ЭРКАК КИШИ АЁЛ КИШИНИ СЎКИШИ МУМКИНМИ?
#ҳақорат
❓644-CАВОЛ: Эркак киши аёл кишини сўкиши мумкинми айниқса намоз ўқийдиган киши.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон ким бўлишидан қатъий назар сўконғич бўлмаслиги керак. Сўкиниш намозхон бўлса, кўпроқ гуноҳ, намоз ўқимаса, гуноҳ бўлмайди дегани эмас. Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтадилар:
ليس المؤمنُ بالطَّعَّانِ ولا باللَّعَّانِ. ولا بالفاحشِ ولا بالبذيءِ
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин таҳқирловчи, лаънатловчи, фаҳш сўзловчи ва сўконғич бўлмайди», дедилар». Бошқа бир ҳадисда: У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ фаҳш сўзловчини, фаҳш сўзлашга уринувчини ҳамда бозорларда бақир-чақир қилувчини севмайди», дедилар».
أن صحابيًا جليلًا جاء يطلب الوصية من رسول الله صلى الله عليه وسلم وهو أبو جُرَيّ جابر ابن سليم الهُجَيْمي رضي الله عنه قال: قلتُ يا رسول الله اعْهَدْ لِي! -أي أوصني وانصحني-، قال: «لَا تَسُبَّنَّ أَحَدًا» قَالَ: فَمَا سَبَبْتُ بَعْدَهُ حُرًّا، وَلَا عَبْدًا، وَلَا بَعِيرًا، وَلَا شَاةً" (رواه أبو داود).
Жобир ибн Сулайм ал-Ҳужаймий разияллоҳу анҳу айтадилар: "Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга насиҳат қилинг", дедим. У Зот алайҳиссалом: "Бирор кишини сўкманг", дедилар. Ўшандан бери на бир ҳурни ва на бир қулни, на туяни, на қўйни сўкмадим" (Имом Абу Довуд ривояти).
Агар аёлида итоатсизлик ҳолатлари кузатиладиган бўлса, унга чиройли насиҳат қилиш керак. Валлоҳу аълам.
©Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@Solihlar_taratgan_nurlar