Солиҳлар таратган нурлар
23 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Ҳикмат

«Биз ва осмон ўртаси чексиз.. Аммо, биз ва Аллоҳ ўртаси эса, фақат таҳорат ва намоздир!»

Каналга уланиш
©Солиҳлар таратган нурлар
Жума муборак азизлар🌙

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси,
«нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.

2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги.

"Ҳадис ва ҳаёт»📚 китобидан.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Эмизикли Мусо алайҳиссалом энг заиф ҳолатда бўлишига қарамай, дарё у зотни ғарқ қилмади. Аммо куч-қувватнинг чўққисида турган бўлишига қарамай, Фиръавнни ғарқ қилди. Демак, ким Аллоҳ билан бўлса, заифлиги зарар бермайди. Ким Аллоҳ билан бўлмаса, кучлилиги фойда бермайди.

Таржимон:
✍🏻Анвар Аҳмад

| Каналга уланиш |
Солиҳлар таратган нурлар
#Мутафаккирлар

Диннинг вазифаси қоқилганни кўрганда, унинг ўрнидан туришига кўмаклашишдир. Туртиб, йиқитишга уриниш эмас.

©Шайх Муҳаммад Ғаззолий
✍🏻
Мубашшир Аҳмад

Каналга уланиш
Солиҳлар таратган нурлар
#Ибодат

Бир киши бомдод намозини ўтказиб юбориб, қайғуга ботди. Уйидагилар унинг ҳолатини кўриб, сабабини сўрашган эди, «Мен бугун бомдодни ўтказиб юбориб, Аллоҳнинг кафиллигидан маҳрум бўлдим», деди.

Қанчадан-қанча одамлар борки, бомдодни ўқимаса ҳам ўзини гуноҳкор ҳис қилмайди.

Ваҳоланки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг кафиллигидадир», деганлар.

Таржимон:✍🏻Анвар Аҳмад

Шунчалар қалбимиз тош бўлиб кеттимики намоз вақти ўтиб кетса ҳам ҳеч нарса бўлмагандек юраверамиз.

Каналга уланиш
Солиҳлар таратган нурлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Ким тақво қилиб яшаса, қувватли бўлиб яшайди

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий

Каналга уланиш
солиҳлар таратган нурлар
Диққат хурматли каналим аъзолари!

Эртага ин шаа Аллоҳ фиқҳдан викторина ўтказамиз! Саволлар фақат «Ҳанафий» мазҳабига кўра берилади. Қайси вақтда ўтказганимиз яхши?
Anonymous Poll
6%
20:30
18%
21:00
24%
21:30
59%
22:00
#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло «Бақара сураси»нинг 268-оятида

«Шайтон сизларга камбағалликни ваъда қилади», деган.
___________________________

Шайтон бизни «Мол-дунёинг камайиб қолади, фурсат етмай қолади, ҳаётингда хурсандчилик, бахт-саодат бўлмайди» деб қўрқитади.
Ҳаёт эса Аллоҳнинг фазлу баракоти билан тўлиб-тошиб ётибди.

Таржимон:✍🏻Анвар Аҳмад

Каналга уланиш👇🏻
@Solihlar_taratgan_nurlar
Бугун соат 22:00 да исломий савол-жавоб викторинасини ўтказамиз, ИншаАллоҳ.

Саволлар: “Фиқҳ“дан бўлади.

Саволлар 20 та
саволларга жавоб бериш учун 2 дақиқа вақт берилади
Стоп ⛔️ ҳабаридан кейин жавоблар қабул қилинмайди

Жавоблар👉🏻 @Senior_I_bot га юборилади.

@Solihlar_taratgan_nurlar канали.
#Мутафаккирлар

Инсон билиши лозим бўлган нарсалардан бири шуки, Аллоҳ бир нарсани олиб қўйса, ҳикмат билан олган бўлади. Бирор нарсани қолдирса, раҳматига биноан қолдирган бўлади. Мўмин банда Роббининг ҳикмати билан раҳмати орасида ҳеч қачон зое бўлмайди.

©Шайх Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Таржимон:✍🏻Анвар Анвар

Каналга уланиш
Солиҳлар таратган нурлар
1-Савол
«Таҳорат» сўзи арабчада «Вузуъ» дейилади.
«Вузуъ» сўзининг луғатдаги маъноси нима?

Жавобни👉 @Senior_I_bot га юборинг!
⛔️Стоп
Жавоб
«Гўзаллик» ва «Ялтираш» маъносини билдиради.
2-Савол
«Таҳорат»нинг фарзлари нечта?

Жавобни👉 @Senior_I_bot га юборинг!
⛔️Стоп
Жавоб
Тўртта!
1)Юзни сочдан қулоққача ва жағнинг тагигача ювмоқ.
2)Икки қўлни тирсаклари билан ювмоқ.
3)Икки оёқни тўпиқлари билан ювмоқ
4)Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортмоқ
3-Савол
Таҳоратнинг фарзлари қайси сурадан олинган?

Жавобингизни👉 @Senior_I_bot га юборинг!
⛔️Стоп
Жавоб
Аллоҳ таоло «Моида» сурасиниг 6-оятида айтган!
4-Савол
Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш бу қандай амал?

Жавобингизни👉 @Senior_I_bot га юборинг!
⛔️Стоп
Жавоб
Таҳоратнинг одоби хисобланади!