#Кун_Ояти
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:
«У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (2-оят).
Ўлим ва ҳаётни Аллоҳ таоло яратган, бу – ҳақ! Одатда аввал ҳаёт, сўнгра эса ўлим бошланади. Агар эътибор берсангиз, бу оятда ўлим аввал келтириляпти, бунинг ҳикмати одамларни яхши амалларга чорлашдир. Чунки ўлимни эслаган одам доимо унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.
Дарҳақиқат, ҳаёт ва ўлим Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига ёрқин далилдир. Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларидан баъзиларига ҳаёт берган ва баъзиларига бермаган. Ҳаёт ўзи нима? Қаердан пайдо бўлади? Қандай қилиб? Уни текшириб бўладими? Ва шунга ўхшаш кўплаб саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Фан-техника ривожланган асримизда ҳаётни лаборатория йўли билан яратиш учун қўлдан келганича уринилмоқда, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Бўлмайди ҳам. Америкада инсон ҳаётини ўрганиш учун махсус олий илм даргоҳлари узоқ муддат ишлади. Унинг раҳбари доктор Алексис Карл бу иш учун бир неча марта халқаро мукофотлар олди ва ниҳоят, «Инсон мажҳулдир» деган китоб ёзди.
Худди шунингдек, ўлим ҳам мураккаб нарса, буларни фақат барча нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолонинг Ўзигина қила олади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг (У зотни Раҳмат қилсин) «Тафсири Ҳилол» китобларидан.
@Solihlar_Taratgan_Nurlar

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ
Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.
Фотиҳа сураси, 5-оят
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar

لَوْ أَنزَلْنَا هَذَا الْقُرْآنَ عَلَى جَبَلٍ لَّرَأَيْتَهُ خَاشِعًا مُّتَصَدِّعًا مِّنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَتِلْكَ الْأَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ
Агар ушбу Қуръонни тоққа нозил қилганимизда, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, фикр юритсалар. (Ҳашр сураси, 21-оят)
«Тафсири ҳилол» китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржималари.(Аллоҳ у зотдан рози бўлсин жаннатда кўзларини қувнатсин)

Hujurot_13-oyat
Shayh_Muhammad_Sodiq_Muhamad_Yusuf
#Кун_Ояти
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир. (Ҳужурот сураси, 13-оят)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг«Тафсири ҳилол» китобларидан.
Қироат:Маҳмуд Ҳалил Ҳусорий
@Solihlar_Tartgan_Nurlar

Oli_Imron26-oyat
Mahmud Halil Husoriy
#Кун_Ояти
قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاءُ وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَاءُ بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Айтгин: «Аллоҳим! Барча подшоҳликнинг эгаси! Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан. (Оли Имрон сураси, 26-оят)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ нинг таржималари«Тафсири ҳилол» китобидан
Islom.uz

وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ذَلِكَ مَا كُنتَ مِنْهُ تَحِيدُ
Ўлим талвасаси ҳақиқат бўлиб келди. Мана шу сен қочиб юрган нарсадир. (Қоф сураси, 19-оят)
Тафсир:
«Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди».
Демак, ўлим талвасаси чоғида-жон бериш пайтида бу ҳақиқат инсонга ўзлигини намоён этади. Лекин у пайтда вақт ўтган бўлади. Энди, иймон келтирган билан, тавба қилган билан иймон ҳам, тавба қабул қилинмайди. Эй инсон!
«Сен қочиб юрган нарса шудир.»
Охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом жон таслим қилиш пайти яқин келганда, юзларидан терларни артиб туриб, «Субҳаналлоҳи, ўлимнинг сакаротлари (талвасалари) бор», деган эканлар.
Тафсири ҳилол» китобидан.

Аллоҳ таоло пайғамбармиз Муҳаммад алайҳиссаломга қарата:
وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنتَ فِيهِمْ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. деган (Анфол сураси, 33-оят)
Пайғамбармиз вафот этганларида баъзи сахобалар: «Бизни Аллоҳнинг азобдан сақлаб турувчи икки нарса бор эди, бири пайғамбаримиз алайҳиссалом эдилар, энди иккинчиси истиғфор қолди, у ҳам кетса, ҳалокатга учраймиз», дейишган экан.
Али розияллоҳу анҳу: “Қутулиш имкони бўла туриб, ҳалок бўлган кишидан ажабланаман” дедилар. Шунда у зотдан: “Қутулиш имкони нима?” деб сўрашди. “Истиғфор” деб жавоб бердилар у зот.

أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَن تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَكَثِيرٌ مِّنْهُمْ فَاسِقُونَ
Иймон келтирган зотлар учун Аллоҳнинг зикри ва нозил бўлган Ҳақ - Қуръон (тиловати) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими?! (Шунингдек, улар учун) илгари Китоб ато этилган, сўнг (улар билан Пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?!
Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ итоатсиздирлар!
(Ҳадид сураси 16-оят)
Изоҳ: Аллоҳ таолонинг номи зикр қилинганида ва Қуръон тиловат қилинганида, ҳақиқий мўмининг дили эрийди, қалби қўрқувга тушади ва кўзларига ёш келади. Тошбағрлик ва Аллоҳнинг амрига итоатсизлик эса аҳли Китобларниинг - кофирларнинг хулқларидандир. Улуғ саҳобалардан бири Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ямома қабиласидан келган, янги Исломни қабул қилган бир жамоат билан ўтирганларида юқоридаги оят тиловат қилинган эди, ўтирганлар қаттиқ йиғлаб юбордилар. Шунда Абу Бакр: "Бизлар ҳам худди шундай эдик..." дедилар.
(Шайх Алоуддин Мансурнинг таржима ва изоҳлари.)

Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас. (Зумар сураси 54-оят)
Тафсир:
«Азоб келиши»ни ўлим соати етиши деб тушуниш лозим. Яъни, ўлим соати етгунча одам тавба қилиб Аллоҳга қайтиши, иймонли бўлиб, яхши амаллар бажариши ва ёмон амаллардан четланиши керак. Аллоҳ таолога буткул таслим бўлиб, ўзини Унга топшириши лозим. Бундай одам, албатта, гуноҳ ишлардан тийилади.
Аммо, ўлим кўзига кўринганда қилинган тавба қабул бўлмайди, сўнгги дамда келтирилган иймон фойда бермайди.
«Сўнгра сизга ёрдам берилмас.»
Азоб (ўлим) келгандан сўнгра сизга ҳеч қандай ёрдам берилмайди.!
Тафсири_Ҳилол китобидан.
Каналга кириш👇

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَنَزَعْنَا مَا فِي صُدُورِهِم مِّنْ غِلٍّ إِخْوَانًا عَلَى سُرُرٍ مُّتَقَابِلِينَ
"Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолда ўлтирурлар" (Ҳижр сураси 47-оят).
Кишининг биродарига нисбатан поккўнгилли бўлиши Аллоҳнинг наздида олий ибодатдир. Жаннат аҳли сифатларидан кўзга кўринганидир. Унга нақадар муҳтожмиз-а?!
Аллоҳим, бизни поккўнгиллилар, ниятлари гўзал ва Жаннатга кирадиган кишилар қаторидан қилгин!!!
✍️ Шайх Аҳмад Ийсо Маъсаровий ҳафизаҳуллоҳ
Abdussami Xayrulloh sahifalaridan
@Solihlar_taratgan_nurlar

Аллоҳ таоло Қалам сурасида шундай марҳамат қилади:
وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ
“Ва албатта, сен буюк хулқдасан” (4-оят).
Бу ояти карима Набий алайҳиссалом учун катта баҳодир. Аввало, ўтган оятда Аллоҳ таоло у зотга «Роббинг» деб Ўз исми шарифига қўшиб хитоб қилган эди. Энди эса у кишининг хулқларини улуғлик билан сифатламоқда. Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, «Хулқлари Қуръон эди», – деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-ахлоқни ўзларига сингдирганлар.
Набий алайҳиссаломнинг ўзлари: «Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман», – деганлар.
Бошқа бир ҳадисларида эса: «Киши яхши хулқи билан кундузни рўза тутиб, тунни намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади», – деганлар.
Умуман, Исломда одоб, ахлоқ, яхши хулққа катта эътибор берилган. Мазкур оят ҳам шулардан биридир.
«Ва албатта, сен буюк хулқдасан» деган хитоб билан Аллоҳ таоло Ўзининг маҳбуб Пайғамбарининг нақадар чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидламоқда.
Бу оят тафсирини шарҳлаб, имом Аҳмад ибн Ҳанбал шундай ривоят қиладилар: «Оиша онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон на қўл остидаги ходимларини ва на хотинларини урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч нарсани қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлайдиган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта осонини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса, ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом (ўч) олмаганлар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина, Аллоҳ учун интиқом олганлар», – деганлар».
Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳ
Манба: islom.uz

Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади:
الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ
اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (28-оят).
Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!
«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»
Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

Сабр ва синовларнинг ҳикмати❗️
وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ
مِنكُمْ وَالصَّابِرِينَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ
Аллоҳ таоло «Муҳаммад» сурасида: «Ва таъкидки, Биз сизларни синармиз, токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак», деган (31 - оят).
Албатта синов кўп нарсаларни ошкор қилади. Синов бўлмай, ҳама иш равон кетаверса, одамлар бир-бирларининг ҳақиқатини била олмайдилар. Ким ҳақиқий мўмин, ким мунофиқлиги ҳам аён бўлмайди. Аксинча, синов йўқ пайтида мунофиқлар олдинги сафга чиқиб, ўзларини фидокор қилиб кўрсатадилар. Худди шу маънога оятнинг давомида ишора қилинмоқда.
«…токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак».
Билгандан сўнг ундан ўз ўрнида фойдаланиш керак. Гоҳ хурсандлик, гоҳ хафалик, гоҳ енгиллик, гоҳ оғирлик, гоҳ бахтиёрлик, гоҳ мусибат билан синов ўтиши инсон руҳидаги, нафсидаги ўша беркитилган нарсаларнинг ошкор бўлишига ёрдам беради. Инсонларнинг бу нарсаларни англаши келажак ҳаётларида ёрдам беради.
Аслида мўмин банда синов ва имтиҳонни орзу қилмайди, балки Аллоҳдан доимо офият ва раҳматни сўрайди. Шундан сўнг ҳам синов-имтиҳонга учраса, сабр қилади. Бунинг ҳикмати борлигини идрок қилади, ҳамма нарса Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига иймон келтиради. Ўзига Аллоҳнинг раҳмати ва офияти етишини кутади.
«Тафсири ҳилол» китобидан
©islom.uz

Ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи❗️
Аллоҳ таоло Жума сурасида:
«Эй Муҳаммад! Ва улар тижорат ёки ўйин-кулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгидан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», – деб айт» (11-оят).
Дунё ташвишини деб, ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, кейин ризқ топишда Ўзи ёрдам беради.
Имом Байҳақий ўзларининг «Сунан» китобларида Жобир ибн Самурадан ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Пайғамбар алайҳиссалом жума куни шом намозида «Қул йаа айюҳал каафируун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар, хуфтон намозида эса Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқирдилар». Бу далил Жума сурасининг шарафи нақадар улуғ эканини кўрсатади.
Муаллиф:✍🏻Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳ
Манба© Islom.uz

Аллоҳ бандаларига лутфлидир❗️
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқ берур. У зот кучлигу азиздир» (Шуро сураси 19-оят).
Инсонларнинг барчаси, ҳатто ота-онангизнинг лутфларини жамласангиз ҳам, Аллоҳ таолонинг сиз учун бўлган лутф денгизининг бир томчисига ҳам баробар кела олмайди.
✍️ Шайх Аҳмад Ийсо Маъсаровий ҳафизаҳуллоҳ
Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан
Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

Сулаймон алайҳиссаломга ҳудҳуд ҳабар олиб келагда шундай дедилар:
«Сен рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми, кўрурмиз» (Намл сураси, 27-оят).
❗️Ҳар қандай хабарни эшитганда пухта ва теран ўйлаш, фикр юритиш, аниқлаштириб олиш ва собитқадам бўлиш мусулмон кишининг услубидир.
©www.arabic.uz

#Кун_ояти
Бу фиръавн Рамзес II. У ва бошқа фиръавнларнинг қилмишлари маълум.
Аммо, Қуръони каримда Аллоҳ таоло: "Албатта Фиръавн, Ҳомон ва икковининг аскарлари жиноятчилардан бўлган эди", деди.
(Қосос сураси 8-оят)
Албатта, "Мен буйруқни бажараяпман", деган аскарлари ҳам жиноятчилардан эди.
Барчалари ўтиб кетди.