#ўқувчилардан
Уч йилдан буён бир йигит билан учрашиб келаман, ота-онаси мен билан турмуш қуришига қаршилик қилишяпти. Мен у билан орани очиқ қилишни хоҳлаяпман, у бўлса йўқ Ҳатто телефон ишлатмай қўйдим, совчилар келяпти, учрашувга чиқишимни эшитиб жанжал қиляпти, 15 минутдан кўпайиб кетмаслиги керак, бўянмай чиқасан деб шарт қўяди.
Мана 1 йилдан буён уруш-жанжал, калта кийибсан, лабингни бўяпсан, эркаклардан 2 метр яқин масофада турибсан, менга ёқмайдиган эркакни ёнидан ўтиб кетяпсан, деб сурункали равишда жанжал қилиб келяпти.
Охирги пайтларда унга қарши чиқа бошладим, ишларимга аралашмаслигини, тинч қўйишини талаб қила бошладим. У бўлса мени қаттиқ калтаклади, у билан суҳбатлашган смс хабарларимни дадамга кўрсатишини айтиб таҳдид қила бошлади. Калтаклашлари, ҳар ҳил гаплар айтиб қўрқитишлари жонимга тегиб кетди.
Ҳатто ўз жонимга қасд қилиш фикри ҳам бўлган...
================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Ўзбек қизлари эркин бўлиб кетяпти 😄
Мана шу гапни эшитсам, кулгим келади, рости. Ишонинг, бизнинг энг юқори даражадаги эркинлигимиз ҳам бу юртнинг йигитларига берилган “эркинлик”чалик эмас!
Бугун бир таниш қизнинг ота-онаси яхши жой бўлгани учун, ҳаттоки кўрмаган одамига бериб юборишмоқчи.
Биламан, бу одатий ҳол-ку дерсиз, лекин бу одатийлик, бу ҳаётга кўниш, унутманг, доимо сизнинг танловингиз.
Инсон ҳаттоки кияётган кийимини ҳам бозорга бориб, 100 марта кийиб кўриб, айланиб ўргилиб, ўйланиб олади.
Ҳатто таомланаётган овқатини ҳам танлашга, менга бу таом ёқмайди дейишга ҳақли!
Хўш, шундай экан, нега бир умр яшамоқчи, бирга фарзанд кўрмоқчи, ҳаётининг энг яхши дамларини ўтказувчи инсонини ўз хоҳишига, ўз танловига қараб танламаслиги керак?
Оналаримиз-у, бувиларимиз шу тарзда бахтли яшагани биз ҳам шу йўлдан юришимиз, биз ҳам улардек ҳамма нарсага кўнишга, ота-онадан кейин эрга, қайнона-ю қайнотага қарам бўлишга рози бўлишимиз керак дегани эмаску, ахир.
Азиз қизлар, илтимос, ўз ҳаётингизни, сиз учун бутун умр энг муҳим кишига айланувчи инсонни ўзингиз танланг! Ҳеч бўлмаганда, шу орқали шахс эканлигингиз, сизни ҳам қарорларингиз бўлиши мумкинлигини, сиз ҳам шу ҳаётда одам сифатида яшаётганингизни ҳис қиларсиз.
Дилноза Тўраева
_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Фикр

Елена Алексеевна Атланова - Intelligent Solutions компанияси ижрочи директори
✅Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида "Иқтисодий Кибернетика" (олдинги Тошкент Халқ Хўжалиги Институти) факультетини битириб, Ахборот Технологиялари йўналишида тахсил олган. Ўз фаолиятини оддий дастурчи сифатида бошлаган бўлса-да, қисқа вақт ичида юқори бошқарув лавозимларини эгаллашга муваффақ бўлган.
✅Елена Атланованинг фаолияти Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожланланиши билан бирга ривожланмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Бугунги кунда у йирик давлат ва тижорат ташкилотларига илғор ахборот технологияларини жорий этиш учун жалб этилган мутахассислардан бири.
✅Бундан ташқари банк хизматлари, корпоратив бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва биллинг тизимлари бўйича ўндан зиёд интеллектуал ва муаллифлик мулки гувоҳномасига эга.
✅Ўзининг ўттиз йиллик тажрибасига қарамай, доимо ўз устида ишлаб, ўзининг профессионал маҳоратини оширишга, ёш кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга, ҳамда турли қизиқишларини ижодий тарафдан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.
#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment

Ўзбекистонда аёллар камситишнинг кўп шаклларига дуч келиши мумкин, бу эса умумий тарзда уларга салбий таъсир кўрсатади.
Хотин-қизлар жинсий зўравонлик олдида кучсиздир. Бу заифлик жиноятчилар учун қўл келиб, улар бу заифликдан ўз манфаати йўлида фойдаланади.
Айниқса, қишлоқ жойларда вазиятни “юмшатиш” мақсадида ёш қизларни ўз зўрловчиларига турмушга беришади, зўрланган аёлларга нисбатан нафрат ва қоралаш муносабатида бўлишади.
Ҳатто очиқ суд мажлисида адвокат қиздан ишни судга ошириш ўрнига жиноятчи таклиф қилган пул товонини нега қабул қилмаётганини сўради.
1-КЕЙС. Зўрланганидан кейин зўравонга мажбуран эрга берилган қиз ўз жони қасд қилиб, вафот этди
2020 йилнинг ёзида Ўзбекистонда ёш қиз осилган ҳолда топилади. Бундан бир неча ой аввал уни эркак зўрлайди ва орадан маълум вақт ўтгач, қиз шарманда бўлмаслик учун унга иккинчи хотини сифатида турмушга чиқишга рози бўлади. У бор-йўғи 17 ёшда эди.
Қизнинг онаси ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилмоқчи эди. Бироқ зўравон унинг оиласи, фарзандлари борлигини важ қилиб, қиз билан диний никоҳдан ўтишга ваъда бериб, ариза бермасликни сўрайди.
Жамият таъқиб қилишидан қўрқиб, зўрланган қизлар кўпинча уларни зўрлаган эркакка турмушга чиқишга мажбур бўлишади, шунинг учун қаҳрамонимиз онаси эркакнинг шартларига рози бўлади. Ҳеч ким қизнинг фикрини сўрамади, лекин у зўравонни эмас, балки маҳаллий аҳоли зўрланганликда уни айблашини тушунгани аниқ.
Эркак қиз билан шаръий никоҳдан ўтиб, 3 март куни уни Қаршидаги кўп қаватли домга олиб кетаётганини айтади. Карантин бошлангач эса ёш аёлни ўз қонуний хотини ва тўрт нафар фарзанди билан яшаётган ҳовлисига олиб ўтади. Қонуний хотини уйида эрининг иккинчи хотини яшашига йўл қўймайди ва уни кўчага ҳайдаб солади. Қиз бошқа уйда яшай бошлайди.
Марҳума онасининг айтишича, 7 май куни қизининг туғилган куни эди. 18 ёшга тўлганди. Аммо ўша кун ҳам куёв уларни гаплаштирмади. Фақат эсдаликка қолади, дея қизи тушган видеони жўнатди. Шу-шу 9 май куни қиз ўз жонига қасд қилганини айтишди.
Манба: https://equalitynow.storage.googleapis.com/wp-content/uploads/2022/03/02093055/A-Culture-of-Shame-RUS.pdf
#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #SukutSaqlama

«Қандай ёрдам беришни билмайдиган ҳолатга камдан-кам тушганмиз»
“Ишонч телефони”га одатий қўнғироқ бўлди, лекин овози қалтираган сим қоққан қиз чет эллик эканлиги аниқ эди. Ўзбек тилида аранг ўзини таништирди, исми Лутфия (ўзгартирилди) экан, афғонистонлик. Қизга ёрдам кераклиги шубҳасиз эди.
Шаҳар марказида учрашишга келишдик. Ижтимоий ходим билан ҳайдовчи уни офисга олиб келишди.
Конференцзалга кирдим, у ердан менга маъюс кўзли ёш аёл қарши чиқди, ёнида 2 яшар ўғилча бор эди.
Мен унга юзландим ва қандай ёрдам беришимиз мумкинлигини сўрадим. Аёлнинг кўзлари ёшга тўлганча жавоб берди: «Билмайман…»
Лутфиянинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонга тадбиркор эри билан келган, Қобулда яхшигина иши бор ва Ўзбекистонга ҳамкорларни топиш учун келган. Бир кунда эса ҳаммаси ағдар-тўндар бўлиб кетди, толиблар ҳокимият тепасига келди-ю, бизнеси бир кунда қулади.
Ўша пайтдан бери эр Лутфияни калтаклар ва бир неча марта "талоқ" сўзини айтар экан. Энг ёмони, аёлга ўғлини олиб қўйиш билан таҳдид қилади.
Ёрдам таклиф қилсак-да, рад жавобини бераверди, негаки эри билиб қолса, аввалгидан баттар калтаклайди, лекин ёш аёл калтакланишдан кўра эри уни барча қариндошлари олдида ёмон отлиққа чиқаришидан қўрқарди. Бу эса унинг мамлакатида кечирилмайди.
"Қобул"га қайтмоқчимисиз, деб сўраганимда, Лутфия: "Бошқа йўлим йўқ", деб жавоб берди. Ижтимоий ходимимиз ўзи билмаган ҳолда "У ерда Толибон бор-ку" деворди.
Сукунатни паст овоздаги жавоб бузди: "Агар эрим мен ҳақимда ёмон гапирса, мени ҳақорат қилса, бу Толибондан ҳам баттарроқдир".
