Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.42K subscribers
1.05K photos
261 videos
2 files
2.68K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Фикр

Сурайёнинг тошланиши.
Анчадан бери эшитиб, кўраман деб, кўришни кечиктириб юрган фильм эди. Бугун ниҳоят кўрдим. Нима дейишим мумкин... Баъзи эркакларнинг дунёсида аёл бўлиб яшаяпмиз. Ҳаммамиз қайсидир бир маънода Сурайёмиз. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Хато қилмасак ҳам, айбланишга мойил, эркакларнинг нафсий истаклари қурбони, зудлик билан алмаштирилишимиз, керак бўлмай қолганда жавобимизни олишимиз мумкин. Яна буни дин номига оқланган ҳолда амалга оширилади. Ҳаммамизнинг вужудимизда Сурайёга отилган тошларнинг излари бор. Юрагим тошдай оғирлашиб қолди((

Feruza Izzat саҳифасидан олинди

Фильм ҳақида:
«Сурайёнинг тошланиши» (инглиз тилида The Stoning of Soraya M.) — режиссер Сайрус Наурасте томонидан суратга олинган фильм. Франция-Эронлик журналист Фрейдон Саебжамнинг "La Femme Lapidée" китоби асосида ишланган ва ҳақиқий воқеаларга асосланган картина. Жаҳон премьераси Торонто халқаро кинофестивалида бўлиб ўтган.
Фильм ҳақиқий воқеаларга асосланган. 1980-йилларнинг ўрталарида Эроннинг олис қишлоқларидан бири. Қишлоқ яқинида машинаси бузилиб қолган журналист Фрейдон Саебжам (Кэвизел) маҳаллий механикдан ёрдам сўрайди. Бу ерда у Заҳро (Агдашлу) исмли аёлни учратиб, аёл туҳматчиларни ошкор қилиш ниятида жияни Сурайё (Марно) ўлимининг тафсилотлари тўғрисида гапириб беради.
14 яшар янги хотин олишни истаган Али Сураёни хиёнатда айблаб, туҳмат қилди. Мулла қамоқхонада ўтказган ўтмишини эҳтиёткорлик билан яширади. Қишлоқ каттаси қишлоқдаги аксарият эркаклар учун “қулай” бўлган фикрга қарши чиқишга иродаси етмайди. Сурайё тошбўрон қилишга ҳукм қилинган. Аёлни белигача чуқурга кўмиб, узоқ ва оғриқли ўлимни раво кўришди. Заҳро учун адолатдан ягона умид – оламга рўй берган зўравонлик ҳақида гапириб берадиган журналистдир.

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Хотин-қизлар
#Тавсиялар

Собиқ турмуш ўртоғингиз сизни таъқиб қилганда нима қилиш керак?

Сиз яқин инсонингиз томонидан зўравонликка учраб, бу вазиятдан чиқа олдингиз. Лекин афсуски, баъзан бундай зўравонлар “қурбон”ни шунчаки қўйворгилари келмайди ва уни таъқиб қилишади.
Агар собиқ севгилингиз, турмуш ўртоғингиз сизни таъқиб қилса, бунга сталкинг дейилади. Аввало ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз керак. Умумий тавсиялар ва қуйидаги маслаҳатларга асосланиб, хавфсизлик режасини тузишингиз мумкин.
• Уйингиз эшиги хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилинг
• Хавфсизлик тизимини ўйлаб чиқинг: эшиклар ва деразалардаги қулфларни алмаштиринг, иложи бўлса, деразаларга панжара ўрнатинг
• Уйда ёлғиз яшаманг, иложи бўлса яқинларингиздан бирон инсон сиз билан туришини илтимос қилинг
• Болаларга ички ишлар органларига қандай мурожаат қилиш, қийин ҳолатда кимларга мурожаат қилиш мумкинлигини бирга ўйлаб кўринглар ва бола бу яқинларнинг телефон рақамларини ёддан билишсин
• Мактаб ва болалар боғчалари ходимлари билан хавфсизлик тўғрисида гаплашинг ва болаларни кимлар олиб кетишига ҳақли эканлигини уқтиринг
• Сизнинг ишга бориш ва болаларнинг мактабга бориш-келиш йўллари қанчалик хавфсиз эканлигини кўриб чиқинг
• Зўравонликдан жабрланганларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига мурожаат қилинг (📞1169)
• Ҳеч қандай вазиятда бу одам билан ёлғиз қолманг;
• Агар бу одам сизни кўчада учратиб, таҳдид қилса, кўчада бўлганлардан ёрдам сўрашдан тортинманг. Масалан: "Бу одам менга таҳдид қилмоқда, илтимос ички ишлар органларига қўнғироқ қил" ёки "Бу одам менга озор беряпти, биронтангиз телефонингизни бера оласизми?".
Ҳаётингизнинг бу даврида сизга кўмак керак. Дугоналарингиздан ёрдам сўрашингиз, яқинларингизни вазият ҳақида воқиф қилишингиз, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга ёзишингиз мумкин. Сизнинг хотиржамлигингиз бахтли хаётингиз учун энг муҳим қисмдир. Ўзингизни асранг!


