Солиҳлар таратган нурлар
22 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади:

الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ

اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (28-оят).

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»

Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
Манба: islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Сабр ва синовларнинг ҳикмати❗️

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ

مِنكُمْ وَالصَّابِرِينَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ

Аллоҳ таоло «Муҳаммад» сурасида: «Ва таъкидки, Биз сизларни синармиз, токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак», деган (31 - оят).

Албатта синов кўп нарсаларни ошкор қилади. Синов бўлмай, ҳама иш равон кетаверса, одамлар бир-бирларининг ҳақиқатини била олмайдилар. Ким ҳақиқий мўмин, ким мунофиқлиги ҳам аён бўлмайди. Аксинча, синов йўқ пайтида мунофиқлар олдинги сафга чиқиб, ўзларини фидокор қилиб кўрсатадилар. Худди шу маънога оятнинг давомида ишора қилинмоқда.
«…токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак».
Билгандан сўнг ундан ўз ўрнида фойдаланиш керак. Гоҳ хурсандлик, гоҳ хафалик, гоҳ енгиллик, гоҳ оғирлик, гоҳ бахтиёрлик, гоҳ мусибат билан синов ўтиши инсон руҳидаги, нафсидаги ўша беркитилган нарсаларнинг ошкор бўлишига ёрдам беради. Инсонларнинг бу нарсаларни англаши келажак ҳаётларида ёрдам беради.
Аслида мўмин банда синов ва имтиҳонни орзу қилмайди, балки Аллоҳдан доимо офият ва раҳматни сўрайди. Шундан сўнг ҳам синов-имтиҳонга учраса, сабр қилади. Бунинг ҳикмати борлигини идрок қилади, ҳамма нарса Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига иймон келтиради. Ўзига Аллоҳнинг раҳмати ва офияти етишини кутади.

«Тафсири ҳилол» китобидан
©islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи❗️

Аллоҳ таоло Жума сурасида:

«Эй Муҳаммад! Ва улар тижорат ёки ўйин-кулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгидан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», – деб айт» (11-оят).

Дунё ташвишини деб, ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, кейин ризқ топишда Ўзи ёрдам беради.

Имом Байҳақий ўзларининг «Сунан» китобларида Жобир ибн Самурадан ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Пайғамбар алайҳиссалом жума куни шом намозида «Қул йаа айюҳал каафируун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар, хуфтон намозида эса Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқирдилар». Бу далил Жума сурасининг шарафи нақадар улуғ эканини кўрсатади.

Муаллиф:✍🏻Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳ
Манба© Islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Аллоҳ бандаларига лутфлидир❗️

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқ берур. У зот кучлигу азиздир» (Шуро сураси 19-оят).

Инсонларнинг барчаси, ҳатто ота-онангизнинг лутфларини жамласангиз ҳам, Аллоҳ таолонинг сиз учун бўлган лутф денгизининг бир томчисига ҳам баробар кела олмайди.

✍️ Шайх Аҳмад Ийсо Маъсаровий ҳафизаҳуллоҳ

Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Сулаймон алайҳиссаломга ҳудҳуд ҳабар олиб келагда шундай дедилар:

«Сен рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми, кўрурмиз» (Намл сураси, 27-оят).

❗️Ҳар қандай хабарни эшитганда пухта ва теран ўйлаш, фикр юритиш, аниқлаштириб олиш ва собитқадам бўлиш мусулмон кишининг услубидир.

©www.arabic.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_ояти

Бу фиръавн Рамзес II. У ва бошқа фиръавнларнинг қилмишлари маълум.

Аммо, Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "Албатта Фиръавн, Ҳомон ва икковининг аскарлари жиноятчилардан бўлган эди", деди.
(Қосос сураси 8-оят)

Албатта, "Мен буйруқни бажараяпман", деган аскарлари ҳам жиноятчилардан эди.

Барчалари ўтиб кетди.

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг сўзлари рост эканлигини Аллоҳ тасдиқлаб, оятлар нозил қилди❗️

Абу Бакр розияллоҳу анҳу раҳмдил, меҳрибон, оғир-босиқ, мулойим инсон эди. Аллоҳдан қўрқар ва “Агарда қадамларимнинг бири жаннатда турган бўлса ҳам Аллоҳнинг макридан хотиржам бўла олмайман”, дер эди. Лекин шунчалик мулойим, иймони бақувват, Худодан қўрқувчи ва тақводор бўлишлиги билан бирга ҳақ учун кучли ва қатъий эди. Ҳақ йўлидан ҳар қандай маломатчининг маломатларию, золимларнинг тажовузлари уни қайтара олмас эди. Бу борада ўта қатъиятли инсон эди.

Кунлардан бир кун яҳудийларнинг мажлисига кириб қолди. У жойда Минхос исмли руҳоний ўтирган эди уни Исломга даъват қилиб:

– Эй Минхос, сен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло томонидан ҳақлик билан юборилган Расули эканлигини яхши биласан. Ул зотнинг номини сизларнинг Таврот ва Инжилларингизда кўргансизлар, – деди.

– Эй Абу  Бакр! Биз қандай қилиб Ўзи камбағал, бандаларидан пора олгувчи Худога ибодат қилайлик? У Ўз  оятида  

مَّن ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا

فَيُضَاعِفَهُ لَهُ وَلَهُ أَجْرٌ كَرِيمٌ


"Аллоҳга «қарзи ҳасан» берадиган киши борми?! Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор". (Ҳадид сураси, 11-оят) деган бўлса?! Шундоқ экан сизларнинг" Худойингиз камбағал ва бизлар боймиз!" Ва биз камбағал Худога ибодат қилмаймиз! – деди Минхос.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ғазаби қўзиб, яҳудийга ташланди ва дўппослай бошлади. Яҳудий қочиб бориб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келди. Абу Бакрнинг устидан шикоят қилди ва шунчаки ўзаро гап-сўз учун дўппослади деб, айтган сўзидан тониб олди. Шунда Абу Бакрнинг сўзларини тасдиқлаб, яҳудийга аламли азобнинг ваъдасини эълон қилиб, Аллоҳ оят нозил қилди!

قَدْ سَمِعَ اللّهُ قَوْلَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ
فَقِيرٌ وَنَحْنُ أَغْنِيَاء سَنَكْتُبُ مَا قَالُواْ

وَقَتْلَهُمُ الأَنبِيَاء بِغَيْرِ حَقٍّ وَنَقُولُ

ذُوقُواْ عَذَابَ الْحَرِيقِ {181} ذَلِكَ بِمَا

قَدَّمَتْ أَيْدِيكُمْ وَأَنَّ اللّهَ لَيْسَ بِظَلاَّمٍ

لِّلْعَبِيدِ {آل عمران/182}

“Батаҳқиқ, Аллоҳ: «Албатта, Аллоҳ камбағал ва биз боймиз», деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва Набийларни ноҳақ ўлдирганларни ёзиб, қўямиз ва: «Куйдирувчи азобни татиб кўринг!» деймиз. Бундоқ бўлишлиги сизнинг ўз қўлингиз ила қилганингиз туфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига зулм қилувчи эмас.
(Оли Имрон сураси, 181-182-оятлар).

Манба: © islom.uz

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

«Бас, Унга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим яқин ва ижобат қилгувчидир» (Ҳуд сураси 61-оят).

• Бошқаларнинг ҳаққида хато қиладиган бўлсак, орамиздаги масофалар узоққа чўзилиб кетади!

• Бироқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қиладиган бўлсангиз, У Зотни яқин бўлганини ҳис қиласиз!

©Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_ояти

У Кунда (мўминлар) юзлари яшнаб, Роббларига боқурлар» (Қиёмат сураси, 22-23-оятлар).
Дунёдаги энг ҳузурбахш нарса – Аллоҳни ҳақиқий маънода танишдир.
Охиратдаги энг ҳузурбахш нарса – Аллоҳнинг жамолини кўришдир.


Изоҳ: Дарҳақиқат, аҳли жаннат учун Парвардигоримизнинг дийдорига етишдан суюклироқ нарса йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг жамолини кўрганда юзларнинг янада яшнаб, мунаввар бўлиши табиий ҳолдир. «Саҳиҳул Бухорий»да ворид бўлган ушбу ҳадиси шариф ҳам мазкур оятини таъкидлайди: «Яқинда Роббингизни худди мана шу тўлин ойни кўриб турганингиздек аниқ кўрасизлар».

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

👉🏻 Каналга уланиш 👈🏻
#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло Мунофиқун сурасида шундай марҳамат қилади:

 Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг. 

Тафсири:
Ризқнинг асосий манбаи Аллоҳ таолонинг Ўзидир ва У Зот одамларга Ўзи хоҳлаганича ризқ бериб қўйган ва ундан нафақа, хайр-эҳсон қилиб туришга буюрган. Албатта, бу иш ўлим келишидан аввал бўлиши шарт. Соғ-саломатликда, ҳамма нарсага қодирлик пайтида хайр-эҳсон қилса, ўрнига тушади. Ўлим келганда эса ҳамма ҳам ёлвориб, Аллоҳдан яна озгина умр беришини сўрайди, садақа қилиб, яхши кишилар қаторида бўлишни истаб қолади. Лекин унда кеч қолган бўлади. Чунки

 “Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир”. (10-11-оятлар).

Тафсири:
Оқил киши бошига ўлим келмасидан аввал хайрли ишларни кўпроқ қилиб қолишга интилади ва шундай бўлиши ҳам лозим. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир гапу ишдан хабардор Зотдир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: 
islom.uz

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло «Бақара сураси»нинг 268-оятида

«Шайтон сизларга камбағалликни ваъда қилади», деган.
___________________________

Шайтон бизни «Мол-дунёинг камайиб қолади, фурсат етмай қолади, ҳаётингда хурсандчилик, бахт-саодат бўлмайди» деб қўрқитади.
Ҳаёт эса Аллоҳнинг фазлу баракоти билан тўлиб-тошиб ётибди.

Таржимон:✍🏻Анвар Аҳмад

Каналга уланиш👇🏻
@Solihlar_taratgan_nurlar