#Фикр
Бугун кечроқ Миллий Телерадиокомпания биносидан чиқдим. Тошкент ситининг ичи-ю ташида, eр-у кўкида одам. Шунинг ҳисобига “Пахтакор”, “Ўзбекистон” метро станцияси, “Лукойл” офиси кўчасида traffic jam. Такси тўхтатиш учун анча кутиб қолдим. Термуламан... Қўл ушлаган ёшлар, эски ва янги оилалар, фақат қизлар ва фақат йигитлар жамоалари, набирасини етаклаган ва набираси етаклаган ёши улуғлар...
Бир Ота елкасига қизини ўтказиб олиб кетарди. Ота хурсанд, қизалоқ ҳам хурсанд. Қизалоқ қўлчалари билан отасининг иягидан ушлаб олган. Улар мендан олдинга ўтиб, тўхташди. Улар ҳам такси тўхтатишмоқчи бўлишди. Қизалоқ отасининг бошида таксига ишора қила бошлади.
- Ада, шунақа қилсам такси кўрадими? -қўлчаларини бигиз қилиб кўрсатди она қизалоқ.
- Тепадан зўр кўринади.
- Ада, мани бўйим балаааанд, а?
- Такси тўхтамаяптими? - сўради ота елкасидаги қизчаси билан қийналиб менга ўгирилиб.
- 15 минутдан бери турибман, - дедим.
- Ада, тушамаааан...- қизча питирлай бошлади.
- Такси тўхтагунча ўтиравер, қизим. Оёғим оғрияпти дединг-ку...
3-4 дақиқа ўтгач улар мендан олдинда туришгани учун такси биринчи уларга тўхтади ва қизча отасининг елкасидан тушди. Отаси эҳтиётлаб уни машинага ўтказди ва кетишди.
Мен яқин орада кўрган энг чиройли манзара шу эди. Отанинг елкасида хурсанд ўтирган, баъзан унинг юзларини силаб қўйган қиз. Қизининг оёғи оғримаслиги учун елкасига опичлаб олган ота. Илтимос, Оталар, қизларингиз катта ҳаётнинг катта йўлларига чиқишганида ҳам сизнинг елкангиз борлигини ҳис қилиб яшашсин. Бўйлари баланд эканига ишониб яшашсин. Сиздан бошқаларнинг олдида пойи патак бўлишмасин. Қизлари бор Оталар, сизлар жуда бахтлисизлар. Отаси елкасида кўтарган Қизлар, сизлар жуда бахтлисизлар...
Азиза Қурбонова
@qurbonova_a
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Фикр #Аёллар #Фарзанд

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
“Мадад” ННТ томонидан фуқаролар учун навбатдаги қулайлик!
Аввал хабар қилинганидек, “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти “Advice.uz” (“e-maslahat.uz”) ҳуқуқий ахборот портали орқали аҳолига онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келмоқда.
“Мадад” ННТ томонидан янги – 2020 йилда фуқаролар фойдаланишлари учун яна битта муҳим янгилик яратилди.
Энди фуқаролар ҳуқуқий масалалар бўйича ўз саволларини қулай Telegram бот орқали юборишлари мумкин.
Бунинг учун Telegram мессенжерига @madadnnt_bot манзилини киритиш ва “Start” тугмасини босиш лозим. Бунда ҳеч қандай рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.
Онлайн-маслаҳатчилар фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича саволларига қисқа вақт ичида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берадилар.
Саволларингизни ҳозироқ юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: @madadnnt_bot
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Тақдир
19 ёшли Ясмина (исми ўзгартирилган) учун йилнинг энг узоқ кутилган кечаси жаҳаннамга айланди. Яқинда она бўлишини билган ёш келинчак ҳуқуқ-тартибот ходими бўлмиш эри томонидан қаттиқ дўппосланди.
Тун ярмида Ясмина эри ва унинг ота-онаси билан бирга яшаган уйнинг деразасидан чиқиб, такси тўхтатиб, онасининг уйига келишга муваффақ бўлди. Бу қочишга илк уриниш эмасди, лекин бу сафар, хайрият, муваффақиятли бўлди.
... Ясмина қўлларини тиззаларига қўйган ҳолда касалхона каравотида ўтирибди. Овоз титрар, кўзлар жонсиз ва бир нуқтага тикилиб турарди. Нозик, озғингина, ҳали гўдак. Қаттиқ қўрққани кўриниб турибди, лекин ўзини қўлга олиб, йиғлаётган онаси Санобарни (исми ўзгартирилган) тинчлантирарди. Йиғлар экан, қизи қандай даҳшатлардан ўтганини билган аёл қайта-қайта такрорлайди: "Ҳар куни қизимни хўрлар, ҳар куни урган экан. Уриб, камситиб, Тезиковкада топиб олдим, деб камситар экан... Ахир у хали ёшгина қизалоқ-ку, намоз ўқийди...".
Ўтган тўрт ой давомида Ясмина намунали келинчак бўлишга ҳаракат қиларди. Уйдаги барча юмушлар унинг бўйнида эди. Унинг устида – айб топиш учун баҳона қидираётган қайнона ва ҳеч бўлмаганда энг кичик айб топиб, ўғлини хотинига қарши қайирарди. Даврон эса (исми ўзгартирилган) муштумзўрлиги билан тарбиявий ишларни амалга оширган.
"Мен қилган ҳамма нарса нотўғри эди. Қайнотам яхши, жуда меҳрибон. Менга ачинарди. Лекин менга қайнотам билан бир хонада ёлғиз бўлишга рухсат йўқ эди. Эрим билан ёлғиз қолганимизда мени кинолар кўришга мажбурлар ва у ерда нима кўрсатилса, қайтаришимни талаб қиларди. Мен рад этганимда у мени дўппосларди", - дейди Ясмина.
Янги йил арафасида қиз ўз оиласига қўнғироқ қилиб, уларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклашга рухсат берилди. Аммо келинини тинмай кузатиб турган қайнона Ясминанинг фақат ўз қариндош-уруғларини табриклаб, эрининг қариндош-уруғларини менсимаслигидан ғазабланди. Аёл жанжал қилди, Даврон эса Ясминани хоналарига чақирди. Бироқ унга қиз жуда секин юргандек туюлди. Жаҳли чиққан Даврон Ясминани сочидан ушлаб, ётоқхонага итариб юборди-да, боши ва юзига ура бошлади. Қизнинг бурнидан қон гупиллаб чиқди, ювиниш учун ваннага югурди. Лекин калтаклар давом этди. Шунда қайнона келинини оилавий жанжалнинг изларини тозалатар, эр эса йигирма марта чўнқайишга мажбурлади.
Қандайдир мўъжиза Ясминанинг қочишига ёрдам берди. Онаси уни шишган юзи ва гематомаларини травматолог кўригидан ўтгазиш учун пойтахт шифохоналаридан бирига олиб борди. Рентген ва УТТ қилинди. Шундан сўнг шокка тушган ва қўрқиб кетган Ясминани Тошкентдаги 1-Республика клиник шифохонасига ётқизишди.
Санобар қўллари билан кўз ёшларини артиб, ҳўнграб юборди. Она қизнинг руҳий ҳолатидан хавотирда. У йиғламайди. Лекин унинг жонсиз кўзларидан қизнинг жуда қўрқаётганини пайқаш қийин эмас. У қўнғироқларга жавоб бермайди ва шифокорлардан эри ва унинг қариндошларини уни кўришга рухсат бермаслигини сўради. Эрининг уйига қайтиш Ясмина учун ўлим билан баробар.
Эри-чи, дейсизми? Даврон Ясминадан 13 ёш катта. Бу одам пойтахтдаги туман ИИБ ларидан бирида ишлайди. Ўз алоқаларидан фойдаланиб, муллани никоҳ ўқишга кўндирди-ю, Ясминани уйидан олиб кетди. Даврон турмуш қуришга, никоҳни расмийлаштиришга ваъда берди. Хотини ва бўлажак фарзандларига ғамхўрлик қилиш учун Худо олдида ваъда берди. Ўз "севги"сини қандай намойиш қилганини юқорида ўқидик.
Мақоланинг тўлиқ матнини қуйдаги ҳаволада ўқинг: https://nuz.uz/obschestvo/45720-novogodnyaya-noch-stala-koshmarom-v-tashkente-muzh-sotrudnik-ruvd-izbil-beremennuyu-zhenu.html
Тошкент шаҳар ИИБ хабар беришича, иш раҳбарият назоратида. Тошкент шаҳар ИИБ ички хавфсизлик бўлими томонидан пухта хизмат текшируви ўтказилмоқда. Жисмоний шикаст етказиш факти бўйича материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун Шайҳонтоҳур тумани прокуратурасига топширилди.
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар

#Статистика
2019 йил сентябрь ойидан Ўзбекистонда битта ҳам ҳимоя ордери берилмади!
Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун тўлиқ ишламаяпти!
2 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади (https://lex.uz/docs/4494712). Қонунда кўрсатилган ҳимоя воситаларидан бири ҳимоя ордеридир. Бундай кафолатлар кўплаб мамлакатларда такрорий зўравонликнинг олдини олиш ва тажовузкорни чеклаш учун берилади. Ўзбекистонда улар қонунда кўрсатилган лекин ҳозиргача ҳеч кимга берилмаяпти.
Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни ким саботаж қилмоқда?
Ҳимоя ордери ички ишлар органлари ходимлари томонидан берилиши керак. Улар ҳали ҳам ҳимоя ордерини бериш тартиби ва уни қандай шаклда бериш кераклигини билишмайди. Нима учун? Ушбу қонуннинг 23-моддасига кўра, "ҳимоя ордерининг шакли ва уни таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади".
ИИВ ходимларининг сўзларига кўра, ҳозиргача Вазирлар Маҳкамаси ҳимоя ордерлари ёки уни бериш тартибини тасдиқламаган. Қонун ҳужжатларида қонуннинг 34-бандига мувофиқ ўзгартиришлар киритилмаган.
Қонун қабул қилинганига қарийб уч ой бўлди! Тўлиқ ишламас экан, нима учун бу қонунни қабул қилганимиздан фахрланиб, давра суҳбатлари ўтказяпсиз? Ҳимоя ордерини олиш ҳали ҳам мумкин бўлмаса, нима учун халқаро ташкилотлар кўзига чанг солиняпти? НЕГА ЯНА ЁЛҒОН ГАПИРЯПСИЗ?

Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Тизим такомиллаштирилади.
Манба: https://kun.uz/28506384
Манба: https://kun.uz/28506384
#Фикр
Бир эркак ўғил-қизи, турмуш ўртоғини болта билан ўлдириб, кейин ўзини осибди. Амударё туманидан шунақа хабар келди. Аллоҳ раҳмат қилсин.
Маънавият, алламбало нарсалар, баландпарвоз гапларни қўйиб, дўппини бир четга суриб фикр қилинг: жамиятда оилалар ажрими, меҳр-оқибат йўқолиб боришига нима сабаб?
Ҳа, пул. Иқтисодий қийинчилик. Асосан.
Оддий оила бошлиғи кун бўйи фақат пул ҳақда ўйлашга мажбур бўляпти. Кундалик турмушдага рўзғор камчиликларидан боши чиқмай қолган. Тўғри, ишласа, едирса, боласига ё ота-онасига қиляпти. Аммо жуда кам сонли оилаларни ҳисобга олмасак, тирикчилик ташвиши вужудимизни эгаллаган.
Шунинг учун, сайлов ҳам қизиқ эмас, янги қарор ё қонун муҳокамаси ҳам. Шу билан қорин тўярмиди, бугун эса яна нон, памперс, кашага пул топиш керак.
Хиёнат, ёлғон ва фахш ҳам иқтисодий етишмовчилик ортидан келиб чиқамаяптими? Оилалар бор, сабр қилади, аммо ҳамма баробар эмас.
Илтимос, президент, ҳукуматда ўтирган мулозимлар, ҳокимлар ва барча масъуллар, унутмангки, ҳар бир оила ажрими, жанжал ё жиноят замирида оз бўлса-да, етишмовчилик, қийинчиликдан безиб қолган юрак амри бор.
Сити эмас, иш ўрни бор заводлар қуринг. Монополия қилиб халқни қийнаманг, коррупцияга ботган иқтисодиётни ёруғга тортинг.
Алишер Рўзиохунов
https://t.me/alisherruziohunov
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Оила

... Бундай ҳаётдан тўйганлигим, турмушимни тиклашга умидим сўнганлиги боис, ажратишларини сўраб судга мурожаат қилдим. Болаларимни олиб кетмоқчи бўлиб мактабига, боғчасига бордим, лекин улар келмаётганлигини айтишди. Турмуш ўртоғимнинг хонадонига боришга қўрқиб, махалла қўмитасига бордим ва бу жойда маҳалла қўмитаси, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирокида адвокат фарзандларимни менга беришни сўради. Қайнотам билан турмуш ўртоғим «болалар йўқ!» деб идорадан чиқиб кетишди. Мана икки ой бўлдики, мен она бўла туриб ўз фарзандларимни кўра олмаяпман. Қилган нима гуноҳларим учун мен шунча хўрликларга чидашим, фарзандларимдан жудо бўлишим, туҳматларга қолишим керак!?
https://telegra.ph/%D0%8E%D2%9Buvchilardan-01-11

Telegraph
#Ўқувчилардан
Мен 29 ёшдаман. Иккинчи курсда ўкиганимда турмушга чиқдим. Турмушимиз аввалига жуда яхши эди. Бир йил ўтиб ўғил фарзандли бўлдик. Мен бутунлай бола парваришига берилиб, шу билан бирга уй юмушларини ҳам қўлимдан келганча эплашга ҳаракат қилдим. Лекин қайнонам…
#Фикр
Шу мавзуни майдаламанглар, деймиз-у, бу буйича сабрсизлигимизни тан олгимиз келмайди.
Эҳ, одамлар, оддийгина хотинларимизга муносабатнинг тагига етмаганмиз-у, гейларга толерантликдан гапираётганимиз кулгули.
Мен ҳам патриархал жамиятда эээнг чекка қишлоқда ўсганман. Лекин мен тушуниб етдим-ку шуни!
Аёлларни бизнинг жамиятимиздаги потенциали йўқдек кўринишига илгаридан бўлиб келган кўп сабаблар бор:
Уларнинг ақли калта деймиз, “аёлга қўл берсанг елканга, елка берсанг бошинга чиқиб олади” каби халқ оғзаки ижоди бизда бўлиб келган дискриминациянинг ёрқин исботи.
Аёлнинг ўсишини таҳлил қилиб кўринг:
Улар туғилибоқ итоаткор бўлишга ўргатилади. “Аканга тил қайтарма, болам, эринг нима деса айтганини қил, нон пишир, овқат қил, кирларини юв, кечаси чарчасанг ҳам бер, овозингни баланд қилма, сен ожизасан, каби ижтимоий босимлар остида улғайган аёл қандай қилиб ўзига ишонувчан, ақлли, билимли, шарткесар бўлишини кутиш мумкин???
Эркакларни қаранг:
Ҳа, ота ўғил! Эркакнинг оти бўлмаса блаблабла... булар эса эркакнинг самооценкасини ошириб борса борадики, туширмайди.
Халиям баъзи аёллар шу итоаткорлик билан бўлса-да ўзлигини англаса-да чидаб яшаб келаяпти.
Эрга тегиб қайтиб келса, уни кўрган эркак бир "кўрай" деб ўтирса, унинг шахси, ичидаги кечинмалари билан ҳеч кимнинг иши бўлмаса, улардан қанақа ақл кутиш мумкин?
Ерга тиқиб қўйганмиз-ку ўзи?!
Ҳозир ҳам жамиятимиз таълимга муҳтож. Ҳозир ҳам патриархал жамиятимизда қааанча аёллар майший зўравонликдан азият чекишади, бу ҳақда хатто ўзлари ҳам билмасдан.
Ўзи кўчадан ўйнаб, улфатлар билан ичиб, камига кечаси соат иккиларда ўртоқларини уйига олиб келиб, эрта тонгда ишга кетиши керак бўлган хотинига тур, уни опкел, тур буни опкел, деб дўқ қилиб, моллик қиладиган танишларимиз ҳаммамизда бор.
Биз бўлса гейлар ҳуқуқи бўйича тортишиб ётибмиз. Олдин аёллар ҳуқуқини бир қараб кўрайлик.
Аёллар, сизлар ҳеч кимдан кам эмассиз, сизлар биз билан бир хилда шу дунёнинг давомчиларисиз. Сизлар бизнинг хаётимиз давом этиши учун керак бўлса эээнг муҳим функцияни бажариб келасизлар. Уйғонинглар, ўзларингизнинг ҳуқуқларингизни урушиб эмас, иш ташлаб эмас, гўзал хулқингиз, билимингиз (бу учун кўпрок ўрганиш керак) билан яқин эркакларингизга етказиб боринг, ўзингизни кўпроқ севинг.
Кимгадир ботган бўлса узр.
Муаллиф: Шариф Худойбердиев
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар #ЭркакларФикри

Мен 36 ёшдаман. Ажрашганман. 6 яшар ўғлим бор. Ишлаб чиқаришда бухгалтерияда ишлайман. Ойликдан ойликкача амаллаб яшаймиз. Доимий йўқчилик қийнайди. Соғлигимдаги айрим муаммолар туфайли ҳар ой салкам 600 минглик дори-дармон сотиб оламан. Ҳафтада 5 кун ишлайман.
Дам олиш кунларига қўшимча иш қидиришга қарор қилдим. Интернетда қу йидаги эълонга кўзим тушиб қолди – ҲАФТАДА БИР МАРТА 2-ХОНАЛИ УЙ ТОЗАЛАШ УЧУН АЁЛ КЕРАК, БИР МАРТА УЧУН ИШ ҲАҚИ 100 МИНГ СЎМ. Мен учун иш ҳалол бўлса, ҳар қандай ишни қилиб кетавераман, қолаверса эълондаги манзил уйимга яқин экан. Хурсанд бўлиб, эълонда кўрсатилган рақамга Телеграм орқали хабар юбордим. Иш берувчи мен ҳақимда барча тафсилотларни суриштирди. Мен барча саволларга рўй-рост жавоб бердим. Сурат юборишимни сўраганди, кимни ишга ёллаётганини билиши учун сўраётгандир-да, деб суратимни юбордим.
Кейин ўзидан ўзи қуйидаги хабарни юборибди – ҲАФТАДА БИР МАРТА ЭРКАК БИЛАН АЁЛ СИФАТИДА УЧРАШИШГА НИМА ДЕЙСИЗ. БИР “МАРТА” УЧУН 300 МИНГ СЎМ ТЎЛАЙМАН, деб ёзса борми?! Кейин порнография суратларини юборишни бошлади. Тўғрисини айтсам, ишлар бунақа авж олишини ҳеч кутмагандим – эълонда бутунлай бошқа нарса ёзилганди-ку.
Мен унга ҳалол яшашимни, мен шунчаки қўшимча иш қидирганимни ёздим. Ундай нарсаларга рози бўлганимда, бундай эълонларни қидирмасдим. Шундай нияти бор экан, унинг таклифига жон деб рози бўладиган аёллар тиқилиб ётганини ёзсам, гапларим ёқмай, мени куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, блоклаб қўйибди!
Наҳотки, биз одамийлигимизни йўқотиб боряпмиз?! Аёл киши ҳалол меҳнат қилиб рўзғор тебратиши мумкин эмасми?!
====================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #кўмак #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар

Мен автобусларда кўп юриб, мамлкатимизнинг кўплаб қизлари каби “ҳар хил” одамларни кўрдим. Бирон нусха менга бошқачароқ қарагани ёки менга жуда яқинлашаётганини кўрсам-да, лом-мим демай чеккага ўтардим.
Бугун 32 ёшдаман. Кеча автобусда кетаётсам, 24-25 яшар йигитча менга узоқ пайт тикилиб турди, кейин яқинлашмоқчи бўлди. Мен эса бутун автобус эшитадиган қилиб “Йўқол, менга яқинлашма”, деб бақирдим. Йўловчилар нима гаплигини тушунди. Ҳамма унга нафрат билан қаради, лекин ҳеч ким индамади. У кейин бекатда тушиб қолди.
Лойиҳангиз туфайли англадимки, зўравонлик сукунатни ҳушлар экан. Жим ўтиб кетмаслик керак экан. Мен ҳам ширин қизалоқларнинг ойисиман, мен ҳам уларга шуни бот-бот қайтараман. Бизга ўз вақтида буни айтишмаган, негаки уят, деб ҳисобланган.
=============================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар #СенЁлғизЭмассан

Никоҳ бекор қилинганда боланинг ким билан қолиши боланинг фикрига асосланади!
Парламентда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи долзарб бўлиб турган айни вақтда ушбу қонун лойиҳасига кўра бир нечта қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Жумладан, Оила кодексида никоҳ бекор қилинганидан сўнг, вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшаши масаласини ҳал қилишда суд боланинг фикрини, етуклик даражасини, ёшидан қатъий назар унинг онги даражасини инобатга олиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларини назарда тутувчи қарорни қабул қилиши шартлиги белгилаб қўйилмоқда.
Амалиётда никоҳ бекор қилинганда деярли 90/95 фоиз ҳолатда бола автоматик равишда она қарамоғида қолдирилиб, отанинг бола тарбиясидаги ҳуқуқлари, айрим ҳолларда боланинг фикри ҳам инобатга олинмайди. Бироқ беш қўл баробармас, деганларидек, баъзи вақтларда она томоннинг аҳлоқи ва имкониятлари болани тарбиялашга етмаслиги мумкин. Шунга қарамай боланинг ҳохишига зид бўлса ҳам суд томонидан болалар она қарамоғида қолдирилаётган вазиятлар ҳам учраб турибди. Шу боис, фарзанд тарбияси ва вояга етказишда ҳам гендер тенглигига риоя этилиши шарт.
Мазкур ўзгариш бу тенгликни таъминлашга ёрдам беради, деган умиддаман.
Шунингдек, қонун лойиҳага кўра "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча киритиб, болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқишни кафолатлаш, бунда бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўймасликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан қатъий назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрсатилиши кафолатлаб қўйилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси юзасидан парламентнинг янги таркиби қарор қабул қилиши керак.
Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
https://t.me/deputat_kusherbayev
====================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Оила #Фарзандлар #Ажрим

Мен ажрашдим...
Ҳозир ажрашганимизнинг сабабини биров сўраса, аниқ бирон сабабни кўрсата олмас эканман. Бир тайинли сабаб йўқ, лекин рафиқам билан ортиқ яшай олмадим.
Ўтириб таҳлил қилсам, аёлим билан энг бахтли кунларимиз – тўйимиздан кейин уни қўшни мамлакатга олиб чиқиб, 10 кунча дам олган пайтларимиз экан. Негаки ўшанда у онасига телефон қила олмасди, бутунлай бахтга шўнғиб юрган пайти эди.
Уйга қайтдик, оилавий хаётимиз бошландики, унинг онаси турмушимизга аралашмаган кун йўқ эди. Собиқ рафиқам уйдаги барча гапни онасига телефон орқали ёки ота-онасини уйига борганида оқизмай-томизмай гапириб берарди. Кейин қайнонам мени ва оиламизни муҳокама қилиб, менга қандай яшашни ўргата бошлади. Эътибор бермаслик ҳаракат қилардим, чунки турмуш ўртоғим билан ишхонада танишиб, бир-биримизни ёқтириб, чиройли тўйлар қилиб катта хаётга қадам қўйганмиз. Уйда туппа-тузук юрарди-да, онаси билан кўришиб келса, бутунлай ўзгариб қоларди, мен хотинимни танимай қолардим. Уйдаги ҳамма шароитлар қилиб берганман, лекин у ўзини “қул” деб айтарди, уйда ўтириб қолган жойи йўқ эди, иккаламиз ишлардик. Лекин нуқул нолигани-нолиган.
Охири бир куни қайнонам мени сенсираб, дўқ-пўписа қила бошлаганидан кейин сабр косам тўлди. Ортиқ ундай яшай олмаслигимни англадим. Аёлимга охиригача имкон бердим, мустақил ҳулоса чиқаришини илтимос қилдим. Ажрим қоғозига имзо қўяётганда кўзларидан афсусланаётганини кўрсам-да, лекин собиқ хотиним онасининг чизиғидан чиқа олмади, мустақил хаётга тайёр эмас экан, менга тегиб нима қиларди?
Мен уни айбламоқчи эмасман, айнан бизнинг ҳолатда иккимизнинг айбимиз бор, лекин қизларнинг оналаридан илтимос, қизингизни узатдингизми, унинг ўз хаётини мустақил қуришига имкон беринг.
=============================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Ажрим #Эркаклар #Оила

«Бизни хўрлаб, ўзга юртда ташлаб кетди». Россияда фарзандлари билан ёлғиз қолдирилган аёллар ҳикояси
“Кун.уз” таҳририяти муҳбирлари Россияга сафари давомида ўзга юртга бориб, ҳаётда ўз ўрнини топган ватандошлар билан учрашишдан ташқари, Россияда ижтимоий муаммоларга дуч келган, ёрдамга муҳтож бўлиб қолган, эри ташлаб кетган ёки ўзлари фарзандлари билан ёлғиз қолган аёллар билан ҳам учрашди.
Кун.узда ёзилишича, Г.М асли фарғоналик бўлиб, бир неча йилдирки, Россиянинг Самара области, Сизрань шаҳрида истиқомат қилиб келмоқда. Унинг қарамоғида 6 нафар фарзанд бор. Бугунги кунда унинг бошига жиддий ташвиш тушган: ватанга қайтишнинг чорасини қила олмаяпти. Ўзбекистонга қайтиш учун ҳужжатларни тўғрилашга ҳам маблағ орттира олмаяпти.
Шу йилнинг ноябрь ойи бошида турмуш ўртоғи Ҳ.М. Фарғона вилоятига қайтгач, оиласидан ажрашиш фикрига тушиб қолган. Икки ўртада 5 қиз ва 1 ўғил бор. Улар бугунги кунда онаси билан Сизранда истиқомат қилиб келмоқда. Аёл кўп йиллар қийналиб, ҳаётнинг оғир-енгил кунларини биргаликда ўтказиб, шу ёшга етганида бу кўргиликка дуч келиб турибди.
«Эрим 8 ноябрь куни енгил машина орқали Ўзбекистонга кетди. Телефонлашиб турдик. Бироз вақт ўтгач, қайнонам 5 қизни чиқаришнинг ўзи бўлмайди, ажрашасан, деб ўғлини кўндирибди. Энди ажрашаман деб турибди. Мен бир неча марта президент виртуал қабулхонасига ҳам ёздим. Эрим мени хиёнатда ушлаб олганини айтиб юрибди. Қани ким билан ушлаб олибди? Исботлаб берсин, майли ажрашсин. Ўзбекистонга кетай десам, моддий имконим йўқ. Олти бола ва ўзимга чипта пули керак. Ҳужжатлариям жойида эмас», дейди аёл.
Г.М. бугунги кунда шаҳарнинг кўп қаватли уйларига коммунал хизмат кўрсатувчи фирмалардан бирида ишлайди. Вазифаси ўзига бириктирилган кўп қаватли уйларнинг ҳовлиси, теварак-атрофини ораста сақлаш. Ойлик маоши 20 минг рублни ташкил этади. Патент ва ижара тўловларидан сўнг, 6 фарзанди билан ҳисоблаганда 7 жон учун 10 минг рубль (155 АҚШ доллари)дан кўпроқ маблағ қолади, холос.
Kun.uz мухбири Ўзбекистонда Г.М.нинг турмуш ўртоғи билан боғланди. У фарзандлари «отам деб келса, уларнинг кўкрагидан итармаслигини, бироқ турмуш ўртоғи билан бирга яшамаслиги»ни билдирди. У хотини айнан ким билан хиёнат қилгани, онаси уни қайтадан уйлантирмоқчи бўлаётганининг сабаби ҳақидаги саволларга жавоб бера олмаслигини айтди.
Кун.уз муҳбирининг ёзишича, Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар билан суҳбатда бўлганизда ҳам Россияда Ўзбекистондан оиласи билан келиб, ажралиб кетаётганлар кўплигини айтишди.
P.S.: Айни вақтда Г.М. 6 фарзанди билан Сизранда қолмоқда.
Манба: https://kun.uz/news/2020/01/17/bizni-xorlab-ozga-yurtda-tashlab-ketdi-rossiyada-farzandlari-bilan-yolgiz-qoldirilgan-ayollar-hikoyasi
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Ажрим #Аёлар #Оила #Фарзандлар

Илтимос, тадбирларни юпун кийинган қизчаларсиз ўтказинг!
Мен шу расмни қўйиб ўз саҳифамда пост ёзар эканман, Ғаниев шаънига ҳеч нарса демоқчи эмасман. Сабаби, бу иш биргина бу одам қатнашадиган тадбирга хос иш эмас.
СССРдан қолган бу одат мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги турли тадбирларда қилинади.
Узоққа бормай, 6 ноябрь куни Жиззахда Ш. Рашидовнинг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда қатнашдим. Ўша куни ҳам яхшигина совуқ эди ва миллий кийимдаги ёш қизчалар бир неча соат юпун кийимда совқотиб Рашидов ҳайкалининг олдида туришди.
Ҳурматли мутасаддилар, сиздан илтимос. Мана шундай совуқ кунларда ўтказаётган тадбирингизда миллий либосда, юпун кийиниб турган қизларнинг соғлигини ўйланг.
Худо кўрсатмасин совуқда турадиган ўша қизлардан бири дардга чалинса унинг даволаниши учун ҳисобингиздан бир тийин ҳам бермайсиз. Мабодо берганингиз билан унинг йўқотилган соғлиги қайта тикланмаслиги ҳам мумкин.
Шундай экан, тадбирингизни юпун кийинган қизларсиз ўтказинг.
Илтимос!
Ғайрат Йўлдош
Манба: https://xabar.uz/4vx
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қизлар #Муносабат