Ташкилотга 20 йилдан бери раҳбарлик қиламан, шу вақт ичида кўплаб мурожаатлар бўлди, ҳар бирига қандайдир ечим топдик. Бу ҳолатда эса биз боши берк кўчага кириб қолгандек бўлдик.
Лутфия соатга қарайди, кетадиган вақти бўлди.
"Турмушга чиқишдан олдин, Толибон ҳокимиятга келгунча хотин-қизларга кўмак берувчи лойиҳада ишлаганман. Ва ўзим ҳам аёлларга нега эрларининг калтакларидан чидаётганларини тушунмай эр ўзидан-ўзи урмайди дердим. Ураркан. Эҳтимол, Аллоҳ жазомни бераётгандир".
Менга миннатдорлик билдирди, мен эса арзимайди, ҳеч нарса қилмадик, деб жавоб бердим. "Мен бу ерда чет элликман, ёлғизман ва фақат сиз мени тингладингиз, бунинг учун раҳмат."
Ҳайрлашаётганимизда ёрдам керак бўлса, менга исталган вақтда, ҳатто тунда ҳам қўнғироқ қилиши мумкинлигини айтдим.
Шу билан ҳайрлашдик.
Ҳикояни Нодира Каримова юборди
"Istiqbolli Avlod" ННТ

Ўзбекистон ва бизга қўшни бўлган мамлакатлар мисолида таъқибларга қарши курашни кўриб чиқайлик.
Марказий Осиё мамлакатлари қонунчилигида “харрасмент” тушунчаси йўқ. Қонун бундай ҳаракатларни тартибга солмайди ва таъқиб учун жиноий жавобгарлик ҳам йўқ. Кўпинча бундай ҳаракатлар "майда безорилик" деб таърифланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан тартибга солинади.
Бундай ҳатти-ҳаракатлар учун жазо:
• Қозоғистонда – ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 5 баробарида жарима (32,5 АҚШ доллари) ёки 10 кунлик қамоқ жазоси,
• Қирғизстонда – ҳисоб кўрсаткичининг 15 миқдорида жарима (18 АҚШ доллари) ва жамоат ишларига жалб қилиш ёки 5 сутка қамоқ жазоси,
• Тожикистанда – ҳисоб кўрсаткичларининг 7 дан 10 гача миқдорида жарима (39 дан 56 АҚШ долларигача) ёки 5-15 кун қамоқ жазоси,
• Ўзбекистонда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 дан 5 баробаригача жарима (64,62 дан 108 АҚШ долларигача) ёки 15 сутка қамоқ жазоси.
Жинсий таъқиблар эса Жиноят кодекси билан тартибга солинади:
Қозоғистонда – ҚР ЖК 123-моддаси «Жинсий алоқага мажбурлаш, бачабозлик, лезбиянлик ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатлар». Жазо – ҳисоб кўрсаткичларининг 3000 баробаригача жарима (19 517 АҚШ доллари) ёки айни ҳажмдаги аҳлоқ тузатиш ишлари, ёҳуд 3 йилгача озодликни чегаралаш ёки маҳрум қилиш жазоси.
Қирғизстонда – Қирғизстон Республикаси ЖК 163-моддаси «Жинсий характердаги ҳатти-ҳаракатларга мажбурлаш». Жазо – 4 йилдан 5 йилгача муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёхуд 2,5 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд ҳисоб кўрсаткичининг 2200 дан 2600 миқдорида (2709 дан 3202 АҚШ доллари)гача жарима ёки 2,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.
Тожикистонда – ТР ЖК 140-моддаси «Жинсий характердаги ҳаракатларга мажбурлаш». Жазо – ҳисоб кўрсаткичининг 500 дан 700 гача (2815 дан 3941 АҚШ долларигача) миқдорида жарима, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Ўзбекистонда – ЎзР ЖК 121-моддаси «Аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш». Жазо – уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари. Жиноят жинсий алоқада бўлиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса – уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
МДҲ мамлакатларида аёлларни тазйиқлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш учун тегишли қонунчилик базаси мавжуд эмас. Таъқибларга қарши курашиш бўйича турли ғоялар мавжуд, аммо бу лойиҳаларни амалга ошириш катта савол белгисидир.
Харрасментни қуйидагича ифодалаш мумкин: “Ҳар бир эркак бунга қўл урмайди, лекин ҳар бир аёлга бу ҳолат таниш”. Шунинг учун, унутманг, агар сиз тазйиқларга учрамаган бўлсангиз, бу ҳеч кимга унга учрамаган дегани эмас. Бир-бирингизнинг шахсий чегараларингизни ҳурмат қилинг ва доимо инсонлигингизча қолинг!
