Sodiq Sahobalar
7 subscribers
6 photos
21 videos
23 links
Умар (р.а.) айтдилар: “Инсонларга гўзал
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨‍💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
Download Telegram
ҚУРБОНЛИКДА ЭЛЕКТР ЁКИ НАРКОЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#қурбонлик

708-CАВОЛ: Қурбонлик ҳайвонларини электр ёки наркоз билан ҳушсизлантириб, кейин сўйиш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайвонни сўйишдан олдин электр токи билан уриб йиқитиш ёки ўқ отиб йиқитиш ёки ёғоч, темир, болта каби нарсалар билан уриб йиқитиш ҳайвонга озор бериш ҳисобланиб, шариатимизда бундай усуллардан фойдаланиш асло мумкин эмас. Бу ишларни қилган одамлар гуноҳкор бўладилар. Қолаверса, мана шундай услубда сўйилган ҳайвонларнинг гўштида инсон саломатлигига зарар қиладиган бир қанча моддалар пайдо бўлишини соҳа мутахассислари аниқлаганлар.

Аммо ҳайвонни сўйишдан олдин наркоз каби баъзи бир кимёвий моддаларни бериб, хушидан кетказиб сўйиш жоиз. Бу ишда ҳайвонга азоб бериш бўлмаслиги лозим. Фақат ҳайвонни сўйиш пайтида унинг жони бўлиши ва қон отилиб чиқиши шартдир.

Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам бу борада шундай деганлар:

إنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإحْسَانَ علَى كُلِّ شيءٍ، وإذَا ذَبَحْتُمْ فأحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ
(رَوَاهُ الإمام مسلم شداد بن أوس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

“Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага яхшиликни ёзгандир. Агар сўйсангиз, сўйишни яхшилаб адо этинг! Ҳар бирингиз пичоғини ўткир қилсин ва сўйиладиганни роҳатлантирсин!” (Имом Муслим ривояти).

Динимиз сўйиладиган ҳайвонни роҳат қилдириб сўйишни талаб қилади. Ҳаттоки, пичоқни ҳайвоннинг олдида қайрашга рухсат берилмайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонни ётқизиб қўйиб пичоғини қайраётган одамга: “Буни ётқизишингиздан олдин қайрасангиз бўлмасмиди!” деганлар.

Шунингдек, бир ҳайвоннинг ҳузурида иккинчисини сўйишга ҳам рухсат берилмаган.

Баъзи бошқа дин вакиллари эса, ҳайвон сўйишда асосий эътиборни фақат сўювчига осонлик яратишга қаратиб, жонлиқни сўйишда турли-туман услубларни қўллайдилар ва ҳайвонни қийналишига эътибор қаратмайдилар.

Аксарият фиқҳий китобларимизда қуйидаги жумлаларни учратиш мумкин:

كُرِهَ كُلُّ تَعْذِيبٍ بِلَا فَائِدَةٍ مِثْلُ قَطْعِ الرَّأْسِ وَالسَّلْخِ قَبْلَ أَنْ تَبْرُدَ

“Ҳайвонни сўйиш жараёнидаги фойдасиз ҳар қандай қийнаш-азоб бериш макруҳдир. Масалан, жони чиқиб бўлишидан олдин бошини танасидан жудо қилиш ва терисини шилиш кабилар” (“Раддул муҳтор” китоби).

Шундай экан, ҳайвон сўйиш жараёнида унга жиддий азоб берадиган ҳар қандай нарсадан динимиз қайтаради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni untmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalaruz🤝