#ўқувчилардан
Бошим қотган... Эримдан кўнглим қолган, бунга сабаблар кўп. Ҳозирги кунда ўртамизда совуқчилик тушган, мен ундан ажралишни хоҳлайман, лекин у қўйвормаяпти. Мени ёки болаларни ўлдиришини айтяпти, кўп ичганига бундай қила олишига шубҳам йўқ.
Бундай хаётдан чарчадим. Тинч, ҳотиржам яшашни хоҳлайман. Фарзандларим ҳам безиллаб бўлган, ҳар куни жанжал, босим остида яшаш жуда қийин. Турмуш ўртоғим ота-онаси, яқинларига ҳам қулоқ солмайди, ҳаммасини “на принцип” қилади, характери шунақа.
Биласизми, бизнинг аёлларимиз уйдаги гапни кўчага олиб чиқишдан, гап-сўз бўлишдан қўрқиб, нималарга чидашяпти, менга ўхшаганлар қанча... Мен бир нарсага ҳайронман, нимага шу ичкиликни ишлаб чиқаришни тўхтатишмас экан. Ахир қанчадан-қанча фожиаларга олиб келяпти бу?
Мен биламан, бир кун у ё мени ё болларимни нимадир қилиб қўяди. Шундан қўрқаман. Менга ёрдам бероладиганлар борми. Буларнинг ҳаммасини тинч йўл билан хал қилса бўлармикан?! Унинг ўч оладиган одати бор. Уйимиздагиларга ҳам яхши гапириб, олиб келиб ҳаммасининг аламини олволарди....
=============================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Ажрим #Аёллар #Оила #Фарзандлар

Нега отани ҳам онага бепардоз кўрсатиш керак эмас? Кўнгил қурғур эркакда бор-у, аёлда йўқми? Бузилган оилада эркакни ўзига қарамади, хотиннинг кўнглини олмади, деб айбловчиларни ҳали ҳеч кўрмадим.
Бир гуруҳда бир шўрпешона аёлгина дардини ёзибди. Касаллик туфайли 2 гуруҳ ногирони бўлиб қолган эрини боқиб, оёққа қўйиб, рўзғор ташвишини бўйнига олиб яшаб юрса, у уйда ўтирган эркак эри Россияга ишлагани кетган аёл билан дон олишиб, аёл эридан ажрашгандан кейин уйининг яримига олиб келиб яшашини айтаётган экан.
Эркаклардан ва баъзи аёллардан келаётган шарҳлар бечора аёлни айблаш билан овора. Ўзингга қарамагансан, эрни кўнглини олмагансан, пул топиб менсимагансандан нарига ўтмаяпти. Сўкинишни билмаган одамниям сўкинворишга мажбур қилишади-да...
Feruza Izzat
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Виктимблейминг #Муносабат #Аёллар #Эркаклар

Яқинда ичкиликка берилган эри билан ажрашиш масаласида маслаҳат сўраган пост шарҳида бир ўқувчимиз ўз тақдири билан бўлишдилар.
"...Ўлимни бўйнимга олиб, унинг чангалидан қутулиб кетишга аҳд қилдим. Буни қилмасам бўлмасди. Чунки нафақат калтаклаган, балки калтакланган ҳам тубанлашиб бораверади.
Аллоҳнинг кўмаги билангина тирик қолдим, ажрашаман дея илк фикримни билдиришим биланоқ 23 марта пичоқ урди болаларим кўз ўнгида. Шунча ҳолат бўлсаям ажрим жараёни жуда узоқ чўзилди. Бирпасда ажратворишмаскан.
Хуллас, олдинига қийналдим, лекин унинг қўлида қийналганларимдан яхшироқ эди ҳар қалай, ҳозирда ҳаётим ҳам, моддий ҳолатим ҳам жуда яхшиланиб кетди. Болаларим руҳияти ҳам ўзига келган.
Хуллас, Аллоҳнинг ўзи қўллар экан. Мен ўша одамдан қутулганимдан ва фарзандларим билан тинч-осуда яшаётганимдан мамнунман. Мен зулмдан, чек-чегараси йўқ зулмларидан 15 йилда чиқиб кета олдим. Аммо эслатиб ўтай, ҳозир қабрда ётган бўлишим ҳам мумкин эди.
Бунақа ифлосларнинг қўлидан омон чиқиш осон эмас. Эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилиш керак".
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Муносабат #Аёллар #Эркаклар

Forwarded from davletovuz
Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробар кўпайтирилади. Қизлар учун олий ўқув юртларида алоҳида грант ўринлари ажратилади. — Шавкат Мирзиёев
Фаррош
Кўп меҳнаткаш бу фаррош аёл,
Аллақандай маъюс, ғамбода.
Хизматини бажарар ҳалол,
Қўли теккан нарса – озода.
“Дуррасини бошига танғиб,
Тонгда келиб, киришса ишга,
Ишхонада тозалик анқиб,
Кўнгилларни чорлар юмушга.
Кўздан қочган чет соҳаларга
Унинг ўзи кўнгилли оқсоч:
Котибалар йўқ хоналарга
Чойлар дамлаб улашар қувонч.
Раҳматларни тинглайди беун,
Бесўзлиги барчага маъқул…
…Қўлларида қайсидир бир кун
Пайдо бўлар ёлғизгина гул.
Антиқа гул! Гўзал! Анвойи!
Гўё Моне танлагандай ранг.
Туман ичра гулбарглар ёйиб,
Кўк тусида шундоқ очилган.
– О! Қандай гул! Чиройли экан! –
Одамларнинг юзи ёришар.
Фаррош аёл кўзидаги ғам
Ним табассум нурга қоришар.
– Кимдир сизни севади беҳад! –
Ҳазилкашлар кўтарар ғавғо.
У уялар, кулар бежуръат:
– Совға! Совға! Шунчаки совға!
Сўнг юмушлар ютади уни,
Чанглар арир стол, жавондан.
Бугун унинг туғилган куни
Гулни сотиб олган дўкондан.
Усмон Азим
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Муносабат #Аёллар

ТОМОШАБИН
Ўшанда 5- ёки 6- синфда ўқирдим. Бир куни тандирда нон ёпаётган (раҳматли) онамнинг ёнида эдим. Уйимиз қишлоқ маркази, асосий магазин майдони ҳудудида эди. Бирдан дарвозамиз яқинида шовқин-сурон кўтарилди. Югурдим. Чиқсам, чап ён қўшнимиз Маҳмуд ака билан унинг ён қўшниси Эргаш ота муштлашиб ётибди...
Эмишки Маҳмуд ака Эргаш отанинг ўртадаги еридан қўшиб олганмиш...
Иккиси бир-бирини ўлдириб қўядиган даражада , аммо атрофда йиғилган 30дан ортиқ эркак - аёлнинг бирортаси уларни ажратай демасди. Улар воқеани шунчалар берилиб томоша қиларди - ки, ҳали болалик онггим билан ҳайратда қотгандим.
Бир пайт Эргаш ота юз-кўзи қон важоҳат билан уйига чопди. Катта қора ов милтиғини кўтариб чиқди.
Ундан 5,6 метр узоқликдаги Маҳмуд акани нишонга оларди. Шу пайт қаердандир дадам раҳматли келиб қолиб Маҳмуд акани уйига судрай бошлади. Оғзига келганин
айтиб ғазабдан "бўкираётган" Маҳмуд ака дадамга қулоқ солмасди. Эргаш отанинг милтиғи нишонда, биров олдига бориб "қўйгин шуни" демасди. Мен дадамга отилдим. Эргаш ота дадамни ҳам отиб қўйиши мумкин эди.
Дадамни қўлларига осилиб олгандим, уйга юринг деб, қўрқиб кетгандим.
Шу орада Эргаш ота милтиқнинг тепкисини босди.
Маҳмуд акани оёғидан отиб қўйди. Мен даҳшат ичида қолгандим , Маҳмуд ака ҳушидан кетти . Кейин одамларнинг ғала - ғовурлари...
Кўзимни очганимда дадам мени кўтариб уймизга олиб кирган, онам ўриб қўйган лентали узун сочларим юзим аралаш ҳўл, сув сепилган эди.
Дадам "бунга тўполонда нима бор экан " деб асабийлашар, онам қўл - оёқларимни уқалаб ўтирарди.
Тўполонда дадам бор эди. Ҳеч ким юрак ютиб ажратолмаган, қўшнилар даҳанаки жанггини мириқиб томоша қилаётган жойда менинг довюрак раҳматли дадам бор эди...
Орадан йиллар кечди. Улғайдик.
Ҳаётимда кўплаб одамларимизнинг бунақа бефарқлик, томошабинлиги "саҳналари" ни кўравериб, кўникиб ҳам кетдим.
Фақат бошқа давлатларга борганимда йўлда биров йиқилиб тушса ёрдамга учиб - отланган атрофдагиларни кўрганимда, биронта аёл кўчада йиғлаб турганин кўрса "сенга нимадир бўлдими?
Кел ўтир, ол сув ич, нима ёрдам берай"? деб турган одамларни кўрганимда, йўл ёки манзил сўралса ҳатто ўша ерга олиб бориб қўйишга шайларни кўрганимда кўксим ачишаверади.
Истанбулда боламнинг ўйинчоғи қолиб кетган минибус орқага қайтиб келиб, "ўйинчоғим" деб йиғлаётган ўғлимга ўйинчоғин узатганда ва минибусдаги одамлар боламга қўшилиб қувонганда кўзларимдан ёш сизиб чиққанди...
Мен қачондир одамларимиз (албатта ҳаммаси эмас томошабин) томошабинликдан воз кечишига умид қиламан...
Noila Holmuhammad саҳифасидан олинди
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Муносабат #Жамият