SOLIHLAR YO'LI
118 subscribers
93 photos
123 videos
158 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
#Янгиликлар

Фарғонада Рамазон ҳайити намозини ўқилиш вақти маълум бўлди

Хабарингиз
бор, бу йил Рамазон ҳайити байрами 13 май, пайшанба куни нишонланади. Бу борада ҳукуматнинг махсус қарори ҳам эълон қилинди.

Мўмин-мусулмонлар учун ҳайит кунги энг асосий, муҳим амал Ийд намозини адо этиш ҳисобланади. Ҳайит кунининг асосий фазилати ҳам ийд намозини ўқиш билан рўёбга чиқади. Ана шу эътибордан, юртимиз бўйлаб ҳайит намозини ўқиш вақтлари ҳам эълон қилинди.

Унга кўра Фарғона вилоятида Ҳайит намози 13 май пайшанба куни соат 05:20да ўқилиши белгиланди.

Ⓜ️анба
: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
#Янгиликлар

"Saxovatli insonlar" гуруҳи ташаббускорлари томонидан янги лойиҳага қўл урилди. Дастлабки лойиҳага кўра ўн нафар боқувчисини йўқотган, уй-жойга муҳтож оилаларни уйли қилиш режалаштирилган.

Бугун, ушбу хонадонлар учун илк тамал тоши қўйилди. Унда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирок этиб, саховатпеша кишилар кўмагида бошланаган бу ишни хайрли бўлиши ҳамда ташкилотчиларга Аллоҳдан ғайрат ато этишини тилаб дуога қўл очилди.

Ташаббускорларнинг маълум қилишича, қурилаётган уйларнинг ҳар бири 2 сотих майдонга эга бўлиб, бир оила яшаши учун замонавий шарт-шароит ва барча қулайликларни ҳозирлаш кўзда тутилган.

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
​​#Янгиликлар

Тошлоқ тумани бош имом-хатиби ўзгарди

Жорий йил 24 май кунги Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғига асосан Шукуржон домла Эгамбердиев Тошлоқ тумани бош имом-хатиби ҳамда Тошлоқ тумани «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди. Шу муносабат билан Шукуржон домла Эгамбердиев Марғилон шаҳридаги «Мўйи Муборак» масжиди имом-хатиби вазифасидан озод этилди.

Шукуржон домла Эгамбердиевга янги масъулиятли ва шарафли вазифасида халқимизнинг диний-маърифий эҳтиёжини таъминлаш йўлида Аллоҳ таолодан куч-қувват сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шукуржон домла Эгамбердиев Марғилон шаҳридаги «Мўйи Муборак» масжиди имом-хатиби вазифасига тайинлангани хабари берилганди.

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Forwarded from ALHIDOYA.UZ
#Янгиликлар

Андижон жоме масжидининг янги биноси очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди. Бу жойда илк масжид 1870 йилда тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши 2018 йилда бошланиб, шу йил май ойида якунланди.

— Бу даргоҳни барпо этишга ҳисса қўшган муҳандислар, қурувчи ва безакчилар, ҳомийларга миннатдорчилик билдираман. Масжид Андижон халқига муборак бўлсин, узоқ йиллар халқимизга хизмат қилсин, деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда уламо ва имом-хатиблар билан мулоқот бўлди.

— Ҳамма жойларда муқаддас зиёратгоҳларни обод қилиш, янги масжид ва маърифат марказлари қуришга эътибор қаратяпмиз. Бундай хайрли ишларни давом эттирамиз. Мўмин-мусулмонлар бу ерга келиб, ибодатларни эмин-эркин бажариб, шукроналик билан халқимизни дуолар қилса, нур устига нур, — деди давлатимиз раҳбари.

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali| Prezident.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
📲Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ⤵️
👉
https://t.me/Alhidoya_kanali
#Янгиликлар
2021 йил 23 июнь.

Фарғона вилояти бош имом-хатиби Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Риштон туманида жойлашган "Оқ ер" жоме масжидига ташриф буюрди.
- Ташриф чоғида Убайдуллоҳ домла масжид фаолияти билан яқиндан танишар эканлар масжидда давом этаётган қурилиш ишлари жумладан, янгидан қурилаётган тахоратхонани кўздан кечириб, ўз фикр мулохазаларини билдирдилар ва керакли тавсиялар бердилар.
- Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу тахоратхона миллий ва ўзига хос архитектура лойихаси асосида қурилаётганлиги диққатга сазовордир.
- Албатта бугун вилоятимизни аксар масжидларида олиб борилаётган шу каби ишлардан мақсад - намозхонларга янада қулай шарт-шароитлар яратиб, ибодатларини эмин-эркин адо этишларидир.
#Янгиликлар #Онлайн

Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев:

- Бугун Аллоҳнинг марҳамати ила юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар сабаб яна бир нечта хонадонда Қуръони карим тиловати янграш имконияти юзага келди. Биз энди Аллоҳнинг каломини нафақат тажвид ва тартил билан ўқишлигимиз, балки хулқимиз, феълимизни ҳам Қуръонга мувофиқ бўлишга интилишимиз лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чақириқлари, Қуръон кўрсатмаси шундай.

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Янгиликлар #Онлайн

"Қуръон ва тажвид" ўқув курсининг 10 давра битирувчилари билан ўтказилган тадбирдан лавҳалар

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Янгиликлар #Онлайн

"Қуръон ва тажвид" ўқув курсининг 60 нафар битирувчиларига махсус шаҳодатномалар топширилиб, янги давра бошланиши олдидан дуойи хайрлар қилинди.

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китоби бўйича маълумот берди

Шу кунларда Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусумонлари идораси мутахассислари ўрганишлар олиб бордилар. Аниқланишича, хатоликлар асосан “Бақара” сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар натижасида ўринлари алмашиб кетган.

Китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили-фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этди ҳамда барча мўмин-мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўради.

Таъкидлаш керакки, муаллифлардан бири сифатида қайд этилган Таваккал домла Кенжаев (“Эшон Бобохон” масжиди имоми) эса ушбу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани, балки ушбу ҳурматли домланинг розилигисиз номлари ёзилгани маълум бўлди. Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради.

Нашрга тайёрловчилар “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобини қайтариб олишни ўз зиммасига оладилар. Ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри “Чорсу” мавзесида жойлашган “Китоблар дунёси” мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилди. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммаларига олади.

Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ва Ислом динининг энг буюк шиори экани нуқтаи назаридан Ўзбекистон мусумонлари идораси Қуръони карим билан боғлиқ матнларни чоп этишда нашриётлар ва босмахоналар масъулларидан диққат-эътиборни жиддий қаратишга чақиради.

📞 Боғланиш учун телефон: 90-029-35-47


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ⓜ️
анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli