"Илгари ҳеч ким оиладаги зўравонлик, эски стереотиплар, «одамлар нима дейди?, аёлларни камситиш, болалар руҳиятига шикаст етказиш каби муаммоларни кўтармаган. Жамиятимизда ҳар доим ҳамма нарсани яшириш одат тусига кирган. Бироқ бу муаммолар мавжуд бўлмаган дегани эмас.
Мен ўзим вилоятданман, кичик бир шаҳарда ҳамма бир-бирини танийди ва турли миш-мишлар, ғийбатлар тез тарқалади. Мен 15 йил давомида отам томонидан оиладаги зўравонликдан азият чекган онамнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.
Онам 20 ёшида турмушга чиққан, улар отамни танимаганлар, чунки уларни мажбурлаб турмушга беришган. Отам давлат хизматида ишлаганлар, онам эса маълумотсиз, ҳеч қандай ишсиз уй бекаси бўлганлар ва албатта, оила аъзоларига хизмат қилганлар. Биринчи кунларданоқ отам кўпинча иш туфайли уйга келмасди.
Бу вақтда эса отамнинг онаси янги келинни қўрқитишни бошлайди, отам келганида эса, онам ҳеч иш қилмаётгани ҳақида ёлғон гапирарди ва уларни бир бирига қарши қилади. Ана ўшанда ҳақиқий жаҳаннам бошланди.
Онам менга ҳомиладор бўлган даврларида ҳам уларни калтаклашни бошлайди, уйдан ҳайдаб чиқаради. Шундай кунларда онам ота уйига келиб, бор гапни уларга айтади.
Уларнинг реакцияси қизиқ бўлган. Албатта, ҳайрон қолишган, лекин: «Сабр қилсанг – яхши бўлади!» дейишган. Шу йўсинда яна бир неча йил ўтди.
Буларнинг барчаси мени кўз ўнгимда содир бўлган, онамнинг калтакланиши, ҳақорат қилинишлари. Ростини айтсам, ҳозир ҳам барчасини кўз ёшларим билан ёзяпман, азиз одамингиз азоб чекаётганини кўриб туриб унга ёрдам бера олмаслик жуда оғриқли.
Бир неча йил ўтгач, биз отамнинг ота-онасидан алоҳида яшашни бошладик. Ва отам ҳатто нон учун пул қолдирмасдан кетиб қолишни бошлади. Улар онамга ишлашни тақиқладилар. Шунчаки телефонини ўчириб, бир неча кун ғойиб бўлишлари мумкин эди, биз эса чироқсиз, овқатсиз ҳатто иссиқ чойсиз қолар эдик. Онам бу ҳолда иккита болани таъминлай олмаслигидан қўрқарди.
Вақт ўтди, биз улғайдик, акам ва мен онамни ҳимоя қила бошладик, отамга унга тегмаслигини айтардик, лекин улар бизга ҳам қўл кўтаришни бошлади, бизга пичоқ улоқтирарди, маст ҳолатда келар эди.
Онам ҳамма нарсага чидади ва «Одамлар нима дейди?, “Қандай қилиб қизимни отасиз турмушга бераман?” деб ўйлардилар. Шундай кунларнинг бирида биз бувимнинг уйига (онам томонидан) кўчиб ўтишга қарор қилдик ва у ерда олти ой яшадик.
Онам келажагимиз яхши бўлиши учун кунлар давомида ишларди. Айни пайтда, ота яна оила қурди ва у аёл дадамни ташлаб кетди. Отам йиллар давомида қўнғироқ қилмас, аҳволимиз билан қизиқмасди ва буларнинг барчаси биз учун болалик травмасı бўлиб қолган.
Онамнинг ҳаракатлари билан оёққа турдик, ҳозир акам билан чет элда яхши жойларда ўқиймиз, ишлаймиз ва онамга ёрдам берамиз.
Мен бу ҳикоям билан ҳозир шунақа вазиятда бўлган ва нима қилишни билмаётган аёлларга туртки бермоқчиман. Ҳаракат қилинг, келажагингиздан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламанг. Одамлар бир-икки гапиради ва тинчиб кетишади. Ҳозир ҳеч кимга бировнинг муаммоси керак эмас."
Лойиҳа доирасида оиладаги зўравонлик масаласини гендер зўравонлигига қарши Немолчи.уз лойиҳаси координатори Нигина Худайбергенова ва психолог-сексолог Лиана Натрошвили билан кўриб чиқдик.
👉Батафсил сайтимизда: https://nemolchi.uz/bizning-davrimizda/
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Лойиҳадан

