#Ҳикмат
Учта амал борки, улар (жуда катта бўлгани учун) тарозуга солинмайди.
Биринчиси сабр. Унинг савоби чегараланмаган:
«Сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур» (Зумар сураси, 10-оят).
Иккинчиси афв. Унинг ҳам савоби чегараланмаган:
«Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» (Шўро сураси, 40-оят).
Учинчиси рўза. Унинг ҳам савоби чегараланмаган:
«Аллоҳ таоло айтади: «Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учундир. Фақат рўза Мен учундир, уни Ўзим мукофотлайман» (ҳадиси қудсий).
@Solihlar_taratgan_nurlar

Қайси фазилат кимда бўлгани яхши?
Парҳезкорлик яхши нарса, лекин уламоларда бўлгани яхшироқ.
Сахийлик яхши нарса, лекин бойларда бўлгани яхшироқ.
Адолат яхши нарса, лекин амирларда (бошлиқларда) бўлгани яхшироқ.
Сабр яхши нарса, лекин камбағалларда бўлгани
яхшироқ.
Тавба яхши нарса, лекин ёшларда бўлгани яхшироқ.
Ҳаё яхши нарса, лекин аёлларда бўлгани яхшироқ.
©Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Каналга обуна бўлиш учун
👇🏻
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

Дин ахлоқдир! Ахлоқда ким сендан устун бўлса, динда ҳам сендан устундир!
©Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
@Solihlar_taratgan_nurlar
Дин ахлоқдир! Ахлоқда ким сендан устун бўлса, динда ҳам сендан устундир!
©Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг машҳур 7 та айтган гаплари:
1. "Ҳақ гапни айта олмайсанми, унда ботилга қарсак чалма!".
2. "Агар сенга ҳасад (ҳавас маъносидаги) қилувчини топа олмаяпсанми, унда сен мувафақиятсизсан!".
3. "Киши Аллоҳнинг мулкида Аллоҳ ҳоҳласагина ҳукм қила олади".
4. "Аллоҳга беришлиги учун эмас, балки, сиздан рози бўлишлиги учун ибодат қилинглар. Агар У Зот сиздан рози бўлса, неъматлари ила сизни ҳайратга солади!".
5. "Мусулмонлар диёрида фақир кишини кўрдингми, билки, у ерда унинг молини ўғирлаган бой бор!".
6. "Отаси бор кишида қўрқув бўлмайди. Роббиси бор кишида нимадан қўрқув бўлсин?!".
7. "Башарнинг қиладиган тадбиридан қўрқма! Унинг қўлидан келадиган энг катта иши Аллоҳнинг иродасини амалга ошириш, холос!".
Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан.

Онажон, сиз менинг гапимни тушунмаяпсиз, деди фарзанд.
Болам, мен сени гапирмаган пайтингдаям тушунардим, - деди Она!
©Хайрулла Ҳамидов

Кўпчилик шу ҳақда сўрайди.
-----
Бандага шаҳвати, ғафлати ва гуноҳлари туфайли келаётган балолар уч хил бўлади: 1. Ҳайдаш. 2. Одоб бериш. 3. Яқин қилиш.
Агар унинг (балонинг) самараси инобат (Аллоҳга қайтиш) бўлса, бу Аллоҳнинг бандани Ўзига яқин қилишидир. Агар у бандада ҳокисорлик ва ибрат олишни юзага чиқарса, бу (келган бало) Унинг бандага адаб бериши бўлади. Ва агар фақат тааллуқни* пайдо қилган бўлса, бу Унинг бандани раҳматидан ҳайдаши, қувишидир.
Шайх Аҳмад Зарруқ
* Тааллуқ - балога боғланиб қолиш, яъни хулоса чикармай факат унинг атрофида ўралашиб юриш.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
- Кўпчилик одамларнинг "Сина, безасан" эканини топдим.
Яъни, одамларни яхшилаб синамагунингча чин юзини билолмайсан экан. Билганингда эса, кўпидан безиб қолар экансан.
📚Нуайм ибн Ҳаммод, Зуҳд китоби, 1/61
©Сайфуллоҳ Носир

Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳу айтадилар: "Кимнинг Ҳақ йўлида гарчи ўзининг зарарига бўлса-да, нияти холис бўлса, Аллоҳ у билан бошқа инсонлар ўртасидаги нарсага кифоя қилади. Ким ўзида йўқ нарса билан зийнатланса, Аллоҳ уни айблайди".
Изоҳ:
Яъни инсон Аллоҳ билан ўзи ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан бошқа кишилар ўртасини ислоҳ қилади. Агар инсон одамларнинг розилигини топаман деб ўзида йўқ нарсаларни бор қилиб кўрсатса, Аллоҳ уни айблайди.
T.me/Solihlar_taratgan_nurlar

"Дунё аҳлига берилган нарсаларга ҳасад қилиб у билан қалбингни машғул қилишинг жоҳиллигингга кифоядир. Ҳатто сен улардан ҳам жоҳилроқсан. Чунки улар ўзларига берилган нарса ила машғулдирлар. Сен эса ўзингга берилмаган нарса ила машғулсан.
Кўзинг оғриса уни муолажа қиласан. Чунки у билан дунё лаззатларини кўриб роҳатланасан-да! Басиратинг қирқ йилдан бери кўр, уни даволамайсан!".
©Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
✍🏻Абдулқодир Полвонов

Кимга Қуръон берилиб, бу фазилатга эътиборсиз бўлса, Аллоҳ улуғлаган ишни паст кўрибди...
Дунё тўкис берилган кимсани аҳли Қуръон ўзидан яхшироқ деб билса, Аллоҳ ҳақир санаган нарсани юқори кўрибди!
©Абу Ҳомид Ғаззолий
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar