#Рўзанинг_даражалари
1-Қисм
Фиқҳ илмида рўза қуйидагича таърифланади:
«Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир».
Ушбу таърифга тўғри келадиган рўзани тутган барча кишилар рўза тутиш фарзини адо этган ва унга ваъда қилинган савоб ва даражаларга эга бўладилар.
Аммо руҳий тарбия - тасаввуф аҳллари бу билан кифояланиб қолишни ўзларига ор биладилар ва бу паст даражадаги рўза билан кифояланиб қолмасдан, ундан кўра юқори даражадаги рўза тутишга ҳаракат қиладилар. Бу маънода улар қуйидагиларни айтадилар:
«Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир.
★Биринчи даража - омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни шаҳватдан тийишдан иборатдир.
★Иккинчи даража - хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда ўлароқ, кўз, қулоқ, тил, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларнинг гуноҳлардан тийишдан иборатдир.
★Учинчи даража - хослардан ҳам хосларнинг даражаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ, қалбни пасткаш ҳимматлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошқа нарсалардан тийишдан иборатдир».(Давоми бор)
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари
2-Қисм
Аввал айтиб ўтганимиздек, омманинг рўзасидан фарқли равишда, хосларнинг рўзаси аъзоларини гуноҳлардан тийишни ҳам ўз ичига олади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дегандилар».
(Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.)
(Давоми бор)
@Solihlar_taratgan_nurlar

3-Қисм
Хосларнинг рўзаси «Солиҳлар рўзаси» деб ҳам номланади. Бу даражадаги рўзанинг мукаммал бўлиши қуйидаги нарсалар ила рўёбга чиқади:
★1 - Барча ёқимсиз ва ёмон нарсалардан кўзни тийиш ҳамда қалбни Аллоҳ таолонинг зикридан тўсадиган нарсаларга машғул қилмаслик.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Назар солиш шайтонинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатни топадиган иймон беради», деганлар».
★2 - Тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш гаплар, жафо, хусумат, мақтанчоқликка ўхшаш нарсалардан тийиб, сукутни лозим тутиш. Уни Аллоҳ таолонинг зикри ва Қуръон тиловати ила машғул қилиш. Бу тилнинг рўзасидир.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
Рўза сақловчидир. Фаҳш гап гапирмасин ва жоҳил бўлмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, ”Мен рўзадорман...», десин».
Бишр ибн Ҳорис роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, Суфён Саврий: «Ғийбат рўзани бузади», деган.
Лайс қилган ривоятда Мужоҳид шундай дейди: «Икки хислат - ғийбат ва ёлғон рўзани бузадир».
●Бу гаплар омманинг эмас, солиҳлар рўзасининг бузилиши ҳақидадир. Яъни ғийбатчининг рўзаси омманинг рўзаси савиясида бўлаверади. Аммо ғийбати туфайли солиҳлар рўзаси даражасидан тушади.
★3 - Қулоқни эшитиш макруҳ бўлган барча нарсалардан, бошқача қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган нарсаларнинг ҳаммасидан сақлаш. Чунки гапириш мумкин бўлмаган барча нарсани эшитиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳаром еювчи билан ёлғон эшитувчини баробар санаган.
Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
«Улар ёлғонга кўп қулоқ солувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир»(42-оят).
(давоми бор)

Ўтган қисмларни ўқиш учун, ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари
4-Қисм
★4 - Қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан сақлаш ҳамда ифтордан кейин қоринни шубҳали таомлардан сақлаш. Зотан, қоринни ҳаром нарсадан сақлаб рўза тутиб, кейин ҳалол бўлмаган нарса ила ифтор қилишнинг маъноси ҳам йўқ.
● Ҳаром - динни ҳалок қилувчи заҳрадир.
● Ҳалол даво, ози фойда, кўпи зарардир.
★5 - Ифторда ҳаддан ташқари кўп еб, қоринни тўйдириб юборишдан сақланиш. Бундай қилиш ила рўзадан кўзланган мақсад амалга ошмайди. Чунки рўзадан кўзланган мақсадлардан бири очликнинг таъмини татиб кўришдир.
Мазкур мақсадга эришиш эса рўзадан бошқа вақтларда нонуштада танавул қиладиган таомни саҳарликда ва кечки овқатда танавул қилдиганини ифторда истеъмол қилиш билан бўлади.
Ифтордан сўнг қалби хавф ва ражо орасида изтиробга тушиб турмоғи лозим. Чунки рўзаси қабул бўлиб, муқарраб бандалар қаторига қўшилдими ёки қабул бўлмай, ғазабга учраганлардан бўлдими, аниқ эмаску. Ҳар бир ибодатдан фориғ бўлгандан сўнг банда мана шу холатда бўлиши лозимдир.
●Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ кулишиб ўтирган қавмнинг олдидан ўтаётиб:
«Аллоҳ азза ва жаллла Рамазон ойини Ўз халқини чиниқтириш учун ва тоатида мусобақа қилиш учун жорий қилган.
Бир қавмлар ўзиб кетдилар ва ютуққа эришдилар. Бир қавмлар қолиб кетдилар ва ноумид бўлдилар. Ўзувчилар ютган, аҳли ботиллар ноумид бўлган кунда ўйнаб-кулганлардан ажабланаман», деди.
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ,
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» 1-жуз 📚