Ковергина Елена тайёрлади
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #тазйиқлар #харрасмент

«Қўллаб-қувватла ёки индамай ўтиб кет»
Яқинларингиз бирон воқеадан ҳафа, сизга эса у арзимас нарсадай туюлади. Ва яқинингиз нега кўз еш қилаетгани сизга ғалати туюлиши мумкин. Лекин ичимиздаги ғуборлардан қутулишнинг энг тўғри йўли - кўз ёши бўлиши мумкин. Агрессияга қараганда улар атрофдагиларга озор бермайди.
Яқинингиз ўини ёмон хис қилаетганини айтса, нима дейиш мумкин:
✅ «Шундай бўлганидан афсусдаман»
✅ «Сенга адолатсизлик қилишди»
✅ «Бу жирканч ҳолат, сенга қўшиламан»
✅ «Улар.... (исталган сўкиниш сўзи»!»
✅ «Мен ҳам бу ҳолатдан шокдаман»
Яқинингизни унинг розилиги билан қучоқлашингиз мумкин. Қўллаб-қувватлай олмасангиз (эҳтимол, унинг фикрига қўшилолмаетгандирсиз)– шунчаки индаманг. Унинг хис-туйғуларини қадрсизлантиргандан кўра шуниси тузук. Ҳаяжондан тушгач, вазиятга ўзи тўғри баҳо бера олади.
#СукутСақлама #Кўмак #SukutSaqlama

Бухоро вилоятида 31 ёшли эркак мол боқиш билан шуғулланган танишиникига тез-тез меҳмонга келиб туради.
⠀
У танишининг 14 яшар Ш. исмли қизинининг телефон рақамини билиб олади ва унга уятли смс хабарлари юборади. Вояга етмаган қизга ажрашганини айтиб, унга уйланишини ваъда беради.
⠀
Қизни ўзидан 17 ёш катта бўлган эркакнинг хабарлари қўрқитади. Ота-онасининг жаҳли чиқишидан қўрқиб унга бошқа ёзмаслигини сўрайди. Шунга қарамасдан эркак дўсти билан кўришишни баҳона қилиб тез-тез уларнинг уйига келиб туради.
⠀
2020 йилнинг 14 ноябрь куни қиз мактабдан қайтаётганида, эркак қизнинг қаршилигига қарамай, қўлидан ушлаб, машинасининг орқа ўриндиғига ўтиришга мажбурлаб, эшикларини қулфлаб, дарҳол юриб кетади. Фермер хўжалигида у қаршилик кўрсатаётган қизни куч билан машинадан судраб олиб чиқиб, зўрлайди.
⠀
Шунда эркак қизга бўлган воқеани ҳеч кимга айтмасликни қатъий тайинлаб, 11 синфни тамомлагандан кейин унга уйланишни ваъда беради. У вояга етмаган қизни тез-тез учрашувларга таклиф қила бошлади ва улар ўртасида жинсий алоқа борлигини кимгадир айтса, бу ҳақида ҳаммага ошкор қилишини айтади. Миш-мишлардан қўрқиб, қиз бу учрашувларга келиб туради.
⠀
Қайта-қайта зўрлашлар қизни руҳан ва жисмонан эзади. Қиз эркакнинг доимий таҳдидларига чидай олмай, 2021 йилнинг 21 январь куни бўлган воқеани онасига айтиб беради. 22 январь куни ички ишлар ходимлари томонидан иш ҳолатлари юзасидан сўроқ қилинаётганда, эркак барча айбни вояга етмаган қизга юклайди ва у ўзи учрашишни таклиф қилганини айтади.
⠀
Вояга етмаган шахсни зўрлаш ЎзР Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган жиноят ҳисобланади. Бироқ Ўзбекистон Олий суди шантаж йўли билан жинсий алоқага мажбурлаш розилик асосида жинсий алоқага тенглаштирилган, деган қарорга келади.
⠀
Вилоят суди судланувчини фақат 128-модда 2-қисми “а” банди (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш”)да назарда тутилган енгилроқ жиноят содир этганликда айбдор деб топди ва жиноятчининг жинсий алоқа розилик асосида содир этилганини қабул қилди. Эркакнинг қизга нисбатан эксплуатациясини эса инкор этади.
⠀
Суд чўпонни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Наргиза Ғайратовна Кушакова - "Cisco" компаниясининг ҳудудий бизнес менеджери
✅ Фаолиятини телекоммуникация соҳасида етакчи глобал ташкилотларидан бири - "Cisco"да шогирд сифатида иш бошлаган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Республикаларида компаниянинг ҳудудий бўлимлари фаолияти учун масъул.
✅Телекоммуникациялар соҳасида 12 йиллик фаолияти мобайнида Наргиза Ғайратовна ўз корхонаси каби телефон тармоқлари технологиясидан тортиб йирик корхоналар учун хавфсизлик, ишончлилик ва хатоликларга чидамлилик талабларига жавоб берадиган кенг кўламли телекоммуникация тизимларини жорий этиб ривожланган. У тизим муҳандиси бўлиб иш бошлаган бўлса-да, эндиликда минтақадаги бизнес, сотувлар амалиётига ва тегишли ҳудудларда тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқаришга масъулдир.
✅Н.Кушакова Тошкент ахборот технологиялари Университетида Телекоммуникация соҳасида бакалавр ва магистратура даражасини қўлга киритган, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятини изланувчи-аспирант сифатида давом эттирди.
✅Наргиза Гайратовна нафақат телекоммуникациялар соҳасида муваффақиятли аёлнинг яққол мисолидир, балки сотувлар ва минтақавий бизнесни ривожлантириш бўйича топшириқларни аъло даражада бажара оладиган техник-муҳандислик йўналиши ходимининг ёрқин кўринишидир.

Чиданг...
Қизларни ўзини-ўзи таъминлай оладиган даржага етказмай туриб турмушга берамиз. "Эри боқволади" деб ўйлаймиз. Аммо бу билан аёлларнинг эрларига қарам бўлиб қолиши ва унинг оқибатларини ҳеч ўйламаймиз. Моддий қарамлик туфайли аёлнинг эрки, қисмати эрининг хоҳиш-иродасига, кўпда эса, шунчаки кайфиятига боғлиқ бўлиб қолади. Эр хоҳласа аёлига яхши қарайди, хоҳламаса йўқ. Аёл қаерга ҳам борарди? Нима ҳам қила олади? Бошқача айтганда аёл шунчаки қулга айланади. Чидаб яшайди.
Аёллар ҳуқуқлари тикланиши учун аввало улар ўқишлари, ўзини ўзи бемалол таъминлай оладиган бўлишлари лозим. Эрга қарамлик аёлнинг топталишига сабаб бўлади ва ҳар қандай зулмларга ҳам чидаб, бардош беришига мажбур қилади. Борадиган жойи йўқ. Ажрашиб кетса, бир этак боласини ким боқади? Чиданг, деймиз, мажбур чидашади...
@itsokke

Бундан олдин келтирилган кейслардан кўриниб турибдики, жинсий зўравонлик билан боғлиқ жамоатчилик қоралаши ва қизнинг зўравонликка учраган бўлса-да иффатини йўқотгани учун айблов, одатда, қурбонларнинг бўйнига тушади. Эркакларга нисбатан "иффатлик" тушунчаси йўқ.
⠀
Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан жинсий зўравонлик етарлича ўрганилмаган ва тегишли равишда жиноий жавобгарликка тортилмайди. Мисол учун, бир қатор зўравонлик жиноятлари, жумладан, оиладаги ва жинсий зўравонлик тажовуз ва тартибсизлик ва бошқалар учун ҳимоя ордерлари берилиши мумкин.
⠀
Улар политсия томонидан зўравонлик ёки тазъйиқ ҳолатларида жабрланувчини жиноятчи томонидан кейинги тажовуздан ҳимоя қилиш учун берилади.
⠀
Яъни:
а) жиноятчи ички ишлар органларига маълум ва
б) масалан, жинсий зўравонлик ҳолатларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятчи нафақат жинсий зўравонлик содир этганлигини тан олди, балки кейинги жиноятларнинг олдини олиш учун ҳимоя ордери объекти бўлиши керак.
⠀
Бироқ, ҳимоя ордери ҳеч қачон жинсий зўравонлик айбдорларига қарши етарли ҳуқуқий механизм бўлмайди - айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилиши ва мутаносиб ва қаттиқ жазо олишлари керак.
⠀
Ички ишлар вазирлигининг расмий статистик маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки саккиз ойида жинсий зўравонлик қурбонларига 79 та ҳимоя ордери берилган.
⠀
Жинсий зўравонлик жинсий эркинликка қарши жиноят сифатида жиноий жавобгарликка тортилади. Шундай қилиб, назарий жиҳатдан, барча 79 ҳолатда, шахси ва ҳаракатлари ички ишлар органларига маълум бўлган ва тан олинган тажовузкорлар жинсий зўравонлик билан расман айбланган бўлиши керак эди. Ваҳоланки, 2021 йилнинг саккиз ойи давомида ҳар қандай турдаги зўравонлик жинояти учун берилган 26105 та ҳимоя ордеридан атиги 59 ҳолатда жиноий жавобгарликка тортилган.
⠀
Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатларнинг оилада ёки жинсий зўравонлик, безорилик ёки бошқа жиноят турлари билан боғлиқлиги тўғрисида статистик маълумотларни тақдим этмайди, гарчи маълумки, ҳимоя ордерларининг қарийб 85 фоизи оилавий зўравонлик билан боғлиқ бўлиб, кўпинча айнан жинсий зўравонлик билан боғлиқ, гарчи у зўравонлик деб рўйхатга олинмаган бўлса ҳам.
