Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ осмонда деган фикр ҳақида

🎤Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Ҳайит намозини ўқилиши тартиби.

🎤Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Assalomu aleykum va rohmatullohi va barokatuh!
Xurmatli dindoshlarim!
Hammangizni Ramazon Hayiti bilan tabriklayman! Alloh oilangizga rahamat va barokatlar yog'dirsin, barcha solih amallaringizni qabul aylasin, ikki dunyo saodatini ko'ringlar.
#Зикр_Дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг ал-Ҳайй ва ал-Қоййум исмларининг дуоларнинг ижобат бўлиши ва машаққатларни аришида ўзига хос таъсири бор. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар жидду-жаҳд қилиб, берилиб дуо қиладиган бўлсалар: «Я Ҳаййу, Я Қоййуму», дер эдилар.

Изоҳ: ал-Ҳайй. У ҳамиша тирикдир, У ўлмайди. Яъни, Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалий, олдин йўқ бўлган эмас. Ягона Аллоҳнинг тириклиги ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатда бандаларнинг ҳаётига ўхшамайди.
Аллоҳнинг ал-Ҳай сифати боқий қолувчи ва барҳаёт деганидир. Агар Аллоҳ ҳаёт десак, Уни доим барҳаёт эканини англаймиз. Агар фалончи ҳаёт десак, уни вақтинча тирик эканини англаймиз. Аллоҳнинг ал-Ҳай сифати Ўзининг зотидаги боқий тирикликдир. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. Аммо махлуқотнинг тириклиги ўз зотида бўлмай, балки Аллоҳнинг ёрдамига муҳтождир. Агар Аллоҳ ёрдамини узиб қўйса, махлуқот жонсиз мурдага айланади. Махлуқ мингга яқин сабаблар билан тирик туради. Агар Аллоҳ бирортасини ишлатмай қўйса, масалан, юракни тўхтатиб қўйса, ҳаёти барҳам топади.
Ал-Қоййум. Ўзи қойим бўлган ва бошқаларни қойим қилган зот. Аллоҳнинг «қоййум»лик сифати маъноси Аллоҳ таборака ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи экани ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришини англатади. Шу билан Аллоҳнинг қойимлиги бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

Манба: arabic.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
•Жаннатдаги холатларимиз.
•Жаннатда сигарет бўладими?

🎙Ёрқинжон қори фозилов

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Рамазондан кейинги, Шаввол ойи рўзасини биласизми?..

🎤Нозимжон Ҳошимжон

©islom.uz
____________________
Албатта кўринг! Бошқаларга ҳам улашинг!

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
ҚУДДУС НИМА УЧУН МУҚАДДАС?!

Чунки, у ердаги «Масжидул Ақсо»ни биринчи бўлиб, арабларнинг отаси, Нуҳ алайҳис саломнинг ўғли СОМ қурган!
Ибн Жавзий (р.а) Бухорийдан нақл қилиб келтирган ривоятга кўра: “Байтул Мақдисни биринчи қурган одам Нуҳ алайҳис саломнинг ўғли Сом бўлиб, кейин Довуд алайҳис салом ва Сулаймон алайҳис саломлар қурган. Сулаймон алайҳис салом Масжидул ақсонинг биносини қуриб бўлганидан кейин масжиднинг ёнидаги текист жойда бир қурбонликни сўйиб, масжиднинг ёнидаги катта тошнинг устига чиқиб, Аллоҳга дуо қилади: “Аллоҳим бу масжидга тавба истаб кирган кишининг тавбасини қабул ва унинг гуноҳларини мағфират қил! Кимики, шифо талабида кирса, унга шифо бер! Кимики, қўрқиб бу масжидга кирса, токи чиққунича уни ҳимоянгда сақла! Агар менинг ушбу дуоларимни ижобат қилсанг ва мана бу қурбонлигимни қабул қилсанг унинг аломатини менга кўрсат” деди. Шунда осмондан бир олов тушдида унинг қурбонлигини осмонга кўтарди. Бу Сулаймон алайҳис саломнинг қурбонлиги ва дуоси ижобатлигининг аломати эди. бошқа бир ривоятда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сулаймон алайҳис салом Ақсони қуриб, битиргач Аллоҳдан учта нарсани сўраб, дуо қилди. 1. Ўзидан кейин ҳеч кимга берилмайдиган Ҳукм. 2. Ўзидан кейин ҳеч кимга берилмайдиган Подшоҳлик. 3. Кимики, бу Ақсо масжидига кирса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳларидан фориғ бўлиши. Иккитасини Аллоҳ ижобат қилди. Мен унинг учунчи дуоси ҳам ижобат бўлишига умид қиламан” деган эдилар.
Қуддус 1 – фатх қилиниши Умар (р.а) томонидан ҳижрий 16 йили бўлган эди. Умар (р.а) Қуддусга юриш қилишдан 23 йил илгари Қуддусни Румликлардан Форслар тортиб олган эди. У замонда Шом ва Эроннинг подшоси Яздажирт деган киши эди. Унинг энг кучли қўмондони РУСТАМ исмли киши эди. Форс императорининг маркази МАДОИН деган шаҳар эди. Уларнинг салтанати СОСОНИЙЛАР деб аталган.

✍🏻Расулжон Тошпўлатов


https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
ЭРКАК КИШИ АЁЛ КИШИНИ СЎКИШИ МУМКИНМИ?
#ҳақорат

644-CАВОЛ: Эркак киши аёл кишини сўкиши мумкинми айниқса намоз ўқийдиган киши.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон ким бўлишидан қатъий назар сўконғич бўлмаслиги керак. Сўкиниш намозхон бўлса, кўпроқ гуноҳ, намоз ўқимаса, гуноҳ бўлмайди дегани эмас. Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтадилар:

ليس المؤمنُ بالطَّعَّانِ ولا باللَّعَّانِ. ولا بالفاحشِ ولا بالبذيءِ

«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин таҳқирловчи, лаънатловчи, фаҳш сўзловчи ва сўконғич бўлмайди», дедилар». Бошқа бир ҳадисда: У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ фаҳш сўзловчини, фаҳш сўзлашга уринувчини ҳамда бозорларда бақир-чақир қилувчини севмайди», дедилар».

أن صحابيًا جليلًا جاء يطلب الوصية من رسول الله صلى الله عليه وسلم وهو أبو جُرَيّ جابر ابن سليم الهُجَيْمي رضي الله عنه قال: قلتُ يا رسول الله اعْهَدْ لِي! -أي أوصني وانصحني-، قال: «لَا تَسُبَّنَّ أَحَدًا» قَالَ: فَمَا سَبَبْتُ بَعْدَهُ حُرًّا، وَلَا عَبْدًا، وَلَا بَعِيرًا، وَلَا شَاةً" (رواه أبو داود).

Жобир ибн Сулайм ал-Ҳужаймий разияллоҳу анҳу айтадилар: "Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга насиҳат қилинг", дедим. У Зот алайҳиссалом: "Бирор кишини сўкманг", дедилар. Ўшандан бери на бир ҳурни ва на бир қулни, на туяни, на қўйни сўкмадим" (Имом Абу Довуд ривояти).

Агар аёлида итоатсизлик ҳолатлари кузатиладиган бўлса, унга чиройли насиҳат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

©Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@Solihlar_taratgan_nurlar
Assalomu aleykum!
Birodarlarim!

Telefonim buzilib qoldi. Shu sabab kanal faoliyati susayib qoldi. InshaaAlloh telefon muammosini xal qilsam, kanal faoliyat o'z o'rniga tushadi.
Alloh rahmatiga olsin!
Xayrli amallarini oʻzlariga soyabon qilsin!

Muftiy hazrat olamdan òtibdilar.

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Жакарталик шайх Абдуллоҳ..

У ниҳоятда иродали ва сабрли даъватчилардан. Уни даъват услуби ҳам ўзгача.. Шайх Жакартани энг нотинч туманларида, бангихона, қиморхона ва тунги клубларда инсонларни иймонга чақиради. Ишонинг, бу жудаям оғир иш.. Унга бир неча маротаба жароҳат етказишган. Лекин шайх Аллоҳнинг қадарига иймон келтирган, ўлимдан қўрқмайди. Яқинда мана шу қизни ҳидоятга келишига сабабчи бўлди. Аллох бу Қизни дунёдаги энг олий немат Иймон билан ризқлантирди. Аллоҳ Буюкдир!

Тохир Малик✍️

@Solihlar_taratgan_nurlar
#БИЛАСИЗМИ?

Усмонийлар даврида уйлар дарвозасига икки хил тақиллатгич қўйилар экан: бири кичик, бири катта. Кичик, нозиги тақилласа, ичкаридагилар тақиллатаётган кишининг аёл эканини фаҳмлаб, унинг истиқболига аёл киши пешвоз чиқаркан. Каттаси тақилласа, эркак кишилигини фаҳмлаган уй эгаси ўзи (ёки ўғли) бориб очар экан. Бирор киши бетоб бўлиб қолса, унинг эшиги олдига қизил атиргул қўйиб қўйишар экан, токи йўлдан ўтиб турганлар, ён-атрофдаги сотувчилар уй ичида бемор борлигини билиб, ташқаридан унга қаттиқ, баланд овозда озор бериб қўймасин деб...

Қачонлардир шундай уммат эдик..

Сайфуллох Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Мусулмон одам ҳар доим иффатли, ҳаёли бўлмоғи лозим. Айниқса, муҳаббат масаласида. Масалан, бир йигит бир бегона қизни яхши кўрса-ю, турли сабабларга кўра (айтайлик, йигит ёки қизнинг ота-онаси кўнмагани ёки ўртадаги масофа узоқ бўлгани учун) унга уйланишга имкони бўлмаса, бу муҳаббатини яшириши ва иффатли бўлиши лозим. Баъзан аёл киши ўта таъсирчан бўлгани ва ҳис-туйғуларини яширолмагани учун бундай қилишга кучи етмайди. Мана шундай пайтларда ҳам эркак киши ўзини қўлга олиб, ҳаё иймоннинг бир бўлаги эканини ёдда тутиши лозим бўлади. Шу ўринда мавзуга доир қуйидаги ривоятни келтирсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

“Саллома исмли аёл буюк тобеин, имом, зоҳид Ато ибн Абу Рабоҳ раҳматуллоҳи алайҳни яхши кўрар эди. У зотнинг ҳам ўша аёлда кўнгиллари бор эди. Бир куни аёл у кишининг олдиларига келиб: “Сизни кўргим келиб, олдингизга келдим. Мен сизни яхши кўраман” деди. У зот: “Якка-ю ягона Аллоҳга қасамки, мен ҳам сени яхши кўраман” дедилар. Ҳалиги аёл: “Мен сизни қучоқлаб, ўпишни истайман” деди. У зот: “Аллоҳга қасамки, мен ҳам” дедилар. Шунда аёл: “У ҳолда бу ишни қилишдан сизни нима тўсяпти? Ахир ҳеч ким йўқ-ку!” деди. Шунда Ато ҳазратлари: “Мени Аллоҳ азза ва жалланинг “У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар” деган ояти тўсиб турибди. Сенга бўлган муҳаббатим қиёмат куни душманликка айланишини ёқтирмайман!” деб жавоб бердилар”. 
Бу ривоятда тақво асосига қурилмай, нафс сўзига кириб бир-бирини яхши кўрганлар қиёмат куни бир-бирларига душман бўлиб қолишларига ишора бор. 
Муҳаббатнинг нафсга катта таъсири борлиги учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмон кишини иффатли бўлишга, ҳиссиётларини жиловлашга, нафсини изга солишга буюриб, бунинг эвазига улкан ажру мукофотларни ваъда қилган. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деб марҳамат қилганлар: “Ким бировни севса, севгисида иффатли бўлиб (яъни, севган инсони билан хилватда ёлғиз қолмай, у билан зинога олиб борадиган ишларни қилмай, бу борада шариат одобларига амал қилиб, бошқа шунга ўхшаш гуноҳларни содир этмай) вафот этса, у шаҳид мақомида кетади”. Ҳоким ривояти. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса, Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳ Ўзининг аршининг соясидан бошқа ҳеч қандай соя йўқ кунда етти тоифа инсонларни ўша аршининг соясида соялантиради” дедилар-да, шулар орсида “Чиройли, насабли аёл ўзига чақирганда, “Мен оламлар Робби Аллоҳдан қўрқаман” деган одам”ни ҳам санадилар. Муттафақун алайҳ. 
Агар сиз бир аёлни яхши кўриб қолсангиз, тезроқ унга уйланишга ҳаракат қилинг. Мабодо, бирор сабаб туфайли уйланиш имкони бўлмаса, у ҳолда унга бўлган севгингизни яширинг, сир тутинг ва бора-бора бу севгидан қутулишга интилинг. Чунки, сиз уйланишга имкон топмаган аёл энди бошқа бир инсонга турмушга чиқади. Динимизда эса бировнинг жуфти ҳалолини севиш, гарчи бу севгини севувчининг ўзигина билса ҳам, мумкин эмас. 
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳаёли ва иффатли бандаларидан қилсин. Омин!    

Нозимжон Ҳошимжон✍🏻

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Эслатма

Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Тонга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр 1-3 оятлар). «Жуфтга қасам» даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир (Баёнул Қуръон, 12 - бет).

«Дуррул мансур»да бир неча санадлар билан ривоятлар келтирилган бўлиб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги «ўн кечага қасам»дан зулҳижжанинг ўн куни, «тоқ»дан эса, зулҳижжанинг тўққизинчи куни, «жуфт»дан эса, зулҳижжанинг ўнинчи куни ирода қилинган, деганлар (Хитоботул аҳком, 146 бет).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарга баробар бўлади» (Дурри мансур, Хитоботул аҳком).

Ушбу ўн куннинг фазилати борасида жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган, аммо бу ерда улардан бир нечтасини келтириш билан кифояланилди. Юқоридаги ҳадислардан зул ҳижжанинг дастлабки кунидан тўққизинчи кунига қадар турли ибодатлар билан машғул бўлиб, кундузларини рўза билан, кечаларини эса, бедо ўтказишга ҳаракат қилиш лозим эканлиги келиб чиқади. Бу кунлар орасида тўққизинчи кунда тутилган рўза энг аҳамиятли ва фазилатли ҳисобланади. Бу ҳақда қуйида маълумотлар келтирилади. Икки ийд кечаларининг фазилати Олимлар зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми, ёки Рамазон ойининг охирги ўн куни афзалми, деган савол борасида ихтилоф қилганлар. Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мухтор қавлга кўра зулҳижжанинг аввалги ўн кунининг кундузи, Рамазон ойининг охирги ўн кунининг кечаси афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам” деганлар.

Islom.uz✍🏻

@Solihlar_taratgan_nurlar
Барчангизга кириб келган улуғ байрам — Қурбон ҳайити муборак бӯлсин,

Аллоҳ таоло мусулмонлар учун хайрли ва нусрат байрами қилсин.
Аллоҳу акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.