Самарқанддаги “Раҳмдиллик” марказига ташриф буюрарканмиз, бир ёзув диққатимизни тортди. Унга "Буюм эмассиз" деган ёзув туширилган. Дарҳақиқат аёллар баъзан ўзларининг шахсияти ҳақида унутадилар. Копток бўлиб тепкилашларга, ҳайвонларча зўрланишларга сукут сақлаб келади....
Шу жумлани эслаб қолинг - БУЮМ ЭМАССИЗ. Сиз АЁЛ сиз, гўзал, ақлли, кучли аёлсиз ёки суюкли ёрига суянган рафиқа, ишлайсиз ёки уй бекасисиз, спорт билан шуғулланасиз ёки кўчага чиқишни ёқтирмайсиз, бўш вақтингизда китоб ўқийсиз ёки кашта тикасиз, оила аъзоларингиз учун пишириқлар тайёрласиз ёки тайёрини дўкондан сотиб оласиз.
Ҳаётингизни, турмуш тарзингизни, севимли машғулотни, ўқийдиган китобингиз ва бошқа-бошқа танловларни ўзингиз қиласиз. СИЗ ШАХСсиз!
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Аёллар

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Исми шартли ўзгартирилган 19 ёшли Мадина исмли қиз Самарқанддаги текстиль корхоналардан бирида ишларди. 23 май оқшоми у тунги навбатчиликда қолган ва ўша кунги воқеани кўз ёшларсиз эслолмайди. - Кечки 10-11 лар атрофида мастеримиз кириб, мени кимдир чақираётганини…
Самарқандда 19 ёшли қизни зўрлангани ҳолати юзасидан 28 ёшли А.Ф. га нисбатан 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Айбланувчига нисбатан сирттан қамоқка олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаҚаршимиз

АҚШда бизнес очиш, Мексика, Чехия ва Россиядан буюртмалар - Огайодаги ўзбекистонлик тадбиркор билан суҳбат
UzbekLife дунёнинг турли нуқталарида ўз фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйган ўзбекистонлик ватандошларимиз билан суҳбатларни давом эттиради.
Ана шундай ҳамюртларимиздан бири Сайёра Норбўтаева бугунги кунда АҚШнинг Огайо штатида яшайди. Ҳозирда “Тwo dolls cakery” бренди остида ўз бизнесини очишга эришган.
3 ой ичида IELTS сертификатини қўлга киритдим
Зиёли оилада туғилганман. Дадам — юридик фанлар доктори ва профессор, онам қалами ўткир журналист бўлганлар. Оиламизда ўқишга катта эътибор бериларди. Онам ишлари кўп бўлишидан қатъи назар вақт топиб бизни кутубхоналарга олиб борардилар. Келажагимни Ўзбекистон билан боғлиқ ҳолда кўрардим. Тил ўрганиб юртдошларимни бошқа давлатлар маданиятидан бохабар қилишни орзу қилардим. Шу мақсадда Тошкент давлат шарқшунослик университети қошидаги академик лицейда ўқиганман. Ҳинд тилига жуда қизиқардим, шу йўналишда сертификат ҳам олганман. Лицейдан сўнг Шарқшунослик университетига ҳужжат топширдим, афсуски балим бироз камлик қилгани учун талабалик насиб қилмади. Фикримни ўзгартирган нарса – мендан паст балл олган яқин дугонамнинг ўқишга кириб кетиши бўлди. Дугонам учун хурсанд бўлдим, лекин ҳақиқат йўқлигидан кўнглим чўкди. Чунки йиллар давомида талаба бўлиш иштиёқи мени тинимсиз изланишга, тил ўрганишга ундаганди.
Ўша пайтларда синглим Америкага кетиш тараддудида юрганди. Албатта, уйимиздагилар қарши бўлишди бунга: синглимнинг ҳали ёш эканлиги ва қиз бола хорижда қандай яшаши ота-онамни хавотирга соларди. Лекин у барибир уларни ишонтирди ва ўз мақсадига етди — Америкага кетди. Шундан сўнг мен ҳам тайёргарлик кўришни бошлаб, 3 ой ичида IELTS сертификатини қўлга киритдим. Унинг кетиши менга ҳам йўл очиб берди ва синглимнинг ёнига хорижга кетдим. Миссури штатидаги Community College’га ҳужжат топшириб, талаба бўлдим. Ундан сўнг Техасда, Огайо штатларида ҳам таълим олишни давом эттирдим.
Америкада бизнес очиш хаёлимда ҳам йўқ эди
Кўпчилик бу ерда пул топиш осон деб ўйлайди, лекин бу ерда хаёлга ҳам келмаган қийинчиликлар борки, ўқиш, ишга жойлашиш учун анча машаққат чекишга тўғри келади.
➡️Давоми: https://kun.uz/news/2021/06/21/aqshda-biznes-ochish-meksika-chexiya-va-rossiyadan-buyurtmalar-ogayodagi-ozbekistonlik-tadbirkor-bilan-suhbat
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #WomenEmpowerment #Аёллар

Ўзингизни қадрсизлантиришни биласизми? Ҳазил пост
Одамлар ўзларини қадрсизлантиришни яхши кўради. Айниқса аёллар. Лекин буни тўғри қилиш керак.
Қуйидаги тавсияларимизга риоя қилинг.
1️⃣ Кўринишингиз яхши дейишса, буни жиддий қабул қилманг. Айбдорона овозда шунчаки бўянганингизни айтинг.
2️⃣ Турмагингиз чиройлими? Йўғ-э! Шунчаки бошингизни ювгансиз.
3️⃣ Кийимингиз чиройли эканлигини эътироф этишса, у сизга бувингиздан мерос эканини айтинг.
4️⃣ Ишдаги яхши бажарилган лойиҳа учун мақташса, ҳаммаси ҳамкасбингиз ва бошлиғингиз туфайли эканини айтинг.
5️⃣ Мазали пирог қилганингиз учун мақташдими? Шунчаки бугун шундай чиққан, аслида яхши бека эмаслигингизни айтинг.
6️⃣ Танловда ғолиб бўлдингизми? Бу тасодиф. Юлдузлар омад олиб келди. Устига устак унчалик зўр танлов эмас.
7️⃣ Олий таълим муассасасига кирдингизми? Шунчаки омад, кимдандир кўчиргансиз.
8️⃣ Диплом ҳимоя қилдингизми? Шунчаки осон мавзу тушди. Масала асло сизнинг истеъдодингизда эмас.
9️⃣ Эрингиз келишганми? “Ўзим ҳам ҳайронман, менда нима топди экан».
🔟 Болангиз жуда ақлли эканми? Ҳаммаси қайнона туфайли. Бола отасига ўхшади-да!
Бу тавсияларни яхшилаб ўрганиб чиқинг ва дугоналарингизга улашинг. Бошқа аёллар ҳам ўзларини тўғри қадрсизлантиришни ўргансин-да!
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаҚаршимиз #Аёллар

👉Жорий йилнинг 19 июнь куни ижтимоий тармоқларда «Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрлангани» тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси маълумот берди.
✅Қайд этилишича, фуқаро М.Б.нинг Ф.А. ўзининг «Спарк» автомашинасида уни қўлларини боғлаб, мажбурлаб номусига текканлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра 12.06.2021 йилда жиноят иши қўзғатилган эди.
Бугун, вилоят прокурори Равшан Машарипов ва сенатор Фармон Тошев бошлиғида, вилоят прокуратураси ва ИИБ раҳбарларининг соҳавий ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари, ИИБ терговчилари, жабрланувчи, айбланувчи, уларнинг вакиллари ва ҳимоячилари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
🔹Муҳокама жараёнида, вилоят прокурори жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари малакали ўтказилмаганлигини, муқаддам шунга ўхшаш ҳолатларда йўл қўйилган камчиликлар ҳанузгача такрорлаб келинаётганлигини, айбдор аниқ бўлсада ҳолат ижтимоий тармоқларда ёритилган сўнг айбланувчига нисбатан 21 июнь куни эҳтиёт чораси танланганлигини таъкидлади.
Вилоят прокурори томонидан жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттириш прокуратура органлари терговчиларига топширилиб, шаҳар ИИБ ходимларининг ҳаракатлари бўйича Ички Ишлар Вазири номига хизмат текшируви тайинланди ва иш прокурорнинг шахсий назоратига олинди.
____________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаҚаршимиз #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Сайхунободда 8 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка ҳукм ўқилди: https://t.me/SukutSaqlama/430
Бу иш ўтган йилнинг июль ойидан чўзилиб келинди. Эркакка ЎзР ЖК 129-моддаси билан жиноий қўзғатишганди, унга кўра узоғи билан 1 йилгача қамалиши керак эди. Терговчи узоқ ойлар давомида жабрланувчига республика психологик экспертизасини ташкиллаштира олмаганди. Шунда она бизнинг лойиҳага мурожаат қилади.
Биз иш жойидан силжишини умид қилиб, видео ёзиб олдик. Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Гумонланувчи озодликда юраверди. Кейин гўё ковид билан касалланиб, Тошкентга даволанишга кетади. Сўнг эса буткул йўқ бўлиб қолади.
Қизалоқнинг ойиси Диляра бу ҳикояда бош қаҳрамон — у бўш келмади, қўлини силтаб кетмади, гумонланувчини ҳибсга олиб, тергов ишларини олиб боришни талаб қилади. 2 февраль куни биз бу масалани яна кўтардик, иш силжимагани ҳақида ёздик: https://t.me/SukutSaqlama/760. Февраль охирида бу ҳақида яна ёздик.
Шундан сўнг мен билан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов боғланиб, тергов бошқармаси билан учрашув ташкиллаштирди. Ишга янги терговчи бириктирилди. У ишга тўла масъулият билан ёндашди. Моддани 129 дан 119 га ўзгартиришди. Ўша учрашувдан бир неча кун ўтгач, қочқин топилди. 2021 йилнинг 22 июнь куни унга ҳукм ўқилди: ЎзР Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан (57-моддасини ҳисобга олган ҳолда) махсус режимдаги колонияда 10 йил 1 ойлик қамоқ жазоси. У жуда хавфли рецидивист деб эълон қилинди.
Назаримизда, ишни охиригача етказган терговчининг ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Унинг исми Достон Саломов, Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси, ўта оғир жиноятлар бўлими терговчиси. Достон ака, сизга катта раҳмат! Умид қиламизки, сиз бундай ишларни бепарволик билан кўриб чиқадиган ҳамкасблар учун ўрнак бўласиз. Сиз туфайли ҳали умид борлигига ишондик.
Томонларнинг важларини инобатга олган, бир неча ой давомида ишни сабр билан кўриб чиққан ва натижада адолатли ҳукм чиқарган судья С.Ю.Разаковга миннатдорлик билдирамиз. Шу йўлни босиб ўтган халқ маслаҳатчилари С. Абдуллаев ва А. Худойназаровларга ҳам ташаккур. Давлат айбловчиси, Сайхунобод вилояти прокурори ёрдамчиси Н. Ашировнинг ҳам ҳиссаси катта.
Умид бор. Бу иш ота-оналарга таслим бўлмаслик ва адолатли қарор чиқишини қандай бўлмасин талаб қилиш кераклигига намуна бўлсин. Вояга етмаганларга қарши жинсий жиноятларга кўз юммасликлари учун терговчиларга сабоқ бўлсин. Ўзбекистонда педофилларга жой йўқ❌❌❌
Ирина Матвиенко, Немолчи.уз асосчиси.
________________
#СукутСақлама #Тегажоғлик #Педофиллар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар

Telegram
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен Османова Диляра 8 ёшли қизимни ёлғиз она бўлиб тарбилаяпман.
15 июль куни тахминан соат 12:30 да мен қизимни дўконга соат учун батарея сотволишга жўнатдим. 10-15 дақиқадан сўнг мен хавотирга тушдим, чунки олдин юборганларимда…

Қашқадарёдаги ташкилот раҳбари мухбир қизни тўшакка таклиф қилгани айтилмоқда
Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Ё. 14 июнь куни ўзи ишлайдиган ташкилотга матбуот котиби сифатида ишга олиш учун фуқаро А.Г.ни тўшакка таклиф қилгани айтилмоқда.
Бу ҳақида «Nasafnews» га шикоят қилган мухбир А.Г.нинг айтишича, бошқарма бошлиғининг бу таклифи биринчиси эмас.
«Бу таклифни менга аввал ҳам билдирган эди. Кейин эса ҳазиллашдим, деб қўйди. Бир неча кун ўтгач эса яна шу мавзуда гап очди. Мен эса энди бошлиқнинг бу гапини тобора жиддий қабул қила бошладим. Ишдан кўнглим совиб, ташкилотга боргим келмай қолди»,- дейди A.Г.
Маълум бўлишича, 5 ойдан бери расман ишга олинмаган матбуот котиби A.Г.га бошқарма бошлиғи A.Ё. Шаҳрисабзда ташкил қилинган «Ёшлар фестивали» да ташкил қилинган фитобар лойиҳасини ёритиш таклифи билан чиққан ва Қарши шаҳридан ўз машинасида олиб кетишини айтган.
Машинага минган мухбир ҳали ҳам нега расман ишга олинмаганининг сабабини раҳбардан сўраган. Раҳбар эса «Мен билан бир кеча қоласизми?» дея таклиф киритган. Мухбир нима учун қолиши сабаби билан қизиққан. Раҳбар «эркаклар билан бир кеча қолган вақтда нима қилишни билмайсизми?» деб гапирган. Шундан сўнг, мухбир машинадан тушириб қолдиришларини сўраган.
«Охирги марта яна шу ҳақда очиқчасига ҳайдовчисининг олдида тап тортмай, уялмай гап очганида таклифи жиддий эканлигини тушундим ва бу ерда бошқа ишламасликка қарор қилдим. Очиғи, менга қилинган бу муносабатдан сўнг, ҳамма ёш, ўқиб, ишлаб, карьера қиламан деган қизларга нисбатан раҳбарлар шунақа муносабатда бўлар экан деб кечгача йиғлаб ўзимга кела олмадим. Шок ҳолатидаман. Наҳотки, мен шунақа қиз бўлсам. Юриш-туришим, ўзимни тутишимда бирор камчилик бўлса атрофимдагилар айтишган бўларди. Унақа тарбия олмаганим учун бу ҳолат руҳиятимга шунақа таъсир қилдики, ҳалигача ўзимга кела олмаяпман»,- деб гапиради қиз.
Орадан бир неча кун ўтиб, матбуот котиби сифатида ишга олиниши айтилган қиз Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуровга воқеа ҳақида хабар берган. Воқеадан Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси масъул ходими ҳам хабар топиб, мухбирни тинчлантиришга уринган. Бошқарма масъул ходими мухбирга аввалига телефон қилган, кейинчалик смс хабар ёзиб, бошқарма бошлиғининг укаси «катта жойда ишлашини» ва тинч юрмаса ўзига қийин бўлишини айтган.
«Nasafnews» мухбири ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуров билан боғланди. Матбуот котиби эса ҳолатни рад этмади.
«Ҳа хабарим бор. Эшитган кунимоқ буни тегишли тартибда раҳбариятга билдирганман. Ҳозир шу иш бўйича суриштиришаяпти. Яхши иш бўлмабди. Ёзиевнинг ўзи билан гаплашганимда “Ҳазиллашдим, шунчаки ҳазиллашдим”.-деб жавоб берди. Қизни синглимдек кўраман. Бўлиб ўтган ишдан афсусдаман. «Командировка»га кетиб қолган эдим. Энди масалани тўлиқроқ ўрганаман»,- дейди Отабек Ашуров.
МАНБА.
________________
#СукутСақлама #Тегажоғлик #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

❗️Photoshop да қизларнинг уятсиз суратларини тайёрлаган йигитлар 15 суткага қамалди
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги қизлар шантаж қурбони бўлишди: уларнинг танишлари Photoshop дастури орқали қизларнинг уятсиз суратларини тайёрлаб, пул талаб қилишди.
Шаҳрисабз ва Мубораклик йигитлар қизлар билан Телеграм орқали танишади. Улар бир мунча вақт гаплашади, кейин йигитлар қизларнинг расмларини олиб уларга уятсиз кўриниш бериш учун қайта ишлашди. Шантажчилар қизлар сўралган пулни беришмаса, ижтимоий тармоқларда жойлаштириш билан қўрқитишади.
Қизлар ички ишлар органларига мурожаат қилишади. Экспертиза суратлар Photoshop да тайёрланганини тасдиқлади. Шантажчи йигитлар топилди ва маъмурий жазога тортилди. Улар 15 суткага қамалди.
❓15 суткадан кейин чиқиб яна шу ишни давом эттиришадими? Адолатли судимизга кўз тегмасин!
________________
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Самарқандда зўрланган 19 ёшли қиз воқеаси бўйича прокуратурада брифинг ўтказилди
23 май куни Паст Дарғом туманидаги текстил корхоналаридан бирида ишловчи 19 ёшли қиз иш вақтида зўрлангани, кейинроқ воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
👉Ҳолат юзасидан гумондор 28 ёшли Ф.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Зоҳид Бурҳонов ушбу жиноятни рўйхатга олиш ва тергов олиб боришда йўл қўйилган камчиликларни санаб ўтди.
Ушбу брифинг юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси матбуот хизмати ҳам расмий муносабатини эълон қилди.
«Айбдор аниқ бўлса-да, ҳолат ижтимоий тармоқларда ёритилганидан сўнг айбланувчига нисбатан 21 июнь куни эҳтиёт чораси танланган.
Вилоят прокурори томонидан жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттириш прокуратура органлари терговчиларига топширилиб, шаҳар ИИБ ходимларининг ҳаракатлари бўйича Ички ишлар вазири номига хизмат текшируви тайинланди ва иш прокурорнинг шахсий назоратига олинди», — дейилади муносабатда.
❗️Воқеадан 27 кун ўтиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган гумондор ҳам қиз туҳмат қилмаётгани, воқеа бўлиб ўтганини тан олди.
➡️Батафсил: https://kun.uz/86878225
➡️Видео: https://youtu.be/YP3e5I6AijA

Аввал газлайтинг ҳақида ёзганмиз (https://t.me/SukutSaqlama/339). Бугун эса ўзингизни газлайтердан қандай ҳимоя қилиш мумкинлигига тўхталамиз.
1️⃣ Газлайтерлар сизни айблаш ва ноадекватлигингизга ишонтириш учун ҳақиқатни бузиб кўрсатади. Реалликка ўз кўзингиз билан қаранг. Ўзингиз учун ҳақиқат нима эканлигини аниқлаб олинг. Ва фақат шу нуқтаи назарингизга таянинг. Шунда шубҳаларни енга оласиз.
2️⃣ Газлайтер сизга босим ўтказмоқчи бўлса, унинг фикрини ўйлаб кўришингизни айтинг. Шунда ўзингизни назорат қила оласиз.
3️⃣ Унга ҳеч нарса тушунтирманг ҳам, ўзингизни оқламанг ҳам. Сиз вазиятга бошқача қарашингизни айтинг. Ёки бўлиб ўтган воқеликни бошқача эслаб қолганингиз ва ўз хотирангизга ишонишни афзал билишингизни айтинг.
4️⃣ Газлайтерга асло сизни айблаши ва ҳафа қилишига йўл қўйманг. Агар у сизни айблашда қатъий бўлса, ўзингизни ҳафа қилдирмаслигингизни айтинг.
5️⃣ Суҳбатни тўхтатишдан қўрқманг. Муаммони кейинроқ муҳокама қилиш мумкинлигини айтинг. Бир-бирингизни тушуна олмаётганингиз учун бундай суҳбатларни давом эттиришни хоҳламаслигингизни айтишингиз мумкин.
6️⃣ Яқинларингизга мурожаат қилинг (ота-онангиз ёки дўстлар). Сизнинг “ноадекватлигингиз” бўйича уларнинг фикрини эшитинг.
7️⃣ Одамлар билан мулоқотда шахсий чегаралар ўрнатишдан қўрқманг. Шунда ким чегарадан ўтаётганини билиб оласиз.
8️⃣ Энг муҳими – сизнинг хавфсизлигингиз ва сизнинг комфортингиз. Муносабатларда ўзингизни ёмон хис қилсангиз, уларни узишдан қўрқманг.
9️⃣ Муаммони мустақил еча олмасликни хис қилсангиз, психологга мурожаат қилинг.
#СукутСақлама #газлайтинг #тавсиялар #кўмак

Маст ҳолда қиз болага шилқимлик қилган шахсга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди
2021 йилнинг 19 июнь куни Нарпай туманида жойлашган “Мирбозор” МЧЖ ҳудудида эркак спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзига олдиндан таниш бўлмаган исмли қизнинг қўлидан тўртиб, унга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилган.
Қиз Нарпай тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, эркакка нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ариза юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг 2021 йил 23 июнь кунидаги қарорига асосан, эркакка Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шундан сўнг, унинг яқинлари туман ИИБ га бориб, ҳатто ўз норозиликларини билдиришган.
Қизлар, сизлардан илтимос, шундай ҳолатлар сиз ҳам ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ариза ёзишдан қўрқманг. Шилқимларга фақат қонунан чора кўрилсагина, кейинги сафар ўйлаб қилиғини қилади.
#СукутСақлама #шилқимлик #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #қонун

Айни кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Токио-2020 лицензиати таяниб сакраш йўналишида иштирок этди. Унинг ижросида амалга оширилган машқлар ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди ва афсонавий спортчимиз олтин медалга сазовор бўлди.
Бу мусобақа спортчимиз учун бўлажак Олимпиада олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берди.
Жаҳон кубоги, Доха.
Таяниб сакраш, аёллар:
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14.066
2. Девилар Колин (Франция) – 13.966
3. Таман Ненси (Миср) – 13.366
#СукутСақлама #СпортдаАеллар #womenempowerment

#Фикр
Урф-одатларимиздаги носоғлом қарашлардан бири - оналикни ва хотинликни тиним билмайдиган хизматкор сифатида кўрилишидир. Болаларнинг ва уйдагиларнинг истаклари ва эҳтиёжларидан доимий хабардор бўлмоқ, уни бажармоқ, югуриб елмоқ шу тарзда оналикни мукаммалликка боғлаётганлар танганинг орқасига ҳам қарашларини истардим.
Масалан, мактабга бораётган боласининг сумкасини тозалаш, тартибга келтириш, камчилигини тўғрилаш, дарс қилаётганда бирга ўтириш, болани мактаб ва бошқа жойларга олиб бориш, овқат еркан ёнида бўлиш, ухларкан бирга ётоғида ётиш, вақти келса хонасида ухлаб қолиш...
Онанинг “борлиги, мавжудлиги, ёнидалиги” сизнингча кўплик қилмаяптими, ортиб кетмаяптими?
Она боланинг мустақиллигига, маъсулиятли бўлишига, шаклланишига тўғон бўлмаяптими? Бола “Онамсиз ҳеч нарса қила олмайман, онамсиз ҳеч кимман” деган фикрда бўлиб қолмадими? Боланинг хато қилиш ва уни тўғрилаш имкони йўқ... Чунки буларнинг барчасини она бажариб беряпти.
Онанинг ортиқча меҳрибонлиги ва хизматкорлиги буларга тўсиқ қўймоқда. Қолаверса онага мукаммал бир хизматчи сифатида қараш , буни онадан талаб қилиш онанинг ўзига , саломатлигига, кайфиятига ҳам таъсир кўрсатади. Она чарчайди, кунлар келади она “сочилиб кетади”.
Оналик – тиним билмай хизмат қилиш дегани эмас! Биласизми, ана шундай оналар оиласидаги барчага “оналик” қиладилар. Соппа - соғлом турмуш ўртоғига чойини ичириб, овқатини едириб қўядиганлар мени авф этсинлар, ўзингизни қайси манзилгача судрай оласиз? Зотан эр- хотинлик муносабати бутунлай бошқа масала, бу- она бола муносабати эмас!
Оналик фақат жимсоний ҳаракатлардан иборат эрта-кеч уйда пийпаланиб юрмоқ эмас, боланинг руҳий оламини ҳам кашф этиш, англаш, илк ва энг моҳир муаллимлик, таълим - тарбия бермоқ, энг чиройли мутаҳассисликдир.
Ноила Холмуҳаммад
________________
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Оналик #Оила #Фикр

Эркак келишмовчилик туфайли қизни силтади. Унинг сўзларига кўра “силтади”. Қизнинг айтишича, эркак уни буғди. Аслида нима бўлганини эса видеода кўриш мумкин. Официантларнинг иши ҳам йўқ. Қиз ўзини ҳимоя қилиш учун ўрнидан туриб, эркакка қараб стакан отди.…
Бугун, 28 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман судида эркакка қараб стакан отган аёл иши бўйича учинчи очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд мажлисида жабрланувчи сўроқ қилинди (у видеоалоқа орқали иштирок этди). У воқеалар бўйича ўз версиясини айтиб, судланувчи ўзида бўлмагани ва ўзини назорат қилмаганини айтди.
Адвокат ўтган суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳлар ва жабрланувчининг ўзининг кўрсатмаларига таяниб, судланувчининг психилогик-психиатрик экспертизасини ўтказилишини сўраган. Лекин суд бу илтимосномани иккинчи бор рад этди. Суд даъволари 1 июльга белгиланди.
#СукутСақлама #қонунлар #аеллар

Афғон қизи Надия.
Баъзи инсонлар ҳаёти бошқалар учун ўрнак бўлади, мотивация беради, ҳаётда ҳар нарсага эришиш мумкинлигига ишонч беради.
1988 йилнинг 2 январида Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида туғилган Надия Надим ота-онаси ва тўрт синглиси билан Қобулда яшашади. 2000 йилда отаси толиблар томонидан ўлдирилгач оиланинг қолган аъзолари қочқин мақоми билан Данияга кўчиб ўтади.
Данияда Надия футбол билан шуғулланишни бошлайди, “Фортуна” клубида ўйнашни бошлайди, кейин эса NWSL “Sky Blue” клуби билан шартнома имзолайди, олти ўйинда еттита гол, учта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўяди ва яна бир мавсумга шартномани узайтиради.
2018-йилдан инглиз клуби “Манчестер Сити” таркибида фаолият юритмоқда.
2006-йилда Надия 18 ёшга тўлганда, у Дания фуқаролигини олади, Дания терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини эса 2009-йилда қўлга киритади. Терма жамоада 200 га яқин голга муаллифлик қилган.
2013 йилда тиббиёт йўналишига ўқишга киради ва университетни аъло баҳоларга тугатади, у пластик жарроҳ, тўққизта тилда мулоқот қилади.
➡️Манба: @tentakminds

