#Кун_Ҳикмати
Алий ибн Абу Толиб Каррамаллоҳу важҳаҳу айтадилар:
«Менинг қўрқадиган нарсам, ҳавойи нафсга тобеъ бўлиш ва узун орзулар қилишликдир. Ҳавойи нафсга тобеъ бўлиш ҳақдан қайтаради. Узун орзулар эса, охиратни эсдан чиқартиради. Огоҳ бўлинглар, бу дунё орқада қолиб кетади. Охират эса, олдингизга чиқиб, кутиб олади. Сизлар охиратниинг одами бўлинглар, дунёнинг одами бўлиб қолманглар. Бугун амал бор-у, ҳисоб йўқдир, эртага эса, ҳисоб бор-у, амал йўқдир», деганлар.
Бу ўгитларга амал қилишликни Аллоҳ хаммамизга насиб қилсин!🤲
@Solihlar_Taratgan_Nurlar

Абу Нўъайм Комил ибн Зиёддан ривоят қилади: «Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қўлимдан тутиб, саҳро томонга етаклади. Саҳрога етиб боргач, у зот бир жойга ўтирди. Сўнгра, бир оз нафас ростлагач, шундай деди: «Эй Комил, қалблар идишга ўхшайди. Энг яхши қалб – энг эҳтиёткор қалбдир. Бу гапларимни эслаб қол. Инсонлар уч турли бўлади:
Биринчиси – раббоний олим.
Иккинчиси – нажот йўлидаги толиби илм.
Учинчиси – илм билан иши бўлмайдиган оми. Бу тоифадаги одамлар ҳар хил ғавғоларга аралашадиган, бўлар-бўлмас нарсаларга эргашиб кетадиган, ҳар хил рангга мойил одамлардир. Бундай одамлар илм нуридан баҳра олмайди, ишончли асосга таянмайдилар.
Илм молдан яхшироқдир, чунки илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан. Илмни ишлатсанг, камаймайди, молни ишлатсанг камаяди. Илм олим учун тирикликда тоат, вафот этгандан кейин эса гўзал хотирадир. Мол эса дунё йўқ бўлиши билан завол топади. Мол-дунё тўпловчилар тириклик чоғидаёқ ўлиб бўлган бўлади, уламолар эса дунё тургунча туришади, ўзлари йўқ бўлса ҳам, қилиб кетган хайрли ишлари қалбларда доимо барҳаётдир»

Бугун мусулмонлар фақат дунёси учун ташвишланмоқдалар!
- Нарх-наво ошиб кетса ташвишланаяптилар;
- Меҳнат қилиш озайса ташвишланаяптилар;
- Дарёлар қуриб қолса ташвишланаяптилар;
- Баъзи моддалар йўқолса ташвишланаяптилар.
• Лекин, иймонлари заифлашишидан ташвишланмаяптилар!
• Намозлари Аллоҳни рози қилмаслигидан ташвишланмаяптилар!
• Бомдод намозига ухлаб қолишаётганидан ташвишланмаяптилар!
Абадий йўлингиз учун ташвишланмоғингиз лозим! Бу дунё фоний - йўқ бўлувчидир.
Дунё - ундан яхши ҳам, ёмон ҳам озуқаланадиган ўткинчи маҳсулотдир.
Охират эса, унда Адолатли Подшоҳ ҳукм ўқийдиган чин ҳақиқий ваъдадир!
✍️ Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
©Abdussami Xayrulloh🤲🏼
@Solihlar_taratgan_nurlar

Бир киши Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳдан:
“Эй Абу Али, киши қачон Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг чўққисига етади?” деб сўради. Шунда Фузайл раҳимаҳуллоҳ: “Агар Унинг бергани ва манъ қилгани сенинг наздингда баробар бўлиб қолса, бас, Унга бўлган муҳаббатнинг чўққисига етган бўласан” деб жавоб бердилар.
Аллоҳ бизга қандай кун бермасин уни Аллоҳдан деб, ўзимиз ҳоҳлаган кундан ҳам севимлироқ қилсин🤲

Ўтган даврни мақташ, ҳозирни ёмонлаш ва келажакдан ноумид бўлиш уч томонлама муваффақиятсизлик ва ожизликдир.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий шундай деганлар:
«Ҳар бир инсонга берилган умумий нарсалар бошқа инсонга берилган умумий нарсаларда баробардир. Ана шу Аллоҳнинг адолатидир. Демак, бирор нарсада ўзга инсондан ортиқ бўлсангиз, бошқа нарсада унга нисбатан нуқсонингизни текширинг».