Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Кун_Ояти

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг сўзлари рост эканлигини Аллоҳ тасдиқлаб, оятлар нозил қилди❗️

Абу Бакр розияллоҳу анҳу раҳмдил, меҳрибон, оғир-босиқ, мулойим инсон эди. Аллоҳдан қўрқар ва “Агарда қадамларимнинг бири жаннатда турган бўлса ҳам Аллоҳнинг макридан хотиржам бўла олмайман”, дер эди. Лекин шунчалик мулойим, иймони бақувват, Худодан қўрқувчи ва тақводор бўлишлиги билан бирга ҳақ учун кучли ва қатъий эди. Ҳақ йўлидан ҳар қандай маломатчининг маломатларию, золимларнинг тажовузлари уни қайтара олмас эди. Бу борада ўта қатъиятли инсон эди.

Кунлардан бир кун яҳудийларнинг мажлисига кириб қолди. У жойда Минхос исмли руҳоний ўтирган эди уни Исломга даъват қилиб:

– Эй Минхос, сен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло томонидан ҳақлик билан юборилган Расули эканлигини яхши биласан. Ул зотнинг номини сизларнинг Таврот ва Инжилларингизда кўргансизлар, – деди.

– Эй Абу  Бакр! Биз қандай қилиб Ўзи камбағал, бандаларидан пора олгувчи Худога ибодат қилайлик? У Ўз  оятида  

مَّن ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا

فَيُضَاعِفَهُ لَهُ وَلَهُ أَجْرٌ كَرِيمٌ


"Аллоҳга «қарзи ҳасан» берадиган киши борми?! Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор". (Ҳадид сураси, 11-оят) деган бўлса?! Шундоқ экан сизларнинг" Худойингиз камбағал ва бизлар боймиз!" Ва биз камбағал Худога ибодат қилмаймиз! – деди Минхос.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ғазаби қўзиб, яҳудийга ташланди ва дўппослай бошлади. Яҳудий қочиб бориб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келди. Абу Бакрнинг устидан шикоят қилди ва шунчаки ўзаро гап-сўз учун дўппослади деб, айтган сўзидан тониб олди. Шунда Абу Бакрнинг сўзларини тасдиқлаб, яҳудийга аламли азобнинг ваъдасини эълон қилиб, Аллоҳ оят нозил қилди!

قَدْ سَمِعَ اللّهُ قَوْلَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ
فَقِيرٌ وَنَحْنُ أَغْنِيَاء سَنَكْتُبُ مَا قَالُواْ

وَقَتْلَهُمُ الأَنبِيَاء بِغَيْرِ حَقٍّ وَنَقُولُ

ذُوقُواْ عَذَابَ الْحَرِيقِ {181} ذَلِكَ بِمَا

قَدَّمَتْ أَيْدِيكُمْ وَأَنَّ اللّهَ لَيْسَ بِظَلاَّمٍ

لِّلْعَبِيدِ {آل عمران/182}

“Батаҳқиқ, Аллоҳ: «Албатта, Аллоҳ камбағал ва биз боймиз», деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва Набийларни ноҳақ ўлдирганларни ёзиб, қўямиз ва: «Куйдирувчи азобни татиб кўринг!» деймиз. Бундоқ бўлишлиги сизнинг ўз қўлингиз ила қилганингиз туфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига зулм қилувчи эмас.
(Оли Имрон сураси, 181-182-оятлар).

Манба: © islom.uz

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳадис #топишмоқ

Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Албатта Аллоҳ барча ишда
****** севади».

Юлдузча ўрнидаги сўзни тўлдиринг⁉️

Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot га ёзиб, қолдиринг!

@Solihlar_taratgan_nurlar
Мазлумнинг_дуоси
Хайрулла_Ҳамидов
🎙Хайрулла Ҳамидов

Мазлумнинг дуоси❗️

©Холислик_Сари

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотима, Умар, Усмон

Манба: @ummatuz
__________

Буни кўриб нима ният қилган бўлсангиз Аллоҳ етказсин 🤲

Мен ҳам ният қилдим🌝

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Солиҳлар таратган нурлар
#Ҳадис #топишмоқ Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта Аллоҳ барча ишда ****** севади». Юлдузча ўрнидаги сўзни тўлдиринг⁉️ Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot га ёзиб, қолдиринг!…
#жавоб

Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта Аллоҳ барча ишда мулойимликни севади». деганлар.

Тўғри жавоб берганлар:

Мусаббиҳа 10 балл
Убайдуллоҳ 10 балл
Абдулазиз 10 балл

Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин🤲

@Solihlar_taratgan_nurlar
Ражаб Тойип Эрдўған ва ватан байроғи!!!!