⠀
Бироқ, маълумки, жинсий зўравонлик билан боғлиқ барча 59 ҳолатда битта жиноят сифатида ёки статистик жиҳатдан жуда кам бўлган оиладаги зўравонлик контекстида ҳам, жинсий зўравонлик ҳолатларининг 20 таси қолиб, яъни камида 25% жиноятлар шунчалик оғир эдики, улар ҳимоя ордерларини беришни талаб қилди - лекин улар ҳеч қачон судда кўриб чиқиладиган даражага етиб бормади.
⠀
Одатда зўрлаш жинояти жиноий жавобгарликка тортилмайди, агар а) аёл ёки қизнинг қаршилик кўрсатганлиги тўғрисида ашёвий далиллар ва б) эркак уруғининг тўкилишига биологик далиллари бўлмаса.
⠀
Бу шуни англатадики, ариза бериш ёки терговни кечиктириш зўрлаш учун жиноий жавобгарликка тортилишини деярли имконсиз қилади. Зўравонлик таҳдидлари кўпинча эътиборга олинмайди ва жабрланувчининг ночорлиги камдан-кам ҳолларда ҳисобга олинади.
⠀
Вояга етмаганлар манипуляция, алдов, босим ва мажбурлашга кўпроқ мойил бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўпинча жинсий алоқа вояга етмаганнинг "хохиши" билан содир бўлгандек нотўғри талқин қилинади.

#киноя
Бир неча кун олдин уйга қайтаётгандим. Ўз маҳалламда ҳеч кимга тегмасдан кетяпман. Бир пайт қандайдир йигит кўрмаган қизлар ортимдан ҳуштак чалиб, турли қилиқлар қила кетишди. Кейин ёнимга келиб, йўлимни тўсишди, ҳатто биттаси орқамга уриб қўйди.
Мен ўзимни йўқотмадим, ҳаммасини телефонимга олдим. Уйда ҳаммасини отамга айтиб бердим, у қизларнинг устидан арз қилмоқчи эканимни айтдим. Отам маҳаллада гап-сўз бўлиб кетишидан қўрқди. Мен эса адолат қарор топишини истадим.
Биз ички ишларга бориб, бўлган воқеани айтиб бердик. Мен ҳатто видеони тақдим этдим. Ички ишлари ҳодимаси нима дейди, денг?! Уларни оқлашни бошлади!!! Қизларни хаётини бузманг, улар шунчаки ҳазил қилишди эмиш. Қизларнинг табиати шунақа эмиш. Камига ҳозир баҳор. Камига ўзим айбдор бўлсам керак, деб қўшиб қўйди, провокация қилганмишман!
Мен нима қилиб уларнинг эътиборини қаратибман? Йўлимда индамай кетаётгандим. Хотин-қизларнинг таъқибларидан чарчадим. Аёллар, наҳот, ака-укаларинг, ўғилларинг, эрларингиз йўқ?
=================
NeMolchi.uz нинг ўйлаб топилган мактубларидан.
#киноя #аччиқҳақиқат #эркаклар

УМИДОВА Зульфия Ибрагимовна 1992 йилда Тошкент Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирги ТТА) тиббиёт факультетини битирган.
✅3улфия Ибрагимовна маҳаллий миллат вакилларидан юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берган. Олима ўзбек аёллари ичида биринчилардан бўлиб, тиббиёт профессори ва академиклик даражаларига эришган ҳамда илмий изланишлари жаҳон миқёсида эътироф этилган.
✅1930 йилдан Тошкент тиббиёт институтининг госпитал терапия клиникасида ассистент, 1937 йилдан доцент, 1947-1969 йилларда мудира, 1970-1980 йилларда айни клиниканинг профессор-консультанти.
✅Профессор З.И. Умидованинг илмий ишлари климатология,
хусусан, иссиқ иқлим шароитида юрак қон-томир касалликларининг кечишига бағишланган. Уларнинг илмий изланишлари маҳсули бўлган “Иссиқ иқлим кардиологияси очерки” китоби ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.
✅Олима шунингдек, ўткир миокард инфарктининг кечиши, гипертония касаллиги, бу шароитларда ревматик миокардитни ўрганган; атеросклероз ва юрак-қон томир касалликларини, пароксисмал тахикардияни даволаш масалаларини ишлаб чиққан.
#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #МашҳурАёллар #womenempowerment

14 яшар қиз ўз ўқитувчиси ва унинг ўртоқлари томонидан зўрланди
Ўқитувчиси қиз бировнинг ҳамёнини топиб олгани ҳақида ҳеч кимга хабар бермагани учун ички ишларга хабар бермаслигини айтиб, қизни алдаб учрашувга чақиради.
У зўрлаш учун махсус ижарага олган квартирага икки дўстини ҳам таклиф қилади. У "шиша" ўйинини уюштиради, унда ғолиб истаган тилагини айтади. Унинг хоҳиши қиз билан "жинсий алоқада бўлиш" эди. Ва буни дўстлари билан амалга оширди.
Терговчи ўқитувчига Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан айблов қўяди, бироқ бошқа икки эркакка айблов қўйилмайди.
Жабрланувчи томон янги адвокат ёллаганидан кейингина, зўрлашдан бир ой ўтиб, учала эркак ҳибсга олинади. Бироқ, иш ҳалигача фақат 128-модда бўйича кўриб чиқилмоқда.
Қизнинг онаси ва унинг адвокатлари ишнинг гуруҳ бўлиб зўрлаш, яъни 118-модда билан айбланиши учун курашмоқда. 2021 йил ноябрида ўқитувчи 4 йилга, қолганлари эса 128-моддага асосан 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Жабрланувчи ва унинг адвокатлари эркакларнинг 118-модда бўйича жазоланиши учун курашни давом эттиради.
Манба: https://equalitynow.storage.googleapis.com/wp-content/uploads/2022/03/02093055/A-Culture-of-Shame-RUS.pdf
⠀
#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #SukutSaqlama
Ўқитувчиси қиз бировнинг ҳамёнини топиб олгани ҳақида ҳеч кимга хабар бермагани учун ички ишларга хабар бермаслигини айтиб, қизни алдаб учрашувга чақиради.
У зўрлаш учун махсус ижарага олган квартирага икки дўстини ҳам таклиф қилади. У "шиша" ўйинини уюштиради, унда ғолиб истаган тилагини айтади. Унинг хоҳиши қиз билан "жинсий алоқада бўлиш" эди. Ва буни дўстлари билан амалга оширди.
Терговчи ўқитувчига Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан айблов қўяди, бироқ бошқа икки эркакка айблов қўйилмайди.
Жабрланувчи томон янги адвокат ёллаганидан кейингина, зўрлашдан бир ой ўтиб, учала эркак ҳибсга олинади. Бироқ, иш ҳалигача фақат 128-модда бўйича кўриб чиқилмоқда.
Қизнинг онаси ва унинг адвокатлари ишнинг гуруҳ бўлиб зўрлаш, яъни 118-модда билан айбланиши учун курашмоқда. 2021 йил ноябрида ўқитувчи 4 йилга, қолганлари эса 128-моддага асосан 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Жабрланувчи ва унинг адвокатлари эркакларнинг 118-модда бўйича жазоланиши учун курашни давом эттиради.
Манба: https://equalitynow.storage.googleapis.com/wp-content/uploads/2022/03/02093055/A-Culture-of-Shame-RUS.pdf
⠀
#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #SukutSaqlama
Надежда Васильевна Брюховецкая - "Uzbekistan airways" АЖ Технологик бўлими бошлиғи
✅Надежда Васильевна Санкт Петербург Университетининг эргономика, муҳандислик ва муҳандислик психологияси кафедрасида тахсил олган. Ўзининг 25 йиллик фаолияти давомида технологик тартибларни ишлаб чиқиш ва авиакомпаниянинг фаолияти қоидаларини белгилаш ишларини амалга ошириб келмоқда.
✅Брюховецкая авиакомпаниянинг технологик фаолиятига масъул бўлиб, у авиакомпаниянинг бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва савдо-сотиқ, юклар, йўловчи ва юкларни ташиш ҳамда юклар ва йўловчиларга техник хизмат кўрсатиш учун турли ахборот тизимларини жорий қилди.
✅Надежда Васильевна авиакомпаниянинг ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро IATA (Халқаро Ҳаво Транспорти Ассоциацияси) ва ICAO (Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилоти) стандартларини жорий этиш билан бирга миллий авиакомпания ва IATA ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштирадиган шахс ҳисобланади. Бундан ташқари у Тошкент шаҳридаги янги халқаро аэропортнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш учун яратилган ишчи гуруҳ аъзосидир.
✅Н.Брюховецкая авиакомпаниянинг тижорат фаолиятининг технологик жиҳозларини мунтазам равишда такомиллаштириш ва ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. У ходимларга янги технологик жараёнларни жорий қилишни ўргатиш ва замонавий авиация соҳасида автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланишга катта эътибор қаратиб келмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фикр
Деразадан замдекан томонидан улоқтирилган талаба қиз воқеаси эсингизда.
Шарқшунослик университетида ҚВЗ ўйини ўтказилди ва жамоалардан бири бу мавзуга "ҳазил" қилди
«Ҳазил»:
Ўқитувчи ва талаба ўртасида суҳбат:
- мана, сизга михлар
- уларни нима қиламан?
- деразага қоқиб қўйсангиз, талаба қизлар ундан учиб кетмайди
Бу ҳазилни ноўрин деб ҳисоблайман, айниқса университет доирасида.
#СукутСақлама #ўқувчилардан #фикр

Мен аёлман, паранжиларим
Қачонлардир ёнганлари бор.
Муҳаббат деб кўксимни доғлаб,
Сўнг баридан тонганлари бор.
Мен аёлман, қийшиқ қовурға,
Эгрилиги бошимга бало!
Нодираман, мана, юз йилки
Ўлдиради амир Насрулло!
Мен аёлман, душманим аёл
Қўлларидан заҳар ютдим жим.
“Сиз ўшами?” Мен ўша эдим
Кумушларинг урди, азизим.
Мана кетди Сибирга кимдир,
О, кимнидир дорга тортдилар.
Йўқ, билмайсиз улар ортига
Оналарин қўйиб отдилар.
Мана тулпор, унинг қўлида
Доро боши, оқиб борар қон.
Эй Тўмарис, қонлар юволмас
Иснодлар бор, қутқар, онажон!
Хонзодаман, тақдирим сулҳдир,
Ҳали ҳамон сулҳга кўнаман.
Қизларимнинг қисмати талҳдир,
Орзуларин ўзим қуваман.
Мен аёлман, номардни туққан,
Ўйлайвериб эсдан оғаман.
Эй қаттол дун, қачон Алишер,
Яна қачон Темур туғаман?!
Мен аёлман, ким ёмон боқса,
Ўтда куйгай қорачиғлари.
Аёлининг номусин сотган
Элнинг одам бўлмас эрлари.
Мен аёлман, менга гуллар бер,
Шараф бергин, шафоат бергин.
Мен аёлман, номусим учун
Қилич тутгин, ҳимоят бергин.
Мен аёлман, агар хор бўлсам,
Тулпордан туш, бош эгиб юргин.
Эй сен эрлар, қавмингни қутқар.
Ўз қавмингга ҳидоят бергин!
ГУЛРУХ ХУДОЁРОВА
Қачонлардир ёнганлари бор.
Муҳаббат деб кўксимни доғлаб,
Сўнг баридан тонганлари бор.
Мен аёлман, қийшиқ қовурға,
Эгрилиги бошимга бало!
Нодираман, мана, юз йилки
Ўлдиради амир Насрулло!
Мен аёлман, душманим аёл
Қўлларидан заҳар ютдим жим.
“Сиз ўшами?” Мен ўша эдим
Кумушларинг урди, азизим.
Мана кетди Сибирга кимдир,
О, кимнидир дорга тортдилар.
Йўқ, билмайсиз улар ортига
Оналарин қўйиб отдилар.
Мана тулпор, унинг қўлида
Доро боши, оқиб борар қон.
Эй Тўмарис, қонлар юволмас
Иснодлар бор, қутқар, онажон!
Хонзодаман, тақдирим сулҳдир,
Ҳали ҳамон сулҳга кўнаман.
Қизларимнинг қисмати талҳдир,
Орзуларин ўзим қуваман.
Мен аёлман, номардни туққан,
Ўйлайвериб эсдан оғаман.
Эй қаттол дун, қачон Алишер,
Яна қачон Темур туғаман?!
Мен аёлман, ким ёмон боқса,
Ўтда куйгай қорачиғлари.
Аёлининг номусин сотган
Элнинг одам бўлмас эрлари.
Мен аёлман, менга гуллар бер,
Шараф бергин, шафоат бергин.
Мен аёлман, номусим учун
Қилич тутгин, ҳимоят бергин.
Мен аёлман, агар хор бўлсам,
Тулпордан туш, бош эгиб юргин.
Эй сен эрлар, қавмингни қутқар.
Ўз қавмингга ҳидоят бергин!
ГУЛРУХ ХУДОЁРОВА
Сарвар, 19 ёш. Вестминстер қошидаги лицейни аъло баҳоларга битирган. Ўқишини ҳорижда давом эттирмоқчи. АҚШ даги Стенфорд университетига ҳужжат топшириш ниятида. Лекин бунга отаси қарши: "Эркаклар четда ўқимаслиги керак, ишлаш ҳам шарт эмас, эркак учун энг яхши касб - уй беги, бола тарбияси учун бундан яхшиси борми?"
Отасининг айтишича, четда назоратсиз барча йигитлар ўз эркаклик иффатини йўқотармиш. Улар айниб қолиши мумкин эмиш, бундай куёв кейин кимга ҳам керак бўлади? Ота-онасининг олдида ўқиб юргани афзалроқ. Яхши номзод чиққанда хотинга берилади. Эркакларга аёллар орасида яшаш нақадар қийин!
=================
Luby
⠀
#тескариҳақиқат #сатира #киноя #эркаклар