SOLIHLAR YO'LI
117 subscribers
93 photos
123 videos
158 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

Тасаввуфнинг эътибори!

«Олим, одам ва олам» кўрсатуви
Иброҳимжон домла билан...

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
ЛИБОСИ БИЛАН ЖАМИЯТДАН АЖРАБ ТУРИШ ҲАҚИДА

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким дунёда шуҳрат либосини кийса, Аллоҳ қиёмат куни унга хорлик либосини кийдириб қўяди”.

📚Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари

Шарҳ: Шуҳрат либоси деганда урф одатдан ташқари кийимлар тушунилади. Шаҳар аҳлидан ажраб турадиган, қўл билан ишора қилинадиган кўринишда кийиниш тушунилади. Масалан, ўта узун ва ё ўта калта ва ҳоказо. Мўмин ўз юртида одамлар киядиган кийимларни кийиши керак (аврат сатр қилинса бас). Жамиятда кийими билан бошқалардан ажраб турган одам ўзига бино қўйган бўлади. У ўзини одамлардан бошқачаман, яхшироқман деб ҳисоблайди, одамлар ҳам уни бошқача, кўпчиликдан ажраб турадиган деб билишади ва ғийбат қилишади. Одамларнинг шу ғийбатига эса шуҳрат либоси сабаб бўлгани учун ўша либосни кийган одамнинг ўзи ҳам ғийбат гуноҳига шерик бўлади.

📚 "Ал-одоб аш-шаръия" манзумасининг шарҳи, 432-бет.

©️Ботиржон Тожибоев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

“Буюкларнинг қатъийлиги”

🎙Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

✍️ Абдуллоҳ домла Ғуломов таржимаси

Изоҳ: Сурияда турли фитналар бошланишидан аввал Шайх Бутий р.а. одамларни фитнага аралашмасликка даъват қилган эдилар. Ўшанда баъзи жоҳил кимсалар У Зотни "сарой мулласи", дея масхара қилишган эди. Оқибатда Сурия диёри "кўринмас қўллар" томонидан бошланган қонхўрликлар натижасида динимизнинг фарз амалларидан бири — жума намозини ҳам адо этиш таҳликали юртга айланди.

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#сохта_салафийларга_раддия

Машҳур тобеинлардан бири Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ тасбиҳ ишлатар эдилар. У зотга: “Қадрингиз улуғ, ибодатларингиз гўзал бўлса, ҳали ҳам тасбиҳ биланмисиз?” дейишди. Ҳасан Басрий: “Биз уни аввалда ҳам ишлатар эдик, ниҳояда ҳам ташлаб қўймаймиз. Мен Аллоҳни қалбим, қўлим ва тилим билан зикр қилишни яхши кўраман”, дедилар.

📚Аллома Абдулҳай Лакнавийнинг “Нузҳатул фикр фий субҳатиз зикр” рисоласидан

Изоҳ: Сохта салафийлар зикр қилишда тасбиҳ доналаридан фойдаланишни бидъат амал санашади ва ундан кескин қайтаришади. Аслида машҳур саҳобалар кундалик зикрларни айтишда майда тош доналаридан ёки хурмо данакларидан тасбиҳ сифатида фойдаланишгани саҳиҳ ривоятлар ила собит бўлган.

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 "Бизнинг мазҳабда намозда эркаклар ва аёллар асли қандай туриши керак?"
(Асрорхон домла Хомидов)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════

Улашинг: 👉 https://t.me/Alhidoya_kanali
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

🎥 "Мазхабсизлик ҳақида"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════

Улашинг: 👉 https://t.me/Alhidoya_kanali
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Савол

РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЙТИШ

CАВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга.

“Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади...

Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби). Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).

Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Иқтибос тугади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

🎥 "Намоздан кейинги зикрларнинг фазилати"
(Абдулқуддус Исақов)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════

Улашинг: 👉 https://t.me/Alhidoya_kanali
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
БАРОАТ КЕЧАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА!

و روي مجاهد عن علي رضي الله عنه أنه عليه السلام قال :《يا علي ، من صلي مائة ركعة في ليلة النصف من شعبان، فقرأ في كل ركعة بفاتحة الكتاب مرة ، و ( قل هو الله أحد ) أحد عشرة مرة》. قال عليه السلام :《 يا علي ما من عبد يصلي هذه الصلاة إلا قضي الله له كل حاجة طلبها تلك الليلة ، و يبعث الله سبعين الف ملك يكتبون له الحسنات و يمحون عنه السيئات، و يرفعون له الدرجات إلي راس السنة، و يبعث الله في جنات عدن سبعين الف ملك و سبعمائة الف يبنون له المدائن و القصور ، و يغرسون له الأشجار ما لا عين رأت و لا اذن سمعت ، و لا خطر علي قلب المخلوقين، و ان مات من ليلته قبل ان يحول الحول ، مات شهيدا ، و يعتيه الله بكل حرف من (قل هو الله أحد》في ليلته تلك سبعين حوراء》 . كما في 《كشف الاسرار》 قال بعضهم : أقل صلاة البراءة ركعتان ، و اوسطها مائة و اكثرها الف .

تفسير روح البيان

Ривоят килди Мужохид, Али розияллоху анхудан, Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: Эй Али, кимки шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида юз ракъат намоз ўқиса, ва хар бир ракъатига фотихани бир марта ва (қул хуваллоху ахад)ни ўн бир марта (11) ўқиса - кимийки бу намозни ўқиса Аллох таъоло у кишига ўша кечада хар бир талаб қилган хожатини чиқаради, ва Аллох таъоло етмиш мингта фариштани жўнатиб у киши учун хасанотларни ёзади ва ундан гунохларини ўчиради, ва у киши учун йилнинг бошигача даражаларини кўтаради, ва ўша киши учун шахару қасрларни бино қилишлик учун Аллох таъоло яна етмиш мингта фариштани жаннату Аднога жўнатади. Ва у учун ўша жойда дарахтларни экадилар ва уни чиройларини бирор бир кўз кўрмади ва бирор бир қулоқ эшитмади хатто бирор бир махлуқотни қалбу-хаёлига хам келмади, ва агар ўлса бир йил айланмоқликдан олдин, шахид мақомида ўлади, ва Аллох таъоло ўша кечада ўкилган (кул хуваллоху ахад) ни хар бир харфига етмиш(70)та хур беради.

Баъзи олимлар айтдилар: Бароат кечасида ўқиладиган намозни энг ози икки(2) ракъатдир, ўртачаси юз(100) ракъатдир ва уни энг кўпи эса минг(1000) ракъатдир.

Тафсиру рухул баён китобидан.

Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир.
═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Audio
#Маъруза

🎙 Гапираётган гапимизни таъсири нимада?
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Савол

"ЖОРИЯ ҲАДИСИ"НИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?

CАВОЛ: Бир ўртоғим билан баҳслашиб қолдим. Унинг айтишича Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир аёлга "Аллоҳ қаерда?", деб сўраганларида у "Аллоҳ осмонда", деган экан. Мен "Бу ҳадисни илмли кишилардан сўраб олиш керак, Аллоҳ осмонда деб бўлмаслигини эшитган эдим", дедим. Саволим шуки, шунақа ҳадис борми? Агар бўлса, уни қандай тушунилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муовия ибн ал-Ҳакам ас-Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз жориялари ҳақида сўраб: Эй Аллоҳнинг Расули уни озод қилайми?, дедим, дедилар. У зот: “Уни (ҳузуримга) олиб кел”, дедилар. Бас, уни у зотга олиб келдим. У зот унга қарата: “Аллоҳ қаерда?” дедилар. У: Осмонда деди. У зот: “Мен кимман?” дедилар. У: “Сиз Аллоҳнинг расулисиз”, деди. У зот: “Уни озод қил, у мўминадир”, дедилар”.
“Жория ҳадиси” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳадиси шарифни илмий омонатдорлик ила ўрганиб чиқсак, уларнинг даъволари пуч экани маълум бўлади.
🔹Биринчидан: Ушбу ҳадис матни ровийлар томонидан турли фарқлар билан ривоят қилинган. Буни биринчилардан бўлиб, Имом Баззор ва Имом Байҳақий каби буюк муҳаддислар айтиб, ундан огоҳлантирганлар. Чунки матнида турли ўзгаришлар билан ривоят қилинган бундай ҳадисни “музтариб” ҳадис дейилиб, уни бирор масалада ҳужжат қилиб келтириб бўлмайди. Чунки бошқа ривоятлар ўша чўрининг кимлиги, ҳожасининг исми ва бошқа жиҳатларида катта фарқлар билан нақл қилинган.
🔹Иккинчидан: Айнан салафийлар далил қиладиган лафз ҳам тўртта саҳиҳ манбада тўрт хил зикр қилинган. Имом Аҳмаднинг ривоятида юқоридаги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Аллоҳ қаерда?”, деган саволлари ўрнида ўша чўрига қарата: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлари зикр қилинган (Аллома Нуруддин ал-Ҳайсамий “Мажмауз завоид”да саҳиҳ эканини таъкидлаган).
Имом Насоийнинг ривоятида эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Роббинг ким?”, деганлари, у: “Аллоҳ” деб жавоб бергани, ривоят қилинган.
Имом Молик Муваттода Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ р.а.дан саҳиҳ санад билан келтирилган бошқа ривоятда ҳам: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у чўрига:
«أَتَشْهَدِينَ أنْ لَا إلـٰهَ إلَّا الله؟»
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлар.
Аҳли сунна уламолари ушбу ривоятлардан энг мўътабари “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деган ривоятдир. Чунки кишининг мўмин эканини аниқлаш Аллоҳнинг қаердалигини сўраш билан эмас, балки У Зотнинг ваҳдониятига имон келтирганини сўраш билан аниқланиши маълум ва машҳур. Агар “Аллоҳ осмонда” деган сўз иймонга далил бўлса, бугунги кунда Ҳудо осмонда деб эътиқод қиладиган ғайридинларни ҳам мусулмонлар дейилиши лозим бўлиб қолади.
🔹Учинчидан: “Аллоҳ қаерда?” деган саволнинг маъноси, Аллоҳ таолонинг улуғворлиги, олийлиги ва қадрининг буюклиги тўғрисида эътиқодинг қандай?, деб тушуниш ҳим мумкин. Чунки араб тилида (ҳатто ўзимизнинг она тилимизда ҳам) баъзан “қаерда?” деган савол “мавқе, мартаба, қадр-қиммат” тўғрисидаги савол учун ҳам ишлатилади. Масалан: “Тупроқ қайдаю, юлдуз қайда?!” дейилади. Яъни, бу билан юлдузнинг мавқеъи туброқдан анча баланд экани назарда тутилади. Икки шахс ўртасидаги фарқга “Иккисини ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор”, дейилади. Бу билан мавқеъ, қадр қиммат назарда тутилади. Ҳаргиз бунда макон, жойлашилган ўрин назарда тутилмайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз – Аҳли сунна вал-жамоа Аллоҳ таоло ҳақида шундай эътиқод қиламиз: Аллоҳ таоло бирор тарафда ҳам, бирор маконда ҳам эмас. Унга вақт ҳам замон ҳам жорий бўлмайди. Агар кўнглимизга “Аллоҳ қаерда” деган савол келадиган бўлса, иймон ва ихлос билан: “Бирор макон бўлмаган пайтда ҳам У зот бўлган. Кейин маконларни пайдо қилган, замонларни жорий қилган. У зот замонлару маконлар йўқ пайтда қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандайдир”,- деймиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
ЛИБОСИ БИЛАН ЖАМИЯТДАН АЖРАБ ТУРИШ ҲАҚИДА

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким дунёда шуҳрат либосини кийса, Аллоҳ қиёмат куни унга хорлик либосини кийдириб қўяди”.

📚Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари

Шарҳ: Шуҳрат либоси деганда урф одатдан ташқари кийимлар тушунилади. Шаҳар аҳлидан ажраб турадиган, қўл билан ишора қилинадиган кўринишда кийиниш тушунилади. Масалан, ўта узун ва ё ўта калта ва ҳоказо. Мўмин ўз юртида одамлар киядиган кийимларни кийиши керак (аврат сатр қилинса бас). Жамиятда кийими билан бошқалардан ажраб турган одам ўзига бино қўйган бўлади. У ўзини одамлардан бошқачаман, яхшироқман деб ҳисоблайди, одамлар ҳам уни бошқача, кўпчиликдан ажраб турадиган деб билишади ва ғийбат қилишади. Одамларнинг шу ғийбатига эса шуҳрат либоси сабаб бўлгани учун ўша либосни кийган одамнинг ўзи ҳам ғийбат гуноҳига шерик бўлади.

📚 "Ал-одоб аш-шаръия" манзумасининг шарҳи, 432-бет.

©️Ботиржон Тожибоев

═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

🎥 "Ibn Taymiyachilar, Vahobiylarga yanada qattiq raddiya"
( Исхоқжон домла Бегматов)
═══════ ❁✿❁ ═══════
Ⓜ️анба: @Ummatuz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 "Билиб-билмай қўшниси тўғрисида ёлғон гувоҳлик бераётганлар, огоҳ бўлинг!"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

🎥 "Xavorij"lar kim? Ular qachon yoki qanday paydo bo'lganini bilasizmi?
(Иброхимжон домла Қодиров)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Ибрат

Бир дарвеш сувга тушиб кетган чаённи қутқармоқчи бўлди.
Қўлини узатган эди, чаён унинг қўлини чақди.
Дарвеш яна қўлини узатди. У яна чақди.
Шунда уни кузатиб турганлар:
-- "Сиз ёрдам бермоқчи бўлган нарса сизга ёмонлик қилиб турибди", деб уни қайтардилар!
Дарвешнинг жавоби маъноли бўлди:
--" Унинг фитратида чақишлик бор. Менда эса, махлуқотга нисбатан муҳаббат ва шафқат... У фитратини ўзгартирмагани ҳолда, мен нечун фитратим тақозо этган ишдан воз кечай?..."

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

🎙 Валийлар хаётидан
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 "Ҳатто, ўлса жанозасига кирмайман дейдиган қўшнилар бор"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
КИНО КЎРИШ ҲАҚИДА
#Савол

CАВОЛ: Шариатда кино кўриш ҳақида нима дейилган? Кино кўриш шариатга зидми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши умрини, вақтини фойдасиз ишлар билан банд қилиб ўтказиши катта хатодир.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча ўрнидан силжимайди: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий).

Бошқа бир ҳадисда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар». Термизий ривоят қилганлар.

Агар кино ширк, куфур, фахш ва бузғунчиликка тарғиб қиладиган бўлса, бундай кинони кўриш ҳаром ҳисобланади. Аммо кинода шариатга зид ишлар бўлмаса, бундай киноларни кўриш мубоҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar
═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 "Унинг ичидаги ҳамма нарса ҳам бизнинг фойдамизга эмас"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Маърузани тўлиқ кўриш ⤵️
https://www.youtube.com/watch?v=rlTm13lfRSA


Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli