. Ҳамма аёл шу хунарни эгаллаши шартмас.

Болаликда онам нон ёпганида қувонардик, лекин ўзлари қизариб кетардилар, нонлар оқиб тушса асабийлашардилар. Бу жуда қийин ишлигини хис қилардим. Ўша пайтларда реально шу нарса керак эди балки...

Хозир қаерга тош отсанг бирорта нон марказни ойнасига тегади. Қизларга камёб хунарларни ўргатинглар. Агар мабодо ҳаёт мажбур қилиб қолса, бу ишларни ўрганиб олишга ҳеч қачон кечмас.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Орамизда" кўргазма-перформанс кейинги шанба куни!

“Орамизда” перформанси профессионал актрисалар томонидан ижро этилиб, унга муаллиф овози жўр бўлади. Ҳақиқий одамларнинг тўртта ҳақиқий ҳикояси жамият муаммоларини ёрқин акс эттиради. Баъзи нарсалар баланд овозда айтилади (уйдаги зўравонлик), баъзи нарсалар айтилмайди (уят), баъзи нарсаларга кўникишди (шахсий чегараларнинг йўқлиги).

“Орамизда” – ошкоралик ва озодлик йўли. Бизнинг эътиборимизга муҳтож одамлар орамизда.

Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ва узоқ кутилган қонунларнинг қабул қилинишини ҳисобга олсак, охирги қадам бизники эканини тушунамиз. Сукут сақламанг ва очиқ гапиринг - бугунги кунда айнан шулар керак. Бу кимнингдир ҳаётини ўзгартириши мумкин.

Сизни 2023 йил 29-30 апрель кунлари 139 Documentary Center да бўлиб ўтадиган "Орамизда" кўргазма-перформансга таклиф қиламиз.

🗓Сана: 29-30 апрель
📍Манзил: Султонали Машхади, 210/1-қават
Вақти: 16:00-17:00 17:30-18:30
19:00-20:30

➡️Ахборот кўмаги: Nemolchi.Uz

Кириш бепул, 16+

#СукутСақлама #Орамизда_кўргазма
Журналист Илёс Сафаров ўз Телеграм каналида ёзмоқда:

Суратдаги аёлларнинг ёшига эътибор беринг. Улар экологик муаммолар ва оғир турмуш шароити туфайли биологик ёшидан бир неча ўн ёшга каттароқ кўринади.

Парижда ўтаётган "Ўзбекистонлик" форумида Орол муаммоси шу тарзда таъсирли очиб берилган.

Фотокўргазмага киритилган 9 ёшли Сабринанинг сурати орқали эса Оролбўйи ҳудудларида яшаётган у ва у каби болалар келажагига бефарқ бўлмасликка чақириқни сезиш мумкин.


"Туз ичидаги аёл" фотокўргазмасидан.

@haqiqatdaIlyos

#СукутСақлама #Аёллар
Феминизм фаоллари ва тадқиқотчилар йиллар давомида зўравонларни ўлимга ҳукм қилиш ечим эмаслигини таъкидлаб келади. Бунинг сабабларини келтириб ўтамиз:

Манба: https://m.thewire.in/article/women/rape-death-penalty

Инглиз тилидан рус тилига таржима қилди: Зарина Хисматуллина

Рус тилидан ўзбек тилига Нилуфар Киямова таржимаси

#СукутСақлама