Ўзбекистон Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусованинг бугун Немолчи.уз лойиҳасига маълум қилишича, унинг фикрича, вояга етмаганлар билан ҳар қандай жинсий алоқа оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. У бир неча бор вояга етмаган болани зўрлаганлик учун жазони умрбод қамоқ жазосигача кучайтиришни таклиф қилган. Дўқ-пўписа, қаршилик, зўравонлик излари бўлганми ёки баъзи ходимлар айтганидек, “қизнинг ўзи хоҳлаган”, “у бузуқ бўлган”, “ёши ҳақида ёлғон гапирган” каби важлар аҳамиятсиз. Бу боланинг номусига тегиш сифатида қаралиши керак.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 4-қисмида 16 ёшгача бўлган ёш, шунингдек, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам назарда тутилиши керак (ҳозирги таҳрирда 14 ёшга тўлмаган болалар ва 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган). Ожиз ҳолат таърифига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак: у розилик ёшига етмаган, яъни 16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилиши керак (ҳозирги таҳрирга кўра, ожизлик 14 ёшгача бўлган вояга етмаганни ҳам кўзда тутади).
Ўзбекистондаги Болалар Омбудсманı тизимни ўзгартириш учун етарли ваколатга эгами? Бизнингча, бу катта масала.
Ўзбекистонда қарийб 10,5 миллион аҳолиси вояга етмаганлар, бутун мамлакат бўйича Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил аппаратида икки киши бор. Уларнинг ихтиёрида Тошкентда битта хона ва кичик қабулхона бор. Бор ресурслар шу. Ўзбекистондаги деярли ўн ярим миллион аҳоли манфаатларини икки киши қандай ҳимоя қила олади? Бундай шароитда қандай қилиб самарали ишлаш мумкин?
Ўзбекистонда Болалар Омбудсмани институти бир неча йиллардан бери мавжуд, бироқ ҳалигача “Болалар омбудсмани тўғрисида”ги қонун йўқ. Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил қандай ваколатларга эга? У бутун мамлакат учун икки кишилик штат билан нима қила олади?
Болалар омбудсмани вояга етмаганларни зўрлаш, уларга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатсиз содир этилган ҳолатлар бўйича ёпиқ суд мажлисларида қатнашиши мумкин эмаслигини биласизми? Қонун шундай: ёпиқ суд мажлисларида жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа шахслар иштирок эта олмайди. Ушбу тақиқ Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилга ҳам тегишли. Бу ҳолатда қандай мустақил муассаса болалар манфаатларини ҳимоя қилади?
#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар

Жорий йилнинг 6 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида ёпиқ суд мажлисида "Хоразм иши" бўйича кассация аризасини кўриб чиқади.
Бу иш бўйича саволлар кўп. Масалан, пул эвазига қизлар билан жинсий алоқа қилган ва буни тан олган бошқа эркаклар нима учун жиноий жавобгарликка тортилмади? Жумладан, гувоҳлар (!!!) Кенжаев Б. ва Абдукаримов О. 2022 йил январ ойида қизлар билан жинсий алоқада бўлганликларини ва бунинг учун пул тўлаганликларини тан олишган. Назарий жиҳатдан, уларнинг ҳаракатлари 128-1-модда билан квалификация қилиниши керак эди. Лекин улар иш бўйича айбланувчи сифатида эмас, гувоҳ сифатида ўтишган. Қизлар билан жинсий алоқа қилган бошқа шахслар ҳам тилга олинган, аммо бунинг учун фақат иккитаси айбланган.
Ҳаракатлар квалификация қилинишига саволларимиз бор. Олий суд Пленумининг номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарорида:
4️⃣ Таҳдид этиш деганда жабрланувчининг қаршилигини енгиш мақсадида уни жисмоний зўрлик ишлатиш нияти аниқлигини ифодаловчи ҳаракатлар ёки сўзлар билан қўрқитиш тушунилиши лозим.
5️⃣ Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зўрлик, таҳдид барча ҳолларда жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришдан олдин содир этилган бўлиши керак ва нафақат жабрланувчига, балки унинг яқин қариндошларига ҳамда жабрланувчида уларга нисбатан муайян масъулият мавжуд шахсларга нисбатан (масалан, ўқитувчи — ўқувчиларга, тарбиячи тарбияланувчиларга ва ҳ.к.ларга нисбатан) ҳам қўлланилган бўлиши мумкин.
1️⃣2️⃣ ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноят у нафақат бир неча шахс томонидан битта жабрланувчига нисбатан содир этилган ҳолларда, балки айбдор шахслар ҳамжиҳатликда бир неча жабрланувчига нисбатан ҳаракат қилиб ва зўрлик ёки таҳдид қўллаб, сўнгра жабрланувчилардан ҳар бири ёки ҳеч бўлмаганда бири билан зўрлаб жинсий алоқа қилган ёки жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қондирганда ҳам гуруҳ шахслар (олдиндан тил бириктирган гуруҳ шахслар) томонидан содир этилган деб топилиши лозим. Жиноят иштирокчиларидан бири қонунга кўра жиноят субъекти бўлмаган ҳолларда ҳам (ЖК 17, 18-моддалари) иккинчи иштирокчининг ҳаракатлари гуруҳ таркибида содир этилган жиноят сифатида квалификация қилиниши лозим.
ЖК 118-моддаси иккинчи қисми «в» банди ёки 119-моддаси иккинчи қисми «в» банди билан, нафақат бевосита номусга теккан ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирган шахсларнинг ҳаракатлари, балки жабрланувчига нисбатан зўрлик ёки таҳдид қўллаш орқали уларга кўмаклашган шахсларнинг ҳаракатлари ҳам квалификация қилиниши лозим. Бунда қайд этилган жиноят таркиблари объектив томонида назарда тутилган ҳаракатларни шахсан содир этмаган, бироқ зўрлик ёки таҳдид қўллаш орқали бошқа шахсларга жиноят содир этишда кўмаклашган шахсларнинг ҳаракатлари гуруҳ бўлиб номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жиноятининг шерик ижрочиси сифатида ЖК 28-моддасига ҳавола қилинмаган ҳолда квалификация қилиниши лозим.
Умид қиламизки, суднинг енгил ҳукми бекор қилинади, Бош прокуратуранинг терговчилар, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилади, Бош прокурор ўринбосари гуруҳ раҳбари сифатида тайинланади ва бу гуруҳ барча тафсилотларни текширади. Олий суд Пленуми қарорига мувофиқ, Меҳрибонлик уйи раҳбари ва зўрлаганларнинг қилмишлари жиноий тил бириктириш, вояга етмаганларни гуруҳ бўлиб номусига тегиш, деб квалификация қилиниб, барча айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши мақсадга мувофиқ. Олий суд қилмишнинг оғирлигини ва ишда жамоатчилик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда жиноят ишини бевосита кўриб чиқиши ёки уни, масалан, Бухоро вилоят судига топшириши, Бош прокуратура вакили эса иш бўйича давлат айбловчиси сифатида иш юритиши мумкин.
Ва, албатта, Бош прокуратура бошқа идоралар билан биргаликда оилавий Меҳрибонлик уйлари раҳбарларининг шахсияти, бу уйлардаги ҳолатни ўрганиши, текширувлар ўтказиши ва натижалари бўйича чора кўриши зарур. Бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги шарт!