Бухоро вилояти, Қоракўл туманида ўтган йили 14 ёшли вояга етмаган қиз — А.Х.га нисбатан аввалига жинсий зўравонлик қилиб, кейинчалик уни қўрқитиб, ишқий муносабатни давом эттиришга мажбурлаб келган 31 ёшли А.С.га уч йилга қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбирига Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани раиси Жалол Садиров маълум қилди.
2020 йилнинг август ойида Қоракўл туманидаги «Бандбоши» МФЙ фуқароси тумандаги бошқа маҳалла йиғинида яшовчи эркак билан танишиб қолган. А.С. ва Ш.Р. чўпончилик билан шуғулланган. Улар биродарлашиб, тез-тез хонадонига олиб келадиган бўлган.
А.С. янги биродарининг турмуш ўртоғи, уч нафар қизи ва бир ўғли билан яқиндан танишган. Ўтган йилнинг 20 октябрида улар биргаликда Қоракўл чўл ҳудудидаги «Чибирдон ота» зиёратгоҳига боришган. Ш.Р.нинг катта қизи бўлмиш 14 ёшли А.Ш.нинг қўл телефони рақамини олган А.С. ҳали вояга етмаган қизга ишқий изҳорларини SMS орқали йўллаб турган. Вояга етмаган қизга турмуш ўртоғи билан ажрашганини ва унга уйланишини билдирган. Қиз ўзидан 17 ёш катта эркакнинг ёзишмаларидан қўрқиб, ундан бундай SMSлар ёзмасликни, ота-онаси билиб қолса, қаттиқ жазолаши мумкинлигини айтган. Шунга қарамай, А.С. кунора янги танишини кўриш баҳонасида уларнинг хонадонига келиб кетаверган.
2020 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 10:00 ларда А.Ш. мактабдан қайтган ва бу пайтда ҳовлида ҳеч ким бўлмаган. Эркак эса қизнинг қаршилишига қарамай, унинг қўлидан тортиб, автомашинасининг орқа ўриндиғига мажбурлаб ўтирғизган ва машина эшикларини қулфлаб, зудлик билан ҳайдаб кетган. Қоракўл туманида жойлашган Эшонқул-Ниёз фермер хўжалиги дала шийпонига олиб бориб, зўрлик ва куч ишлатиш йўли билан қизни автомашинадан туширган. Шийпон қоровулхонасига вояга етмаган қизни мажбурлаб олиб кирган чўпон унинг қаршилигига қарамай, жинсий зўравонлик қилган ва номусини топтаган.
Шундан сўнг чўпон А.С. 14 ёшли қизга бу ҳолатни ҳеч кимга айтмаслигини, 11- синфни тугатганидан сўнг унга уйланишини, бу ишдан ота-онаси хабар топса, ҳар иккисини ҳам ўлдириши мумкинлигини айтиб қўрқитган. Вояга етмаган қизни тез-тез учрашувга таклиф қилган ва қиз рад этганда, ҳолатдан ота-онаси ҳамда бошқалар ҳам хабар топишини айтиб, пўписа қилган. Гап-сўз тарқалишидан қўрққан А.Ш. у билан учрашувларга чиқиб турган. Воя етмаган қизнинг ақлу ҳушини турли ваъдалар билан тўлдирган чўпон кейинчалик ихтиёрий рози бўлган қиз билан «Қандим» заводи томондаги чўл ҳудудидаги кимсасиз чўлда, автомашинаси ичида ишқий муносабатда бўлиб келишган.
Қиз охири 2020 йил 21 январь куни ҳолатни онаси М.Р.га айтиб берган. 22 январь куни фуқаро М. Р. туман ИИБга ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, А.С.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Ариза юзасидан олиб борилган, тезкор тергов-суриштирув ишлари давомида эса А.С. барча айбни вояга етмаган қизга ағдариб, турли ишқий мактублар ёзгани, уни тинч қўймаганини, шундан сўнг у билан учраша бошлаганини билдирган. Оғриқлиси, вояга етмаган 14 ёшли қизни номуссизликда, яъни биринчи жинсий алоқада ҳаё пардаси ўзида эмасликда айблаган ва қиз томонидан ёзилган ишқий мактубларни кўрсатган.
Судда эса ҳаммаси аён бўлди. Жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар орқали А.С.нинг жиноий хатти-ҳаракатлари фош этилган. Унинг «Мен қиз билан такроран жинсий алоқада бўлмаганман, уни мажбурламаганман» деган важларини асоссиз, деб ҳисоблаган. Ва у ўз айбини тан олишга мажбур бўлган.
Эркакка жазосини уч йил муддатга манзилли колонияларда ўтайди.
________________
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

xabar.uz
Бухорода 14 ёшли қиз билан ишқий муносабатда бўлган чўпонга суд ҳукми ўқилди
Бухоро вилояти, Қоракўл туманида ўтган йили 14 ёшли вояга етмаган қиз — А.Х.га нисбатан аввалига
Турмуш ўртоғим "фалончининг қизи ўтиб қолибди" деди кечга яқин. "Иее, ёшгина қиз-а? Нима бўлибди" дедим. Дарров ўтган қизнинг ҳаққига дуо қилдим. Яна бир-икки кундан кейин "Фалончининг қизини эридан ажралиб келган қайнопаси итариб юборган экан, цементга орқа мияси билан тушиб, жиги узилиб кетибди" дея 30 май куни вафот этган қиз ҳақида гап топиб келишди.
Айтишларича, жанжал 2 литр сутни келин бечора ачитиб қўйганидан чиқибди. Нега сутни увол қиласан, деб қайнопаси уни итариб юборибди. Энг қизиғи, кейин қайнопа билан қайнона келин ҳушидан кетгач, унга кўп миқдорда мажбурлаб парацетамол ва диазалин дорисини ичиришган дейишяпти. Қайнонанинг айтишича, қиз кўп миқдорда дори ичиб, ўз жонига қасд қилибди, экан.
Лекин мен суҳбатлашган одамларнинг гапича, келин ҳали дори ичадиган даражада ҳаётдан тўймаган экан. Ўзи ўтган йили Ўзбекистон жаҳон тиллари университетининг инглиз тили факультетини тамомлаган, фарзандли бўлиб қолгани учун магистратурага топшира олмаган, бу йил зўр бериб магистратурага кириш учун тайёргарлик кўраётган бўлган.
Отасининг айтишича, туман тиббиёт бирлашмаси, экспертиза бўлими, туман ички ишлар, туман прокуратураси бу ишни бости-бости қилмоқчи. Сабаби, куёв тўранинг тоғаси катта ишда ишлармиш. Битта тоғасининг ўғли вилоят ҳокимининг ўринбосари экан.
"Жуда қийин аҳволда қолдим" - дейди ота кўз ёшларини тўхтата олмай. Ўша куни мени чақирди. "Дада, бу уйдан мени олиб кетинг, қайнопам кун бермаяпти. Илтимос, бу уйда яшамай" деди. Мен бордим. "Қизим, ҳамма оилада ҳам шундай бўлиб туради. Турмуш мушт. Унинг муштларига чидайсан. Сабр қил" дея қизини ўша хонадонда қолдириб келган.
Уч соатдан кейин келиннинг отасига хабар беришган "Қизингиз дори ичиб қўйибди. Тез касалхонага келинг!"
"Қизимнинг фарзанди бор эди, у олий маълумотли эди, унинг орзулари кўп эди.Мен қизимни ўз жонига қасд қилганлигига ишонмайман. Илтимос, ҳақиқат юзага чиқиши учун менга ёрдам беринг" деб келибди.
-Ҳужжатлар бари қалбакилаштирилган. Қизимнинг иягида, оёқларида, бошининг орқа томонида кўкарган, шилинган, қонаган жойлар бор эди. Бир тиббиёт ходим иягидаги кўкарган жойларни мен қилганман, чунки унга кислород улаётганимда қаттиқроқ ушлаб юборибман" деб терговни чувалаштиряпти", дейди ота.
Отанинг бор умиди тумандан юқори турувчи, куёвболанинг тоғаларидан қўрқмайдиган ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларидан. Вилоятда уларга ҳеч кимнинг кучи етмайди. Ҳеч бўлмаса, қайнопа ва қайнонага "Ўз жонига қасд қилишга мажбурлаш" деган моддани қўйса бўладику. Нега терговни суст олиб боришяпти, нега???
Бу хабарни #Республика_бош_прокуратураси, #Ички_ишлар_ вазирлиги, бошқа тегишли ташкилотлар ўз назоратига олади деб умид қиламиз.
Шарифа Мурод

Турмуш ўртоғим "фалончининг қизи ўтиб қолибди" деди кечга яқин. "Иее, ёшгина қиз-а? Нима бўлибди" дедим. Дарров ўтган қизнинг ҳаққига дуо қилдим. Яна бир-икки кундан кейин "Фалончининг қизини эридан ажралиб келган қайнопаси итариб юборган экан, цементга орқа…
Тезкор! Хабар саҳифамизда чиққач, биз билан Бош прокуратура матбуот котиби Хает Шамсутдинов боғланиб, мазкур иш бўйича туман прокуратураси текшириш ўтказаетганини айтиб ўтди. Иш назоратга олинди, ўрганиш жараёни давом этмоқда. Унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади. Якуни бўйича сизларни хабардор этамиз.
Бугун — Ёшлар куни. Президент Фармони билан бир гуруҳ ёшлар давлат мукофоти билан тақдирланди.
Жумладан, дунёга машҳур Tesla компаниясига ишга олинган биринчи Ўзбекистонлик қиз Шарифова Муштарий
Ихтиёр қизи "Шуҳрат" медали билан тақдирланади.
Муштарийни чин дилдан табриклаймиз ва бундан-да юқори чўққиларга эришишини тилаб қолмиз!
Муштарий ҳақида батафсил ўқинг: http://vatandosh.uz/2021/06/tesla-dagi-birinchi-ozbek-qizi-mushtariy-sharifova/
#СукутСақлама #Аёллар #girlsempowerment #ГендерТенглик

“Аёллар бир-бирларига кўпроқ ёрдам беришлари керак”
Шаҳло Караван бир неча йил АҚШда яшаб фаолият юритган, тақдирига турфа машаққатлар битилган кўплаб аёллар билан суҳбатлашган. У шундай хулосага келганки, оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга айнан бошқа аёллар кўпроқ ёрдам бера олиши мумкин.
Шу нуқтаи назардан бутун дунёдаги аёллар учун мўлжалланган eWoman.world ижтимоий тармоғига асос солган.
— Ўтган йили Ўзбекистонда 900 нафар хотин-қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида эшитдим. Сабаби – улар илинж топа олишмаган. Бунинг олдини олиш учун, менимча, аёллар бир-бирларига кўпроқ ёрдам беришлари керак.
Мен 11 йилдан кўпроқ вақт давомида аёллар билан ишлаганман. Улар билан ишлаб, аёллар қанчалик оғир руҳий кечинмаларни бошдан кечиришини тушунганман. Америкадами, Ўзбекистондами, бунинг аҳамияти йўқ, аёлларни қийнайдиган муаммолар ҳамма жойда деярли бир хил. Шу сабабли ҳам менда аёлларга кўмаклашувчи халқаро лойиҳага қўл уриш истаги туғилган.
Бу – eWoman.world лойиҳаси. У худди Facebook каби тармоқ, аммо фақат аёллар учун. Оммабоп ижтимоий тармоқларнинг барчасини ўрганиб чиқиб, улардаги энг муҳим қисмларини eWoman'да татбиқ қилдик.
Платформада ўз саҳифангизни очишдан ташқари, муайян хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш гуруҳларини ҳам ташкил этишингиз мумкин. Масалан, талаба қизларнинг АҚШга грант асосида ўқишга келишига ёрдам бермоқчи бўлсангиз, шунга мос гуруҳ очасиз.
Бундан ташқари, платформада ўз муаммолари ҳақида ёзиб, қўллаб-қувватлаш олмоқчи бўлган хотин-қизлар ўзлари истаса аноним қолишлари мумкин. Бу ерда энг муҳими – дардингизни ичингизда сақламаслик, аноним тарзда бўлса-да одамлар билан бўлишиш.
Қийин вазиятда қолганини ёзган аёлга платформадаги бошқа аёллар кўмак беришлари мумкин. Шу тариқа, платформа аёлларга бир-бирларига ёрдам кўрсатиш имкониятини беради.
Лойиҳага қанча кўп аёл қизиқиш билдирса, шунча яхши, сабаби аудитория кенгайгани сари реклама ва бошқа манбалардан келадиган даромадларнинг барчасини биз қийин вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга йўналтирамиз.
➡️https://kun.uz/news/2021/06/30/oz-qiziqishlarini-topa-olgan-ayol-baxtli-xotin-qizlar-va-shaxsiy-rivojlanish-haqida
#СукутСақлама #womenempowerment

Болаларни қадрсизлантирувчи жумлалар
Аввал қадрсизлантириш ҳақида ёзганмиз. Бугун эса ота-оналар қандай жумлалар билан болаларини қадрсизлантириши ҳақида ёзамиз.
1️⃣ «Бефаҳмсан»
Бола хато қилса, кўплаб ота-оналар уларни мазах қилиб, турли ёрлиқлар билан сийлашади. Сиз боланинг ҳаракатларини танқид қилишингиз мумкин, лекин ўзини эмас. Уни асло ҳақоратламанг. Бундай сўзлардан кейин унинг ўзига ишончи буткул йўқолади ва иштиёқи сўнади.
👉Нима қилиш керак: Фарзандингизга ҳамма ҳам хато қилиши ва бунинг қўрқинчли жойи йўқлигини айтинг. Яхшиси вазиятни биргаликда тузатишни таклиф қилинг.
2️⃣ «Хўш? Фаҳрланган нарсасини қаранглар!»
Агар ота-оналар ушбу иборани болага тез-тез такрорлашса, унда ўзидан доимий қониқмаслик ҳисси ривожланади. Эҳтимол, кейинчалик носоғлом мукаммалликка интилиш пайдо бўлиши ёки аксинча, бола умуман ҳеч нарсага қизиқмай қўйиши мумкин. Нима кераги бор? Шундоқ ҳам ота-она ундан норози бўлади, ҳаракат қилиб зарилми унга!
👉Нима қилиш керак: Бола нима қилса ҳам, уни мақташ учун баҳона топилади. Қўллаб-қувватловчи сўзларни болангиздан аяманг.
3️⃣ «Яхшироқ қилсанг бўларди»
Бундай ибора болага унинг меҳнати ва ҳаракатлари беҳуда эканлигини кўрсатади. Ота-онаси унинг ишини қадрсизлантиради. У туртки бермайди, аксинча, бу жумлани эшитган бола ёпилади. Келажакда бундай бола ўзини ривожлантириш учун эмас, балки ҳамма учун нимагадир қодирлигини исботлаш учун бирон нарсага интилади.
👉Нима қилиш керак: боланинг ҳар қандай интилишларининг ўзи яхши натижа. Ҳеч нарса ўхшамаса-да, уни мақтанг. Йўл қўйилган хатоларни муҳокама қилишни таклиф қилинг. Шунда кейинги сафар уларга йўл қўймасликка ҳаракат қилади.
4️⃣ «Нолишни бас қил!»
Туйғуларга тақиқ жумласи. Агар сиз болангизга бу ҳақда тез-тез айтсангиз, у ҳис-туйғуларини кўрсатишни тўхтатади ва сиз учун ёпилади.
👉Нима қилиш керак: Фарзандингиз ҳис-туйғуларни таниб, уларни ҳис қилишни ўрганиши муҳимдир. Унга ҳис-туйғуларини енгишга ёрдам беринг.
5️⃣ «Ҳали кичиксан, жим ўтир»
Боланинг ёши сабабли ўз фикрини билдириш ёки қарор беришни тақиқловчи жумла. Бунда бола ўзининг қадрли эканига шубҳаланади.
👉Нима қилиш керак: ота-онанинг вазифаси – болага катта бўлишда ёрдам бериш. Шунинг учун болаларнинг сўзлари ва истакларини тинглаш жуда муҳим.
6️⃣ «Дўстингга қара, сендан кўпроғига эришган»
Негадир аксарият ота-оналар болани бошқалар билан таққослаганда уни илҳомлантирамиз, деб ўйлашади. Асло ундай эмас! Бундай таққослаш унинг ўзига баҳо беришига салбий таъсир кўрсатиб, бутун иштиёқини ўлдириб қўяди.
👉Нима қилиш керак: болани кераксиз рақобатда иштирок этишига ундаманг. Таққосласангиз, фақат ўзининг ўтмишдаги натижалари ва ютуқлари билан солиштиринг.
_____________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан