SOLIHLAR YO'LI
117 subscribers
93 photos
123 videos
158 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
#сохта_салафийларга_раддия

Машҳур тобеинлардан бири Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ тасбиҳ ишлатар эдилар. У зотга: “Қадрингиз улуғ, ибодатларингиз гўзал бўлса, ҳали ҳам тасбиҳ биланмисиз?” дейишди. Ҳасан Басрий: “Биз уни аввалда ҳам ишлатар эдик, ниҳояда ҳам ташлаб қўймаймиз. Мен Аллоҳни қалбим, қўлим ва тилим билан зикр қилишни яхши кўраман”, дедилар.

📚Аллома Абдулҳай Лакнавийнинг “Нузҳатул фикр фий субҳатиз зикр” рисоласидан

Изоҳ: Сохта салафийлар зикр қилишда тасбиҳ доналаридан фойдаланишни бидъат амал санашади ва ундан кескин қайтаришади. Аслида машҳур саҳобалар кундалик зикрларни айтишда майда тош доналаридан ёки хурмо данакларидан тасбиҳ сифатида фойдаланишгани саҳиҳ ривоятлар ила собит бўлган.

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli