Sodiq Sahobalar
7 subscribers
6 photos
21 videos
23 links
Умар (р.а.) айтдилар: “Инсонларга гўзал
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨‍💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: ОЛТИНЧИ ВАСИЯТ: Қариндошларга, гарчи улар ёмонлик қилсалар ҳам, силаи раҳм қилиш

ОЛТИНЧИ
ВАСИЯТ

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رضي الله عنه قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي بِسَبْعٍ: «حُبِّ الْمَسَاكِينِ وَأَنْ أَدْنُوَ مِنْهُمْ وَأَنْ أَنْظُرَ إِلَى مَنْ أَسْفَلَ مِنِّي وَلاَ أَنْظُرَ إِلَى مَنْ فَوْقِي وَأَنْ أَصِلَ رَحِمِي وَإِنْ جَفَانِي وَأَنْ أُكْثِرَ مِنْ “لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ” وَأَنْ أَتَكَلَّمَ بِمُرِّ الْحَقِّ وأن لاَ تَأْخُذُنِي فِي اللهِ لَوْمَةً لاَئِمٍ وَأَن لاَ أَسْأَلَ النَّاسَ شَيْئًا» (رواه أحمد والطبراني)

Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Яқин дўстим (Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)) менга етти нарсани васият қилдилар:

– камбағалларни севиш ва уларга яқин бўлиш;

– ўзимдан юқоридагиларга эмас, ўзимдан пастдагиларга қараш;

– қариндошларим билан, улар ёмонлик қилса ҳам, силаи раҳмни боғлаш;

– “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтиш;

– Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, аччиқ бўлса-да ҳақиқатни айтиш;

– одамлардан бирор нарса сўрамаслик” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу васиятларига амал қилиш жамият тинчлиги ва тараққиётига муҳим омил бўлади. Бу тавсия жамият аъзоларининг ўзаро алоқалари ва бир-бирига муносабатини тўғри йўлга солишга, инсонларнинг камолоти ва охиратда саодат топишига қаратилган.

Камбағалларни эъзозлаш, уларни дўст тутиш, қариндошларга силаи раҳм қилиш ва ҳақиқатни айтишда одамлардан чўчимаслик жамият равнақи ва фаровонлиги, инсонлар ўртасида тотувлик ва барқарорликка гаров бўладиган омиллардандир.

Аллоҳни кўп зикр қилиш, бойлик, мол-дунёга интилишга рағбат туғилган пайтда ўзидан кўра камбағалроқлар ҳам борлигини унутмаслик ва ўз ҳолига шукр қилиш ҳар бир мусулмонга зарур фазилатлардандир. Диний жиҳатдан ўзидан кўра билимлироқ кишиларга етишга интилиш, дунёвий эҳтиёжларини одамлардан эмас, Аллоҳдан сўраш маънавий камолот шартларидандир. Сиз, азиз китобхонлар билан биз мазкур васиятларнинг ҳар бири устида батафсил тўхталиб ўтамиз...

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni untmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalaruz🤝