Болаларни васийликка олиш масаласида халқаро стандартларга бирмунча яқинлашиш мақсадида, қуйида мутахассислар фикри келтирилган:
✅Зудлик билан ягона ёндашувга эга бўлган ижтимоий ҳимоя бўйича алоҳида муассаса яратиш лозим (ёки ҳеч бўлмаганда ҳозирги Бандлик, камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошида агентлик сифатида. Вазирлик номини "Бандлик, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя" деб номлаган ҳолда).
✅Мазкур орган барча институционал, оилавий ҳимоя шаклларини халқаро стандартларга мувофиқ назоратини ўз зиммасига олиши, болалар ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириши даркор. Ходимлар иихтимоий-гуманитар йўналиш, соҳа вакиллари бўлиши зарур.
✅Республикада, вилоятда, туманда зарур штатга эга бўлган Ижтимоий хизматлар жорий этиш лозим ҳамда уларнинг таркиби ҳозиргидай куч ишлатиш соҳа вакилларидан иборат бўлмаслиги керак.
✅Мазкур Ижтимоий хизматлар жамиятлар даражасида фаолият юритиш зарур. Муассасалар ёпилишида пул маблағлари болалар жойлаштирилган оилаларга ўтказилиши керак.
✅Меҳрибонлик уйларини ёпишдан аввал болаларни қарамоғига оладиган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тармоғини яратиш мақсадга мувофиқ эди. Бу эса амалга оширилмади.
Манба.
@Photo credit: Bek Salom
#СукутСақлама #Болалар #ИжтимоийҲимоя

Forwarded from Umid Gafurov's Blog
Jamiyatga murojaat…
Bugun O’zbekistonda vaqtli turmush qurish va farzand ko’rish haqida o’z fikrlarimni yozishni rejalashtirgandim. Keyin baribir to’g’ri tushunishmaydi, «aql o’rgatma» deyishadi deb fikrimdan qaytgandim.
Hozir o’zini va 3 nafar farzandalarini joniga qasd qilgan 27 yoshli ayol haqida o’qib… daxshatga tushdim.
To’g’ri, biz asl sabablarini bilmaymiz. Balki ruhiy sabablar bordir. Balki boshqasi. Ayolning bu qilmishini hech qanday bahona bilan oqlab bo’lmaydi. Ammo…
Farzandlari 5, 4 va 1 yoshli bo’lgan ekan. Demak 21 yoshida xomilador bo’lgan. 22 yoshida birinchi farzand tug’ilib, keyin ikkinchi farzandiga xomilador bo’lgan. Keyin yana 3 farzandni dunyoga keltirgan.
Mening nazarimda psixologik jihatdan hech kim 21 yoshda farzandli bo’lish nari tursin, oila qurishga ham tayyor bo’lmaydi. 20-21 yoshida inson hoyotni endi anglashni boshlaydi. 12 yoshida davlatni boshqaradigan zamonlar kitoblarda qolib ketgan. Hozirgi zamon umuman boshqa.
Ota-bobolarimiz shunday yashab kam bo’lishmagan degan shiorlarni yig’ishtiring. Farzandlaringizni hayotiga befarq bo’lmang! Ularni shoshiltirmang. Uvoliga qolib ketasiz.
Mayli turmush qurishga majbur qilsangiz ham, farzand ko’rishga shoshiltirmang. Rahm qiling. Yoshlar bir-birini yaqinroq tanib olsin. O'zi uchun ozgina yashashsin. Ishlashsin. Sayohat qilishsin. O'zini baxtli his qilishga ulgurishsin ozgina. Bo'lajak farzand kelajagi uchun poydevor qurishsin.
Sizlar esa nikoh oqshomining o'zida xomilador qilishni istaysizlar. To'ydan keyin 3-4 oyda boshlanadi qing'ir pichinglar: «Yangilik bormi?»,«Nima gap?», «Qachon?».
Birinchisi tug’ilishga ulgurmay «Ikkinchisi qachon?» deysizlar yana.
Har bir farzand orasida kamida 3-4 yil vaqt o’tishi kerak. Onaning organizmi o’zini tiklab olishi uchun. Poliklinikalarda ham shuni ta’kidlab bola ko’rishni cheklovchi vositalar berishyapti.
Bizda esa kelinlar ketma-ket bola ko’rishi kerak. Har yil. Ayollarimizga odam sifatida emas, inkubator sifatida qaraladi. Ustiga ustak yordam ham berishmaydi. Tug’ruqdan keyingi depressiya degan narsalar bor. Sergelidagi holatda ham ayol shunday depressiyaga uchragani ehtimoli yuqori.
Axir qiz bechora yashashga ulgurmadi. Oxirgi 5 yil davomida kuniga 24 soat vaqtini uyda 3 ta bolaning yumushlari-yu, qozon-tovoqlar bilan ovora bo’lib yashadi. Shaxsan men aqldan ozishim aniq bu sharoitda. Ayniqsa oilada hech kim qo’llab-quvvatlamasa.
Men 26 yoshimda uylandim. O’zim istab. O’zim ishlab. Kichkinagina to’y qildik, barcha xarajatlarni o’zim ko’tardim. Ijarada yashadik 4 yil. Ishladik. Shu paytgacha ko’plab davlatlarga sayohat qildik. O’zimiz uchun yashadik. Uy oldik. Mashina oldik. Ruhan va moddiy tayyor bo’lganimizdan keyingina roppa-rosa 5 yil o’tib farzand ko’rdik.
«Yangilik yoq’mi?» deb burnini suqadigan odamlar bilan shunchaki gaplashmay qo’ydik.
To’g’ri, sizlar yashab qo’ygan hayotni yashashga ulgurmagandirman. Qanday yashash kerakligini gapirishga haqqim ham yo’qdir. Ammo erta turmush qurib erta ajrashib ketayotgan, hayotda o’z o’rnini topolmayotgan, oilasini tashlab chet elga ishlashga ketayotgan do’st va tanishlarim, qo’shnilarimni hayotini kuzatib, o’zimga kerakli xulosalarni qilib bo’ldim.
Yoshlarga murojaat:
Sizlar ham atrofingizga bir qarang. Xulosa qiling. Bunday mas’uliyatli ishda shoshilmang. Sizni shoshiltirayotganlarga aslida sizning hayotgingiz qiziq emas. Ota-onangizga esa tushuntirishga harakat qiling. Keyin juda kech bo’ladi.
@gafurovumid

