Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Пайғамбаримиз_Ўгитлари
Ибн Аббос розияллоҳу: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.

"Биродаринг билан Жанжаллашма, уни мазах қилма. Ва бажаролмайдиган, қўлингдан келмайдиган нарсани ваъда қилма!"
(Термизий ривояти.)
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#пайғамбаримиз_ўгитлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Аллоҳнинг зикридан айро гап-сўзларни кўпайтирманглар! Чунки, Аллоҳнинг зикридан айро гап-сўзларни кўпайтириш қалбнинг қотишидир. Албатта, инсонларнинг Аллоҳдан энг узоғи қалби қотганидир!" (Имом Термизий ривояти).

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Пайғамбаримиз_ўгитлари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Pасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳаромдан қоч, инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан. Аллоҳ сенга ато этган ризққа рози бўл, инсонларнинг энг бадавлати бўласан. Ўзинг учун яхши кўрган нарсани, бошқа учун ҳам яхши кўр - ҳақиқий мўмин бўласан. Кўп кулма. Кўп кулмоқ қалбни ўлдиради».

Термизий ривояти.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Пайғамбаримиз_Ўгитлари

Пайғамбар алайҳиссалом суюкли қизлари Фотимаи Заҳрони турмушга бергач, уни ҳазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:

«Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.

Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.

Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади».


©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar