USS Abraham Lincoln авианосецида бир неча денгизчи узоқ давом этган ҳарбий миссия фонида ўзини денгизга ташлашга уринган
USS Abraham Lincoln авианосецида бир неча ҳарбий денгизчи узоққа чўзилган ҳарбий миссия давомида ўзини денгизга ташлашга уринган. Бу ҳақда уларнинг яқинлари маълум қилган.
Камида бир ҳолатда ҳарбий хизматчини денгизга сакрашидан олдин тўхтатишган. Яна бир денгизчи эса ўзини денгизга ташлашга уринганидан сўнг ҳозирда шифокорлар назоратида қолмоқда.
Ҳарбийларнинг яқинлари айтишича, узоқ давом этаётган миссия денгизчиларда кучли чарчоқ, алоқа муаммолари ва психологик ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келмоқда.
Сан-Диегода ҳарбий хизматчиларнинг 200 дан ортиқ оила аъзоси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вазири вазифасини бажарувчи Хун Цао билан учрашган. Алоҳида онлайн учрашувда эса руҳий саломатлик, кучли чарчоқ ва экипаж хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинган.
Тахминан 5 минг нафар денгизчи ва денгиз пиёдасидан иборат USS Abraham Lincoln авианосеци 21 ноябрдан бери ҳарбий миссияда. Кема саккиз ойдан ортиқ вақт давомида Яқин Шарқда АҚШ ҳарбийларининг Эронга қарши операцияларида иштирок этмоқда.
Авианосец май ойида АҚШга қайтиши кутилган эди. Бироқ ҳарбий миссия узайтирилди ва АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари унинг янги қайтиш санасини эълон қилмади. Расмийлар буни оператив хавфсизлик билан изоҳлаган.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига тушаётган оғир юкламани тан олди. ВМС маълум қилишича, авианосец бортида психологлар, ҳарбий руҳонийлар ва тиббий мутахассислар хизмат кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, Ҳарбий-денгиз кучлари ўзини денгизга ташлашга уринган ёки ўзини жароҳатлаш билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни содир этган ҳарбий хизматчиларнинг аниқ сонини ошкор қилмади.
Манба: Military Times
@SolievAziz

👍1
🇹🇷 🇮🇱 Туркия Исроилни «кескин чоралар» билан огоҳлантирди
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳокон Фидан Исроилни Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг иккинчи босқичига ўтишга тўсқинлик қилишда давом этса, воситачи давлатлар кескин чоралар кўриши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Фидан бу ҳақда Мисрда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Фаластин томони келишув доирасидаги мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг атрофидагилар эса тинчлик келишувини амалга оширишга жиддий ёндашмаяпти.
Фидан АҚШни Тел-Авивга зарур босим ўтказишга чақирди. Акс ҳолда, унинг айтишича, Туркия, Миср ва Қатар биргаликда ҳаракат қилишга ва кескин чоралар кўришга мажбур бўлади.

👍5
АҚШ Эрон билан урушда Reaper дронларининг 4 дан 1 қисмини йўқотди.
The Washington Post маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Эрон билан уруш бошланганидан бери камида 45 та MQ-9 Reaper разведка-зарба дронини йўқотган.
Йўқотилган дронларнинг умумий қиймати 1,3 миллиард доллардан ошиши мумкин.
Уруш бошланишидан олдин АҚШ Қуролли кучларида тахминан 185 та MQ-9 Reaper мавжуд бўлган. Демак, йўқотилган дронлар сони уларнинг қарийб чорак қисмини ташкил қилади.

🇮🇷❗️🇸🇾 Эрон Сурияни Ливанга аралашиш оқибатларидан огоҳлантирди
Хабарларга кўра, Теҳрон Туркия орқали Дамашқни огоҳлантирган. Агар Аҳмад аш-Шараа (Жулони)га қарашли қуролли гуруҳлар Ливанда «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳаракат қилса, Эрон Сурия ҳудудидаги юзлаб объектларга зарба бериши мумкин. Улар орасида президент саройи ҳам бўлиши мумкинлиги айтилган.
Ушбу огоҳлантиришдан сўнг Сурия «Ҳизбуллоҳ»га нисбатан риторикасини юмшатган ва Эрон ҳамда Ливанга можарога аралашмаслигини маълум қилган.

😁2👍1
🇹🇷 Туркия ТИВ раҳбарининг Ливиядаги учрашувида Фаластин харитаси пайдо бўлгани Исроилнинг ғазабини қўзғатди.
🇮🇱 Исроил ташқи сиёсат маҳкамаси Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фиданнинг Мисрга қилган ташрифи ортидан баёнот берди. Баёнотда шундай дейилади:
«Туркия ташқи ишлар вазири Фидан Исроилни харитадан бутунлай ўчириб ташлаган рамз ёнида суратга тушганидан атиги бир кун ўтиб, мамлакатимизга таҳдид қилмоқда. У ўз насиҳатлари ва таҳдидларини ўзига олиб қўйсин... ҲАМАС террорчилик ташкилотининг бош қароргоҳига айланган ва унинг етакчиларини қабул қилаётган Туркия Исроилнинг Ғазодаги хавфсизлик чораларини белгилашда ҳеч қандай рол ўйнамайди... Исроил ҲАМАСнинг ўз фуқароларига қайта таҳдид сола оладиган даражада кучайишига асло йўл қўймайди ва Туркиянинг ҳеч бир баёноти бу позицияни ўзгартира олмайди».

Эрондан кейин Ироқ ҳам Сурияни огоҳлантирди: агар Дамашқ “Ҳизбуллоҳ”га қарши курашиш учун Ливанга қўшин киритса, Ироқ шиаларининг қуролли кучлари Сурия ҳудудига киради.
@SolievAziz
@SolievAziz
🔥1😁1
Украина қўшинлари 29 январдан 12 августгача давом этган қарши ҳужум операцияси давомида 626 квадрат километрдан ортиқ ҳудудни озод қилган (кўк ранг билан ажратиб кўрсатилган).
Гап Александровск йўналиши ва Гуляйполе йўналишининг шимолий қисми ҳақида кетмоқда. Бу фронтнинг Днепропетровск, Запорожье ва Донецк вилоятлари туташган ҳудуди ҳисобланади.

👍3
🇾🇪✊ Яман халқи кўпчилик Ғарбда узоқ вақтдан бери қўрқиб келган ҳақиқатни айтмоқда — шиорлар билан эмас, ўз қони эвазига.
«Озодлик золим томонидан ихтиёрий равишда берилмайди. Уни мазлумнинг ўзи қўлга киритиши керак». Мартин Лютер Кингнинг бу сўзлари бугун Санода кучли жарангламоқда.
Қамал, шафқатсиз бомбардимонлар ва АҚШ қўллаб-қувватлаган Саудия–Амирликлар коалицияси зарбалари остида очликни бошдан кечирган Яман дунёга очиқ айтиб келаётган кам сонли халқлардан бирига айланди:
«Бизнинг ҳаётимиз Ғазо аҳолисининг ҳаётидан қиммат эмас. Бизнинг болаларимиз Фаластин болаларидан муҳимроқ эмас».
АҚШнинг улкан ресурслари ёки Исроилнинг ҳарбий арсеналига эга бўлмаган бу халқ «сандалида» ва қамал остида туриб ҳам, ўзини дахлсиз деб ҳисоблашга ўрганиб қолган кучларга очиқдан-очиқ қарши чиқди.

❤1👍1
🤍🤡 Кэролайн Ливитт Трамп уни хавфли вазиятда самолётда қолдириб кетганини билганидан 24 соат ўтиб истеъфога чиқди, — америкалик журналист.
Журналистнинг таъкидлашича, Трамп самолёт ўққа тутилиши мумкинлигини билган ҳолда Ливиттни самолётда қолдириб, амалда уни тақдир ҳукмига ташлаб қўйган.

😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇷 Аргентинада мамлакат президенти Хавьер Милей таклиф қилган қонун лойиҳасига қарши ҳукуматга қарши намойишлар бошланди. Ушбу қонун лойиҳаси Аргентинанинг минераллар, сув ва ўрмонларга энг бой ерларини исроилликларга ҳеч қандай чекловларисиз ва арзон нархларда сотишга қаратилган экани айтилмоқда.
@SolievAziz
@SolievAziz
АҚШнинг Афғонистондан шармандали чекинишига 5 йил тўлди!
2021 йил 15 август куни Толибон Кобулни назорат остига олди. Шундан сўнг АҚШ ҳарбийлари ҳамда Афғонистон қўғирчоқ ҳукумати вакилларининг мамлакатдан саросимали қочиши бошланди.
Ваҳимага тушган маҳаллий аҳоли учиб кетаётган Америка самолётларига ёпирилиб, уларнинг шассиларига (ғилдиракларига) чиқиб олишга уринди. Оқибатда кўплаб одамлар ҳавога кўтарилаётган учоқлардан йиқилиб, ҳалок бўлди. Америкаликлар ҳарбий базаларда улкан миқдордаги қурол-яроғ ва техникаларни қолдириб кетди ва уларнинг барчаси Толибон қўлига ўтди.
Юзлаб вертолёт ва самолётлар Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилди, бироқ уларнинг кейинги тақдири ҳанузгача номаълум бўлиб қолмоқда.
Бу оммавий қочиш террорчилик хуружлари ва Америка аскарларининг тинч аҳолини ўққа тутиши билан кузатилди...
АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари учун жами 2,31 триллион доллар маблағ сарфлади. Ушбу мамлакат босиб олинган даврда кўкнор экиладиган майдонлар 1300 гектаргача кенгайиб кетди ва Афғонистон (тўғрироғи, АҚШ назорати остида) дунёдаги жами героиннинг 87 фоизини етказиб берувчи асосий маконга айланди.
Бу АҚШ қудрати тугашининг бошланишими?!
✍🏻 Хусей Дауров

❤4
🇸🇦 Саудия Арабистонида мактаб дарсликларидан Фаластин ва Қуддус ҳақидаги иборалар олиб ташланмоқда
Саудия Арабистонида мактаб таълими дастурини кенг кўламда қайта кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда. Маълум қилинишича, ислоҳотлар доирасида дарсликлардан Фаластин ва Қуддусни ёдга солувчи айрим иборалар, шунингдек, курашга чақириқлар ва Яқин Шарқ можароси билан боғлиқ кескин баёнотлар олиб ташланмоқда.
Айниқса, 11-синф араб тили дарслигидан «Мусулмонлар Қуддусдан ҳеч қачон воз кечмайди» деган иборанинг олиб ташлангани эътиборни тортмоқда.
Шу билан бирга, «Исроил»га нисбатан қўлланиладиган баёнотлар ҳам юмшатилмоқда, айрим хариталарда эса ҳудудларнинг белгиланиши ўзгартирилган.
Ҳокимият бу ўзгаришларни «таълимни модернизация қилиш», «мўътадиллик» ва «танқидий фикрлашни ривожлантириш» каби мақсадлар билан изоҳламоқда. Танқидчилар эса бу жараён орқали яқин вақтгача мактаб дастурининг бир қисми бўлган тарихий ва сиёсий мавзулар аста-секин таълим тизимидан чиқариб ташланаётганини таъкидламоқда.
Бу ўзгаришлар Саудия Арабистонининг «Vision 2030» («2030 йилгача бўлган тараққиёт дастури») стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур стратегия мамлакатда мўътадиллик ғояларини илгари суриш ва таълим тизимини ислоҳ қилишни ҳам назарда тутади.

🇮🇷 Эрон америкалик ҳарбийларни ўлдирганлик учун мукофот эълон қилди
Эрон ҳукумати ўз фуқаролари учун кутилмаган ва жуда хавфли "акция" бошлади: энди америкалик аскарларни ўлдирган ёки уларни асирга олган Эрон фуқароларига катта миқдорда пул мукофоти берилади.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Амир Хатамийнинг маълум қилишича, йўқ қилинган ёки қўлга олинган ҳар бир АҚШ ҳарбийси учун 5 миллиард туман (таҳминан 30.000 $) пул берилади.
Аёллар учун икки баравар кўп!
Энг қизиғи ва кутилмагани — агар бу ишни Эрон аёллари амалга оширса, уларга бериладиган мукофот пули нақ икки бараварга узайтирилади ва 60 минг долларни ташкил этади.
Генерал Хатамийнинг айтишича, бундай қарор ҳукуматнинг ўз хоҳиши эмас. Америкага қарши курашиш иштиёқида ёнган жуда кўплаб оддий фуқароларнинг тинимсиз мурожаатлари ва илтимосларидан кейин шундай қадам ташланган.
Генерал АКШ ҳарбийларга жиддий огоҳлантириш берди: бундан буён уларнинг Форс, Ўмон ва Ҳормуз бўғозлар ҳудудларида юришига мутлақо «йўл қўйилмайди».