"Sogʻlom Fargʻona"
2.9K subscribers
4.94K photos
937 videos
33 files
1.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

Она сутининг таркибида қандай моддалар бор?

@SoglomFargona
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ: Бемор ҳаёти ҳар лаҳза муҳим

@SoglomFargona
Фарғонада фаол ва фахрий донорлар рағбатлантирилди

Фарғона вилоят қон қуйиш марказида 14 июнь – Халқаро донорлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда доимий равишда қон топшириб, кўплаб беморларга мадад бўлган фаол донорлар эътирофига сазовор бўлдилар. Бир гуруҳ фахрий донорларга кўкрак нишони ва пул мукофотлари тантанали тарзда топширилди.

Шунингдек, марказ билан ҳамкорликда донорликда фаол иштирок этиб келган Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, ҳарбий қисмлар, ҳуқуқ-тарғибот органлари, соғлиқни сақлаш ходимлари ва кўплаб ташкилот вакиллари “Ташаккурнома” билан тақдирландилар.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов анъанавий тарзда донорлик акцияси ўтказиб келиниши, йилдан йилга савобли ишда иштирок этувчилар сафи кенгайиб бораётганлигини таъкидлаб, барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбир давомида кўнгиллилар қон топширишди, ёш истеъдод эгалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Жажжи қизалоқларнинг рақслари олқишларга сазовор бўлди.

@SoglomFargona
Энг олий даражадаги совға

Ҳар куни минглаб инсонлар донор қонига эҳтиёж сезади. Донорлик — одамларга яхшилик қилишнинг энг оддий кўриниши бўлиб, ушбу беғараз, кўнгилли ёрдам қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмакдир.

— Донорлик фаолиятимга 20 йил бўлди, — дейди Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиника шифокори Шахноза Расулова. — Бир йилда 3-4 марта қон топшираман. Қон топширар эканман, кимнингдир ҳаётини сақлабгина қолмай, ўз соғлигимни сақлашга ҳам эришаман. Соғлом киши учун қон топшириш, албатта, хавфсиз ҳисобланади.

Шунингдек, бугун мен “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан мукофотландим. Тақдирлаш тадбирида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқуловнинг шахсан ўзлари мазкур нишонни тақиб қўйгани менда чексиз ғурур ва ифтихор бағишлади.

Батафсил: 👉🏼https://telegra.ph/EHng-olij-darazhadagi
Ўзгариш вақти келди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, тиббиёт ходимлари билан танишиш ва улар билан мулоқот қилиш мақсадида 13 июнь куни Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида бўлди.

Мулоқот давомида шифохоналарда ихтисослаштирилган юқори технологик ва мураккаб жарроҳлик операцияларини мунтазам ўтказишда шароитлар яратиш, бирламчи тизим ходимларида коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантириш ва уларнинг ушбу соҳадаги билимини ошириш борасида таклиф мулоҳазалар билдирилди.

“Шифокорлик касби энг нозиги ҳисобланади. Чунки улар бевосита инсон саломатлиги ва тақдир устида ишлайдилар. Уларнинг касбга муносабати, ахлоқ-одоби каби тушунчаларнинг замирида эса тиббиёт деонтологияси мужассамлигини кўрамиз. Ўзгариш вақти келди. Ҳаракатларимиз аҳолини рози қилишга қаратилиши керак” дейди Б.Примқулов .

@SoglomFargona