Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Латифа

Хотинига айтяпти:
- "Тез тиббий ёрдам" чақир, мазам бўлмаяпти, ўлиб қоламан.
- Телефонингизнинг паролини беринг, очолмаяпман.
- Бўлди, керакмас. "Ҳар бир жон ўлим (шароби)ни тотгувчидир"..

Жосим Мутаввиъ

@solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа
Эр ҳотинига айтаяпи:
Яна битта хотин олсам яхши бўларди.

Ҳотин бунга жавобан: Ҳеч қачон. Худога шукр қилсангиз бўлмайдими?

Шунда эри: Албатта, Аллоҳга шукр, дейман. Чунки Худойим айтиб қўйган:
"Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман" ("Иброҳим" сураси, 7-оят).


Айман Ёғий
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Латифа

Бир аёл ўқимишлик бўлиб кетганидан эрига айтаяпти:

- Кир-чирларингизни ювишим шарт эмас экан!

- Овқатингизни қилишим шарт эмас экан!

- Болангизни эмизишим шарт эмас экан!

- Уйингизни супуриб-сидиришим шарт эмас экан!

Эри бунга жавобан:

- Ҳа сен айткандай лекин мен ҳам....

- Шариятда битта хотинга сабр қилишим шарт эмас экан!👀

- Учта-тўртта хотинга уйланиб яшашим мумкун экан!👀

Хотини:

Хазилни ҳам чунмайсиза дадаси😜

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа

Йўлда кетаётган икки эсипаст киши бир зукко кишини кўриб қолишди. У иккиси ҳалиги кишини устидан кулмоқчи бўлиб, бири унинг ўнг томонидан, бошқаси эса чап томонидан келди ва иккиси биргаликда: "Сиз нодонмисиз ёки аҳмоқ?" деб савол беришди. Зукко киши хотиржамлик билан "Мен иккаласининг ўртасидаман" деб жавоб берди.

©Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан олинди

@Solihlar_taratgan_nurlar
​​#Латифа

Хотинидан қўрқмайдиган эркак)

Бир одам юзта қўй, юзта эчки ҳайдаб кетаётиб йўлда учраган одамдан, хотинингиздан қўрқасизми, йўқми, деб сўраб, қўрқаман, деганга эчки, қўрқмайман, деганга қўй бериб кетаверибди, сафари охирлай деганда юзта қўйи билан қолган экан, ўйланиб кетётса бир шопмўйлов, забардаст одам уйидан чиқиб турган эмиш, ака, хотинингиздан қўрқасизми, йўқми, дебди бизнинг бой, ие эркак киши ҳам хотинидан қўрқадими, мен хотин ғиринг деса, ундоқ қиладурмон, бундоқ қиладурмон, деган экан, бизнинг сайёҳ, э олинг, мана шу юзта қўй сизга, деса эркак ўйланиб туриб, шошма, хотиндан сўраб чиқай, дермиш.

Suyarqul Ostonaqul
🤣🤣🤣

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа

Устоз ўқувчидан сўради:
— Исминг нима?
— Исмим Ёсин, — деб жавоб берди ўқувчи.
— Унда бизга Ёсин сурасини ўқиб бер-чи, Ёсинжон.
Ёсинжон сурани ёдлаган экан, шариллатиб ўқиб берди.
Сунгра устоз бошқа бир ўқувчидан:
— Сенинг исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Юсуф, лекин дўстларим мени Кавсар деб чақиришади, — деб жавоб берди ўқувчи.

©Хайрулла Ҳамидов

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа

Гўнгқўнғиз онасига айтди:

“Кимнинг олдидан ўтмай, менга тупуриб кетади”. Онаси: “Эй қизим, чиройли бўлганинг учун кўз тегмасин, дейишадида”, деб жавоб берибди.

"Табассум қилинг" китобидан 😃

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа

Соқолли киши ўғилчасини кўтариб олган, болакай эса чинқириб йиғларди. Соқолини қиртишлаб олган бир кишининг болага раҳми келди ва уни отасининг қўлидан олди. Қизиқ, болакай бу киши қўлида тинчланди. Фурсатдан фойдаланиб бу киши мазах қилди: "Сиз соқоллилардан ҳатто ёш болалар ҳам қўрқишади".
Ота жавоб қилди: "Бола сизни онаси деб ўйлади..".

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа

Бир киши қўшни қишлоқдан уйланиб келинчакни от аравага солиб уйига олиб кетаётганда от қоқилиб кетибди. Киши “Бир” дебди. Яна озгинадан кейин от чуқурчага тушиб аравани силкитворибди. Шунда “Икки” дебди. Яна озгина юргач от яна қоқилибди. Шунда у киши шартта пичоғини олибдида отни сўйиб ташлабди. Буни кўриб турган келинчак “Нега ундай қилдингиз, шу арзимас ишгаям отни сўядими?”, деб эътироз билдирибди. Шунда у киши “Бир” дебди .........
ва улар узооқ ва бахтли ҳаёт кечирибдилар.

@Solihlar_taratgan_nurlar