____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Кўмак
#ЁрдамКерак

Мен Оҳангарон шаҳрида тураман. Қизимни ёлғиз ўзим катта қиляпман, беваман. Қизим 15 ёшда, 8-синфда ўқийди. Узоқ вақтдан бери қизимни 20 яшар йигит таъқиб қилиб келмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораларига бир неча бор мурожаат қилсам ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Шу йилнинг январ ойида эса қизим бу йигит томонидан калтакланди. Ариза бердим, суд-тиббий экспертиза ўтказилди, шундан сўнг иш судга оширилди ва майда безорилик деб баҳоланди. У бор-йўғи 5 сутка “ўтириб” чиқди.

Бу жазони ўтаб, ҳаммаси янгитдан бошланди. Таъқиблар, телефон қўнғироқлари ва ҳақоратлар... Ички ишлар органларига қилган мурожаатим ҳеч нарсага олиб келмади, гарчи мен ва боламга қўл-оёғимизни синдириш билан таҳдид бўлган. Қизимнинг вояга етмаганлиги умуман эътиборга олинмади.

Кеча эса ақлга сиғмайдиган воқеа юз берди. Мен эрта тонгда қизимни устидан калит билан қулфлаб ишга кетдим. Бу йигит эса менинг квартирамга балкондан кириб, қизим у билан гаплашиш ва кўришишни истамагани учун уни яна калтаклади. Икки соат ичида қизимни руҳан эзди: у алкогол ёки гиёҳванд моддалар таъсирида эди. Йигит кетгач, қизим шок ҳолатда менга, дўстларига қўнғироқ қила бошлади. Милиция чақирилди, тез ёрдам хизмати, ҳаммаси ёзиб олинди.

Энг қизиғи шундаки, ички ишлар ходими уйимга келганида, ҳеч қандай тергов ҳаракатларини амалга оширмаган ва йигитнинг қилиқларини майда безорилик деб баҳолаган! Қанақасига?!!!!!!!! Бировнинг уйига кириш, вояга етмаганни калтаклаш - бу МАЙДА БЕЗОРИЛИК деб номланадими??? Уни бўлимга чақиришларини талаб қилмагунимча, у ҳақда ҳеч ким эсламади ҳам! Бўлимда эса ундан тушунтириш хати олиниб, уйга қўйворишди. Эҳтимол, мен қонунларда кўп нарсани тушунмайман, аммо менимча, уни қилган ишлари учун ҳибсга олишлари керак эди. Кеча кетганида у яна қайтишини ваъда қилди.

Мен боламнинг ҳаёти ва соғлиғи учун доимий қўрқувда яшайман. Менинг қизим ҳатто деразадан қарашга қўрқади. У йигит эса очиқчасига ички ишларда яхши танишлари борлиги ва қўрқадиган жойи йўқлигини айтиб юрибди. Илтимос, нималар содир бўлаётганини тушунишимга ёрдам беринг. Мен нима қилишим керак?!

Манба: https://www.facebook.com/groups/121582717937777/permalink/2873567809405907/

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Кўмак
#ҚонунСизУчун

Охангаронлик аёлнинг ҳикоясини (https://www.facebook.com/SukutSaqlama/posts/671570183632246?comment_id=671579420297989&reply_comment_id=672214546901143&notif_id=1588547536006791&notif_t=feed_comment) саҳифамизда эълон қилганимиздан сўнг бизга Ички ишлар вазирлигининг хотин-қизлар ишлари бўйича бошқармаси ва Матбуот хизмати ходимлари боғланиб, у аёлга ёрдам беришларини айтишди.
Ҳолат ўрганилиб, қиз ҳақиқатдан ҳам эркак томонидан калтаклангани тасдиқланган. Олмалиқ шаҳар суд тиббий экспертизанинг 1 май кунидаги хулосасига кўра, соғликни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган “енгил” тан жароҳати олганлиги аниқланган. Қизга ҳимоя ордери берилди, оила ИИБ ходимлари назоратида. Расмий муносабат: https://telegra.ph/IIB-05-03
Агар сиз уйдаги зўравонликдан ҳимояланиш учун участка нозирига мурожаат қилганингизда уларнинг эътиборсизлигига дуч келсангиз - бизга ёзинг. Биз эса ушбу маълумотни Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги хотин-қизлар масалалари бўйича бўлимига топширамиз, улар назоратни олиб, вазиятни аниқлашга ҳаракат қилишади. Илтимос, @AdizovaNigora профилига вазиятни қисқача ёзиб, шунингдек участка нозирига мурожаат қилганда, у нима қилган/қилмагани, сизнинг манзилингиз, тўлиқ исмингиз ва телефон рақамингизни ёзиб юборинг.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар
#Фикр

Европада яшайдиган қизнинг айтишича, у ёқларда йигитлар қизларга тикилиб қарамас экан. Нимадир фикрлар билан кетидан юрмас, қайрилаб ҳам қарамасмиша. Хар бир йигитни ўз подружкаси бор, бўлди. Қизлардан бошқа зарур ишлари кўп. Ўқийди ишлайди изланади кашфиёт қилади.

Шунга йигитларни бўш қолдириш керак эмас экан. Бекорчи бўлса хирсга берилиб, фикри бузилади. Қарабсизки, ўшаларни кўзи бенихоя оч, ўтган кетган юбкага суқланиб қарайдиган бўлади.

Хуршида Хоним

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар
#Фикр

Зўравонлик деганда мен фақат аёлларга эркаклар томонидан зулм ўтказилишини тушунмайман. Бу жуда кенг, ота-оналар томонидан болаларга нисбатан, бошлиқлар томонидан ходимларга нисбатан, эскича фикрлайдиганлар томонидан янгича фикрлайдиганларга нисбатан, жоҳиллар томонидан маърифатпарварларга, қисқача айтганда, кучлилар томонидан кучсизларга нисбатан.

Уйда ўзини шердай тутадиган эркаклар ҳам ишхонада бошлиғидан тепки еб мусичадай туриши мумкин, нима бўлса ҳам, кучсиз бўлса ҳам, қарам бўлса ҳам, қарзи бўлса ҳам, бир инсон томонидан бошқа бир инсонга зулм зўравонлик қилиниши бу ҳақиқий фожиа, инсон ҳуқуқлари поймол қилинишидир.

Нима қилиш керак? Инсон бу ҳаётга бошқалар томонидан таҳқирланиш учун келмаган, ҳар бир инсон ўз қадрини билиши, у учун курашиши керак!

Зеро, Гёте айтганидек,

Фақат шу муносиб ҳаёт ва эркка,

Ким ҳар кун улар учун курашга кирса!

Исломбек Абдураимҳожиев

____________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Эркакларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани учун жон куйдираётган сиёсатчи аёлга жавоб

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати сектор мудири Гулнисо Саидова эрига гап қайтарган аёлини ўлдирган эркакларни оқлаяптими? Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайтида “Эркаклар ҳуқуқини ким ҳикоя қилади” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Г.Саидованинг фикрича, гендер тенглик эркакларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётган экан. Унга ўз жавобимизни келтириб ўтишни жоиз билдик.

Г.Саидовадан иқтибос: «Биз, яъни аёллар ҳар жабҳада эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлишга жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилиб, ҳатто бунга қонунан эришдик ҳам, лекин эркакларнинг ҳуқуқлари ҳақида, оиладаги ва жамиятдаги ўрни ҳақида унутиб қўйгандекмиз гўё. Ҳатто эркак қайси амаллари ва қайси фазилатлари билан яратилганлиги ҳақида ҳам ўйлашни эсдан чиқардик.Бу кетишда, ҳар тарафлама ҳуқуқларидан айрилаётган эркакларимиз бора-бора боши берк кўчаларга кириб қолмасликларига ким кафолат бера олади?”.

СукутСақлама жавоби: Нега сиз хотин-қизлар ҳуқуқларни эркаклар ҳуқуқларига қарши қўйяпсиз? Тенглик бошқаларни камситишни кўзда тутмайди. Жинси, миллати, ёши, дини ва бошқалардан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятларни назарда тутади. Узоқ вақт давомида аёллар таълим олиш, овоз бериш, меҳнат қилиш ҳуқуқларидан маҳрум эди. Бу ҳуқуқларни қонунларда ёзиб қўйиш билан чекланмасдан, асрлар давомида ривожланиб келган жамиятнинг аёлларга нисбатан онги ва муносабатини ўзгартириш керак. Хотин-қизлар нафақат юридик томондан, балки амалда ҳам ўз ҳуқуқларини қўлга киритаётгани эркаклар ҳуқуқларини камситмайди. Аёл уларга хизмат қилиши шарт деб ҳисоблайдиган маҳаллий золимларнинг "ҳуқуқлари" бундан мустасно.

Г.Саидовадан иқтибос: «Тасаввур қилинг, эр хотинига зарур уй юмушини буюрди. Аёл чарчаган, лекин бу ишни қилишга имконияти бор. Бироқ чарчаганлигини пеш қилиб, ўша ишни бажармайди. (аёл биладики, мабодо эри унга қўл кўтарса - қонун уни ҳимоя қилади)».

СукутСақлама жавоби: Гулнисо, агар чарчаганингизни кўриб, эрингиз сизни бирон нарса қилишга мажбурласа, сизга ачинамиз. Буни нормал муносабатлар деб атаб бўлмайди. Эркак киши учун севимли аёлнинг кучда бўлиши ва охирги кучини тўплаб бирон бир топшириқни бажармаслиги жуда муҳимдир. Оилада ғамхўрлик ўзаро бўлиши керак.

Г.Саидовадан иқтибос: «Аёл эрига гап қайтарди ва катта жанжал кўтарилди. Эрнинг шу даражада жаҳли чиқди. Тушундики, урмасдан аёлини жанжалдан қайтаролмайди. Бироқ, хотинига қўл кўтармади. Аниқроғи қўл кўтара олмади. Чунки, биладики, қонун аёли томонида. Лекин эрнинг ор номуси тутиб унга қарши гувоҳлик бериши мумкин бўлган ўша хотинини ўлдириб қўя қолди...»

СукутСақлама жавоби: Гулнисо, шунча стереотипларни қаердан олдингиз? Аксарият (!!!) эркаклар ўзларига эътироз билдирган хотинини урмайди. Ва улар бу вазиятдан жиноят қилмасдан чиқиш йўлларини топишади. Агар бу сизнинг оилангизда меъёр бўлса, сиз психолог билан ишлашингиз керак, шунингдек ҳимоя ордерини олиш учун 102 рақамига мурожаат қилинг. Чунки сиз тасвирлаган ҳолат ноқонунийдир.

Г.Саидовадан иқтибос: «“Бир” деганда ҳам фарзанди, ҳам аёлидан айрилган эркак тарафидамисиз ёки ўз манфаатинигина кўзлаб эрдан ажрашган, боласига алимент тўлаттираётган аёл тарафидамисиз? Аслида ҳақ-ҳуқуқ деганда нимани тушунамиз? Биз эркакларимизни ўз миссиясидан айириб қўймаяпмизми?..»

СукутСақлама жавоби: Биз қонун тарафидамиз. Бизнинг қонунчилигимиз эса эркаклар, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Эҳтимол, сиз Ўзбекистон қонунларини қайта ўқиб чиқишингиз керакдир?

ГУЛНИСО САИДОВА - СИЗНИНГ МАҚОЛАНГИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА бўлган зўравонликни қўллаб-қувватлайди!!! БОЛАЛАР ТАЪМИНОТИ УЧУН АЛИМЕНТ УНДИРГАН БАРЧА аёлларни камситдингиз. Сиз каби фикрлайдиганлар бор экан, эркаклар ҳануз хотин-қизларни беҳурмат қилади. СИЗ КАБИ ФИКРЛАЙДИГАНЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН СИЁСАТИДА ЎРИН ЙЎҚ!

Мақолага ҳавола: https://adolat.uz/news/erkaklar-huquqini-kim-himoya-qiladi

Суратда гендер тенглик тушунчаси болалар нигоҳида.

____________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
#Ўқувчилардан

Ассалому алейкум! Ушбу ҳаётимда бўлган воқеани бўлишмоқчиман. Менга маслаҳат беринг. Эркак кишиман. Тароналар ва радио эшитишни ёшлик давридан яхши кўраман. Йўналишига келсак, реп йўналиши кўпроқ ёқар эди, уларга тақлид қилишга, қўлларимга бандамка ёки кепкаларни кийиб реперлардек расмга тушардим ёшликда.
Мактабда ўқиётган чоғимда синф хонамизда қандайдир байрам бўлди ҳозир эслолмайман. Ўша куни ҳаммамиз рақсга тушишни бошладик, тахминан 2008-2009 йиллар эди, мен 9 синфда ўқирдим. Мен ҳам дўстларимга мақтаниб реп йўналишида рақсга туша бошладим ва бир қанча услубларни кўрсатдим. Ундан олдин эса ҳамма "кўрсат, кўрсат, қани бир кўрайлик" деб қизиқиш билдиришди. Мен уларнинг гапи рост деб кўрсатдим. Кўрсатганимдан сўнг бутун синфдаги синфдошларим устимдан кулишди мазах қилиб.
Кейинчалик жуда афсусландим... Мана нечи йил ўтибдики, бу қўрқув ҳаммон мен билан, яъни рақсга тушишдан қўрқаман ва уяламан, ҳеч қаерда рақс туша олмайман, фақатгина қарсак чалиб тураман. Ҳамма дўстларим, яқинларим, курсдошларим тўйларида рақсга туш деб айтишади, мен эса уларга айта олмайман, жавоби битта -рақсга тушишни билмайман деб тушмайман.
Буни фобия деса бўлади, яъни рақсга тушиш фобияси. Бу фобияни номи ХОРОФОБИЯ экан. Ҳақиқатдан ҳам қўрқаман ва уяламан, ҳудди ҳозир рақсга тушсам кимдир куладигандек. Савол - бу қўрқувни қандай енгса бўлади? Нима қилишни маслахат берасизлар? Олдиндан рахмат.

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Эркаклар
Бир обуначимизнинг илтимосларига кўра сўровномага ҳаволани сиз билан бўлишмоқдамиз.
Ушбу сўровнома илмий изланишлар мақсадида ўтказилмоқда. У гендер стереотипларининг касб танлашга ва ишга қабул қилиш жараёнига бўлган таъсири, шунингдек, иш жойида камситилиш ҳолатларини аниқлаш учун ўтказилмоқда.
Ҳавола орқали ўтиб, саволларга жавоб беринг. Сўровномани дўстларингизга ҳам юборинг.

Сўровномага ҳавола:

https://docs.google.com/forms/d/1LWJp8My6R7o6X6yfJM80Xek2CG1LvxRdmllMw3ZnkJo/edit
#Ўқувчилардан

Охирги пайтлар отасининг ичишидан азият чекаётган ёш йигитлар жуда кўп ёзяпти бизга. Улар оталаридан арз қилишмайди, лекин шу билан бирга ўзларини қандай тутишни, маҳалла-кўйда қандай бош кўтариб юришни билишмайди.
Шундай ўқувчиларимиздан бири ёзади: "Оилада ёлғиз ўғилман, опаларим турмуш қуришган. Отам ишламайди, фақат ичади. Охирги пайтлар жим туролмай гапирворяпман ва отам билан урушиб қоляпмиз. Кейинчалик отам-ку, нега урушдим, деб ич-этимни ейман".
Обуначиларимиз қаторида психологлар ҳам бор, биламиз, илтимос, шарҳларда бирон изоҳ қолдиринг. Шундай йигитларга ёрдам бера оласизми? Сиз билан қандай боғланиш мумкин?

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Ичкилик
#Ўқувчилардан

Мени болалигимдан ота-она қандай бўлишидан қатъий назар уларни яхши кўриш ва ҳурмат қилиш керак деб ўргатишган.

Менинг дадам эса – руҳий абьюзер. У хаётимизни заҳарга айлантирган. Барча оила аъзоларини руҳан эзиб ташлаган. Яқингача отамни ёмон кўришимни тан олмаганман. Бу ҳақида ўйласам ҳам гўёки биров билиб қўядигандай.

Оиламизда бу муҳокама қилинмайди, ҳамма мум тишлагандай. Ҳамма азобланади, лекин сукут сақлайди. Менинг эса буларни ортиқ кўтаришга кучим йўқ. У билан иложи борича тўқнашмасликка ҳаракат қиламан. Лекин бирга тургандан кейин бунинг иложи йўқ. У билан ортиқ бир уйда яшашни хоҳламайман. Ундан нафратланаман.

Мен энди иш бошладим, шунинг учун ундан қисман молиявий қарамлигим бор. Аммо мен моддий тарафдан мустақил бўлсам ҳам у алоҳида туришимга рухсат бермайди. Бизда ёш қизларнинг эрга тегмасдан уйдан чиқишига рухсат берилмайди-ку...

Қандай йўл тутмоққа хайронман...

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #кўмак
​​Қизнинг онаси ва ижтимоий коррупция ҳақида

Бизнинг жамиятимизда илдиз отган иллатлардан бири шундаки, мисол учун қизини турмушга берган она энди тиниб тинчиб, пенсия гаштини сурмайди. Унинг учун аксинча янги давр бошланади. Яъни, “қуллуқ қилиш даври“

Ҳатто шундай оилалар борки, қизи келин бўлиб тушган хонадонда мабодо моли бузоқ туғса шуниям йўқлаб келиши керак. Йўқлаш бу шунчаки хол аҳвол сўраш эмас. Тоғоралар билан келиш керак. Қизнинг онаси ҳамиша хавотирда яшайди, қизимга яхши қарашяптимикин деган ҳавотирда ижтимоий коррупция вазияти юзага келади. Яъни, қизнинг онаси йигитнинг онасига ҳамиша қуллуқ қилиб яшаши, подход қилиб туриши керак. Балки кимгадир испанский стыд ва кулгили бўлиб туюлар бу нарса аммо бу ростдан ҳам жамиятимиздаги катта муаммолардан бири.

Аслида, қизнинг онаси сенга қизини топширдими, всё. У умуман сизларнинг ҳаётингизга аралашмаслиги керак. Ўғлинга суннат тўй қилаётганда ҳам новвос кутма тоғасидан. Умуман олганда, қиз ўз ота онасидан келадиган молиявий муносабатларини узиши керак сенга турмушга чиққач, фақатгина шу психологик ва меҳр оқибат ришталари қолса бўлди. Қўлидан келса, наоборот уларга ёрдам берсин қиз.

Қизнинг онаси... Жудаям хокисор она, гўёки қизи кимнингдир қўлида асирликда яшаётгандай яшайди. Бундай бўлманглар оналар. Бундай бўлишига йўл қўйманглар куёвлар.

Каналга уланиш 👉 @nurbekalimov
#Кўмак

Ҳимоя ордерини олган зўравонлик қурбонлари учун хавфсизлик режаси

May 16, 2020

Сиз зулм, тазйиқ, оиладаги зўравонликка дуч келиб, ички ишлар органларига мурожаат қилгансиз. Хотин-қизлар масалалари бўйича нозир сизга ҳимоя ордерини ҳам берди. У тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари учун давлат ҳимоясини таъминлайди.

Қўлингизда ордер бўлса-да, сизга хавфсизлик режасини тузиб олишни тавсия қиламиз:

Ички ишлар бўлимидан такрорий зўравонлик ёки зулм ҳолатларида нима қилиш кераклиги, қоидабузарликларни қандай қайд этиш, куннинг исталган вақтида кимни чақириш мумкинлиги, қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида батафсил сўраб олинг;

Агар сиз алоҳида турсангиз, уйингиз хавфсизлигини кучайтиринг; Интернетда турли тавсиялар бор, истасангиз участка нозиридан маслаҳат сўрашингиз мумкин;

Уй қулфини алмаштиринг. Подъездда домофон ўрнатилган бўлса, қўшнилар билан келишиб, унинг кодини ўзгартиринг;

Ҳолатингизни дўстларингиз, қўшниларингиз, иш берувчингиз, маҳалла қўмитаси, болалар боғчаси ва мактабга хабар беришдан қўрқманг. Сиз ўқитувчиларни, боғча опаларни болаларга сиз тайинлаган шахслардан ташқари ҳеч ким ёллатмаслик ҳақида огоҳлантиришингиз мумкин;

Агар илгари сизга нисбатан зўравонлик ишлатган одам қоидаларга риоя қилмаса, дарҳол ички ишларга хабар беринг;

Қўшниларингиз сизнинг хонадонингиздан бақир-чақирларни эшитса ёки бошқа шунга ўхшаш вазиятларда 102 га қўнғироқ қилишларини сўранг;

Иложи бўлса, ишга боришда ёки болаларни боғча/мактабга кузатишда ҳар хил вақтда чиқинг.

Тирбанд соатларда ишга бориш ва қайтишга ҳаракат қилинг.

Туну-кун ишлайдиган ишонч телефонлари ҳақидаги маълумотни сақлаб қўйинг (https://nemolchi.uz/uz/foydali-aloqalar/).

Шунингдек бизга ўз ҳиқоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

____________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #кўмак
#Ўқувчилардан

Уч йил олдин отам онам иккаламизни уйдан қувиб чиқарди. Ўшанда мен 15 ёшда эдим. Ойим билан мен бувимнинг уйларига бордик. Дадамнинг ўйнаши бор эди ва унга квартира керак эди, шунинг учун бизни ҳайдаворганлар. Ярим йил ўтмади ҳамки, отам бизнинг квартирамизга келиб, онамнинг жиғига тегаверди. Биз энди ўз ҳаётимизни изга солиб, бўлган воқеалардан тузалаётган эдик. Айниқса онамнинг жанжаллар ва калтаклардан ўзларини тиклашларига узоқ вақт кетди. У бизникига келишни канда қилмасди, бувим ва мен унга нима кераклигини тушунмасдик. У доим онамни таъқиб қилиб, жанжал чиқаришга ҳаракат қиларди. Биз неча бор ички ишларга ҳам мурожаат қилдик, аммо ҳеч ким бизга ёрдам бермади.

Бир куни келиб эшигимизни роса тақиллатди. Заифлигимиздан фойдаланиб, ҳеч нарса қила олмаслигимизни биларди. Бир қўшнимиз чиқиб, уни тинчлантиришга ҳаракат қилди, аммо ҳеч нарса ёрдам бермади. Ойим эшикни очиб, отамдан кетишларини сўради. У эса онамни ўлакса қилиб калтаклаб, уйига кетди. Кейинроқ милиция, тез ёрдам келди. Участка нозирининг бир гапи эсимдан чиқмайди: “Эрингизга нима қилдингизки, у сиздан шунчалик нафратланса?”. Ваҳоланки онам унга ҳеч нарса қилмади.
Эртаси куни эса онам юрак ҳуружидан вафот этдилар.

Мен яқинда 19 га тўламан. Бувим мени катта қилдилар, отам эса шу пайтгача бирон марта ёрдам бермади бизга. Сўнгги бор уни онамнинг дафн маросимида кўрдим. У ўшанда жанозага келиб, тиржайиб юрди. Менга алимент ҳам тўламади. Бувимнинг нафақаларига зўрға кун кечирганмиз. Мен 16 ёшга тўлгач, ишга чиқдим.

Ҳозир ишлаяпман, ўқишни эса хаёлимга ҳам келтирмайман. Кўпинча ўйлайман: агар онам тирик бўлганида, ҳаётимиз қандай бўларди? Онамни гўрга йўлиқтирган ҳам отам бўлади, мумкин бўлса уни қаматворардим.


=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #кўмак
Олий суд зўравон йигитчаларга тайинланган жазо бўйича баёнот берди

👉 https://xabar.uz/jm6v

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
#Фикр

Туркиялик оталар COVID-19 пандемияси даврида болаларни парвариш қилиш бўйича кўпроқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар

Кўплаб одамлар COVID-19 пандемияси сабабли уйда қолишга мажбур бўлгани учун “Она ва бола ташкилоти” (AÇEV) фуқаролик жамият ташкилоти томонидан амалга ошириладиган дастур туфайли Туркияда оталар ўз фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказишларига имконият яратилди.

AÇEV Европа Иттифоқининг минтақавий дастури ва “БМТ-Аёллар” томонидан Ғарбий Болқон ва Туркиядаги аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш мақсадида хотин-қизларга нисбатан зўравонликни тугатиш йўлида муҳим лойиҳани амалга оширди.

2019 йилда Туркияда Оталарни қўллаб-қувватлаш дастурига (FSP) қўшилган 800 нафардан ортиқ оталар болалар парвариши бўйича кўпроқ вазифаларни ўз бўйнига олиб, ижтимоий тармоқларда бошқа оталарни уй ишларида иштирок этиш ва фарзандлари билан ўтказадиган вақтнинг сифатини оширишга чорлайдилар.

- Айни пайтда коронавирус туфайли ишга бормаяпман, охирги уч ҳафта давомида мен хотиним ва болаларим билан уйда бўлдим. Биз ўйин ўйнадик, гуллар экдик ва энди кундан-кун уларнинг ўсишини кузатмоқдамиз. Шунингдек, уй юмушларини аёлим билан баҳам кўрамиз. Масалан, у супуради, мен пол артаман. Биз бу кунларда соғлом бўлиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдами”, дейди Туркиянинг ғарбий қисмида жойлашган Маниса шаҳридаги FSP дастурининг иштирокчиси, 8 ёшли қиз ва 7 ёшли ўғилнинг отаси Йўқсал Байар.

FSP дастури оталарни жалб қилиш ва гендер тенглиги тушунчаларини тарғиб қилади ва айнан 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларнинг оталари учун махсус ишлаб чиқилган. 2019 йилда Туркиянинг саккиз турли вилоятидан келган 867 дан ортиқ оталар 13 ҳафталик дастурда иштирок этдилар.

- COVID-19 тарқалгандан сўнг, FSP инструкторлари турли онлайн каналлар орқали иштирокчиларга ёрдам беришда давом этдилар. Улар болалар билан қандай шуғулланиш ва изоляция пайтида оталардаги ота-оналик кўникмаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар беришди, - дейди AÇEV дастурининг жойлардаги координатори Ахмет Четин. - Оталар ўзларининг тажрибаларидан фотосуратлар ва видеоматериалларни WhatsApp гуруҳлари ва ижтимоий тармоқларда бўлишдилар ва бошқа оталарни ҳам худди шундай қилишга ундайдилар, - дейди у.

Манба: https://eca.unwomen.org/ru/news/stories/2020/5/fathers-in-turkey-take-on-more-childcare-responsibilities-during-covid-19?fbclid=IwAR0qwqcXTjUyX7acD5JUwGspNAcl6fg47Rz9xVGYV_lhmuYkhTOHeVh8ZRQ

Сал аввал Ўзбекистонда турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эркаклар қўмитаси тузиладими каби кинояли саволлар тарқалганди. Ўшанда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оила энциклопедияси» ҳамда «Хотин-қизлар энциклопедияси» китобларининг тақдимотида иштирок этган экспертлардан бири Жамила Шермуҳамедова Ўзбекистонда эркаклар энциклопедиясини яратиш таклифини берган эди.

Хўш, Туркиянинг ижобий тажрибасидан фойдаланиш учун бизга нима ҳалақит беряпти? Нега бизда тенг ҳуқуқлар деганда дарров аёлларнинг “эркаклар бошига чиқиб олиши” тушунилади? Сиз-чи, азиз обуначимиз, бунга қандай қарайсиз? Сизнинг оилангизда эркак-аёл муносабатлари қандай?

____________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Оталар #ГендерТенглик
#Ўқувчилардан

Бир ярим йил аввал менда ОИВ вируси борлигини аниқлашди ва бу аллақачон ОИТС даражасига етиб улгурган экан.

22 ёшимда бу мен учун дахшатли зарба бўлди. Қаердан юқтириб олганимни билмайман, бу борада кимнидир қоралаб ўзимни оқлаш ниятим ҳам йўқ. Ҳаммаси касалликни билганимдан кейинги ҳолат ҳақида. Биласизми, сиз касалликка кўникишингиз, уни қабул қилиб барчасига рози бўлишингиз ҳам мумкин, аммо оила ва жамиятдаги чекловлар...

Уйимда менинг идишларим алоҳида, менинг қошиғим, менинг пиёлам тегиниш мумкин бўлмаган нарсадай сақланади. Тиш чўткам ва устарамга эса даҳшат билан қаралади. Тўғри, эҳтиёт бўлиш керак, аммо барибир бунга дош бериш қийин. Бу касаллик оддий қишлоқ шароитидаги оддий оилам учун ҳақиқатдан дахшатли ва жуда ёмон кўринади. Мен уларни тушунишга ҳаракат қилдим, аммо менда иккиламчи касалликлар пайдо бўла бошлади. Гепатит юқтириб олдим, буйрак ва ўпкада муаммолар.

Шифокорларга мурожаат қилганда уларга ОИТСим бор эканини айтсам, менга тикилиб қолишади. Тез-тез рецепт ёки бирор нима ёзиб беришади-да, тамом. Балки мен касалхонага ётиб даволанишга муҳтождирман деб ўйлайман, аммо ОИТС эканимни эшитиши биланоқ шифокорлар ўз уйимда муолажа олсам бўлишини уқтиришади. Билмадим, балки асоссиз шубҳада бўларман, аслида улар мени қабул қилгиси келмаётгандай, мендан қўрқаётгандай, жирканаётгандай туюлади.

Менинг касалимни биладиган ҳамшира муолажадан олдин иккита қўлқоп кияди, ниқоб, махсус кўзойнак тақади. Шунда ҳам қўрқув билан яқинлашади. Балки у арвоҳни кўрса шунчалик қўрқмас. Буларнинг бари жуда ёмон! Мен буларнинг баридан жудаям чарчадим ва ҳатто AРВТ дориларимни қабул қилишни тўхтатиб қўйдим. Балки бу ҳаммасидан тезроқ қутулишимга ёрдам берар.

Истардимки, одамларимиз мен кабилардан қўрқмасин ва жирканмасин! Одамлар орасида касаллик ва уни юқиш йўллари ҳақида, касаллардан қочиш эмас уларга руҳий кўмак бериш ҳақида кўпроқ тушунтиришлар олиб борилса. Биз шундоғам жазоланган одамлармиз. Одамлар бизни тушунмаслиги, жамиятдан четлатиши бизга керагидан ортиқ оғриқ беришини бир ўйлаб кўришларини чин дилдан истардим!

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

____________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #кўмак #ОИТС
ҲАЙИТ

Ҳайит кунларида жанглар ҳам тўхтаб,
Қиличлар қинига қайтиб киргувси.
Мўминлар эгизак жонларга ўхшаб,
Ўзгага боққан чоқ ўзни кўргувси.

Умидвор ҳар кимса топиб кушойиш,
Қоронғу дилларга ёқиб тургай нур.
Уйқуда фароғат, юртда осойиш,
Дуолар ижобат, ниятлар манзур.

Адоват, ҳасадни касб этган инсон,
Майли шоҳ ё гадо, ё сайид бўлсин.
Илоё барига бахш этсин иймон,
Ўтар ҳар лаҳзаси бир ҳайит бўлсин.

Абдулла Орипов
#Ўқувчилардан

Фариштадирмасман... Лекин аёлман... Фарзандларим учун ҳаммасига чидаб келяпман.
13 йилдирки, турмуш ўртоғимнинг онаси, синглиси, 3 та укаси томонидан қилинган таҳқирлашларга чидадим... Лекин фарзандларимга қилинганига чидай олмаяпман. Бу мен учун сўнгги томчи бўлди.
Ўзимни оқлаш ё бировни ёмонлашдан йироқман. Нуфузли жойлардан бирида иш фаолиятимни юритаман. Оллоҳга шукур, бир қанча ниятларим, орзуларим секин-асталик билан амалга ошиб бораяпти. Лекин ҳозирги ҳикоям бу ҳақида эмас. Маслаҳат сўрамоқчиман.
Учта фарзандим бор. Иккитаси 12 ва 11, кичиги яқинда 5 ёшни тўлдиради. Соғлиғим сабабли ҳамда ишлаганлигим учун уйимга юмушларимга ёрдамчи сифатида бир аёлни таклиф этмоқчи бўлдим. Қайнонам рози бўлмади. Ўзим қарайман, ўша пулни ўзимга беринг деди. Қайнонам билан мени болаларим (шу билан бирга ўғлини фарзандлари, ўзининг набираларига) қараш учун мендан пул сўрадилар. Майли дедим, ишим кўплиги, рўзғор ташвишлари, катта кредитлар сабаб рози бўлдим (кейин минг пушаймонга олиб борган розиликни бердим, ундан кўра бегона ёлласам, бунча жанжал бўлмасди). Қайнонам ўзлари овқатларни қила бошлади, ўзлари идишларни йиғиб, асосий қиладиган ишлари холодильникни ювишдан иборат эди. (Бу пулга бегонани ёллаганимда нафақат бу ишларни, бундан бошқа супур-сидир, йиғиш ишларини ҳам оғринмай қиларди).
Мен кредитларни тўлайлик, кам-кўстимизни ёпайлик, деб тинимсиз ишлардим. Қайнонам ўзини ошхонамда якка хокимга айлантириб олди, энди у музлаткични тагида ётарди. Музлаткични ким очса, ташланарди. Мен ва эримни олдида эса буткул ўзгариб, мулойим бўлиб қолардилар. Шундай кунларда мен операцияни бошимдан кечирдим ва касалхонада қолишга мажбур бўлдим. Энди эрим рўзғор қилишни ҳам йиғиштириб қўйди. Бир марта дори олиб келиб бериш баҳонасида ярим топган пулимни ишлатиб келди, дорига эса пул бермасди. Қайнонам мен йўқлигимда болаларимни ҳақоратлар билан эзар, ҳар куни мени ёмонлаб, мурғакларимни қалбига озор берарди.
Қизимни оҳири тоқати тоқ бўлиб, менга борини айтди: "Ойижоним, қачон чиқасиз, эзилиб кетдик, чарчадик момомни азобларидан. Сизни ёмон кўрадилар, аламларини эса биздан оладилар деб йиғлади. Аламимдан турмуш ўртоғимга телефон қилдим, бу нимаси нега бунақа қиласиз, болалар оч қоляпти, деганимни биламан...
Мени сўкиб кетди, ифлос ҳам қолмади, ж...б ҳам қолмади. Тезда уйга кириб учта фарзандимни тик қилиб роса сўкиб бақирибди, сал кам уришгача боришига оз қолибди. Қизим, ўғлим йиғлаган овозлари қўшниларимгача эшитилибди. Қўшним чиқмоқчи бўлса, мени оиламга аралашманг деб, эшикни қўшнимни юзига ёпибди эрим. Қайнонам ҳурсанд кулимсираб ўтирганмишлар.
Соғлиғим яхшимас, яқинда операцияни бошимдан кечирдим. Шок аҳволдаман. На бора оламан. Азоб! Телефон қиламан, эрим болаларни чақма чақар қиляпсан, тарбиясини бузяпсан деб, телефонни болаларимга бермайди.
Ҳозир касалхонадаман ҳалиям. Сиздан маслаҳат сўрамоқчиман. Бундай зўравон отага, бемеҳр бувига қандайдир чора борми??? Қандай йўл тутсам бўлади? Душанба куни касалхонадан чиқаман. Фарзандларимни отаси ва бувисидан қандай ҳимоя қилсам бўлади?
Бу аҳвол бизда сурункали давом этади, иккита фарзандим безиллаб қолган, биров сал қаттиқ гапирса, кўзларига мўлтиллайди, қўрқади ҳаммадан. Маслаҳат беринг, илтимос.

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #кўмак #Оила
#Ўқувчилардан

Онам менга қўнғироқ қилиб, жиянимни эри қаттиқ калтаклаганини айтди. Қўли уч жойда синган!!!

Мен ҳанузгача бу янгиликдан ўзимга келолмаяпман, умидсизлигимдан кўзларимни юмолмаяпман, лекин у эрини устидан милицияга шикоят қилмабди ва шифокорларга ҳам ёлғон тўқибди. Бу унинг узоқ вақтдан бери биринчи марта калтакланаётгани эмас, беш йиллик никоҳда бундай таҳқирлашларга чидаб, учта болани туғиб катта қилиб келади.

Эсимда, университетда контрактга ўқишга кирганида отаси розилик бермай уни қассобга эрга берган. Эмишки, ўша эр билан оч қолмасмиш, ваҳоланки улар ҳам ўзига тўқ оила. Шунчаки қизига пул сарфлашни истамаган.

Мактаб йилларида у истеъдоди туфайли Зулфия мукофотига номзоди берилган эди, турмушга чиққач эса у калтаклаш ва таҳқирлашларга дош беришга мажбур бўлиб юрибди. Мен унинг отасини мактабдан кейин ҳеч бўлмаганда бирон маълумот бўлишига кўндириб, коллежни имтиёзли диплом билан тугатганди. Аммо шу билан қиз ўсишига қўйишмади.

Ишонаманки, у отасининг уйида узоқ вақт қолмайди, тузалиши биланоқ, отаси уни эрининг уйига қайтариб юборади. Мен унга қандай ёрдам беришни билмаяпман ... Аммо бу қонхўр бамайлихотир юзида табассум билан гўштини сотиб юрибди, гарчи унинг асл жойи қамоқда! Йиғидан ўзимни тўхтата олмайман, аммо иложсизман...

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари