МЕН ШОФЕИЙ БЎЛИШИМ МУМКИНМИ?
#мазҳаб #тақлид
❓551-CАВОЛ: Мен Имом Шофеъий мазҳабида намоз ўқийман. Олдин Россияга боришдан олдин намоз ўқимаганман. Россияда намоз ўқишни ўргандим. Ҳозир ҳам Имом Шофеъий мазҳабида намоз 5 йилдан бери ўқиябман. Отам эса 1 йил бўлди намоз бошлаган, Имом Аъзам мазҳабида намоз ўқийди. Менга маслаҳат беринг, Имом Аъзамга мазҳабига ўтишим вожибми? Имом Шофеъий мазҳабида намозимни давом эттирайми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, сизга Аллоҳ таоло имон ва ибодат қилиш неъматини берганлиги муборак бўлсин. Шуни билингки, мусулмон уммати эътироф қилган тўрт фиқҳий мазҳаб Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларининг барчаси ҳақ, уларга эргашганлар бир бирларини ҳурмат қиладилар. Исломнинг асоси бўлмиш Қуръон ва суннатга эргашишнинг энг тўғри йўли ҳам мазкур мазҳабларда ўз аксини топган. Аммо, ижтиҳод (Қуръон ва суннатдан ҳукм олиш) даражасига етмаган кишига яшаб турган юртида мазкур мазҳаблардан қай бири кенг тарқалган бўлса, ўша мазҳабга эргашмоқлиги вожиб бўлади. Бу ҳақда машҳур “Эълоус сунан” китобида қуйидагича келтирилган:
و الحق ان الائمة المقتدي بهم في الدين كلهم علي هدي مستقيم فاي مذهب من مذاهبهم كان شائعا في بلد من البلاد و في العلماء به كثرة يجب علي العامي اتباعه و لا يجوز له تقليد امام ليس مذهبه شائعا في بلده و لا في العلماء به كثرة لتعذر الوقوف علي مذهب ذلك الامام في جميع الاحكام ... (اعلاء السنن 20 ج 290 ص)
“Ҳақиқат шуки, динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди” (Эълоус сунан 20 жилд, 290 саҳифа).
Маълумки, юртимизда азалдан тўлиқ Ҳанафий мазҳаби амалда бўлиб келган. Ҳозирда ҳам юртимиздаги деярли барча аҳли илмлар, устозлар ва масжид имомлари Ҳанафий мазҳабида таълим олиб, шу мазҳаб асосида фаолият олиб бормоқдалар. Қолаверса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
خير الناس قرني ثم الذين يلونهم ثم الذين يلونهم. رواه البخاري.
“Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти).
Шуни фахр билан айтамизки, тўрт мазҳаб имомларидан фақатгина Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадисда зикр қилинган “Энг яхши давр” вакилларидан яъни тобеинлардан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан афзаллиги борасида гап кетганда етук уламоларидан Мулло Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай денганлар: “Хулоса шуки, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бошқа Пайғамбарларнинг умматларидан кўп бўлганидек, Имом Абу Ҳанифага эргашганларнинг сони бошқа мужтаҳидларга эргашганлар сонидан кўпроқни ташкил қилади. Ҳадисда келишича Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати жаннат аҳлининг учдан иккисини ташкил қилади. Имом Абу Ҳанифанинг эргашганлар ҳам ер юзи мусулмонларининг учдан иккисини ташкил қилади”. ("Мирқотул Мафотиҳ" 1-жуз, 27-бет).
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб айтсак, сиз Ҳанафий мазҳабига эргашиб ўз ибодатларингизни шу мазҳаб асосида бажаришингиз керак бўлади. Акс ҳолда ҳар куни жавобини топишингиз қийин бўлган саволларга дуч келасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotМанзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli