Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Улуғлар_Ҳаётидан

ҲИКМАТЛИ СЎЗ ҲАР ДОИМ ҲАКИЙМНИНГ ТИЛИДАН ЭМАС, БАЪЗАН БОШҚАЛАР ТИЛИДАН ҲАМ ЯНГРАЙДИ!

Ҳижрий 248 йил!
Отасини ўлдириб, унинг тахтига ўтирган халифа Мунтасир, 1 йилча муддат подшоҳ бўлганидан сўнг Хижомачига қон олдирмоқчи бўлди. Халифанинг душманлари, шу хижомачини ёллаб, унинг баданини тиладиган асбобига заҳар суркаб қўйди. Халифа қон олдирганидан кейин заҳарланганини билиб қолди. Оғриқ кучайиб, жон талвасага келар экан, Халифа Мунтасир:«АЛЛОҲГА ҚАСАМКИ, БОТИЛНИНГ ЭГАСИ ҲЕЧ ҚАЧОН АЗИЗ БЎЛМАЙДИ. АГАРЧИ ОЙ УНИНГ ПЕШОНАСИДА ЯРҚИРАСА ҲАМ!
ҲАҚ ЭГАСИ ҲЕЧ ҚАЧОН ХОР БЎЛМАЙДИ. АГАРЧИ ДУНЁ УНИНГ УСТИГА ҚУЛАСА ҲАМ!»
деди ва жон топширди.

✍🏻Расулжон Тошпўлат

Kanalga ulanish👇🏻
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ВАҲШИЙНИНГ БЎЙНИНИ СИНДИРГАН ТАҚВО!

Ҳижрий 262 йиллар!
Бу даврда Мисрда, асл Бухоролик Аҳмад ибн Тулун подшоҳ бўлган. У замонда Мисрда энг тақводор, ўз замонасининг билимдони ва зоҳиди Шайх Абул Ҳасан (асл исми Буннон ибн Муҳаммад) яшар эди. Бир куни мана шу шайх Аҳмад ибн Тулунга қарши ёқмайдиган фатвони чиқариб қўйди. Буни эшитган подшоҳ, Аҳмад ибн Тулун тезда шайхга аскарларини юбориб, уни саройга олиб келишга буюрди. Шайхни саройга олиб келгач, Аҳмад ибн Тулун шайхдан фатвосини қайтиб олишни сўради. Шайх эса бундан бош тортди. Ўша пайтдаги Мисрлик ҳукмдорларнинг урфига кўра, бир неча ҳафта оч бўлган шерни қафасга солиб, подшоҳга итоат қилмаган кишини шернинг қафасига киритиб юборар ва унинг шерга тириклай ем бўлишини бутун халққа томоша қилдириб, шу йўл билан халқни подшоҳга қарши чиқишдан қайтариб турар эди. Аҳмад ибн Тулун ҳам шайх Абул Ҳасанни мана шундай қилмоқчи бўлиб, барча халқнинг олдида, бир неча ҳафта оч турган шернинг қафасига киритиб юборди. Шер аввал, худди ямламай ютадигандек важоҳат билан шайхга ташланди. Аммо шайхни бир ҳидладида, дарров важоҳати синиб, юввош бўлиб, думини ликиллатганича қафаснинг четига бориб ётиб олди. Шайх эса хотиржам, икки ракаат намоз ўқиб, салом бергач, узун вақт дуо қилиб турди. Аҳмад ибн Тулун шайхни қафасдан чиқариб, эҳтиром кўрсатди. Ва шайхдан:«Шер биринчи сизга ташланган вақтингизда нима хаёлингизга келди?» деди. Шайх Абул Ҳасан хотиржам ҳолда: «Мен шу пайтгача шернинг сўлаги ҳақида ҳеч бир китобда ўқимаган эканман. Шер менга қараб келаётган вақтида, унинг сўлаги кийимимга тегса бенамоз қиладими, йўқми? деган масалани ўйлаб қолдим!» деди. Бу воқеадан сўнг шайх Абул Ҳасаннинг халқ орасидаги этибори янада зиёда бўлди. Аҳмад ибн Тулун ҳам шайх Абул Ҳасан вафот этгунга қадар катта эҳтиром кўрсатди!

АЛЛОҲГА БЎЛГАН ҚЎРҚУВ - ҲАР ҚАНДАЙ ВАҲШИЙ УЧУН ТИЛСИМДИР!

Расулжон Тошпўлат

Каналга уланиш👇🏻
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!

(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 218 йил!
(1-Қисм). Халифа Мамун замонида, адашган «Мўътазилия» фирқаси ўзларининг бузуқ этиқодларини давлат сиёсати даражасигача олиб чиқди! «Қандай қилиб?» дейсизми? Чунки халифа Мамуннинг энг катта бобоси, Аббосийларнинг 2-халифаси, «Халифа Мансур» билан Мўътазилия фирқасининг асосчиси ВОСИЛ ИБН АТО қалин дўст бўлган. Шу сабабли, Восил ибн Атонинг нотўғри этиқодий қарашларига этибор бермаган. Балки Восил ибн Ато ва унинг шогирдларига ҳурмат кўрсатиши сабабли, булар «Давлат сояси остида» ўзларининг бузуқ этиқодларини кенг тарқатишга уринган. Ҳатто Восилнинг издошларидан бўлган АБУЛ ХУЗАЙЛ АЛЛОФга Халифа Хорун Ар-Рашид ўғли Мамунни шогирдликка бериши, уларнинг бузуқ этиқодларининг янада кенг ёйилишига туртки бўлди. халифа Мамун, устозининг маслаҳати билан «Қуръонни махлуқ дейсан» дея, барча ислом уламоларини тириклай «тегирмон»га ташлай бошлади. Баъзи олимларни ҳар куни калтаклашди, баъзиларини зиндонга солди. Имом Шофеийнинг улуғ шогирди Муҳаммад ибн Нун каби олимлар занжирлар билан кишанланган, оч, сувсиз ва ташна ҳолатда, дарралар остида ўлиб кетди.
Ҳатто унинг устози Имом Шофеий (р.а) ҳам саройга чақиртириб, у зотдан «Қуръон махлуқми, махлуқ эмасми?» деб сўраган эди, у зот тўрттда бармоқларини халифага кўрсатиб:«Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон ....(давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!

(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 218 йил!
(2-Қисм)
Халифа Мамун, Имом Шофеий (р.а) ҳам саройга чақиртириб, у зотдан «Қуръон махлуқми, ғойри махлуқми?» деб сўраган эди, у зот тўртда бармоқларини халифага кўрсатиб:«Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон» дедида бармоқларини ўйнатиб, (яъни, бармоқларини қасд қилиб) «Бу тўрталаси Махлуқдир» деди! Олимнинг бу жавобидан хурсанд бўлиб кетган халифа, у зотнинг елкаларига зар тўнларни ёпиб, уйига кузатди!
Аммо улуғ олимнинг жавобини кутиб турган халқ ва ўзининг шогирдлари устозининг жавобидан норози бўлишди.
Бу фитна шу қадар кучайиб, кенгайиб кетдики, илмий халқасида 5000 лаб шогирдларга дарс бераётган Аҳмад ибн Ҳанбал (р.)ни ҳам домига тортди. Аҳмад ибн Ҳанбал "Қуръон махлуқ эмас" деган сўзда қатъий туришлари сабабли, 28 ой калтакланган холда, зиндонда қолиб кетди. Халифа Мамун вафот этганидан сўнг тахтга ўтирган укаси халифа Мўътасим ҳам Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) ни ҳар ҳафтада бир кун халқнинг олдига олиб чиқиб «Қуръон махлуқ дейсан» деб дарралатар эди. Бир куни ажойиб иш бўлди. Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)дан жаҳли чиққан халифа Мўътасим у зотни шу қадар қаттиқ дарралатдики, ҳатто одамлар «Аҳмад ҳозир ўлади» деб бақир-чақир қилишди. Шунда Олимни дарралатаётган мўътазилийларнинг каттаси ИБН АБУ ДУАД раҳми келиб:«Эй Аҳмад! Сенинг ҳолингни кўриб, тоқат қилолмаяпман. Сен қандай чидаяпсан? Кел. Сен ҳеч бўлмаса менинг қулоғимга «Қуръон махлуқ» деб қўйгин, сени халифанинг азобидан қутқариб қоламан» деди.
Зарбалардан зўрға бошини кўтарган Аҳмад ибн Ҳанбал унга «Қулоғингни тут» ишорасини қилди. Ибн Абу Дуад қулоғини у зотнинг оғзига олиб келган эди.... (давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!

(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 220 йил!
(3-Қисм)
Зарбалардан зўрға бошини кўтарган Аҳмад ибн Ҳанбал унга «Қулоғингни тут» ишорасини қилди. Ибн Абу Дуад қулоғини у зотнинг оғзига олиб келган эди, унинг қулоғига: «Эй Ибн Абу Дуад! Сен менинг қулоғимга «Қуръон махлуқ эмас» деб қўй, сени қиёматда Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоламан» деди. У зотнинг бу гапидан жаҳли чиққан Ибн Абу Дуад яна шундай калтаклатдики, Аҳмад ибн Ҳанбални беҳуш ҳолда, судраб зиндонга ташлади.
Эртаси куни халифа Мўътасим яна Аҳмад ибн Ҳанбални халқ олдида олиб чиқиб, энди эсинг кириб қолгандур деган маънода: «Тонгни қандай оттирдинг?» деб сўраганида: «Аллоҳ сизни Қуръон масаласида ажрингизни кўпайтирсин Эй Амирал мўминин! Аммо ҳолимизга вой бўлсин, Қуръон ўлиб қолди. Кеча сизлар мени зиндонга ташлаганларингиздан кейин, ҳушимга келиб, ўрнимдан туриб, таҳорат қилдим. Кейин икки ракаат намоз ўқишни ният қилиб, тахримани айтиб намозни бошладим. Биринчи ракаатга фотиҳа билан фолон сурани ўқиб, рукуъ ва сажда қилдим. Кейин иккинчи ракаатга туриб фотиҳани ўқийман десам хотирамдан ўчибди. Ҳеч хотирлай олмадим. Ҳеч бўлмаса бошқа сурани ўқиб бўлса ҳам намозни тугатай десам, уни ҳам хотирлай олмадим. Кейин кўз қирим билан Қуръонимга қарасам, токчадаги Қуръон ўлиб қолибди. Уни ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқиб зиндоннинг бир чеккасига кўмиб қўйдим. Ҳамма яратилган нафс ўлимни тотувчидир. Энди нима қиламиз. Қуръон йўқ, энди таровеҳ Номозида одамлар нимани тиловат қиладилар» деб йиғлай бошлайди. Унинг бу гапидан қаҳ-қаҳа ётиб кулган халифа Мўътасим: «Нималар деяпсан? Қуръон ҳам ўлар эканми?» деди:
У зот:«Эй Амирал мўминин! Агар сиз изн берсангиз мен Ибн Абу Дуадга бир иккита савол берсам?» деди. Халифа:«Бер саволингни» деди. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал:
-Эй Ибн Абу Дуад! «Қуръонни махлуқ деяпсан, уни ким яратгани ҳақида Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алийлар билганми ёки билмаганми?» деб сўради. Ибну Абу Дуад:
- Билган- деди. Шунда у зот:
- Улар ҳам сизлар каби одамлардан «Қуръонни махлуқ дейсан» деб талаб қилгиб, уларни калтаклаганми ёки жим турганми?» деди. Ибн Абу Дуад
- Жим турган- деди. У зот:
- Унда нега улар жим турган нарсада сен жим турмасдан бу бидъатни қилдинг? деди.
Шунда Ибн Абу Дуад жим бўлиб қолган эди, халифа Мўътасим уни ҳақоратлаб:«Сизларнинг фитналаринг сабаб қанча-қанча олимлар зулм кўрдику. Нега билмаган ишингда фитна қиласан» деб койиди ва Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)дан узр сўраб, кишандан бўшатди ва эҳтиром кўрсатди... (давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!

(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 230-241 йиллар!
(4-Қисм). Халифа Мўътасим ва халифа Восиқлардан кейин тахтга келган Халифа Жаъфар Мутаваккил Ахмад ибн Ҳанбал (р.а)ни жуда ҳурмат қила бошлади. Мамлакатларнинг барча ноҳияларига Аҳмад ибн Ҳанбалнинг маслаҳати билан Қуръон ҳақидаги ҳар хил гап-сўзларни тўхтатишга буйруқ берди. Халифа Имом Аҳмадни жуда қаттиқ ҳурмат қилиб, яхши кўрганлиги сабабли доим у зотдан вилоят волийларини ва қозиларини тайинлашда маслаҳатини олар эди. Ҳар куни турли таомлар ва ширин мевалар жўнатиб турди. Аммо Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бу таомларни емаслик учун «Ўтар рўза» тутар ва шу сабаб халифанинг таомларини қайтарар эди. Лекин ўғиллари Солиҳ билан Абдуллоҳ “Аҳмад ибн Ҳанбал очдан ўлибди” деган шармандаликка қолиб кетмаслик учун халифанинг таомларини рад қилиб, ўзлари топган пулга отасини овқатлантирар эди.
Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) ўлим тўшагида ётган вақтларида иситмалари қаттиқ кўтарилиб, нафас олишлари ҳам қийинлашиб қолди. Шу пайт ўғиллари Солиҳ бошларида турган эди. Аҳмад ибн Ҳанбал: “Ла баъду. Ла баъду” деб такрорлай бошлади. Шунда ўғли: “Эй отажон! Нима бу соатда бу калимани қайта-қайта айтиб қолдингиз” деганларида: “Эй ўғлим! Уйнинг бурчагида шайтон турибди ва менга: “Эй Аҳмад! Сен мендан (макрларимдан) қутилиб қолдинг-а” деяпти. Шунга мен Ла баъду, ла баъду (ҳали қутулмадим)” дея жавоб бермоқдаман” дейди. Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижрий 241 йили 77 ёшларида вафот этди. Жанозаларида 3 000 000 одам иштирок этган. Бу зотнинг жанозаларига келаётган одамларни кўрган Яҳудий ва носоралар Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)нинг ҳаётларига қизиқишади. Ҳаёти билан танишиб чиққан 10 000 дан зиёд Яҳудий ва насоролар исломни қабул қилишган.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Хузайма Ал-Искандароний: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбал вафот этгандан кейин у зотни туш кўрдим. У зот менинг олдимга Олтиндан бўлган тож ва оёғига олтин ковуш кийиб келди. Мен у зотга Роббингиз сизга қандай муносабатда бўлди? Дедим. У зот: “Роббим менга мана шу олтин тож ва ковушни кийдириб – бу сенга Қуръонни менинг каломим эканлигини ҳимоя қилганинг учун” деди” деб айтган экан.

Аллоҳ у зотни, фирдавс жаннатида Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилсин!

✍🏻Расулжон Тошпўлатов

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

Ҳасан ал-Басрийнинг бир қўшниси у зотни ғийбат қилди. У зот бу ҳақда эшитиб қолиб, бозорга бордилар ва хурмонинг энг яхши навидан сотиб олдилар. Уни бир идишга солиб, қўшнилариникига олиб бордилар ва унга: 70 «(Мени ғийбат қилиб,) ўз яхшиликларингни менга ҳадя қилибсан деб эшитдим, эвазига шундан афзалроқ ҳадя топа олмадим», деб айтдилар.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_ҳаётидан


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У Зот : «Ҳозир ҳузурингизга жаннатий киши келади», дедилар. Соқолларидан таҳорат суви оқиб турган бир ансорий киши кириб келди. Кавушларини чап қўлига ушлаб олган экан. Эртасига Набий Саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳудди шу гапни яна қайтардилар. Яна кечаги киши ўша ҳолатида кириб келди. Учинчи куни яна ҳудди шу ҳолат такрорланди. (Мажлис тугаб) Набий саллаллоҳу алайҳиссалом туриб кетганларидан сўнг, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ҳалиги Ансорийга эргашди ва: «Отам билан айтишиб қолиб, уч кун уйга кирмасликка қасам ичган эдим, уч кун сизникида турсам майлими?», деди. Ҳалиги киши розилик билдирди. Кейинчалик Абдуллоҳ ўша уч кун қандай кечганини бундай ҳикоя қилиб берган:
«Уникида уч кун ётдим. Кечаси ҳеч ортиқча ибодат қилганини кўрмадим. Фақат у ёнбошдам бу ёнбошга ағдарилганида Аллоҳнинг зикрини қилар ва такбир айтар эди, холос. Сўнг бомдод намозига турарди. Уч кун давомида ундан фақат яҳши сўз эшитдим. Лекин ҳайрон бўлдим, «Наҳотки, жаннатий бўлиш учун шу амалларнинг ўзи етса», деб юборишимга сал қолди. Унга қараб:
” Эй Аллоҳнинг бандаси, отам иккимизнинг ўртамизда ҳеч қандай гап ўтгани йўқ. Лекин Росулуллоҳнинг уч маротаба ”Ҳозир ҳузурингизга жаннатий киши келади”, деганларини эшитдим. Уч марта ҳам сен кириб келдинг. Сен билан яшаб, амалингни ўрганиб, сенга эргашмоқчи бўлган эдим. Ҳеч бир катта амал қилганингни кўрмадим. Росулуллоҳ айтган мартабага сени нима эриштирди?» дедим. У:
«Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ, - деб жавоб қилди. Жўнаб кетаётганимда, мени ёнига чорлаб, яна такрорлади: - Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ. Лекин менинг қалбимда бирорта мусулмонга нисбатан алдамчилик йўқ. Бирор кишига Аллоҳ яҳшилик берса, ҳасад ҳам қилмаяман», деди. Мен:
«Сени олий мартабага эриштирган нарса шу экан, унга тоқат ила амал қилиш ҳам қийин», дедим».

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_ҳаётидан

Элчилари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдиларига ғалаба башоратини бергани келганда, ундан сўрадилар:
- Жанг қачон бошланганди? У жавоб қилди:
- Зуҳо пайтида.
- Қачон ғолиб бўлдиларинг?
- Шомдан олдин.

Буни эшитиб ҳазрат Умар ибн Хаттоб соқоллари ҳўл бўлгунча йиғладилар.

Шунда: Эй амирал мўминийн, биз сизга ғалаба башоратини берсак сиз йиғлайсизми, дейишди.

Ул зот розияллоҳу анҳу жавоб қилдилар: Aллоҳга қасамки, ҳақнинг олдида ботил бунчалик кўп туриб беролмайди. Илло сизнинг қилган гуноҳингиз, ёки меники туфайли шундай бўлган.

Биз сон ва аслаҳа билан ғолиб бўладиган умматмасмиз! Балки гуноҳимиз камлиги ва душманларнинг гуноҳи кўплиги туфайли нусрат топамиз. Aгар гуноҳлар тенглашса улар бизга сон ва аслаҳалари сабабли ғолиб бўлишади!!!

✍🏻Mubashshir Ahmad

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_ҳаётидан

МЎЪТАСИМЛАРИ ҚАНИ БУ УММАТНИНГ?!

Ҳижрий 223 (мил.838) йил!
Бир киши Юнонистондаги АММУРИЯ шаҳридан (Туркияга яқин) Боғдодга келиб, халифа Мўътасимнинг ҳузурига киради ва ўзи Аммурияда кўрган воқеани гапириб: “Эй Амирал Мўминин! мен Аммурия шаҳрининг бозорида юрган эдим. Бир нечта Румлик кўча безорилари, араблардан бўлган муслима бир аёлни ёпинчиғидан тортиб судрай бошлади. Шунда у “Во Мўътасимо! Во Мўътасимо! деб сизнинг номингизни тилга олиб, йиғлар эди. Аммо ҳеч ким унга ёрдам бермади. Яна бу безорилар уни судраб, миршабларга топширди. Миршаблар уни зиндонга ташлади” деди. Бу хабарни эшитган халифа Мўътасим, Аммуриянинг подшосига бир мактуб юбориб: “Мўминлар Амири халифа Мўътасимдан, Румнинг итига! Сен зиндонга солган Муслима аёлни озод қил. Бўлмаса мен сенинг устинга шундай қўшин тортиб бораманки, унинг олди сенинг юртингда, орти эса, менинг ҳузуримда бўлади” деб ёздида уни Аммуриянинг подшосига юборди. Аммо у подшоҳ бу мактубга ижобат қилмагач, халифа Мўътасим катта қўшин билан бориб, Аммурия шаҳрининг қалъасини ўраб олди. Аммурия қалъасига қарата олов отадиган манжаниқларни ўрнатиб, қалъа ичига кетма – кет олов отар экан, Аммуриянинг подшоси таслим бўлди ва қалъа дарвозасини халифа Мўътасимга очди. Мўътасим қалъа ичкарисига кирар экан, унинг олдига хўрланган муслима аёлни олиб келишди. Халифа Мўътасим бу муслима аёлга қараб: “Сенинг чақириғинга Мўътасим ижобат қилдими?” деб сўраган эди, у аёл: “Ижобат қилди!” деди. Шунда халифа Мўътасим бу аёлни зиндонга солган подшоҳнию миршабларни унинг олдига тиз чўктириб: “Буларни жазолаш сенинг қўлингда!” деди. Шунда муслима аёл тиз чўкиб турганларга қараб: “Бу – Халифа Мўътасимдир! Билиб қўйинглар! Битта муслима синглисининг ҳимояси учун бутун юртингизни ёқиб, кул қилади ва сиз каби душманларига дунёни тор қилади!” деди. Кейин халифа Мўътасимга қараб: “Эй Амирал Мўъминин! Аллоҳим салтанатингизни янада юксалтирсин! Сиз мен учун зиёдаси билан қасос олдингиз! Магар сиз буларни жазолашни менга топширган экансиз, мен буларни кечирдим!” деди. Унинг бу гапидан таъсирланган халифа Мўътасим: “Эй Муслима синглим! Аслида сен туфайли бутун Рум мамлакатига ўт қўйсам арзийдиган даражада ҳимоя қилишга муносиб аёл экансан! Шу билан бирга сен, бу Румликларга, мусулмонларнинг қасос олишга қодир бўла туриб, кечириб юбориши каби олийжаноб фазилатидан таълим бердинг!” деди.

✍🏻Расулжон Тошпўлатов

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar