#Савол
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЙТИШ
❓CАВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга.
“Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади...
Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби). Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).
Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Иқтибос тугади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli

"ЖОРИЯ ҲАДИСИ"НИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
❓CАВОЛ: Бир ўртоғим билан баҳслашиб қолдим. Унинг айтишича Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир аёлга "Аллоҳ қаерда?", деб сўраганларида у "Аллоҳ осмонда", деган экан. Мен "Бу ҳадисни илмли кишилардан сўраб олиш керак, Аллоҳ осмонда деб бўлмаслигини эшитган эдим", дедим. Саволим шуки, шунақа ҳадис борми? Агар бўлса, уни қандай тушунилади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муовия ибн ал-Ҳакам ас-Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз жориялари ҳақида сўраб: Эй Аллоҳнинг Расули уни озод қилайми?, дедим, дедилар. У зот: “Уни (ҳузуримга) олиб кел”, дедилар. Бас, уни у зотга олиб келдим. У зот унга қарата: “Аллоҳ қаерда?” дедилар. У: Осмонда деди. У зот: “Мен кимман?” дедилар. У: “Сиз Аллоҳнинг расулисиз”, деди. У зот: “Уни озод қил, у мўминадир”, дедилар”.
“Жория ҳадиси” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳадиси шарифни илмий омонатдорлик ила ўрганиб чиқсак, уларнинг даъволари пуч экани маълум бўлади.
🔹Биринчидан: Ушбу ҳадис матни ровийлар томонидан турли фарқлар билан ривоят қилинган. Буни биринчилардан бўлиб, Имом Баззор ва Имом Байҳақий каби буюк муҳаддислар айтиб, ундан огоҳлантирганлар. Чунки матнида турли ўзгаришлар билан ривоят қилинган бундай ҳадисни “музтариб” ҳадис дейилиб, уни бирор масалада ҳужжат қилиб келтириб бўлмайди. Чунки бошқа ривоятлар ўша чўрининг кимлиги, ҳожасининг исми ва бошқа жиҳатларида катта фарқлар билан нақл қилинган.
🔹Иккинчидан: Айнан салафийлар далил қиладиган лафз ҳам тўртта саҳиҳ манбада тўрт хил зикр қилинган. Имом Аҳмаднинг ривоятида юқоридаги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Аллоҳ қаерда?”, деган саволлари ўрнида ўша чўрига қарата: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлари зикр қилинган (Аллома Нуруддин ал-Ҳайсамий “Мажмауз завоид”да саҳиҳ эканини таъкидлаган).
Имом Насоийнинг ривоятида эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Роббинг ким?”, деганлари, у: “Аллоҳ” деб жавоб бергани, ривоят қилинган.
Имом Молик Муваттода Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ р.а.дан саҳиҳ санад билан келтирилган бошқа ривоятда ҳам: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у чўрига:
«أَتَشْهَدِينَ أنْ لَا إلـٰهَ إلَّا الله؟»
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлар.
Аҳли сунна уламолари ушбу ривоятлардан энг мўътабари “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деган ривоятдир. Чунки кишининг мўмин эканини аниқлаш Аллоҳнинг қаердалигини сўраш билан эмас, балки У Зотнинг ваҳдониятига имон келтирганини сўраш билан аниқланиши маълум ва машҳур. Агар “Аллоҳ осмонда” деган сўз иймонга далил бўлса, бугунги кунда Ҳудо осмонда деб эътиқод қиладиган ғайридинларни ҳам мусулмонлар дейилиши лозим бўлиб қолади.
🔹Учинчидан: “Аллоҳ қаерда?” деган саволнинг маъноси, Аллоҳ таолонинг улуғворлиги, олийлиги ва қадрининг буюклиги тўғрисида эътиқодинг қандай?, деб тушуниш ҳим мумкин. Чунки араб тилида (ҳатто ўзимизнинг она тилимизда ҳам) баъзан “қаерда?” деган савол “мавқе, мартаба, қадр-қиммат” тўғрисидаги савол учун ҳам ишлатилади. Масалан: “Тупроқ қайдаю, юлдуз қайда?!” дейилади. Яъни, бу билан юлдузнинг мавқеъи туброқдан анча баланд экани назарда тутилади. Икки шахс ўртасидаги фарқга “Иккисини ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор”, дейилади. Бу билан мавқеъ, қадр қиммат назарда тутилади. Ҳаргиз бунда макон, жойлашилган ўрин назарда тутилмайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз – Аҳли сунна вал-жамоа Аллоҳ таоло ҳақида шундай эътиқод қиламиз: Аллоҳ таоло бирор тарафда ҳам, бирор маконда ҳам эмас. Унга вақт ҳам замон ҳам жорий бўлмайди. Агар кўнглимизга “Аллоҳ қаерда” деган савол келадиган бўлса, иймон ва ихлос билан: “Бирор макон бўлмаган пайтда ҳам У зот бўлган. Кейин маконларни пайдо қилган, замонларни жорий қилган. У зот замонлару маконлар йўқ пайтда қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандайдир”,- деймиз. Валлоҳу аълам.

КИНО КЎРИШ ҲАҚИДА
#Савол
❓CАВОЛ: Шариатда кино кўриш ҳақида нима дейилган? Кино кўриш шариатга зидми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши умрини, вақтини фойдасиз ишлар билан банд қилиб ўтказиши катта хатодир.
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча ўрнидан силжимайди: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий).
Бошқа бир ҳадисда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар». Термизий ривоят қилганлар.
Агар кино ширк, куфур, фахш ва бузғунчиликка тарғиб қиладиган бўлса, бундай кинони кўриш ҳаром ҳисобланади. Аммо кинода шариатга зид ишлар бўлмаса, бундай киноларни кўриш мубоҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Юздаги пардоз таҳоратни синдирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан кейинги пардозлар таҳоратни синдирмайди.
Лекин таҳорат олишдан аввал бадан, соч, юз ёки тирноғида шу аъзоларга сув етишидан тўсувчи (масалан, тирноқдаги лак каби) моддалар бўлса, уларни кетказиб, кейин таҳорат қилиш керак. Акс ҳолда таҳорати ҳам, ғусли ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати.
Ⓜ️анба:@diniysavollar═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Савол
❓CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Рўза тутган инсон намоз ўқиш учун таҳорат олиш керак, шунда оғиз чайиш керак бўлади. 5 маҳал оғиз ювиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши учун ҳам таҳоратда оғиз ва бурун чайиши суннат, фақат оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмайди. Яъни, рўзадор оғиз юваётганда ғарғара қилмайди ва бурнига сувни қаттиқ тортмайди. (“Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида кўз юмиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда пайтида кўз юмилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر
яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Ⓜ️анба:@diniysavollar
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli

❓615-САВОЛ: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).
Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.
Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.
Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.
Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

❓CАВОЛ: Қабристондан 1 суқум ҳам тупроқ уйга кирмаслиги керак, фалокат босади деб эшитдим шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристон тупроғидан бундай шумланишлик динимизда йўқ. Зеро, фалокат келиши ҳам, уни кўтарилиб кетиши ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни билмайман. Шунда ҳам “Умра” ёки “Ҳаж” зиёратига боришим мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда амалларнинг ўз даражаси бор. Ҳар бир балоғатга етган шахс зиммасидаги фарз амалларни илмини ва ҳукмини билиши лозимдир.
Ислом шариатига кўра беш маҳал намозларни ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқиш энг аввалги фарзлардан бири саналади. Бундан намозга доир масалаларни, уни адо этиш тартиб қоидаларига тегишли маълумотларни билиш ҳам энг зарурий илмлардан ҳисобланади. Ҳаж ва Умра зиёратлари эса, динимизда намоздан кейинги даражадаги амаллар қаторида туради. Шунинг учун намоз ўқишни дарров ўрганиб, уни ўз вақтида адо этиб боришга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.