Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Мутафаккирлар

Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар:

«Таҳорат қиласану, исроф қиласан. Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан. Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан. Рўза тутасану, ғийбат қиласан. Садақа берасану, миннат қиласан. Кўзингни оч! Солиҳ амалларингни тешик халтага солма

✍🏻Анвар Аҳмад
«Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан.📚

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

​​Иймон

Барча ишнинг асоси ва негизи иймондир!
Иймон оч кишини тўқ қилади, совуқотган кишини иситади, фақир кишини бой қилади, ғамгин кишига тасаллий беради, заиф кишини кучли қилади, бахил кишини сахий қилади ва инсонни тушкунликдан хурсандчиликка ва умидсизликдан муваффақиятга олиб чиқади.

✍🏻 Шайх Aлий Тантовий роҳимаҳуллоҳ

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Аллоҳ йўқотаман деб ўйламаган нарсангни олиб қўйса, билгинки, яқинда топаман деб ўйламаган нарсангни беради.

©Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Агар тилингга зикр оғир келиб қолган бўлса, сўзингда бефойда нарса кўпайиб кетса, аъзоларинг шаҳватларга мойил бўлса, ислоҳ қилиш йўлида тафаккур эшиги ёпилса, билгинки, гуноҳларинг катталашибди ёки қалбингда нифоқ хоҳиши яшириниб олибди.
Бундан қутулиш учун эса тавбага юзланиш, ўзни ислоҳ қилиш, Аллоҳга боғланиш ва Аллоҳнинг динида ихлосли бўлишдан ўзга йўлинг йўқдир. Ахир Аллоҳнинг қуйидаги оятини эшитмаганмисан?
«Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! Фақат тавба қилиб, ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга боғланиб дилларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар – ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар». (Нисо сураси, 145-146-оятлар)

Бу оятда мўминлардан бўлурлар, деб айтмади. Балки “мўминлар билан бирга бўлурлар”, деб айтди. Билимдон бўлсанг бу ҳақда тафаккур қилиб кўр!

©Абулҳасан Шозилий.

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Биринчи босқичда ўтган мусулмонлар жамоаси бошларига кулфат тушса ёки улар устида мусибатлар айлана бошласа ўзларини Аллоҳ субханаҳу ва таоло динининг давоси билан даволар эдилар.
Аллоҳга бўлган илтижони кўпайтирар, қилган гуноҳлари учун Унинг ҳузурида кўп истиғфор айтардилар.

©Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ
✍🏻Абдуллоҳ Ғуломов

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Айрим хатоларга оғиб баъзи гуноҳларни қилаётганларини кўрганинг учун, мажлисларда тилингни узун қилиб ғийбат қилаётган одамларинг ҳолини яхши биласанми ўзи? (нега уларни ғийбат қиласан?).
Ёки Аллоҳ ва улар ўртасида боғланган сирли ришта орқали уларни қутқариб олишига ишонмайсанми?
Ёки эртага сенинг ҳолингдан афзал ҳолатга хатолари сабабидан кўтарила олмаслигига ишончинг комилми?

Мана шу, бандаларига одоб билан муомалада бўлишимизни ҳукм қилган оламлар Роббисининг йўлидир.


©Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ сўзларидан.

✍🏻Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

«Ҳар қачон менга бир ёмонлик етса, «Ҳали ҳаммаси яхши бўлади», дедим.
Бирор куним маҳзунлик билан ўтган бўлса, «Эртага ҳаммаси гўзал бўлади», дедим.
Бирор нарсани бой берган бўлсам, «Аллоҳ таолодан эваз келади», дедим.
Ҳар доим Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!».


©Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

✍🏻Абдуссами Хайруллоҳ саҳифасидан

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Ризқ мол-дунё ва лаззатли таом билангина чекланиб қолмайди.

* Ёқимли дўстлар
* Кўнгилнинг тўқлигию қалбнинг хотиржамлиги
* Сизни эҳтиёж ва хорлик балосидан асровчи бошпананинг борлиги
* Кўзингизни ва кўнглингизни қувонтирадиган манзара
* Сизни хатоларингиз билан бирга яхши кўрадиган одамнинг борлиги
* Сиз ўқиётган хуш сўзлар
* Ота ёки онанинг меҳрибонлиги
* Сизни қайғурадиган, сиз учун кўз ёш тўкадиган маҳбубнинг оғуши
* Ака-ука ёки опа-сингиллар билан қурилган ғамларни аритувчи ширин суҳбатлар
* Атрофдагилардан кўрилаётган иззат-эътибор
* Ўзингиз учун азиз бўлган кишининг ҳадяси
* Ўзингизни ўзингиз эплай оладиган даражада тўрт мучангизнинг соғлиги...

Шуларнинг ҳаммаси Аллоҳ тарафидан бизга ато этилган ризқдир.

Аллоҳим, Ўзингнинг розилигингни бизга ризқ қилиб бергин. Сен энг яхши ризқ бергувчисан.

©Шайҳ Муҳаммад Ротиб Нобулсий

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Энг ажойиб неъматлардан бири унутиш неъматидир.

Бу неъмат бўлмаганида бирон иш юришмаган, банданинг боши ҳасрату надоматдан чиқмаган ва бошига тушган кулфатдан бирон юпанч топа олмаган бўларди.

Ҳатто хафагарчилигининг охири кўринмаган бўлиши ҳам мумкин эди».

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Яхшилик ҳамда ёмонлик билан балоланиш деган гаплар бор! Сен «бало» деган сўздан эмас, унинг натижасидан қўрққин, чунки бало ё имтиҳон, ё синов бўлади. Сен уни чиройли адо қилиб, муваффақият қозонсанг, (яъни бало келганда бесабрлик қилиб, ҳаром ишларга қўл урмасанг) ўзинг учун яхши. Агар адо қила олмасанг, бу сен учун бало ва офат бўлади!

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar