Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Ибрат

Дарё бўлиб яшанг❗️

Бир куни Устоз ўзини бахтсиз хисоблайдиган, ҳамиша нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни узатибди-да, аралаштириб, татиб кўришни сўрабди. Шогирд устози айтгандай қилибди.
— Таъми қанақа экан? — дея сўрабди шунда шогирдидан.
— Шўрлиги тилни ўяман, дейди.
Устоз жилмайибди ва уни дарё бўйига олиб борибди. Яна бир сиқим тузни узатиб дебди:
— Энди буни дарёга ташла-да, сўнг мазасини тотиб кўр. Шогирд бу сафар сувни ҳузур билан ичибди. Йигитнинг лабларидан томаётган томчиларга қараб Устоз:
— Хўш, мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими? — деб сўрабди.
— Мазаси ажойиб. Шўрлиги ҳам сезилмади.
Шунда Устоз шогирдига шундай насиҳат қилибди:
— Ҳаёт қийинчиликлари худди туз миқдорига ўхшайди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилмоқ керак. Демак, сен ҳаётда бир пиёла сув бўлиб эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Rosululloh kelganda bo'lgandim odam
Xayrulla Hamidov
🎙Xayrulla Hamidov

Men aslida Rosululloh kelganlarida odam bo'ldim!

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шайхим
Бахт саодатга эришишнинг йўли❗️

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба: islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
"Мен билан юмшоқ муомалада бўлиб официант билан қўпол муомалада бўлаётганларга ишонмайман. Чунки мен ҳам официант бўлганимда улар менга ҳам шундоқ муомала қилишар эди".

©Муҳаммад Али.

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Алий розияллоҳу анҳунинг фарзандларига васиятлари
❗️

©islom.uz

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Сулаймон алайҳиссаломга ҳудҳуд ҳабар олиб келагда шундай дедилар:

«Сен рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми, кўрурмиз» (Намл сураси, 27-оят).

❗️Ҳар қандай хабарни эшитганда пухта ва теран ўйлаш, фикр юритиш, аниқлаштириб олиш ва собитқадам бўлиш мусулмон кишининг услубидир.

©www.arabic.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳабарлар

Azon.uz муассисига ким таҳдид қилди? Призидентимиз Шавкат Мирзиёев журналистларга қўрқмаслик кераклигини айтдилар!

Azon.uz Бош муҳаррири диний қўмитадан бўлган босим ва ҳақоратга норозилик сифатида ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Дин ишлари бўйича қомита эса, таҳририятга босим бўлганлигини рад қилди.Аммо azon.uz қўлларида ҳақорат ва таҳдидга тўла аудио ёзув борлигини айтмоқда!

Призидентимиз Шавкат Мирзиёев журналистларга қўрқмаслик кераклигини ва уларнинг ортида призидент турганлигини таъкидладилар!

©BBC UZBEK

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Малумот

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам 27та ғазотда иштирок этганлар.❗️

1. Абво ғазоти (2-ҳижрий сана).
2. Бувот ғазоти (2-ҳижрий сана).
3. Сафавон ғазоти (2-ҳижрий сана).
4. Ушайра ғазоти (2-ҳижрий сана).
5. Бадр ғазоти (2-ҳижрий сана).
6. Кудр ғазоти (2-ҳижрий сана).
7. Баний Қайнуқо ғазоти (2-ҳижрий сана).
8. Савийқ ғазоти (2-ҳижрий сана).
9. Зий Амар ғазоти (3-ҳижрий сана).
10. Фуруъ ғазоти (3-ҳижрий сана).
11. Уҳуд ғазоти (3-ҳижрий сана).
12. Ҳамроул асад ғазоти (3-ҳижрий сана).
13. Баний Нузайр ғазоти (4-ҳижрий сана).
14. Охирги Бадр ғазоти (4-ҳижрий сана).
15. Думатул жандал ғазоти (5-ҳижрий сана).
16. Баний Мусталақ ғазоти (5-ҳижрий сана).
17. Аҳзоб ғазоти (5-ҳижрий сана).
18. Баний Қурайза ғазоти (5-ҳижрий сана).
19. Баний Лиҳён ғазоти (6-ҳижрий сана).
20. Ҳудайбийя ғазоти (6-ҳижрий сана).
21. Зий қарад ғазоти (7-ҳижрий сана).
22. Хайбар ғазоти (7-ҳижрий сана).
23. Зотур риқоъ ғазоти (7-ҳижрий сана).
24. Макка фатҳи ғазоти (8-ҳижрий сана).
25. Ҳунайн ғазоти (8-ҳижрий сана).
26. Тоиф ғазоти (8-ҳижрий сана).
27. Табук ғазоти (9-ҳижрий сана).

Манба:@arabicuz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Онажон, сиз менинг гапимни тушунмаяпсиз, деди фарзанд.

Болам, мен сени гапирмаган пайтингдаям тушунардим, - деди Она!


©Хайрулла Ҳамидов

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аъроф сураси 31,35-оятлар

🎙Ориф Абдуваҳобов тиловати


©Azon.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Audio
#Саҳобалар

Такрорланмас бўлган, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган Муҳаббат❗️

🎙Хайрулла Ҳамидов

©Холислик сари

@Solihlar_taratgan_nurlar
Аллоҳнинг_ҳикмати
Хайрулла_Ҳамидов
©холислик сари

🎙Хайрулла Ҳамидов
____________________________


Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз». (Бақара сураси, 216-оят).


t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Адолатни қаранг❗️

Самолётда оқ танли бир аёл ҳабаш эркак билан ёнма-ён ўтириб қолди. Бу вазиятдан у безовталанди, беҳузур бўлди. Cтюардессани чақириб, ўзига бошқа бир жой топиб беришни сўради. Ахир, у қора танли одамнинг ёнида ўтира олмасди-да. 

Стюардесса хушмуомалалик билан самолётнинг барча ўриндиқлари банд эканини, ҳар эҳтимолга қарши, VIP бўлимида бирон бўш жой бўлса, қараб кўриши ва бу ҳақда хабар беришини айтди. 

Йўловчиларнинг айримлари бу воқеани ҳайрат билан, айримлари эса нафрат билан кузатиб туришарди. Уларнинг нигоҳида шундай ифода бор эди: «Бу аёл ҳурматсизлик қилгани етмагандай, энди VIP бўлимида кетадими?» 

Танасининг ранги туфайли камситилган ҳалиги киши эса индамай ўтирарди.

Аёл ўзининг VIP бўлимида кетаётганини тасаввур ойнасида жонлантирганча стюардессани сабрсизлик билан кута бошлади. 

Бир неча дақиқадан кейин стюардесса қайтиб келди: «Кечикканим учун узр сўрайман. Ниҳоят, VIP бўлимидан битта бўш жой топдим. Аммо йўловчиларнинг жойини ўзгартириш масаласида учувчидан рухсат олишим керак эди. Учувчимиз «Муаммо келтириб чиқарувчи одамнинг ёнида кетишга ҳеч ким мажбур эмас», деди ва рухсат берди». 

Бу гапни эшитган йўловчилар ҳайрон бўлишди. Бу орада оқ танли аёл мағрур ифода билан  ўрнидан туриб, VIP бўлимидаги янги жойга ўтишга ҳозирлана бошлади. Айни шу онда стюардесса жимгина ўтирган қора танли одамга юзланиб, «Жаноб, сизни самолётнинг VIP бўлимидаги жойга олиб боришимга рухсат берсангиз, марҳамат, деди. – Капитанимиз бундай нохуш вазият яратувчи одамнинг ёнидан ўтириш мажбуриятида қолдиргани учун бутун компаниямиз номидан сиздан узр сўради».   

Барча йўловчилар нима бўлганини англаб етгач, самолёт экипажини биргаликда олқишлай бошлашди… 

Ўша йил айни шу воқеа сабаб капитан ва стюардесса юксак мукофот билан тақдирланди. Қуйидаги фикрлар эса барча офисларнинг кўзга кўринарли ерига ёзиб қўйиладиган бўлди:

«Инсонлар уларга нима деганингизни унутишлари мумкин. Инсонлар уларга нима қилганингизни ҳам унутишлари мумкин. Аммо инсонлар уларга ўзларини қандай ҳис қилдирганингизни асло унутмайдилар».

Турк тилидан 

✍🏻Отабек Тиллаев таржимаси

Манба: ©Azon.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Бу олий жанобликка сиз муносиброқсиз❗️

Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан ота бир укалари Муҳаммад ибн Ҳанафийя ўрталарида бир оз қўполлик содир бўлиб қолди. Муҳаммад ибн Ҳанафийя акасига хат ёзди:

«Ассалому алайкум! Сизнинг отангиз ҳам, менинг отам ҳам – Али ибн Абу Толиб. Демак, бу томондан мен сиздан афзал бўла олмайман, сиз ҳам мендан афзал бўла олмайсиз. Аммо менинг онам Бани Ҳанифадан бўлган бир аёл, сизнинг онангиз эса – Фотимаи Заҳро! Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, менинг ер юзи тўла онам бўлса ҳам, сизнинг онангизга тенг бўла олмайди. Менинг хитобим сизга етиб бориши биланоқ мени рози қилиш учун етиб келинг. Чунки сиз фазл соҳиби, бинобарин, шундай олийжанобликка лойиқ ва муносибсиз».

Имом Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳанафийянинг хатини ўқиб, қаттиқ таъсирландилар. Унга нисбатан бўлган фикрлари яхшиликка ўзгарди. Бориб укаларини рози қилдилар. Ўзларига муносиб бўлган олийжанобликни адо этдилар.


Манба©islom.uz
_____________________

Бу мақоладан олган, фойдам:

Ака укалар дўст-у биродарлар ўртасида келишмовчилик чиқса, ким биринчи бўлиб орани ислоҳ қилса ва кечирса у олий жаноб ва фазилатли инсон бўлишини тушундим!
©Иззат

@Solihlar_taratgan_nurlar

Сизлар бу мақоладан қандай фойда олдингиз?
Фикрингизни ёзиб қолдиринг👇
#Кун_ояти

Бу фиръавн Рамзес II. У ва бошқа фиръавнларнинг қилмишлари маълум.

Аммо, Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "Албатта Фиръавн, Ҳомон ва икковининг аскарлари жиноятчилардан бўлган эди", деди.
(Қосос сураси 8-оят)

Албатта, "Мен буйруқни бажараяпман", деган аскарлари ҳам жиноятчилардан эди.

Барчалари ўтиб кетди.

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳадис #топишмоқ

Бухорий ривоят қилган ҳадисда:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган одам ҳақиқий ****?.


Юлдузча ўрнидаги сўзни тўлдиринг⁉️

Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻
@senior_i_bot га ёзиб, қолдиринг!

@Solihlar_taratgan_nurlar
#янгиликлар

Американинг Висконсин штатида яшовчи олтмиш ёшли аёл Туркиянинг “Тирилиш Эртуғрул” сериали таъсирида исломни қабул қилди ва исмини Хадича деб ўзгартирди.

“Анадолу” агентлигига интервью берган аёл “Нетфликс”да тасодифан турк сериалини кўриб қолганини айтди. “Мен умуман бехабар бўлган тарих ҳақида ҳикоя қилинган экан. Аллоҳ, ислом, адолат ва мазлумларга ёрдам ҳақида эшитганларим эътиборимни тортди”, – дейди у.

Хадича “Тирилиш Эртуғрул” сериалига шунчалик қизиқиб қолдики, уни тўрт марта томоша қилди, ҳозир бешинчи марта кўряпти. “Сериални тез-тез тўхтатиб, тилга олинган мавзулар ҳақида манба қидираман. Ислом, мусулмонлар тарихи ва усмонийлар салтанати ҳақида интернетда бошқа видеоларни ҳам излаб, кўпроқ маълумот олиш учун томоша қиламан, – дейди аёл. – Яхшиямки, кўрган эканман, бу сериал кўзимни очди, ислом билан танишдим”.
Манба: © azon.uz

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббат қилиш вожибдир❗️

Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла

📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi

Манба: © islom.uz

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Солиҳлар таратган нурлар
#Ҳадис #топишмоқ Бухорий ривоят қилган ҳадисда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган одам ҳақиқий ****?. Юлдузча ўрнидаги сўзни тўлдиринг⁉️ Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot га ёзиб, қолдиринг!…
#Жавоб

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган одам ҳақиқий мусулмондир", деганлар.


Тўғри жавоб берганлар:

1-Маржона 10-балл
2-Мусаббиҳа 10-балл
3-Абдулазиз 10-балл
4-Фирдавс 10-балл

Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин🤲

Баллар ҳисобланиб, ҳар ҳафта ғолибларимизни аниқлаймиз!

@Solihlar_taratgan_nurlar
- Тоҳир ва Зуҳро
- Мажнун ва Лайло
- Фарҳод ва Ширин
- #Бўйдоқ_ва_Телефон🙃


@Solihlar_taratgan_nurlar