Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Кўпчилик таҳорат қилиши учун тайёрлаб қўйилган сувни исроф қилишнинг хукми қандай?
Anonymous Quiz
16%
Ҳаром
63%
Макруҳ
22%
Одобдан эмас
Сувни сачратиб юзга ёки бошқа аъзоларга уришнинг хукми?
Anonymous Quiz
71%
Макруҳ
12%
Ҳаром
18%
Макруҳи таҳримий
Шариат жазм ила, шубҳасиз ва қатий далил билан талаб қилган иш?
Anonymous Quiz
17%
Вожиб
6%
Суннати муаккада
9%
Суннат
68%
Фарз
Суннат амални қилган одам савоб олади. Уни тарк қилган одам иқоб қилинмайди. Ундай киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маломатларига ва итобларига қолиши мумкун. Суннатларига амал қилиб яшаш ҳаммамизга насиб қилсин🤲
Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал ?
Anonymous Quiz
31%
Суннати муаккада
56%
Вожиб
13%
Мубоҳ
Қилиниши лозим нарсани белгиланган вақтидан кейин қилиш нима дейилади?
Anonymous Quiz
2%
Қайта қилиш
6%
Адо
92%
Қазо
0%
Рукн
Ҳаромлиги ёки манъ қилингани ҳақида ҳукм еелмаган барча амаллар нима дейилади?
Anonymous Quiz
17%
Шарт
10%
Рукн
12%
Ҳечнима дейилмайди
62%
Мубоҳ
Шариат тарк қилишни шубҳасиз қатъий далилга суяниб жазм ила талаб қилган амал ?
Anonymous Quiz
83%
Ҳаром
12%
Макруҳ
6%
Макруҳи танзиҳий
#Кун_Ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.
@Solihlar_taratgan_nurlar
Жума муборак !
#Ҳадис

Қуёш чиқадиган кунларнинг энг яҳшиси бўлган, кунларнинг саййиди, мискинларнинг ҳажи бўлган, муборак жума кунининг раҳмат ва баракаси сиз ва оилангизга ёғилсин!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жумъа куни менга салавотни кўпайтиринглар.
Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар»
.
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1.Жумъа куни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқа кунлардагидан кўпроқ салавот айтиш лозимлиги.

2.Айтилган саловотлар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилиши.

3.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саловотларни эшитишлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.
Шарҳ:
Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси, «нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.

2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ
салавот айтиш кераклиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.📚

@Solihlar_Taratgan_Nurlar
Аллоҳ таоло Жума сурасида:
«Эй иймон келтирганлар қачон Жумъа кунидаги намозга чолрланса (яъни,азон айтилса), дарҳол Оллоҳнинг зикрига (яъни Жумъа намозини адо қилиш учун) шошиб боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир». «Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Оллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқ рўз) истайверинглар. Оллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот нажот топурсизлар.
Оллоҳ ҳузуридаги нарса (иймон ва яхши амаллар учун бериладиган ажр-мукофот) уйин-кулгидан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир! Оллоҳ ризқ берувчиларнинг Яхшироғидир!

@Solihlar_Taratgan_Nurlar
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим»
Маноси: Аллоҳим Саййидимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васалламга), оилаларига ва саҳобаларига саловот юбор».
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ ибодатларингизни қабул қилсин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Жума куни шундай бир вақт борки, кимнинг дуоси ўша вақтга тўғри келса албатта ижобат бўлади деганлар. Ҳаммамизнинг қилган дуоларимиз ўша вақтга тўғри келган бўлсин биродарларим!🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
🎙Имом Бутий роҳматуллоҳи алайҳ:
Ўз диёрлари Сурияда жума куни қандай кунга, айланиб қолгани ҳақида айтаган едилар.
Алҳамдулиллаҳ бизнинг юртимизда тичлик ва фаровонлик. Аллоҳ тинчлигимиззи бардавом қилсин!
Бошқа юртаги мусулмонларга ҳам Аллоҳ тинчлик фаровонлик ва барокатлар ёғдирсин. Имом Бутийни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! 🤲

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Ибрат
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб Шом (юрти) томон йўлга чиқди. Биз билан Абу Убайда ибн Жарроҳ бор эди. Бир ҳовузнинг олдига келишди. Умар туясига миниб олган эди. У туядан тушди ва маҳсиларини ечиб, елкасига ташлаб олди. Сўнг туясини етаклаб, ҳовузга тушди. Шунда Абу Убайда:
«Эй мўминларнинг амири! Сиз шундай қиласизми?!
Маҳсиларингизни ечиб, елкангизга ташлаб олиб, туянгизни етаклаб ҳовузга тушасизми?! Ушбу диёр аҳли сизни бу ҳолда кўриб қолиши мени ҳурсанд қилмасди», деди.
«Уфф! Эй Абу Убайда! Шуни сендан бошқа айтса бўлмасмиди?! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига бездирувчи иқоб қилиб қўярдим. Биз энг хору зор қавм бўлган эдик. Аллоҳ таоло бизни Ислом ила азиз қилди. Бас, қачон биз иззатни Аллоҳ таоло бизни азиз қилган нарсадан бошқа ила талаб қилсак, Аллоҳ таоло бизни хор қилади», деди Умар»
.
Ҳоким ривояти.

Барча мўмин бандалар барча замонлар ва маконларда иззатни фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўрашлари керак.
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Оиламиз нафақасини қайердан топаётганимизга эътибор берайлик!
🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад
t.me/solihlar_taratgan_nurlar