Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Rosululloh ayganlar: xar bir Payg'ambarning Havvoriysi bo'ladi mening Havvoriyim *****?
Anonymous Quiz
43%
Zubayr ibn Avvon
19%
Sa'd ibn Abu Vaqqos
30%
Aliy ibn Abu Tolib
8%
Abu Muso Al Ashariy
Яхши дам олинглар биродарлар!
Уйқу қочганди бир виктарина қилдимде сизлар билан раҳмат қатнашганларга. Кимнидир шу пайтда безовта қилган бўлсам узур
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонлик ўзбек қори Муҳаммад Башир. Мадинага келганида кўришган эдик 6-7 йил бурун. Мисрга ўқишга кетаётган эди умрадан сўнг. Абдулбосит қори раҳимаҳуллоҳга яхшигина ўхшатар эди.

Сайфуллоҳ Носир

(Саудия арабистонида фаолият олиб борадиган ўзбек устозимиз)

Хайрли тун🌙

https://t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Ибрат
Араб диёрларида нефтнинг кашф қилинганига 75 йилдан кўпроқ вақт бўлди. Аммо у жойларда ҳали ҳам камбағаллар тўлиб ётибди. Адолатли раҳбар Умар ибн Абдулазизга эса, мамлакатда бирорта ҳам закот оладиган инсон қолмаслиги учун 2 йилу 5 ой кифоя қилди. У кишининг машҳур бир гапи бор: “Тоғларнинг тепасига ҳам буғдой сепинглар, токи ҳеч ким “Мусулмонларнинг юртида қушлар оч қолибди” демасин”. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Ибрат
Одамлар оч қолиб, мен тўқ бўлсам, қандай ёмон хокимман.
©Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
@solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эшакка мингашиб кетаётган эдим. У зот: 

«Эй Муоз, Аллоҳнинг Ўз бандаларидаги ҳаққи нимаю, бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари нима, биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот: «Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи У Зотга ибодат қилишлари ва У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари эса У Зотга ширк келтирмаганни азобламасликдир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу билан одамларга хушхабар бермайми?» дедим. У зот: «Уларга хушхабар берма, яна суяниб қолишмасин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.

Бу ҳадисни Муоз розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида илмнми, яшириш катта гуоҳлигидан қурқиб, айтиб кетган эканлар.
*Муттафқун алайҳ деб: Бир Ҳадисни Бухорий ҳам Муслим ҳам ривоят қилишган бўлса Муттафақун алайҳ дейилади.
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Ҳикмат
Ўғрилар икки хил бўлади. Биринчиси майда ўғрилар бўлиб, миршаблар уларни қувади. Иккинчиси катта ўғрилар бўлиб, миршаблар уларни ҳимоя қилади.
https://t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
Omir_ibn_Abdulloh 2-qism
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Тобеъинлар
Эшитиб манфаат олсангиз ҳаққимга дуо қилиб қўйинг биродарларим!
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
2.45 MB
#Кун_Ояти
وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ذَلِكَ مَا كُنتَ مِنْهُ تَحِيدُ

Ўлим талвасаси ҳақиқат бўлиб келди. Мана шу сен қочиб юрган нарсадир. (Қоф сураси, 19-оят)
Тафсир:
«Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди».
Демак, ўлим талвасаси чоғида-жон бериш пайтида бу ҳақиқат инсонга ўзлигини намоён этади. Лекин у пайтда вақт ўтган бўлади. Энди, иймон келтирган билан, тавба қилган билан иймон ҳам, тавба қабул қилинмайди. Эй инсон!
«Сен қочиб юрган нарса шудир
Охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом жон таслим қилиш пайти яқин келганда, юзларидан терларни артиб туриб, «Субҳаналлоҳи, ўлимнинг сакаротлари (талвасалари) бор», деган эканлар.
Тафсири ҳилол» китобидан.
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Ибрат
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказарди. Одамлар Ҳасан Басрийга: “Эй Абу Саъид, мана бу одамни амирга айтмайсанми, бизни безовта қилмайдиган қилиб қўярди”, дейишди. Ҳасан Басрий уларга жавоб бермай, сукут сақлашни афзал кўрди. Бир куни ҳалиги хавориж яна Ҳасан Басрийнинг мажлисига келиб, ҳар доимгидек беодоблик қила бошлади. Шунда Ҳасан Басрий: “Аллоҳим, унинг бизларга қилган озорини Ўзинг кўриб турибсан. Ўзинг хоҳлаганингдек, унга кифоя қил!” деб дуоибад қилди.

Бу воқеани ривоят қилган одам айтади: “Ҳасан Басрий шундай деб дуо қилиши билан ҳалиги хавориж турган жойида ерга йиқилди. Уни кўтариб уйига олиб боришганда, жони чиқиб бўлган экан. Ҳасан Басрий ҳар гал ўша одамни эсласа, йиғлар ва “Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?” дер эдилар.

Аҳли фазл аҳли илм инсонларга, ҳурматда бўлайлик!
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
Forwarded from Bintu Sodiq
АЁЛНИНГ НИКОҲ ОРҚАЛИ МАҲРАМЛАРИ

"Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!.."

Нур сураси, 31-оят

Аёл кишининг маҳрамлари⬅️

t.me/bintusodiq
#Кун_Ояти
Аллоҳ таоло пайғамбармиз Муҳаммад алайҳиссаломга қарата:

وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنتَ فِيهِمْ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. деган (Анфол сураси, 33-оят)

Пайғамбармиз вафот этганларида баъзи сахобалар: «Бизни Аллоҳнинг азобдан сақлаб турувчи икки нарса бор эди, бири пайғамбаримиз алайҳиссалом эдилар, энди иккинчиси истиғфор қолди, у ҳам кетса, ҳалокатга учраймиз», дейишган экан.

Али розияллоҳу анҳу: “Қутулиш имкони бўла туриб, ҳалок бўлган кишидан ажабланаман” дедилар. Шунда у зотдан: “Қутулиш имкони нима?” деб сўрашди. “Истиғфор” деб жавоб бердилар у зот. 
«Тафсири ҳилол» китобидан
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Ибрат
Беш марварид☝️
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Беш нарсани эслаб қолинг: Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша олмайсиз. Огоҳ бўлингки, бирортангиз Роббидан бошқадан умид қилмасин; фақатгина гуноҳидан қўрқсин; билмаганини ўрганишдан уялмасин; олим кишидан у билмайдиган нарса ҳақида сўрашса «Билмайман», деб айтсин; огоҳ бўлингки, бешинчиси сабрдир. Жасад учун бош қанчалик лозим бўлса, иймонли одам учун сабр шунчалик муҳимдир. Кимда сабр бўлмаса, унда иймон йўқдир. Кимда бош бўлмаса, унда жасад ҳам йўқдир. Тадаббурсиз ўқилган қироатда, тафаккурсиз қилинган ибодатда ва илмсиз ҳалимликда хайр йўқдир. Огоҳ бўлинг, сизларга олимларнинг олими кимлигини айтиб бераман. У Аллоҳга маъсиятни Аллоҳнинг бандаларига чиройли кўрсатмаган, уларни Аллоҳнинг макридан омонда қўймаган ва Унинг роҳатларидан уларни ноумид қилмаган одамдир»
Солиҳлар гулшани📖

@Solihlar_taratgan_Nurlar
#Ҳикмат
«Аллоҳдан қўрқасанми?» деб сўрашса, жавоб берма – «Ҳа» десанг ёлғончи бўласан, «Йўқ» десанг кофир бўласан.
Фузайл ибн Иёз
 @Solihlar_Taratgan_Nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
☝️Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, тақвонинг бир бўлаги!
☝️Суннатга амал қиламан деб, ҳаромни тарк этаётгани йўқ.
t.me/solihlar_taratgan_nurlar
Таҳоратнинг фарзи нечта?
Anonymous Quiz
22%
5
11%
3
13%
6
55%
4