Forwarded from Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
«Аёл буюм эмас». Ўзбекистонда зўравонликка қарши ижтимоий лойиҳа бошланди
Хоразмда мансабдорлар меҳрибонлик уйи қизларини мунтазам зўрлаб келгани ҳақидаги хабар ортидан бир гуруҳ ёшлар «Аёл буюм эмас» шиори остидаги ижтимоий лойиҳага қўл уришди. Улар «Газета.uz» билан суҳбатлашар экан, «давлат ўз вазифасини эплолмаса, фаол инсонлар ўзи ҳаракатга тушиши зарур»лигини таъкидлашди.
«Қизлар йигитлар билан тенг, бунга шубҳам йўқ. У ожиза эмас. У қарам бўлиши керак эмас. Қизлар зўравонликни ҳар қандай кўриниши ҳақида бор овози билан гапира олишини хоҳлайман», — дейди лойиҳа ташаббускорларидан бири.
https://www.gazeta.uz/uz/2023/04/04/ayol-buyum-emas/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Болани қарашлари бузуқ бўлган одамлардан қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида бизга кўплаб саволлар йўллашади. Зўравонлик мавзусини эмас, балки тана ҳақида гаплашишни уч ёки тўрт ёшдан бошлаб муҳокама қилиш керак. Оддий саволлардан бошланг. Жинсий зўравонлик ҳақида эмас, балки ўз танасини ҳурмат қилиш ҳақида гапиринг. Фарзандингизга бошқа одамнинг унга тегишга ҳаққи йўқлиги, ҳар ким ўз танасига фақат ўзи масъуллигини тушунтиринг.
Болага чегаралар ҳақида тушунча берсак, ишимиз анча осонлашади. Болага шундай десангиз бўлади: «Сенинг рухсатингсиз бошқа бир одам сенга ҳеч нарса қилиши мумкин эмас», «Кимдир чегарадан ўтиб, сенга ёқмайдиган ҳаракатлар қилса, бу ҳақида ота-онанг ёки бошқа катталарга айтиш керак».
Дарҳол "педофил", "зўравон", "маньяк" каби тушунчаларни бериш шарт эмас. Акс ҳолда бола буни ўз фойдасига ҳам ишлатиши мумкин. Болалар янги сўзни эшитиб, унинг моҳиятини тушунмасдан уйга "олиб келадиган" ҳолатлар кўп учрайди. Болани бу олам - хавфли ва жирканч бир жой эканлигига йўналтирманг, яхшиси чегараларни аниқ қўйиш ва ўз баданини ҳурмат қилишни ўргатинг.
Бегоналар борасида "Мен сизни танимайман, сиз билан ҳеч қаерга бормайман" ибораси қўлланилсин. Бу барча нотанишларга тегишли эканини уқтиринг. Қандай ҳолат бўлмасин - болага машина тагидан мушукчани чиқариб олишни илтимос қилишяптими, ширинлик таклиф қилишяптими, қари инсонни уйга кузатишни сўрашяптими - бу тактикамиз ўзгармайди. Бегонами - мумкин эмас!
Иккинчи қоида: болага тегиниб, уни қаергадир олиб кетишаётган бўлса, бор овозда бақириб, тепиб, тишлаш керак. Қўрқмаслик ва уялмаслик – ноқулай вазиятга тушиш зўравонлик қурбони бўлишдан минг марта афзал.
❌Танишлар билан мулоқотда эса бола ўз баданининг даҳлсизлиги ҳақида унутмаслиги керак. Ҳеч кимга, ҳатто яқин қариндошларга ҳам ёқимсиз ишлар қилиш, қўлини югуртириш, тегиниш, ечинтириш, суратга олишга РУХСАТ БЕРМАСЛИК.
Болангизга аниқ тушунтиринг, у бошқа одамлар борасидаги энг кичик шубҳалар ва ёқимсиз ҳолатлар ҳақида гапириб бериши мумкин - сиз доимо уни тинглашга тайёрсиз ва тушунасиз. Боланинг сизга тушунарсиз ҳис -туйғулари ва фикрлари ҳақида айтиб беришдан тортинмаслиги муҳим.
===========================
https://incamp.ru/ материаллари асосида тайёрланди.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Cherchez la femme?
Хоразм вилоятидаги оилавий меҳрибонлик уйидаги қизлар билан рўй берган воқеа кўплаб муаммоларни юзага чиқарди. Мана улардан бири.
Тажовузкорлардан бири вилоят адлия бошқармаси бошлиғи экани маълум бўлгач, Адлия вазирлигига норозилик ва танқидлар тўлқини келиб тушди. Лекин ўзгача нафрат вазирга, собиқ вазир ёки бошқа масъул шахсларга эмас, икки аёлга қаратилди - давлат тили бўйича маслаҳатчи Шахноза Соатова ва вазирлик матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
Турли постларда айнан улар аёл ва она бўлгани учун уларни жавобгарликка тортмоқчи бўлишди, қўполликда айбланди. Икки аёл қарорлари, иши ёки сўзлари учун ҳақоратланмаган. Улар аёл бўлишда айбдор, демак, уларга талаб ҳам "бошқача". Аёллар айбдорлиги учун эмас, балки аёл эканликлари учун улардан камроқ қўрқишади, яъни бундай нозик мавзуда шарҳлар ёзиш орқали сиз янада кўпроқ нафратни кўрсатишингиз мумкин.
Иккита аёл бутун бошли вазирлик фаолияти учун жавоб бериши керакми? Наҳотки бутун айб давлат тили бўйича маслаҳатчи ва матбуот котибига қаратилиши керакми?
Шахноза Соатованинг ўзи жамоавий масъулиятни инкор этмаслигини таъкидлаган ҳолда нега бутун айб уларга ағдарилаётганини тушунмаслигини билдирди. - Ахборот хавфсизлиги ва кибержиноятларга масъул органлар, нимага булар урчиб кетяпти? Нима қилайлик, умуман ишламайликми, яшамайликми?, - деб ёзди Соатова.
Айбдорлар адолатли ҳукм қилиниши, барча айбдорлар муносиб жазоланиши керак. Бироқ, бунинг учун қонун мавжуд. Ҳар қандай босимлар тажовузкорликнинг қўрқоқ кўриниши, зўравонликнинг бир томонидир.
Ёдингизда бўлсин, бундай таъқибларда иштирок этиш билан сиз аёл сукут сақлаши ва айбини тан олиши керак бўлган дунё тартибини қўллаб-қувватлайсиз. Аёлларни алоҳида нафрат билан нишонга олиш орқали сиз хавотирларни кўтарадиган, бошқа аёлларни қўллаб-қувватлайдиган ва бошқа нуқтаи назарга эга бир нечта аёллар овозини ўчирасиз.
Нигина Худайбергенова
#СукутСақлама #Таъқиблар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Урганчда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланган уч эркак қўлга олинди.
Гуруҳ бўлиб зўрлашда қатнашган ўн бир нафар эркакдан учтаси қўлган олинди. Бу ҳақида блогер Никита Макаренко хабар берди.
Блоггерга маълум бўлишича, 2022 йилнинг август ойида Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз гуруҳ бўлиб зўрланган. Қизнинг яқинларининг айтишича, улар Ички ишлар вазирлиги ва прокуратурага берган аризалари жавобсиз қолган.
Макаренко хабарни эълон қилгач, болалар омбудсмени Алия Юнусова бу масалани кўриб чиқди. Жабрланувчи қизнинг қариндоши иш ниҳоят кўриб чиқилиб, уч нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.
Умид қиламизки, тергов натижасида айбдорлар аниқланиб, қонун доирасида жазоланади ҳамда қиз ва унинг оиласи содир бўлган воқеадан ўзига келишига куч топади.
Сўз эркинлиги ваколатларини суиистеъмол қилиш ва эътиборсизлик ҳолатлари фош этилишига сабаб бўлаётгани хурсанд қилса, иккинчи томондан мамлакатимизда бирор нарса ишлаши учун ҳали ҳам қўл бошқаруви кераклиги ачинарли.
Қачонки текширув келса, блогерлар ёритса ҳолат ўзгаради. Холис тергов, адолатли суд ва жабрланувчиларни реабилитация қилиш тизими ҳали суст.
#СукутСақлама

"Хоразм" иши кетидан ижтимоий тармоқларда шунга ўхшаш ҳолат ҳақида хабарлар тарқалди. Эндиги воқеа Қашқадарё вилоятида рўй берган. Айтилишича, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида шундай оилавий меҳрибонлик уйларидан бирида эркак 13 яшар тарбияланувчи қизни зўрлаган. У ҳомиладор бўлиб қолган.
Олий суд матбуот котибининг расмий ахборотида маълум қилинишича, Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми ва 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилаётган жиноятларни содир этганликда айбланаётган К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида 7 апрель куни бошланади.
Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Nova 24 тўғридан-тўғри эфирида Nemolchi.uz асосчичи Ирина Матвиенко республикадаги барча оилавий меҳрибонлик уйларини ревизия қилиш зарурлигини гапириб ўтди.
Биз ўз навбатида суд жараёнини кузатамиз ва адолатли қарор чиқишига умид қиламиз.

Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси бошланди.
👉Youtube орқали кўриш мумкин.
Унда, хусусан, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш йўлида қонунларга ўзгартишлар киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

YouTube
Oliy Majlis Senatining o'ttiz to'qqinzinchi yalpi majlisi
#senat #yalpi_majlis_39
Oliy Majlis Senatining 39 - yalpi majlisi.

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси бошланди. 👉Youtube орқали кўриш мумкин. Унда, хусусан, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш йўлида қонунларга ўзгартишлар киритиш масалалари ҳам кўриб…
❗️❗️❗️Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш йўлида қонунларга ўзгартишлар киритиш масалалари кўриб чиқилиши бошланди.
#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Дилфуза Куролова ўз Фейсбук саҳифасида ёзмоқда:
Ҳозиргина Олий Мажлис Сенатида аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳимояси якунланди.
Сенат бу қонунни ҚАБУЛ ҚИЛДИ! Танзила Нарбаева, Саида Мирзиёеваларга ишчи гуруҳнинг аксарият илғор таклифларини ўтказганлари учун миннатдорлик билдирамиз! Бу қонунга қарши бўлганлар кўпчиликни ташкил этганини ҳамма пайқаган бўлса керак, ҳатто Сенат шундай гуруҳ ташкил этганини ҳам танқид қилишган.
Танзила Камаловна гуруҳимизни ҳимоя қила олди, бизни эшитишди ва барчамиз курашган ўзгартиришларни қабул қилишди. Сенат мажлисида Nemolchi.Uz лойиҳасининг меҳнати ҳам қайд этилди.
Қисқача:
- жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар учун жазо кучайтирилади
- ёш аёнлиги тушунчаси олиб ташланади
- жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар учун енгиллаштирувчи ҳолатлар қўлланилмайди
- ҳимоя ордери суд орқали 1 йилгача муддатга узайтирилади
- номусга теккан шахсларнинг реестри бўлади
- оиладаги зўравонлик жиноят ҳисобланади, тазъийқ ва таъқиб қилганлик учун янги моддалар ҳам киритилмоқда
Қонун 5 дан ортиқ кодекс ва 10 дан ортиқ қонунларга киритилган ушбу ўзгартиришларни янада самарали амалга ошириш имконини берувчи “Йўл харитаси” билан бирга қабул қилинди.
Ушбу қонунни ишлаб чиқишда ва уни ҳимоя қилишда қатнашган барчага миннатдорчилик билдираман. Мен барчамиз билан жуда фахрланаман! Таслим бўлмаганингиз учун ташаккур.
Энди ишимиз янаям кўпаяди! Лекин биргаликда кучмиз, бунга ишонаман. Irina Matvienko, Nazima Davletova Барногул Санакулова ва бошқалар!
#СукутСақлама #Қонунлар

Facebook
Log in to Facebook
Log in to Facebook to start sharing and connecting with your friends, family and people you know.
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Жорий йилнинг 6 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида ёпиқ суд мажлисида "Хоразм иши" бўйича кассация аризасини кўриб чиқади. Бу иш бўйича саволлар кўп. Масалан, пул эвазига қизлар билан жинсий алоқа қилган ва…
Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар бермоқда:
Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан Хоразм вилоят прокуратурасининг оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини жинсий алоқага мажбурлаш бўйича кассация тартибидаги протести қаноатлантирилиб, ушбу жиноят ишини янгитдан аппелляция инстанция судида кўриш учун юборилиши белгиланди.

Telegram
Азиз Абидов | Олий суд
РАСМИЙ АХБОРОТ
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган А. М. ва А. Қ. га оид жиноят иши юзасидан
Бугун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022…

#Муносабат
Маълумотим бу соҳада бўлмаса-да, ўзим собиқ ёзувчиман, ижод кишисиман. Ҳар гал бирор матн ёзаётганимда, тузаётган ҳар бир жумламга, ҳар битта тиниш белгисига эътибор бериб, хатога йўл қўймасликка, ўз қарашларимни ўқувчига тўғри ва аниқ, айнан керакли ракурсдан етказиб беришга ҳаракат қиламан. Матнда битта вергул хато кетса ҳам, таҳрирлаб, хатоликни тузатиб қўяман. Таржима борасида ҳам шундай. Чет тилидан таржима қилаётган матнимдаги ҳар бир сўзни синчиклаб ўрганаман, мен қўллаётган матнда қандай маъно беришига ва асл матнда қандай маънода ишлатилаётганига қаттиқ эътибор бераман. Токи, матндаги Али Валига айланиб қолмасин, дейман.
4 апрель «Бугун.уз» интернет-нашрининг лойиҳамиз асосчиси Ирина Матвиенко саҳифасида эълон қилган матнидан қилинган таржимасини ўқиб қолдим. Эътибор беринг-а:
«Я считаю, это наказание недостаточное, но также считаю неправильным приписывать какие-то статьи без оснований, лишь бы унять общественность. Потому что если так можно с ними – то можно и с любым другим человеком: переписать статьи, навесить что-то ещё.»
Нашрнинг таржимаси:
««Менимча, бу жазо етарли эмас, лекин баъзи ҳолатларни асоссиз, фақат жамоатчиликни тинчлантириш учун нисбат бериш ҳам нотўғри деб ҳисоблайман. Чунки агар улар билан бу мумкин бўлса, бошқа ҳар қандай одам билан ҳам шундай бўлиши мумкин», - деб ёзади Ирина.»
Қўйилган сарлавҳа:
«Қизларга нисбатан зўравонлик ҳолати қайд этилмаган ҳамда таҳдид қилинмаган». Матвиенко «Хоразм иши» бўйича шошма-шошарликка йўл қўйганини тан олди.»
Таржима қилинган матнни ўқиб, нимани тушундингиз? Сарлавҳадан-чи? Мен-ку, ижод кишиси, сўз билан ишлайдиган одам бўлатуриб, бу тумтароқ таржима билан нима демоқчи бўлишганини, қандай фикрни илгари суришаётганини англолмадим, сўз санъатига яқин бўлмаган, бошқа соҳаларда фаолият юритадиган, ўрни келганда, баъзи бир ўз исмини тўғри ёза олмайдиган юртдошларимиз нимани тушунишар экан? Ана, матнни ўқиб, тушуна олмай, сарлавҳанинг ўзидангина хулоса чиқариб қўяқолганлардан бири ёзяпти:
«Irinaxon gazini olgan shekilli Xorazmdagi qizlar zoʻrlanmagan, ularga taxdid qilinmagan deb chiqibdi🤣🤣»
Аслида, ростдан ҳам шундайми? Рус тилидаги матнда берилаётган фикр - қўлланилган жазоларнинг амалдаги қонунлар бўйича таҳлили экани аниқ кўриниб турибди-ку? Бу ерда Матвиенко «шошма-шошарлик билан хулоса қилган» манзарани қаерда кўра қолишди экан? Матнни аслича, бераётган маъно билан ўзбек тилига мана бундай таржима қилиш ҳам мумкин эди:
«Менинг фикримча, айбдорларга берилган бу жазо етарли эмас. Лекин шу билан бирга, жамоатчиликни тинчлантириш учунгина қонунга ҳеч бир асоссиз қандайдир моддалар қўшимча қилинишини ҳам тўғри эмас, деб ҳисоблайман. Чунки, бу - агар улар (айбдорлар/адлия ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари)га оғирроқ жазо бериш учун қонунларни ўзгартириш мумкин бўлса, демак, исталган бошқа бирор одамга нисбатан ҳам қонунларни ўзгартириш, яна бошқа жиноятларни бўйнига илиш мумкин бўлиб қолади, деганидир.»
Шунда ҳам, тўғри, аниқ таржима қилганимга иккиланиб турибман. Сўз билан ишлайдиган одам, матнни кўчириб олиб, шундоққина «Гугл-тоға»нинг ойнасига отиб юбормасдан, бирозгина бош қотирса бўлмайдими? Қаёққа қарама, ҳаммаёқни шунақа оёғи осмондан «Glu-glu» таржималар босиб кетган. Қўйилган сарлавҳалар-ку, матндаги боғ-бўстон маъно билан уришиб қолиб, тоғ-тошларга бош олиб кетгандек! Ёки, хайп учун атай шунақа мантиқсиз сарлавҳалар танлаб, қўл-оёқсиз таржималар тайёрланадими? Кейинчалик, исталган маънога буриш учун, ахир, улар ёзган матнни ўн марта ўқилса, ўн мартасидаям маъно ҳар хилча «товланиб» туради-ку?
Ўзини журналист деб ҳисоблайдиган, керак бўлса, соҳанинг олий(дан олий) маълумотини ҳам олиб қўйган сўзчилар, ўзингизни бунчалик арзонга баҳоламанг. Таржима қилмоқчимисиз - аввал ўша таржима қилмоқчи бўлган тилингизни мукаммал билишингизга ишонч ҳосил қилиб олинг. Бир санъат асари яратингки, ўқиган одам ярмиданоқ тушуна олсин, ёзмишингиз билан бировга халақит ҳам берманг, нотўғри тушуниш оқибатида, ёмонотлиқ бўлишига ҳам замин яратманг. Ўз қаламингиз, ўз услубингиз бўлсин!
Алия ТЕМУРИЙЗОДА

Кеча Олий Мажлис Сенатида аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қатор ўзгартиришлар қабул қилинди.
Бу бизнинг кунимиз: гендер зўравонлик билан курашишга сарфлаган меҳнатимиз, асабларимиз, кучимиз, вақтимиз учун мукофот куни. Тарғибот, адвокация ва очиқ маълумотлар орқали ишлаш қийин, аммо бу жамиятдаги сифатли ўзгаришларига эришишнинг ягона йўлидир. Ҳужжатнинг якуний версиясини ҳали кўрмадик, аммо унда муҳим ўзгаришлар ҳисобга олинади деб умид қиламиз.
Лойиҳамиз қонунни энг илғор кўринишда қўллаб-қувватлаган ҳар бир депутат, сенатор, вазирлик ва идора вакилига миннатдорлик билдирамиз.
❤️ ЎзР Сенат раиси Танзила Нарбаева
❤️ Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева
❤️сенатор ва ишчи гуруҳ раҳбари Шухрат Чуллиев
❤️Массмедиа фонди раҳбари, ишчи гуруҳ фаоли Назима Давлетова
❤️Nemolchi.uz асосчиси, ишчи гуруҳ фаоли Ирина Матвиенко
❤️Бош прокуратура ходими, ишчи гуруҳ фаоли Лайло Файзимуродова
❤️"UNICEF" юристи, ишчи гуруҳ фаоли Сафинас Ахаева
❤️Nemolchi.uz координатори, ишчи гуруҳ фаоли Нигина Худайбергенова
❤️Nemolchi.uz юристи, ишчи гуруҳ фаоли Мадина Очилова
❤️юрист, ишчи гуруҳ фаоли Дильфуза Куролова
❤️юрист, ишчи гуруҳ фаоли Гульнара Ишанханова
❤️иқтисодчи, олима, ишчи гуруҳ фаоли Барногул Санакуловаларга раҳмат деймиз!
Бизга жамият тараққиётга тайёр эмас деб айтишганди, аммо сўнгги воқеалар жамият зўравонлик ва унинг оқибатларига тоқат қилмаслигини кўрсатди. Шу боис ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини мамлакатимизнинг илғор қадами билан табриклаймиз. Ҳаммамиз овозимизни баралла билдирсак ижобий натижа беришини кўрдик. Барчага раҳмат!
#СукутСақлама #Миннатдорлик #WomenEmpowerment

18 ёшли аёл жорий йилнинг 3 март куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўзини осди. Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, ўз жонига қасд қилишига телеграм-каналларидан бирида эълон қилинган оддий суратлари ва қиз бу ҳақида отасига маълум қилгач, унинг кўтарган тўполони сабаб бўлиши мумкин. Аммо Самарқанд вилоят прокуратураси қизни ҳеч ким ўзини ўлдириш даражасига етказмаган деб ҳисоблаб, жиноий иш қўзғатишни рад этди.
Марҳуманинг турмуш ўртоғи маълум қилишича, 2 март куни кечқурун унинг аёли йиғлаб кетди. Сабабини суриштирганида "Мендан ҳеч қачон воз кечмайсизми?" деб сўради. Йигит уни яхши кўргани учун ундан ҳеч қачон воз кечмаслигини айтгач, ёш аёл кимдир унинг суратларини "ёмон" Телеграм каналда жойлаштирганини айтади (унда уятсиз ҳеч нима тасвирланмаган, оддий сурат, таҳр.). Қиз бу ҳақида отасига ҳам айтади. Ота унга бир неча марта қўнғироқ қилади, аёл 3 март куни эрталаб ота уйига боради. Ота бўлган воқеадан жаҳли чиққан эди, тўполон қилиб, унга бақиради.
"Ўша куни аёлимнинг ота уйига бориб, уни олиб кетмоқчи эдим. У олдимга синиқ ҳолатда чиқди. Уйга олиб кетай десам, йўқ, отам ичиб олган, мен кетсам, онамни калтаклаши ва ҳатто ўлдириб қўйиши мумкин, деди. Мен уйга кетдим, меҳрибоним эса ўшандан кейин бизни бутунлай тарк этди. Менинг севгилим энди ёнимда йўқ...", - деб бўлишди марҳуманинг турмуш ўртоғи.
Манбанинг маълум қилишича, қиз болалигидан зўравонлик оддий ҳолат деб қабул қилинган оилада катта бўлган. Отаси кўп ичар ва аламини аёли билан қизидан оларди. Арзимаган нарсага уларни сўкиб, ҳақорат қилиши мумкин эди.
==================
Аммо Самарқанд вилоят прокуратураси бирон бир кишининг ҳаракатида жиноят таркибини аниқланмаганлиги боис, 2023 йил 1 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Отасини ҳатто сўроқ ҳам қилишмаган. Қизнинг номини булғаган канал ҳақида эса қуйидагича маълумот беришди: "Мазкур фотосурат кўздан кечирилганда, қайд этилган канал номланишидан беҳаёлик ва одобсизликдан далолат берсада, фотосуратдаги қизларнинг кийим-кечаги мавжуд бўлиб, обрўсизлантириш, камситиш ёки аҳлоқ-одоб нормаларига зид келувчи белгилар мавжуд эмаслиги ҳамда фотосурат остида бирон ёзув, изоҳ ёки ҳаволалар мавжудлиги аниқланмади".
Прокуратурага нима бўляпти? Бир қарасанг Хоразм вилояти прокурори гуруҳ бўлиб зўрланган қизнинг ота-онасидан: “Қизингиз нега кечқурун кўчага чиқди?” деб сўрайди. Ёки Самарқанд вилоятида прокуратура қиз ҳеч қандай сабабсиз ўзини осган деб ҳисобламоқда. Бу канал ортида турганларни излашга шунчалик эриняпсизми? Ўз оиласи аёлларини таҳқирлаган отани сўроқ қилиш шунчалик қийинми?
Бош прокуратура, сиздан 18 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилганлиги бўйича ишни қайта кўриб чиқишингизни сўраймиз. Бундай жиноятларни жазосиз қолдирмаслик, қизлар устидан туҳмат қилаётган каналларни эътиборсиз қолдирмаслик, оиладаги зўравонликларга кўз юммаслик керак! Агар тизим ўзгармаса, Президент томонидан имзоланиши кутилаётган қонун атрофидаги барча сўзлар фақат қоғозда қолиб кетаверади.
P.S. Nemolchi.uz лойиҳасига қизлардан уларнинг фотосуратлари, жумладан, беҳаё ёки шу каби ҳолатлар тасвирланмаган оддий суратлар у ёки бу каналда уларнинг шахсий маълумотлари билан интим хизматлар кўрсатилиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилгани ҳақида хабарлар келиб туради. Жабрланганларнинг аксарияти бу ҳақда қариндошларига айтишдан ва органларга мурожаат қилишдан қўрқишади, чунки улар қўллаб-қувватлаш ўрнига "ўзинг айбдорсан" каби важларни эшитишлари мумкин.
Афсуски, бундай канал эгалари ва уларга суратларни сиздираётган одамлар жиддий қидирилмайди ва каналнинг ёпилиши эртага яна 10 таси очилмаслигига кафолат бермайди. Ушбу каналлар яратувчилари ва қизларнинг маълумотларини сиздирганлар уларнинг ҳаракатлари жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунишадими?
❗️Воқеада тасвирланган қизнинг ўлими шундай каналларни яратиб, у ерга сурат жўнатаётганларнинг қўлида.
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

Forwarded from Loyiha 1
https://youtu.be/l1EXLuO8sNs
‼️ Bu suhbatni farzandi hali voyaga yetmagan barcha ota -onalar ko'rishi kerak!
Suhbatdan so'ng, PEDOFILlar bizga, bolalarimizga qanchalik yaqin ekanligini his qildik....🔞
Albatta ko'ring va yaqinlaringizga ulashing!

Pedofillar yonimizda. Bolalaringizni asrang!
01:10 2, 3, 4, 5 yosh bolalarga nosog'lom jinsiy moyillik
01:29 Bu odamlar kasal
01:37 Bu kasallik, sog'lom odam bu ishni qilmaydi
02:47 Moddiy va boshqa tusdagi manfaatlar evaziga
03:04 Qanday ko'rinishdan qat'iy nazar, ular bola
03:56 "Men bilmasdim…