G 20 - дунёни кучли 20 та давлатлари учрашувида протоколга кўра давлат лидерлари қаторлашиб умумий расмга тушиш учун тўпланишмоқда. Хар бир лидерга жойини осон топиши учун оёқ остига қўйилган давлат байроғини ҳаммма лидерлар ёқлари билан босиб жойлашаётганларида фақатгина

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойип Эрдоған ерга эгилиб Ватан байроғини авайлаб қўлига олмоқда......

Атрофидаги бошқа лидерлар Эрдоған эгилганига ҳайрон бўлиб қарамоқдалар. Эрдоған эса ғурур билан Туркия байроқчасини авайлаб костюмини ички чўнтагига солиб қўйди....

@Solihlar_taratgan_nurlar
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мажлисларнинг бирида Навоийхонлик ҳақида матбуотда жўшиб гапираётган айрим журналистлар ҳақида:

"Уларнинг ҳаммаси йиғилишиб, "Навоий бобомизга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин", деб айтишга журъат қилишолмайди", деган эдилар.

--------

Мозию мустақбал аҳволин такаллум айла кам,
Не учунким, дам бу дамдур, бу дамдур, бу дам.


Алишер Навоий
--------

Ҳар икки ҳазратга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.


9-феврал
АЛИШЕР НАВОИЙ

хазратларини таваллуд топган кунлари.

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
фарзанди отаси учун лифт қилиб берибти.
бу киши 70 йилдан ошибди пасдаги масжидда азон айтади экан,Аллоҳ ажрини берсин.


Зурриётларимиздан кўзни қувонтирадиганларини кўриш насиб қилсин🤲🏻🤲🏻


@Solihlar_taratgan_nurlar
Ўлим бу жудолик эмас. Зеро, бутун инсоният шак-шубҳасиз охират майдонида тўпланажак. Ҳақиқий жудолик биримиз жаннатда, биримиз жаҳаннамда бўлиб қолишимиздир. Парвардигоро, яқинларимиз ва ёру дўстларимиз билан олий Фирдавсларда жам қил.
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

«Бас, Унга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим яқин ва ижобат қилгувчидир» (Ҳуд сураси 61-оят).

• Бошқаларнинг ҳаққида хато қиладиган бўлсак, орамиздаги масофалар узоққа чўзилиб кетади!

• Бироқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қиладиган бўлсангиз, У Зотни яқин бўлганини ҳис қиласиз!

©Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳадис #топишмоқ

Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса,****жойини олаверсин.

 Юлдузча ўрнидаги сўзни тўлдиринг⁉️

Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot га ёзиб, қолдиринг!

@Solihlar_taratgan_nurlar
НИМТАБАССУМ

Тарих китобларида келишича, амирлардан бири бир тегирмончи олдидан ўтиб қолди. У тегирмон тошини айлантирувчи хачир бўйнига қўнғироқ осиб қўйган эди.
- Нега бўйнига қўнғироқ осиб қўйдинг? - сўради амир.
- Жиринглашдан тўхтаса, тегирмон ҳам тўхтаганини билиш учун, - жавоб берди тегирмончи.
- Қани айтчи, тўхтаб бошини қимирлатиб турса, тегирмон тўхтаганини қаердан биласан? - деди амир.
- Амир жанобларини Аллоҳ ёрлақасин, - деди тегирмончи. - Хачирда амир ақлидек ақл нима қилсин... )
©Сайфуллоҳ Носир
Тарихда бугун

Бундан қариб 103 йил илгари, 1918- йил 10-февраль кунида 75 ёшидаги султон Абдулҳамидхон II фоний дунёдан абадият диёри охират томон сафар қилган кун...

Аллоҳ таоло у кишини Ўзининг раҳмати ва Фирдавс жаннати ила мукофотласин!

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Кўпчилик шу ҳақда сўрайди.
-----
Бандага шаҳвати, ғафлати ва гуноҳлари туфайли келаётган балолар уч хил бўлади: 1. Ҳайдаш. 2. Одоб бериш. 3. Яқин қилиш.

Агар унинг (балонинг) самараси инобат (Аллоҳга қайтиш) бўлса, бу Аллоҳнинг бандани Ўзига яқин қилишидир. Агар у бандада ҳокисорлик ва ибрат олишни юзага чиқарса, бу (келган бало) Унинг бандага адаб бериши бўлади. Ва агар фақат тааллуқни* пайдо қилган бўлса, бу Унинг бандани раҳматидан ҳайдаши, қувишидир.

Шайх Аҳмад Зарруқ

* Тааллуқ - балога боғланиб қолиш, яъни хулоса чикармай факат унинг атрофида ўралашиб юриш.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Шунақа ажойиб қуш кўрганмисиз?
Шаксиз, Аллоҳ таоло чексиз қудрат ва жамол соҳиби..
Субҳанллоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азим.
©Сайфуллоҳ Носир
@Solihlar_taratgan_nurlar