Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Улуғлар_ибодати №1

Абу Нуъайм китоблари "Ҳилятул авлиё"да шундай нақл қиладилар: Усмон ибн Аффон доим рўза тутар эдилар. Туннинг фақат аввалида енгил ухлаб олар ва қолганини қоим қилардилар.
***
Усмоннинг аёллари у зотни ўлдирмоқчи бўлганлар атрофларини айланиб юришганда шундай дедилар: "Агар ўлдирсангиз ё қолдирсангиз ҳам айтай, бу киши туннинг ҳаммасини, бир ракатда Қуръонни жамлаган ҳолда эҳё қилар эдилар". Яъни Усмон ибн Аффон Қуръоннинг ҳаммасини тунги намозда хатм қилиб келганлар.

©Mubashshir Ahmad

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_ибодати №2

Ибн Касир "Ал-бидая ван ниҳая" китобларида Умар ибн Хаттоб ҳақларида шундай ёзадилар: "Одамларга хуфтон намозини ўқиб берардилар. Сўнг уйларига кириб, то тонггача намоз ўқир эдилар. Вафотларига қадар рўзани бардавом тутдилар".

Изоҳ: Агар бундай кўп
ибодат қилиш мумкинлигини қабул қила олмасак, воқеаларни инкор қилмай, ўзимизни ва нафсимизни маломат қилайлик.

©Mubashshir Ahmad

@Solihlar_taratgan_nurlar